Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 378 Kb.
bet11/25
Sana21.02.2022
Hajmi378 Kb.
#36177
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
Alisher Navoiy ijodida shaxs muammosi

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Сабрнинг психологик таърифи.
2. Сабр руҳий ҳолат сифатида нуқсаонга учраганда юз берувчи ҳолатлар.
3. Алишер Навоийнинг иродавий ҳолатлар ҳақидаги фикрлари.
Топшириқлар:
1. Респондентлар танланг ва «Сабр – руҳий ҳолат» ҳақида тушунчага эга эканлик ҳақида сўровнома тузинг. Турли ёш гуруҳларида сўровнома ўтказинг ва таҳлил қилинг.
2. Навоий ижодида ирода ва сабр моҳияти.
Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Муҳиддинов М. Комил инсон – адабиёт идеали. – Тошкент: Маънавият. 2005.

  2. Ғозиев э. Ф. Ёш даврлари психологияси. - Т., 1994.

  3. Ғозиев э. Тафаккур психологияси. Т., 2001. - 230 б.

5-МАВЗУ. «ФАРҲОД ВА ШИРИН» ДОСТОНИДА ШАХС ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАР
Режа:

  1. Фарҳод идеали.

  2. Навоий ижодида идеал шахзода образи.



Таянч иборалар: идеал, характер, ҳиссиётлар, комил инсон, шахс.
Дарс ўтиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда компьютер ва ахборот технологиялари.
Дарс ўтиш усуллари: Маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммоли таълим, кейс-стади, парадокс ва лойиҳалаш усуллари ва амалий ишлар.


1. Фарҳод идеали. Алишер Навоий шахс ҳақидаги идеалларини «Фарҳод ва Ширин» достонида ёритиб беради. Навоийга қадар турли халқларнинг ёзма адабиётида, халқ оғзаки ижодида ҳамда бадиий адабиётда идеал шахс ҳақидаги қарашлар бор эди. Аммо, Навоий тамоман янги мазмун ва услубдаги шахсга доир ўз қарашларини акс эттиришни ният қилади.
Фарҳод тимсоли барча асар ва ривоятларда халқ наздида меҳнаткаш инсон сифатида намоён бўлади. Хоразм водийсида тарқалган ривоятларга кўра Фарҳод – тошйўнар, Сирдарё водийсида эса Фарҳоднинг канал қазиши ҳақидаги ривоятлар бор.
Қадимги Хоразм экспедициясини амалга оширган олим А.С. Толстов «Девқалъа» деб аталмиш қалъага дуч келади. ХII асрда қум остида қолиб кетган Девқалъа ҳақида шундай ривоят борлиги ҳикоя қилинади: Хоразм шоҳи қизининг гўзаллиги овозаси Фарҳоддевгача етиб борибди. Дев қизга совчи қўйибди. Қизини девга беришни истамаган шоҳ бир кампирни маслаҳатга чақирибди. Кампир шоҳга «Девга қумликда тошдан иморат қуришни буюр», деб ўргатади. Фарҳоддев ишга киришади ва тез орада қалъа тайёр бўлади. Шунда кампир девдан қутулиш учун бир ҳийла ишлатади. 7 минг туя, от, қўйнинг кўз олдида болалари сўйилади. Фарёд урган жониворларнинг овозлари ғайритабиий эшитилади. Шу пайт кампир дев олдига келиб: «Дев, шоҳ қизи оламдан ўтди, халқ йиғлаяпти», дейди. Аламда ёнган дев охирги тошни ўз бошига отиб, ўлади.
Бу фикрлар ёзма адабиётда ҳам қайд эттирилган. Сосонийлардан бўлмиш Хусрави Парвез ҳақидаги асарларда, биринчи бўлиб бу мавзуда достон ёзган Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида бу сюжет ўз ифодасини топади.
Низомий Ганжавий бадиий жиҳатдан янги «Хусрав ва Ширин» достонини юзага келтирди. Низомийнинг достонида Хусрав подшоҳ ва ошиқ бир киши. Навоийнинг фикрича, Хусрав подшоҳ экан, ҳақиқий ошиқ бўла олмайди. Достоннинг бош қаҳрамони – Ширин. Фарҳод достонда фақат бита эпизода учрайди. У Ширинни сут билан таъминлаш учун сут каналини қазиш лавҳасида кўринади.
Хусрав Деҳлавий бу сюжетдаги достонини «Ширин ва Хусрав» деб атайди. Достонда бош қаҳрамон Хусравдир. Лекин, бу Низомийнинг қаҳрамонидек маънавий тарбияланувчи, ёмон хулқларидан қутулиб, «тузалувчи» Хусрав эмас, балки у бошдан оёқ адолатли шоҳдир.
Низомий достонида Фарҳод фақат ҳунарманд эди. Хусрав Деҳлавий достонида эса Фарҳод – шаҳзода, Чин хоқонининг ўғли. Хусрав асаридаги Ширин Низомий тасвирлаган Шириндек мағрур эмас, у бошқа Ширин.
Кўринаётганидек, «Хамса»ларнинг Алишер Навоий давригача бўлган достонларида образлар талқини ўзгариб боради.
Озарбайжон шоири Ориф Ардабели «Фарҳоднома» деган асар ёзган. Бу асар гўё икки қисмдан иборатдек тасаввур уйғотади. Асарда Фарҳод тошйўнар сиймосида намоён бўлади. У ҳам шаҳзода, ҳам рассом. У абхазиялик рассом Шопур билан танишади. Шопур Фарҳодга абхазиялик тошйўнар устанинг Гулистон деган қизи борлиги ҳақида хабар беради. Фарҳод уни ғойибона севиб қолади ва унга эришиш учун тошйўнарлар конкурсига қатнашади ва ғолиб чиқиб Гулистонга уйланади.
Шундан сўнг Фарҳод Абхазия подшосининг қабулига боради. Подшоҳнинг 9 яшар Ширин исмли қизи Фарҳодни севиб қолади. Бу орада Гулистон вафот этади. Шундан кейин Фарҳод ва Ширин севги можароси бошланади. Асарни «Фарҳод ва Гулистон», «Фарҳод ва Ширин» деб икки қисмга бўлиш мумкин.
Навоий ўзигача ёзилган Фарҳод қиссаларининг ҳаммасини билар эди. У Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавий ижодий анъаналарини давом эттириб, ўзининг такрорланмас, янги «Фарҳод ва Ширин»ини майдонга келтиради. Шоир бу асар устида иш бошлаган пайтда Қутб Хоразмийнинг туркий тилдаги асари (Низомийнинг таржимаси) бор эди. Лекин, Навоий Низомийнинг оригиналига мурожаат этади. Шоир бу достонида подшоҳзодалар қандай бўлиши керак, деган саволни қўяди. У Фарҳодда ўша замондаги шаҳзодаларда бўлмаган сифатларни мужассам этди. Бу Навоий даврининг сиёсий-ижтимоий соҳадаги масалаларидан бири эди. Яъни, давр ижтимоий тафаккури «Шаҳзода қандай бўлиши керак?», деган саволга жавоб излар эди.

Download 378 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish