Олинган натижаларни ҳисоблаш
Олинган жавоблар натижаси тест «калити» билан солиштирилади. «Ҳа» жавоблар тест калити билан мувофиқ келса, 1 балл берилади, мос келмайдиган бўлса - 0 балл берилади. Олинган баллар ҳисобланади.
№
|
«ҲА»
|
«ЙЎҚ»
|
№
|
«ҲА»
|
«ЙЎҚ»
|
№
|
«ҲА»
|
«ЙЎҚ»
|
1.
|
Е
|
|
20.
|
|
Е
|
39.
|
Е
|
|
2.
|
Н
|
|
21.
|
Н
|
|
40.
|
Н
|
|
3.
|
Е
|
|
22.
|
Е
|
|
41.
|
|
Е
|
4.
|
Н
|
|
23.
|
Н
|
|
42.
|
|
Л
|
5.
|
|
Е
|
24.
|
Л
|
|
43.
|
Н
|
|
6.
|
Л
|
|
25.
|
Е
|
|
44.
|
Е
|
|
7.
|
Н
|
|
26.
|
Н
|
|
45.
|
Н
|
|
8.
|
Е
|
|
27.
|
Е
|
|
46.
|
Е
|
|
9.
|
Н
|
|
28.
|
Н
|
|
47.
|
Н
|
|
10.
|
Е
|
|
29.
|
|
Е
|
48.
|
|
Л
|
11.
|
Н
|
|
30.
|
|
Л
|
49.
|
Е
|
|
12.
|
|
Л
|
31.
|
Н
|
|
50.
|
Н
|
|
13.
|
Е
|
|
32.
|
|
Е
|
51.
|
|
Е
|
14.
|
Н
|
|
33.
|
Н
|
|
52.
|
Н
|
|
15.
|
|
Е
|
34.
|
|
Е
|
53.
|
Е
|
|
16.
|
Н
|
|
35.
|
Н
|
|
54.
|
|
Л
|
17.
|
Е
|
|
36.
|
Л
|
|
55.
|
Н
|
|
18.
|
|
Л
|
37.
|
|
Е
|
56.
|
Е
|
|
19.
|
Н
|
|
38.
|
Н
|
|
57.
|
Н
|
|
Тадқиқот ўтказувчи тўлдирилган анкетларни йиғиб олиб, ҳар бир текширилувчининг жавобини тестдаги калит билан солиштириб чиқади. Текширилувчилар жавоблари ёнига калитдан мос келган ҳарфларни қўйиб чиқадилар. Охирида мос тушган ҳарфлар сони ҳисоблаб чиқилади. «Е» ва «Н» ҳарфлари бўйича мос тушган ҳарфлар жавоби 0 дан 24 гача, «Л» ҳарфлари бўйича баллар сони эса 0 дан 6 гача тўғри келиши мумкин.
Агар «Е» шкаласи бўйича баллар сони 12 дан ортиқ чиқса, бу шахс «екстроверсив» турига киради, яъни ташқи муҳитга йўналган, объектни магнит каби тортувчи, қизиқувчан, импульсив, хулқ-атвори мустаҳкам, мулоқотли, ижтимоий муҳитга мослашган ва унда ўз ўрнини топган.
Агар «Е» шкаласи бўйича баллар сони 12 дан кам чиқса, унда шахс «интроверсив» турига киради: оғир, вазмин, эҳтиёткор, ақлли, мулоқотга биринчи бўлиб кириша олмайди, ўз-ўзини назорат қилишга ва ўз-ўзини таҳлил қилишга мойил.
«Н» шкаласи бўйича 12 дан ортиқ чиқса, бу шахс «невротик /асабий/» ҳисобланади: ўзини тута билмаслик, иродавий бўш, сержаҳл, шу билан биргаликда фаол ҳаракатчан, мулоқотли, бошлаган ишини охирига етказади.
«Л» шкаласи - «ёлғончилик шкаласи» - бу ички дунёсини очмаслик, фикр ва мулоҳазаларини айтмаслик ва бошқалардан сир тутиш, оддий қилиб айтганда ўзини «ойнада» одилона қилиб кўрсатиш, юксак баҳолаш демакдир.
Агар текширилувчи варақаси «Л» шкаласи бўйича баллар сони 6 дан ортиқ чиқса, у ҳолда текширилувчи бир оз танаффуздан сўнг қайта текширилиши лозим. Чунки бунда текширилувчи саволларга тушунмаган ёки уларни яхши англамаган бўлиши мумкин. «Л» шкаласи бўйича текширилувчи ўзининг имкониятларини баҳолайди. Демак:
0 - 2 балл - ўз-ўзини қуйи даражада баҳолаш;
3 - 4 балл - ўз-ўзини адекват /ҳаққоний/ баҳолаш;
5 - 6 балл - ўз-ўзини юқори даражада баҳолаш.
Иккита горизонтал ва вертикал чизиқлар ўтказилади. Жавоблардаги ҳарфлар шкаласи бўйича чиққан сонларни чизиқлар бўйича белгилаб чиқиб, текширилувчининг шахсига хос хусусиятларини айтиб бериш мумкин бўлади.
2-ИЛОВА
ШАХС МАЪНАВИЙ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ ТЕСТИ
Маънавият бу –
А. Маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-еътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.
Б. Маънавият - (араб.) маънолар мажмуи. «Маънавият» тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади. Шунинг учун ҳам бу мавзуда фикр юритганда, мазкур қарашларнинг барчасини умумлаштириб, кенг маънодаги «маънавият» тушунчаси орқали ифода этиш мумкин.
В. Маънавият одамнинг ички дунёси ва иродасини бақувват, иймон-еътиқодини бутун қилувчи куч.
Г. Маънавий инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабаблари билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради. Табиатга, одамларга яқинлик, доимо яхшиликни ўйлаб яшаш, ҳалол меҳнат қилиш, дунёнинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, уни янада кучайтиради.
*Д. А,Б,В,Г жавоблар тўғри.
2. Маънавиятни ташкил этувчи омиллар –
А. Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятлари ташкил этади.
Б. Маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар.
В. Халқ оғзаки ижоди; дин; яшаб ўтган буюк алломалар, мутафаккирларнинг ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижтимоий кашфиётлари; оила, маҳалла, тарълим-тарбия тизими маънавий юксалиши учун омил бўлади.
Г. Умуминсоний қадриятлар, миллий қадриятлар, шахсий қадриятлар тизими.
*Д. А,Б,В жавоблар тўғри.
3. Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги –
А. Инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжларининг қондирилиши.
Б. Инсоннинг психик ва жисмоний фаолияти.
В. Товар ишлаб чиқариш ва ижодий фаолият.
*Д. инсон тимсолида ҳам моддий ҳам маънавий, хусусий ва жузъий амалларнинг мужассам ва мукаммал акс этиши.
4. Жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларнинг самарадорлиги нималарга боғлиқ?
*А. Халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий мероснинг чуқур ўрганилиши, анъана, маданият ва санъат, таълим ривожи, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалишига.
Б. Ишлаб чиқариш самарадорлигига.
В. Миллий даромадга.
Г. Миллий мафкура, миллий ғоя ва фан-техника тараққиётига.
Д. Барча жавоблар тўғри.
5. Глобаллашиш жараёни бу -
*А. Глобаллашиш жараёни мутлақо янгича маъно-мазмундаги хўжалик, ижтимоий–сиёсий, табиий–биологик глобал муҳитнинг шаклланиши ва шу билан бирга, мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода этади.
Б. Ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви.
В. Интернет тарзидаги глобал ахборот тармоғи.
Г. Этнопсихологик умумлашув.
Д. Геосиёсий жараёнлар.
6. Глобаллашишнинг оқибатлари –
А. Иқтисодий манфаатларнинг кучаяди.
Б. Маънавий қадриятларнинг йўқади.
*В. Давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграсия ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестисиялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши, кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникасия ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви, сивилизасиялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши, экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларининг ортиши.
Г. Ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва худудлар билан шундай чамбарчас боғланиб борадики, кучсиз мамлакатлар бу жараёнда ривожланишдан ортда қолиб кетишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |