Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Хива хонлигида демократик ғояларнинг ёйилиши ва



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

3.2. Хива хонлигида демократик ғояларнинг ёйилиши ва
сиёсий муносабатларнинг кескинлаши
 
ХХ аср бошларида Хива хонлигида ҳам демократик ғоялар тез ёйила 
бошлади. Хивалик савдогарлар ва бадавлат кишилар Россия, Туркия ва 
Оврўпанинг айрим давлатларида бўлиб, у ердаги илғор фан ва маданият 
ютуқлари ҳамда давлат бошқарув услуби билан танишдилар. Натижада Хива 
хонлигида конституцион монархия ўрнатиш ва давлатни парламентар усулда 
бошқариш ғоялари илгари сурилди. Шу билан маориф соҳасини ислоҳ қилиш 
ва таълим–тарбия ишларини илғор мамлакатлар тажрибаси асосида қайта 
ташкил этиш фикрлари кенг тарғиб қилина бошланди. Ушбу прогрессив 
ҳаракат тарихда жадидчилик номини билан из қолдирди. 
XIX асрнинг 80–йилларида олдин Крим ярим оролидаги Бахчисарой 
шаҳрида, кейинчалик эса Россия империясидаги туркийзабон ҳалқлар 
яшайдиган ҳудудларда кенг ёйила бошлаган жадидчилик ҳаракатига крим-
татар арбоби — Исмоилбек Гаспирали ўғли (1852-1914) асос солганди. 
Жадидлар ўз даврининг билимдонлари, шу билан бирга жаҳондаги бўлаётган 
воқеалардан бохабар инсонлар эдилар. Чунки улар жаҳон халқлари 
тилларини ҳам мукаммал ўрганган ва чет тиллардаги даврли нашрлар билан 
танишиб боргандилар. Жадидлар дастлаб янги услубдаги мактаб очиш билан
шуғулланган бўлсаларда, кейинчалик улар матбуот, театр ва ниҳоят сиёсий 
соҳаларни қайта ташкил қилиш ташаббусларини кўтара бошладилар. 
Хивада ривожлана бошлаган жадидчилик ҳаракатининг ўнг оқими савдо-
саноат капитали ва маҳаллий бойлардан йирикларини ўзига бирлаштирган 
эди. Уларнинг етакчиси бўлган бош вазир Исломхўжа ибн Иброҳимхўжа 
куёви бўлган Асфандиёрхоннинг мутлақ ҳокимиятини сақлаб қолган ҳолда, 
мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш йўли билан 


166 
капиталистик муносабатларни ривожлантиришга кенг йўл очишга 
интиларди
1
.
Хива жадидларининг сўл оқимига ўрта ва майда буржуазия, ҳунармандлар 
ҳамда меҳнаткашларнинг турли табақа вакиллари бирлашган бўлиб, 
уларнинг етакчиси — қозикалон Бобоохун Салимов эди. Унинг
тарафдорлари орасида девонбеги Ҳусаинбек Матмуродов, Худайберган 
Девонов, Аваз Ўтар ўғли, Полёзҳожи Юсупов, Отажон Сафоев, Мулла 
Бекчон Раҳмонов, Отажон Абдалов, Жуманиёз Султонмурод каби 
тараққийпарвар кишилар бор эди. Улар янги услубдаги жадид мактабларини 
очиш йўли билан ҳалқ оммасининг маънавий-сиёсий онгини ўстириш ва 
фаоллигини кучайтиришни мақсад қилиб қўйгандилар. 
Хива жадидларининг аксарияти маърифатпарвар ғоялар билан суғорилган 
дунёқарашга эга ва кўпгина тилларни биладиган инсонлар бўлган. 1909 йил 
сентябрь-октябрь ойларида Хивада бўлган Россия ташқи ишлар вазири 
Минорский “Исломхўжа русчани етарли даражада тушунади ҳамда Кавказ, 
Қрим, Константинополда нашр этиладиган газеталардаги мусулмон 
адабиётини диққат билан кузатиб боради”,— деб ёзганди. 1910 йилда Хивага 
келган профессор А.Н.Самойлович девонбеги Ҳусайнбек Матмуродов ҳақида 
у киши “рус тилини билганлар, рус ва мусулмон газеталарига аъзо 
бўлганлар”

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish