Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

Туркистон отряди: 
Жиззах отряди 
Казали отряди 
12 

5,5 
1,5 
14 



3400 
1900 
1300 
350 
7000 
3200 
 
21 

22 

53000 1650 10200 
3. Оренбург отрядлари 


12 

3500 
1800 
5700 
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 205-б.
2
Терентьев Н. А. России и Англия в Средней Азии. ― СПб., 1875. – С. 84–115 // 
WWW: Kungrad.com.
3
Макшеев А.И. Исторический обзор Туркистана и наступательного движения в него русских. ― СПб., 
1890. – С. 314. 


109 
4. 

Кавказ отрядлари: 
Манғишлоқ отряди 
Красноводск отряди 
12 
12 



16 


2100 
2200 
650 
500 
1500 
2600 
 
 
24 
10 
22 

4300 
1150 
4100 
 
Жами 
54 
26 
56 
20 
13100 4600 20000 
Бошқа манбалардаги маълумотларга қараганда, генерал Н.И.Головачев 
қўмондонлиги остида Жиззах ортядида 22 рота, 1800 казак ва 18 тўп, 
генерал–лейтенант Н.А.Веревкин бошлиқ Оренбург отрядида 15 рота, 600 
казак, 8 тўп, полковник Н.П.Ломакин бошчилик қилган Манғишлоқ отрядида 
12 та рота, 800 казак, 8 тўп бор эди. Бош қўмондон ― Туркистон генерал–
губернатори К.П.Кауфман қўл остидаги рус аскарларининг умумий сони 13 
мингдан ортиқ бўлиб, улар 56 тўп–замбарак, милтиқлар билан 
қуроллантирилганди
1
. Бу даврда Хива хонлигида 2 минг отлиқ, 4 минг пиёда 
навкар ва 27 замбарак бўлиб, улар асосан пойтахтда тўпланган эди
2

Рус армиясининг асосий қисмини ташкил қилган ва 1873 йил 1 мартда 
Тошкентдан чиққан қўшинда 11 минг пиёда, 6 минг отлиқ ва 2500 тўпчилар 
ва 400 туяга ортилган юк бор эди. Қўшин Жиззахга келгач, Шўркўл яқинидан 
Нурота тоғлари ва Қизилқум орқали 700 км.дан ортиқ ҳатарли йўлга кирди. 
Буқонтоғ яқинида уларга Қазалидан полковник Головачев қўмондонлигида 6 
мартда чиққан 1400 кишилик қўшин қўшилди, унинг таркибида подшо 
Александр II нинг укаси Николай Константинович, герцог Лейтенбергский ва
бошқалар бор эди.
Генерал Н.А.Веревкин қўмондонлиги остида 1873 йил февралида 
Оренбургдан чиққан қўшинлар Эмба истеҳкомида бироз дам олгач, 26 
мартда 3160 аскар ва 5 минг туяга ортилган юклари билан Устюрт қирлари 
томон ҳаракат қила бошлади
3
. Руслар Орол денгизи ғарбий соҳилидаги 
1
Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Тошкент: Шарқ, 2000. 139-б. 
2
Ўша жойда. 139-б 
3
Гродеков Н.И. Хивинский поход 1873 г. ― СПб., 1883. – С. 263 


110 
Айбуғур қўлтиғи ғарбий қирғоқлари бўйлаб юриб, 2 майда Хива 
хонлигининг Жонқалъа истеҳкомига етиб келдилар. 
9 апрелда Кандирли кўрфазидан йўлга чиққан полковник Ломакин 
қўмондонлигидаги Кавказ отряди Беш-Оқ тоғ, Қизил-Айғир орқали ўтиб 14 
майда Хўжайли яқинидаги Қорабойли деган жойда Оренбург отряди билан 
қўшилди. Натижада генерал Н.А.Веревкин қўмондонлиги остидаги қўшинлар 
сони 4450 кишига етди
1

Атрек воҳасидаги Чакишлар деган жойдан Зумухшир йўналишида Хивага 
қараб йўлга чиққан полковник Василий Иванович Маркозов қўмондонлиги 
остидаги Кавказ округи 2200 кишилик рус қўшинлари Қорақум орқали ўтган 
карвон йўлларидаги қудуқларни тополмасдан, 400 км. йўл босгач ва 
кўзланган манзилга 180 чақирим қолганда, 22 апрелда орқага қайтишга 
мажбур бўлдилар
2
.
Чор қўшинларининг Хивага юриш бошлаганлиги ҳақидаги ҳабарни олган 
Муҳаммад Раҳимхон барча умаро ва аркони давлат арбобларини йиғиб, 
маслаҳат кенгаши ўтказди. Унда руслар билан урушмаслик маъқул деган 
таклиф қўллаб–қувватланди. Ҳаракатдаги русларни тўхтатиш мақсадида 
хонликдаги 21 нафар асирларни тўплаб, фон–Кауфманнинг олдига 
юбордилар. Уларни олиб йўлга чиққан Хўжайли ҳокими Муртазабий 
генерални Нурота яқинида учратди. Аммо узрнинг энди фойдаси йўқлигини 
айтган руслар ўз ҳарбий сафарларини давом эттирдилар. 
Хавф–ҳатарни бартараф қилиш мақсадида човдар, гўклан туркманлари ва 
ўзбеклардан ташкил этилган қўшинга бош бўлган Матмурод девонбеги, 
Маҳмуд ясовулбоши ва Яқуббой қолмиқ фон–Кауфманга пешвоз чиқиш учун 
Бухоро тарафга, ёвмут, имронли туркманлари ва ўзбеклардан иборат 6 минг 
кишилик Элтузар иноқ ва Бобо меҳтар бошлиқ қўшин Қўнғирот томонга 
1
Гродеков Н. И Хивинский поход. 1873 г – СПб 1883. с-264. 
2
Ўша жойда. – 119-б. 


111 
юборилди. Бундан ташқари Амир тўра ва Муҳаммадризо тўра 2 минг лашкар 
билан Ҳазораспга ва Иноқбек Хўжайлига бориб турдилар. 
Рус қўшинлари Туркистон отрядига қарши жўнатилган Матмурод 
девонбеги 4 минг навкари билан Амударёдан ўтиб, Уч ўжоқ деган жойда 
душман билан юзма-юз жангга ҳозирлик кўра бошлади. Шу вақтда 
хиваликларга ёрдамга отланган Жомли Содиққул
1
исмли қозоқ ботири 
бошлиқ 500 га яқин навкарлар ичимлик суви яхши бўлган Одамқирилған 
қудуғи ёнида хордиқ чиқараётган полковник Н.И.Иванов отрядига қўқисдан 
ҳужум қилдилар. Мардлик ва жасорат кўрсатишларига қарамай русларнинг 
қурол–аслаҳалари устунлигидан шикаст топган хиваликлар бироз талофат 
бериб, чекинишга мажбур бўлдилар. 
Рус армияси Амударёга бир чақирим жойга келганда яна бир қўққисдан 
қилинган ҳужумга дуч келди. “Тамоми ўзбек ва туркман отлилари келиб 
Кауфманнинг тўрт тарафидин от қўюб уруш бошладилар,― деб ёзганди 
Баёний. ― Русиядан кўп от–тева ва одам ҳалок бўлди. Охир, Руссия аскари 
яна навижод яроғларнинг ионатлари билан Хоразм лашкарига шикаст бериб, 
Жайҳун кенорига чиқдилар ва Жайҳунни мундоғ вусъат била оқиб
турганини кўриб ҳайрон бўлдилар”
2

Матмурод девонбеги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўз қўшинларини 
орқага қайтариш ва пайт пойлаб русларга зарба бериш имкониятларини 
излади. Туйнуқли (ҳозирги Тошсоқа посёлкаси яқинида) деган жойга 
келганда хиваликлар сўл қирғоққа ўтдилар ва Ҳазорасп қалъасини ҳимоя 
қилиш 
тараддудини 
кўра 
бошладилар. 
Матмурод 
девонбегининг 
1
Полковник Колокольцев Содиқни 1837-1847 йилларда қозоқларнинг русларга қарши озодлик 
ҳаракатига раҳбарлик қилган Кенесари Қасимовнинг ўғли деб ҳисоблаган (Экспедиция в Хиву в 1873 году. 
―СПб., 1873. – С. 35). Содиқ Хол-отада Матмурод девонбеги аскарларига қўшилган. Аммо руслар устун 
келиб чекинган Содиқ кейинчалик Хива шаҳри мудофаасида қатнашган (Санкт–Петербургские ведемости, 
1874. – № 115.). 
2
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 210-б.


112 
ҳаракатларидан норози бўлган хон унинг ўрнига Ҳазораспни ҳимоя қилиш 
топшириғи билан Матниёз девонбегини юборди
1
.
Руслар истилосидан кейин ҳибсга олиниб Казалига жўнатилган Матмурод 
девонбеги билан билан бўлган суҳбат ҳақида ёзган “Санкт Петербургские 
ведомости” газетаси унинг 35-40 ёшлардаги афғон миллатига мансуб 
амалдор эканлиги, танаси ориқ ва ранги сўлган бир одам эканлиги ҳақида 
маълумот беради”
2
.
1873 йилда Хиванинг истило қилиниши вақтида бу ерда Матмурод 
денвонбегини кўрган полковник К.Костенко уни таърифлаб: “Ақлли ва 
ишчан вазир, мамлакат идорасини ўз қўлига олган. Хонга у маълум 
миқдорда маош тўлайди. Бинобарин хон бош вазирнинг маоши билан кун 
кўради”
3
,— деб ёзади. Аммо 1873 йилда руслар босқини вақтида Хивага 
келган рус зобитининг фикри ҳақиқатга бироз тўғри келмайди. Хон 
амалдорлар тўплаган даромад эвазига ўз хазинасини тўлдирсада, ўз 
хизматидагилар илтифоти билан белгиланган маош ҳисобига яшамаган. 
Балки садоқати ва қобилиятига қараб ўз яқин амалдорларига имтиёзлар 
яратган ва маош белгилаган.
Русларнинг олдинги отрядлари дарёдан ўтиш учун қулай жойни излашни 
давом эттирдилар. Шўрахон ва Туйнуқли яқинидан қўшинларни ўтказиш 
кўзланган бир вақтда кейингиси маъқул деб топилди. Бир қисм кемалар 
ёрдамида 5 кун деганда (18–22 май) рус аскарлари сўл қирғоққа ўтказилди. 
Узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтган руслар Янгибозор, Карвак, Овшар 
каби қишлоқларда бир ҳафта давомида ҳордиқ чиқардилар. Оддий авом 
ҳалқда келгинди русларга нисбатан тажовузкор муносабат бўлмаганлиги 
сабабларидан бири — уларнинг очиқдан очиқ талон–тарожлик сиёсатини 
1
Туркестанский сборник. – Т. 87. – С. 188. 
2
Туркестанский сборник. – Т. 87. – С. 187. 
3
Костенко Л.Ф. Хива в 1873 г. — СПб., 1874. – С. 17. 


113 
тутмаганлиги, озиқ–овқат маҳсулотларини тортиб олиш эмас, балки сотиб 
олишга ҳаракат қилганлиги эди.
Девонбеги Матмурод Хивага қайтиб, хонга бўлаётган воқеалар ҳақида 
ахборот берди. Ҳазорасп катхудолари маслаҳати билан Амир тўра ва 
Муҳаммадризо ҳам Хивага қайтиб кетдилар. Эртаси, 22 май куни, Ҳазорасп 
қалъаси русларга таслим бўлди ва у ерда полковник Н.И.Иванов 
қўмондонлигидаги қўшин қолдирилиб, рус армиясининг асосий қисми Хива 
томонга ҳаракатини давом эттирди ва 28 май куни шаҳар яқинида тўхтади. 
Бу вақтда русларнинг шимолдан келган қисмлари Ичанқалъа деворлари 
олдида турардилар.
Устюрт орқали ва Манғишлоқдан келаётган руслар 8 май куни 
Қўнғиротдан 13 чақирим масофадаги Азберган боғида жойлашдилар. Бу 
ҳақда қўнғирот бийлари Хабниёзбий, Саййидбий, Тожимуродбий, 
Мансурбийлар маслаҳатлашиб хонга ҳабар юбордилар. Шу куни Қўнғиротга 
ясовул Момут бошчилигида 1500 кишилик қўшин келганди. 12 май куни
руслар Қўнғиротга бир неча марта тўп отиб, шаҳарни деярли жангсиз қўлга 
қиритдилар. Қалъани ташлаб қочган бийлар ва 300 га яқин отлиқлар 
Хўжайли томон юриш бошлаган рус отрядларига вақти–вақти билан ҳамла 
қилиб турсаларда, сезиларли талофат етказа олмадилар. Русларнинг 
ҳисобларига қараганда Хўжайлида меҳтар Яқуббой қўмондонлиги остида 
5000 кишилик қўшин тўпланганди ва уларнинг 3 та тўпи бор эди..
Руслар Хўжайлига яқинлашган вақтда Элтузар иноқ буйруғи билан 
Абдулла маҳрам бир гуруҳ имронли туркман отлиқларига бош бўлиб, 
тўқайзорда зарба берди. Натижада хиваликлар ўнтача рус аскарларининг 
каллаларини кесиб, 13 та оти ва бир миқдор аслаҳаларни ўлжа олдилар. 
Русларга ёрдамга юборилган 25 отлиқ қозоқлар кечикиб келдилар ва 
натижасиз орқасига қайтдилар.


114 
Рус қўшинлари бироз йўл юргач, хиваликларнинг яна бир гуруҳ 
лашкарларига дуч келдилар. Қурол–аслаҳаси қилич, қалқон, найза, ўқ–ёйдан 
иборат хиваликлар русларнинг милтиқ ва тўплари зарбасига бас кела 
олмадилар ҳамда Хўжайлига чекиндилар. Бу ерда Иноқбек қўшинларини 
сафлаб, жангга ҳозир бўлиб турарди. Аммо Худоёр қушбеги олиб келган 
хоннинг буйруғига асосан қўшинлар Хивага қайта бошлади. Шу вақтда 
Майманада турган русларга ёвмут ва чавдор туркманлари ҳужум 
бошладилар. Улар отлар ва туяларни олиб, Манғитга равона бўлдилар. 
Қайтиб келиб яна жангга кирган вақтларида, русларнинг ўқ жаласига дуч 
келдилар ва тоб бераолмай чекиндилар. 
Руслар хивалик ватанпарварларнинг хавфли ҳужумларини Манғит 
қалъаси яқинидаги жангларда ҳақиқатдан ҳам кўрдилар. “Жуда кўп 
миқдордаги хивалик отлиқлар ҳудди ерни ёриб чиққан сингари гир 
атрофимизда пайдо бўлиб, тобора орта бордилар ва тезда улар ҳамма 
томонимиздан ҳужум қила бошладилар,― деб ёзганди ўз эсдаликларида 
М.Алиханов–Аварский. ― Хон лашкарлари қиличларини яланғочлаганча 
ҳавода намойишкарона ўйнатиб, осмону-фалакни қийқириқлар билан ларзага 
солиб, Русия армиясини ўраб-сиқиб кела бошладилар... Бир отлиқлар тўдаси 
бирданига олдинга ташланиб отрядимиз сафига ёриб кирди. …Уларнинг 
ҳужуми қайтарилиб турган бир пайтда қаршимиздан, ўт-ўланлар орасидан 
қўққисдан бир туркман отлиғи отилиб чиқиб, отряднинг от-арава ва юк 
ортилган туялар олдида турган капитанни устига бостириб келиб, 
пистолетидан отиб ташлади. Кейин бизнинг арава ва туяларимизни оралаб 
ўтиб бутун бир пехота взводи олдидан арғумоғини намойишкорона 
чоптириб, яланғоч қиличини ҳавода силкитиб қайтиб кетди. Унинг орқасидан
отилган ўнлаб ўқлар, ҳеч қандай зиён-захмат етказмади”
1
,― деб ёзганади.
1
Алиханов-Аварский М. Поход в Хиву (Кавказских отрядов) в 1873. ― СПб., 1899. – С. 206-208. // 
WWW: Kungrad.com.


115 
Юқорида воҳага келган русларнинг маҳаллий халққа озор бермагани ва 
уларга нисбатан хоразмликларда ҳам душманлик кайфияти сезилмаганлиги 
хақида сўз юритилганди. Аммо руслар ҳамма вақт ҳам раҳмдиллик билан 
ҳаракат қилмаганлар. “Чун Манқит ёвуқида бир улуғ овбалиққа келдилар,—
деб ёзганди улар ҳақида Баёний. — Веруфкин буюрди: рус аскарлари ул 
овбаға ҳужум этиб, аҳолини эркагу хотун ва ёшу қарига қарамай қатли ом 
этиб, ондин сўнг ўтлаб ул овбани ер била яксон этдилар. Ондин сўнг мунинг 
била ҳам қаноат этмай, Манқит қалъасиға ҳамким, бурунроқ аҳолиси келиб 
қалъани Русияга таслим этиб, амон топиб қайтиб эрдилар, ҳужум этиб кириб 
эркагу хотун ва қариву йигит ва аёлу атфолдин бешикдаги ўғлонларигача
қириб қатли ом этиб, иту эшак ва ҳар турлик жондор йўлуқса ҳам, отар 
эрдилар. Чун жондор қўймай қириб тамом этдилар, шаҳарни ўтлаб чиқиб 
кеттилар”
1
.
Манғитда рўй берган фожеа ҳақида шу вақтда ротмистр унвонида бўлган 
М.Алиханов–Аварский шундай гувоҳлик берганди: «Мана мен Манғитдаман. 
Кўча ва ҳовлиларда ёйилиб ётган буюмлар орасида мурдалар ҳам ётарди. 
Шу вақтда бехаловат, юзида даҳшат билан югуриб ўтаётган ўзбекни кўрдим. 
Уни казак мўлжалга олиб турарди. Бечора ўзбек ерга қулади, казак эса 
келаётган рус офицеридан яшириниш ниятида ўзини яқиндаги кўчага урди… 
Манғит кўчаларида одамларни тўхтатиш учун от суриб келаётган 
офицерларни учратдим.
Манғитда яна бир воқеа ҳам бўлганди. Шаҳардаги асосий кўчадан 
отлиқлар кузатувида икки офицер ўтиб борарди. Уларнинг олдидан шамшир 
зарбидан яланғоч бошининг икки жойидан юзи ва соқоли оралаб қон оқиб 
турган, бўйи баланд чол гандиклаб ўтди ва жон ҳолатида яқин орадаги 
ҳовлилардан бирига кириб кетди. Чолнинг орқасидан эса оқ шапкали ва 
қўлида қонга булғанган шамшир билан маст казак қувиб келарди. Казакнинг 
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. 214-б.


116 
йўлини тўсган офицер буйруққа бўйсунмаган ва ўзига ҳам ҳамла қилиши 
мумкин бўлган казакни отиб ташлади. 
Манғитни айланиб юриб, мен фавқулодда шаҳар ичидан ўтган каналга 
чиқдим. Яшириниш мақсадида бўйинларигача сувда турган ва қўрқувдан 
ранглари ўчиб кетган бир неча аёлларни кўриб, юрагим орқамга тортиб 
кетди. Улардан сал нарироқда ўлим ҳавфидан қутилиш умидида дарахтлар ва 
деворлар панасида яна ўндан ортиқ кекса аёл ва эркаклар турардилар. Мени 
кўрган заҳотиёқ улар тиз чўкдилар ва кўплари бўкириб йиғлай бошладилар. 
Мен уларни тинчлантириш мақсадида осойишталик ўрнатилгунча руслар 
лагерида туришни таклиф қилдим. Кўнгилларидан қандай нохуш фикрлар 
ўтганини билмайману, аммо бир неча бор онт ичганимдан кейин улар сувдан 
чиққан аёллар билан бирга менинг отим атрофини ўраб олдилар”
 
1
.
Манғитда 20 майда рўй берган қонли воқеаларнинг гувоҳи бўлган рус 
зобити Н.И.Гродеков 1 обер–офицер ва 2 казак ҳалок бўлганлиги ва 4 аскар 
яраланганлиги ҳамда шаҳарда 400 га яқин мурдалар топилганлиги ҳақида 
ёзади. Хивалик муаррих Муҳаммад Юсуф Баёний эса Манғит қалъаси ва 
унинг яқинида бўлган жангларда руслардан бир мингбоши, 4 саркарда ва бир 
неча зобит ва бир миқдор аскарлар ўлдирилганлиги ҳамда 15 киши ярадор 
этилганлиги қайд қилади
2
.
Русларнинг бераҳмлик ҳаракатлари кейинчалик ҳам давом этди. 21 май 
куни генерал Н.И.Веревкин 200 та аскар билан подполковник 
М.Д.Скобелевга Қарауз ариқини ёқалаб Манғитга қайтиш ва Губатоғ 
яқинидаги туркманларнинг овулларини вайрон қилишни буюрди. Ушбу 
тадбир қаршилик кўрсатаётганларни огоҳлантириш мақсадида амалга 
оширилди, дея эълон қилинди. Шу куни Янгиёп, Гурлан, Хитой ва Катдан 
омонлик сўраб вакиллар келди.
1
Алиханов-Аварский М. Поход в Хиву (Кавказских отрядов) в 1873 г.― СПб., 1899. – С. 211-213 // 
WWW: Kungrad.com.
2
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 214-б.


117 
22 май куни руслар Янгиёп яқинида жуда кучли ҳужумга дуч келдилар. 
Натижада руслардан 6 аскар ўлдирилди ва 3 нафари ярадор бўлди. 
Хиваликлар ҳам анча талофат берган бўлсаларда, уларда қаршилик 
кўрсатишга кучлари етишига ишонч борлигини кўрсатдилар. Янгиёпга 
келган генерал Н.А.Веревкин маҳаллий бойлардан бири — Ғанибойнинг 
ҳовлисига тўпланган 60 нафарга яқин одамларни қатл эттирди
1
.
Хива хонидан сулҳ тузиш ҳақида мактуб олганлигига қарамасдан 
Н.И.Веревкин олдинга юришни давом эттирди. 24 майда Қилич–Ниёзбой 
канали устидан кўприк қуриб ўтган рус қўшинлари Кат ва Қўшкўпир 
орқали Хивага қараб тезкор ҳаракатларни бошладилар. Оренбург отряди 
Хива томон юришини давом эттириб, Ғозовот яқинида ёвмут ва имронли 
туркманлари ҳамда Аваз қушбеги лашкарларига зарба берди. Жонак шайҳ 
деган жойда бўлган жанг ҳақида Баёний ёзганди: “Рамиқ халифа Ғозиобод 
отлиси билан от солиб бир тарафдин бориб, Русия аскарлардан бир калла 
олиб, ўттиз тевасини ўлжа қилиб, суриб кетди. Ондин сўнг ямут лашкари от 
солдилар. Русия аскари ёғиндек ўқ ёғдура бердилар. Ямутлардан кўп киши 
шаҳид ва заҳмдор бўлиб, ҳазиматга юз қўйдилар”
2
. “Хиваликларнинг 
журъати, жасорати кундан-кунга ортиб бормоқда,― деб ёзганди 
М.Алиханов–Аварский. ― Улар шундай безор қилиб юбордики, бизларга на 
кундузи ва на кечаси тинчлик бермасдан қўйдилар”
3

Аваз қушбеги бошлиқ чекинаётган хиваликларни таъқиб қилган руслар 
Қиёт қишлоғи орқали юриб Ғовук кўл атрофига чиқдилар. Бу ерда Маҳмуд
ясовулбоши катта қўшин билан жангга шай бўлиб турарди. Аммо ҳарбий 
техникавий жиҳатдан хиваликлар руслардан анчагина паст даражада 
турганликлари сабабли кўплаб талофатлар берардилар. Бу гал ҳам шундай 
бўлди. Хиваликларнинг отган ўқлари русларга етиб бормасдан, душманнинг 
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 214-б.
2
Ўша жойда. 214-б.
3
Алиханов-Аварский М. Поход в Хиву в 1873 г. СПб 1899 – С. 248. // 
WWW: Kungrad.com.


118 
тўпларидан отилган ўқлар жуда катта талофат етказди. Натижада 
хиваликлар чекиндилар.
Хива қўшинларини таъқиб қилиб 26 майда Чанашик қишлоғига келган 
Н.А.Веревкин хоннинг иниси Муроджон тўра ва Н.И.Головачев эса ― 
Жонибекнинг боғидаги ҳовлига келиб ўрнашдилар. Ҳар иккала боғ Хивага 
яқин бўлиб, уларнинг деворларига ўрнатилган тўплардан Ичан қалъадаги 
Аркни бомбардимон қилиш чоралари кўрила бошланди.
Хива шаҳри воҳанинг турли бурчакларидан келган қочқин одамлар билан 
тўла эди. Айниқса Бешариқ, Найман, Қулон, Қорабоғ, Қиёт, Қўнғирот, 
Дўрмон, Чаткўпир, Уйғур, Хонобод, Зей ҳамда Хива яқинидаги барча 
қишлоқларнинг аҳолиси пойтахтга нажот излаб келганди. Муҳаммад 
Раҳимхоннинг буйруғи билан қалъани қамалга тайёрлаш ишлари амалга 
оширила бошланди. Шаҳардаги Урганч, Ҳазорасп, Дошёқ, Боғишамол ва 
бошқа дарвозаларнинг орқаси тупроқ билан маҳкамланиб, қалъа деворларига 
тўплар ўрнатилди. Хоннинг сулҳ тузиш таклифи ёзилган мактуби билан 
Ҳазораспда турган Кауфман ҳузурига юборилган Муҳаммад Латиф қозига 
рад жавоби берилди. Рус қўшинлари Боғот, Хонқа орқали юриб, Хива 
яқинидаги Гандимиён қишлоғига келиб тўхтадилар.
Хон Амир тўра, Иноқбек, Матмурод, Яқуббек каби нуфузли аъёнларини 
чақириб маслаҳатлашгач, таслим бўлиш таклифи ёзилган нома билан Элтузар
иноқни Кауфман ҳузурига юборишга қарор қилди. Ўзи эса Матмурод 
девонбеги, Юсуф Маҳрам, Абдулла саттор ва Абдулла банги деган арбоблар 
билан Урганч даврозасидан чиқиб, қалъа атрофларидаги туркман ва ўзбек 
лашкарларини мудофаага жалб қилиш учун ҳаракат қилди. Аммо ушбу 
ниятга етолмасдан Дошёқ дарвозаси орқали қалъага қайтишган хон ва унинг 
аъёнларини Абдулқодир тўра шаҳарга киритмади. Ноилож қолган хон ва 
унинг ҳамроҳлари Сирчали қишлоғидаги Бобо меҳтарнинг ҳовлисига 
тушдилар. Эртаси кун Исмомут ота қабристони масжидига келган хонни 


119 
ёвмут Сори сардор Бадиркентга, кейинчалик эса Измихширдаги ўз ўйига 
олиб кетди
1

Муҳаммад Раҳимхон қалъага киритилмагач, Амир тўра Аркка келиб, 
ўзини хон деб эълон қилди. Веревкин олдига сулҳ тузиш таклифи билан 
юборилган хиваликлар билан полковник Ломакин музокара олиб борди. 
Хиваликларга 3 соат муҳлат берилиб, қурол–аслаҳаларини топшириш 
буюрилди. Шу орада генерал Н.И.Головачев Ичан қалъани штурм қилиш ва 
ўққа тутишни тўхтатиш ҳақида буйруқ берди. Генерал фон–Кауфман олдига 
сулҳ ҳақида музокара олиб бориш учун Янгиариққа юборилган Элтузар иноқ 
хонни олиб келиш топшириғи билан Хивага қайтди.
Шу орада фуқаро ҳужум қилиб, Ур ҳовлиси дарвозаси қулфларини 
синдириб, Отажон тўрани маҳбусликдан озод қилди
2
. Хивага келган Элтузар 
иноқ янги хоннинг топшириғи билан ноилож яна Кауфман олдига жўнади. 
Аммо рус ҳарбий қўмондони фақат Муҳаммад Раҳимхон билан музокара 
юритиши ва сулҳ тузиши мумкинлигини билдирди. Бундан воқиф бўлган 
Амир тўра ёнига Отажон тўрани чақириб, биргаликда Кауфманннинг олдига 
боришга қарор қилдилар. Уларни яхши қабул қилган Кауфман Муҳаммад 
Раҳимхонни топиш лозимлиги ва у билан энди Хива қалъасида сулҳ тузиши 
мумкинлигини қайта таъкидлади.
Туркистон отряди Хива остонасига етиб келгунга қадар, Оренбург ва 
Кавказ отрядлари пойтахтни штурм қила бошлагандилар. Унда қатнашган 
М.Алиханов–Аварский ўз эсдаликларида қуйидагиларни ёзиб қолдирганди: 
“Мен Полвон ота ариғига келганимда Апшеронлик жангчилар ҳужум қилиб, 
қалъа девори яқинига бориб қолган эдилар. Қалъа деворига замбараклардан 
ўт очиб Апшеронлик роталарни қувватлаш учун тезда Полвон ота ариғи 
1
Туркестанский сборник. – Т. 87. – С. 189. 
2
Отажон тўра руслар келишидан 7 ой олдин акасини заҳарлаш йўли билан тахтини эгаллашни 
режалаштирган, аммо онаси томонидан огоҳлантирилган Муҳаммад Раҳимхон укасини уй қамоғи жазосига 
маҳкум қилганди.


120 
кўприги олдига тўпчилар батареяси келтириб ўрнатилди ва ўша жойдан 
қалъа ўққа тутила бошланди. Генерал Веревкин ҳам кўприкка етиб келди. 
Шу пайт Ширвон ротаси билан бирга олдинга, қалъа томон чопдик. Бекниёз 
мадрасасига бир оз етмасдан, чап томонимизда бир б.ирларига ётқизилган 
бир неча юз аравадан иборат тўсиққа дуч келдик. 
Қалъа деворларидаги тешиклардан ўқлар ёмғирдек ёғилиб турар, 
аскарлар эса бардош бераолмасдан бирин–кетин қуламоқдалар. Ўқлардан 
пана излаб, мадрасанинг ўнг томонидаги йўлакдан чопишни давом эттириб, 
мозор яқинидан чиқиб қолдик. Мозордаги ёдгорлик панасида бекиниб ётган 
аскарларга бориб қўшилдик. Биздан 20 қадамча нарида, қаршимизда устки 
қисми тишли шаҳар қўрғони қад кўтариб турибди. Унинг деворидаги ярим 
айлана шаклидаги миноралардан тинимсиз узилаётган ўқ ротамизни ерга 
михлаб қўйгандек.
Мадрасага кираверишда чап оёғимдан яраландим. Ўқ отишлар бироз 
тинчиган пайтни пойлаган руслар тартибсиз ҳолда орқага ― Полвон ота 
ариғи томон қочдилар. Ўша заҳотиёқ қалъа девори ва иккала минора тутунга 
буркалиб, гумбурлаб кетди. Худди залп командаси берилганидек бирданига 
ўқлар ёмғирдек ёғилди. Қочаётган солдатлардан бир нечаси ўқ тегиб 
йиқилди, қолганлари ўзларини йўқотиб, гангиб қолдилар. Ҳаммадан олдинда 
кетаётган майор Буровцов бирданига чап қўли ва елкасидан яраланиб, 
бақириб юборди. Шу пайтда майор Аварский, князь Аргутинский, офицер 
Федоров яраланиб, йиқилди.
Хиваликлар бизни аёвсиз ўққа тутишни давом эттирмоқдалар. Мени 
кўтариб, Полвон ота ариғидан ўтказиб, катта дарахт панасига қўйдилар. 
Қалъа девори томон чопиб кетганимизда бу дарахт панасида генерал 
Веревкин турганини кўргандим. Хиваликларнинг ўқи чолнинг тўғри 
пешонасига (чап кўзи устига) теккан, бахтига ўқ бош суягини тешиб
ўтмасдан тери остида қолиб кетганди. Қўшинга бошчилик қилиш полковник 


121 
Саранчевга топширилди. Бу дарахт тагида унинг иниси ҳам яраланди. Мен 
ҳали бир дақиқа ҳам ётиб улгурмаган эдимки, бу ҳосиятсиз дарахт ёнидан 
яна визиллаб ўқлар учиб ўта бошлади... 
Шу пайтда қаердандир подполковник Н.И.Гродековнинг юборган кишиси 
келиб қолди. Мен унга бу ердан кетгин деб улгурмасимданоқ, бақириб 
юборди. Чап қўли бармоғидан яраланганлигини кўрсатаман дегунча, ўнг 
биқинига ҳам ўқ тегди. Ранги бўздек оқариб кетган бу Имеритин исмли аскар 
йиқилди. Лазаретдаман. Бу ерга келтирилаётган ярадорлар сони турган сари 
ортиб бормоқда”
1
. 28 май куни Хива яқинида рус аскарларидан 4 нафари 
ўлдирилди, генерал Веревкин ва яна 6 нафар зобит ҳамда кавказ отряди 
жангчиларидан 34 нафар ярадор бўлди
2
.
М.Алиханов–Аварскийнинг 
тассуротларини 
Н.И.Гродеков 
ҳам 
тасдиқлайди ва ротмистрнинг икки оёғи ҳам ярадор бўлганлигини кўрсатади. 
Юзига ўқ теккан қўмондон Н.И.Веревкинни лазаретга жўнатиб юборадилар. 
Қўшинларга чекиниш ҳақида буйруқ берилади. “Қўшинлар чекинишига 
қарамасдан хиваликлар ўт очишни бир дақиқа ҳам тўхтатмадилар. Айниқса 
қўлга киритилган тўпларни ариқ устидаги кўприкдан ўтказиш учун ҳаракат 
қилаётганларга қараб отилаётган ўқлар ҳаддан ташқари кўп бўлиб, баррикада 
сифатида қўйилган араваларга дўмбирага тош теккандай ёғиларди. Ушбу ўқ 
оловини пасайтириш учун ариқнинг нариги бетида турган пиёда ва 
тўпчиларга қарши ўт очиш буюрилди. Шаҳар деворларидан узилаётган ўқ 
ёмғири бироз тинишидан фойдаланган аскарлар тўпларни қўприқдан ўтказиб 
олдилар”
3
.
Чор қўшинларининг дастлабки ҳаракатлари зарбага учрагач, қалъани 
замбараклардан ўққа тутиш янада кучайтирилди. Полковник Саранчев ва 
Ломакин қўмондонлигида 28 май кун бўйи қалъага тўплардан ўқ узиб 
1
Алиханов-Аварский М. Поход в Хиву в 1873 г. СПб 1899 – С. 251-269 // 
WWW: Kungrad.com.
2
Гродеков Н.И. Хивинский поход 1873 г. СПб. 1883 – С. 308 // 
WWW: Kungrad.com.
3
Гродеков Н.И. Хивинский поход 1873 г. СПб 1883 – С. 305 // 
WWW: Kungrad.com.


122 
турдилар. Фақат кечқурунга яқин фон–Кауфмандан буйруқ олингандан 
кейингина руслар истамасада, қўмондон талабига бўйсундилар
1
. Шу куни 
русларнинг 8 та тўпидан Ичан қалъа ва унинг деворларига 388 та снаряд 
отилганди
2
. Яқиндан отилган ва истеҳкомни бузаётган снарядлар 
портлашидан вахимага тушган ҳимоячилар нарвонлари олиб қўйилган 
баланд деворлардан ўзини ерга ташлаб, бир–бирларини босиб қалъа 
ичкарисига қоча бошладилар. 
1873 йил 29 май эрталаб Ичан қалъа тўплардан яна бомбардимон қилина 
бошланди. Хиваликлар ҳам қалъа деворлари устида туриб, русларга қарата 
тўп ва милтиқлардан жавоб берардилар. Русларнинг бир неча тўп ядролари 
қалъа деворлари устидан ўтиб, иморатлар ва майдонларда ёрила бошлади. 
Саросимага тушган халқ қий–чув кўтариб, ўзини қаерга уришини билмас ва 
кўплари нобуд бўла бошлади. Шаҳид бўлганлар қаторида Матмурод 
девонбегининг Қутлимурод исмли ўғли ҳам бор эди.
Шу вақтда Кауфман олдига келган Матниёз руслар шаҳарни бомбардимон 
қила бошлаганлигини айтди. Чунки хиваликлар сулҳ таклиф қилиб руслар 
олдига кетган вақтларида бир неча киши Урганч дарвозаси томондан ўқ 
отиб, душмандан бир қисмини нобуд қилдилар. Натижада полковник 
Саранчев қалъани тўпга тутишни буюрганди. Қалъа ичига отилган 92 та 
граната 3 жойда ёнғин чиқишига сабаб бўлди. Рус қўшинлари Шовот 
дарвозасини эгалладилар. Полковник М.Д.Скобелев ва граф Шувалов 
қўмондонлиги остидаги Оренбург қисми аскарлари учраган одамларни отиб, 
чопиб, қира бошладилар. Аркга томон ҳаракат қилаётган русларга қарши 
атрофдаги иморатларнинг томларидан ўқ узилиб турди. Чорсуга кирган 
руслар устига ўралар (тўсин) тойиб, Шувалов ва яна 14 нафар аскарлар 
шикастланди.
1
Мак-Гахан. Военные действие на Оксусе и падение Хивы. ― М., 1875. – С. 165 // 
WWW: Kungrad.com.
2
Гродеков Н.И. Хивинский поход 1873 г. СПб 1883 – С. 305 // 
WWW: Kungrad.com. 


123 
Амир тўра буйруғи билан очилган Ҳазорасп дарвозасидан соат 14.00 да 
ҳарбий мусиқа садолари остида Ичан қалъага кирган рус қўшинларини 
қўмондон фон–Кауфман зафар билан табриклади. Кейин у буюк князь 
Николай Константинович, шаҳзода Южин ҳамроҳлигида Аркка кириб, хон 
тахтига ўтирди. Икки соатдан кейин генерал Н.И.Головачевга саройни 
сақлаш тўғрисида 100 аскар тайинлаш ҳақида кўрсатма берган қўмондон 
Шовот дарвозасидан чиқиб, генерал Н.И.Веревкиндан хабар олиш учун 
кетди. Н.И.Головачев эса хон хазинасига кириб, у ердаги нарсаларни 
назоратдан ўтказди. У билан бирга хазинага кирган шарқшунос А.Л.Кун
1
бу 
ердаги бор нарсаларни рўйҳатга олди.
“Хон саройини мусодара қилишда 300 жилдан иборат Шарқ қўлёзма 
намуналарини йиғиштириб олганман,― деб ёзганди А.Л.Кун. ― Уларнинг 
каттагина қисмини тарихий асарлар ташкил қилади. Кўпчилиги ҳозирги хон, 
яъни қўнғиротлар сулоласи даврида форс тилидан Хива, турк лаҳжасига 
таржима қилинган. Бу асарларнинг форс тилидаги асл нусхаси билан бирга 
сақланаётганлиги, уларнинг қадр-қимматини янада оширади”
2
. Хазинадан 
олинган ва Рус императори кутубхонасига жўнатилган тарихий ёдгорликлар 
орасида 129 та ноёб китоб ва 140 та боғлам тарихий қўлёзмалар, 30 жилддан 
1
Кун Александр Людвигович (1840, Озарбайжон республикаси, Шемахи шаҳрида туғилган. — 1888, 
Вильнода вафот этади) — 1873 йилда Хивада бўлган шарқшунос. Петербург университети Шарқ тиллари 
факультетини тугатган (1865). Оренбургда (1866) ва Туркистон генерал-губернатори (1867) маҳкамасига 
ишга юборилган. Самарқандда Амир Темур кутубхонаси қолдиқларини қидирган. 1870 йилда
Искандаркўл экспедициясида қатнашган ва Зарафшоннинг юқори қисмида яшовчи тожиклар тилларини 
ўрганган. Ягнобликлар сўғдийлар авлоди деган фикрни биринчи бўлиб ўртага ташлаган. Туркистон генерал-
губернатори К.П.Кауфман топшириғи билан этнография, археология, тарих соҳалари ва ҳунармандчиликга 
оид 4 қисмдан иборат ҳамда мингдан ортиқ фото хужжатларни мужассамлаштирган ноёб "Туркистон 
алъбоми"ни тузган (1872).
Хоразм тарихига оид “Хива хонлигининг маданий воҳаси”, "Хива хонлиги аҳолисининг қадимги 
даврлардан жойлашиши ва унинг ҳозирги таркиби, хонликдаги шаҳарлар маъмурияти", "Хива хонлигида 
солиқ йиғишнинг тартиби", "Хива хонлигидаги маъмурият", “Қуйи Амударёнинг Қўнғирот ва Чимбой 
оралиғидаги маданий воҳа” номли қўлёзмалари сақланиб қолган. Уларда хонликнинг йирик шаҳар ва 
қишлоқлари. архитектура ёдгорликлари, аҳолисининг таркиби ва урфу-одатлари ҳақида ноёб маълумотлар 
берилган (Қаранг: Лунин Б.В. Средняя Азия в дореволюционном и советском востоковедении. ― Ташкент:
Фан, 1965; Нурджанов К. Историк, этнограф, филолог. К 150-летию А.Л.Куна // "Хорезмская правда". — 
Ургенч, 1990. – 22 нояб.; Туркестанский сборник. — 1873. – Т. 82; "Туркестанские ведомости". — Ташкент, 
1888. – 22 ноября; Маҳмудов М. Хоразм: тарих, одамлар, воқеалар. ― Урганч, 2005. 173-б).
2
“Туркестанские ведемости”. — Ташкент, 1873. – № 50. 


124 
иборат шарқ шоирларининг девонлари, 50 томлик 40 та ҳуқуқ ва динга оид 
асарлар, 18 та "Қуръон" ва 50 та дарслик китоблари бор эди. Улар орасида 
Алишер Навоий, Мирхонд, Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий, Абулғозий 
Баҳодирхон каби алломаларнинг "Ҳамса", "Равзат ус-сафо", "Қиссаи-ул 
анбиё", "Тавсифи Қуръон", "Шарҳи даламлюл ҳайрат", "Миратти каннот",
"Китоби-рамлъ", “Фирдавс ул-иқбол”, "Дастони Қосим ва Гўрўғли", 
"Масави Шариф", "Баҳром Ҳамсаи Нарвон", "Китоби Саййид ", "Тавсифи 
Кабир", "Шажараи турк" каби китоблар бор эди. Ушбу халқимизнинг бебаҳо 
бойлиги ҳисобланган ёдгорликлар ҳозирда Санкт-Петербургдаги Эрмитаж 
музейи, Салтиков-Шчедрин номидаги Давлат кутубхонаси ва Шарқшунослик 
институтида сақланмоқда.
Хазинадаги сандиқларнинг аксарияти бўш бўлиб, фақат биттасининг ичи 
тўла танга эди. Улар орасида 20 та тилла ва 5 та кумуш муҳрлар, 
темурийлар даврига мансуб 172 та ва Хива хонлари зарб қилдирган кўплаб 
олтин тангалар, қўшотар милтиқ, тўппонча, олтин ва зумрад билан безалган 
қилич, ханжар, совут, дубулғалар, танга зарб қилинадиган 200 та қолиплар 
бор эди
1
. Саройдаги харам хоналаридан олинган нарсалар ҳақида Мак Гахан 
шундай деб ёзганди: “Кашмир шалилар (рўмоллари) дан ташқари бизнинг 
қўлимизга тушган қимматли нарсалар орасида 1000 дан ортиқ қадимги хитой 
чиннилари бор эди. Улар орасида кичик чойнаклардан тортиб, каттароқ 
косалар, пиёлалар, 10 литргача суюқлик сиғадиган кўзалар бор эди.
Уларнинг кўплари оқ ва қўк рангда бўлсада, яшил, пушти ва қизил 
ранглилари ҳам бор эди. Бир неча авлодлар томонидан йиғилган нодир 
чинни буюмлар синдириб–бузиб юборишга қодир солдатлар томонидан
ағдар–тўнтар қилинган. Айримлари эса уларнинг баҳосини биладиган 
офицерлар қўлига тушганди”
2
. Арк эгалланган куни кечаси Амир тўра 
1
Кун А.Л. Поездка по Хивинскому ханству в 1873 г. // Туркестанский сборник. – Т. 83. – С. 187. 
2
Мак-Гахан. Военные действие на Оксусе и падение Хивы. ― М., 1875. – С. 199 // 
WWW: Kungrad.com.


125 
Кауфманнинг рухсати билан ҳарам саройидаги аёлларни кўчириб, ўз 
ҳовлисига олиб борди.
Гандимён қишлоғидаги саройда ўз ёрдамчилари билан жойлашган 
Кауфман Ишмихширда турган Муҳаммад Раҳимхонга мактуб йўллаб, сулҳ 
тузиш учун келишга даъват қилди. Мактуб билан танишган хон Сори 
сардор билан маслаҳатлашиб, Хивага қайтишга қарор қилди. Хонни Отажон 
тўра ва Амир тўра кутиб олдилар. Сўнгра Гандимиён боғида ўрнашган 
Кауфман олдига борган хонни юқори даражадаги илтифот билан қабул 
қилдилар. Рус генерали бундан 3 йил олдин ёзган мактубига рад жавоб 
берилмаганда
1
, ҳарбий куч билан Хивага келмаслигини айтди. Шу билан бир 
қаторда хонни лавозимидан тушириш ва давлатидан бенасиб қилиш нияти 
йўқлигини ҳам қўшиб қўйди.
Муҳаммад Раҳимхон бундан кейин ҳам 2–3 марта Кауфман билан 
учрашди. Бир сафар у Отажон тўрани ҳам рус генерали олдига олиб 
борганда, ҳарбий кўрикни томоша қилди. Қўшинни озиқ–овқат ва ем–хашак 
билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Намозгоҳ 
мавзесида ўтказилган мажлисда қатнашган Кауфман хондан 2 миллион 200 
минг манотни ўлпон тариқасида тўлашни талаб қилди. Унинг 300 минг 
манотини туркманлар тўлаши лозим эди. У яна Эрондан келтириб, қул 
сифатида сотилган асирларни бўшатиш ва юртига қайтариш муаммосини 
кўтарди. Хоннинг бу талабларга рози бўлмасдан иложи йўқ эди.
Муҳаммад Раҳимхоннинг 12 июндаги буйруғи билан хонлик ҳудудидаги 
барча қулларга озодлик эълон қилинди. Улар Хива яқинидаги Каттабоғ деган 
1
Генерал Кауфман томонидан Хива хонига йўлланган мактубда шундай сўзлар бор эди: “Уруш сизнинг 
ҳатти–харакатларингиз натижасида юзага келди. 6 йил давомида сизга тинчлик ва дўстлик ҳақида қилинган 
таклифлар беэътибор қолди. Оллоҳ инояти билан ҳозир ҳам сиз билан сулҳ ва дўстлик тўғрисида шартнома 
тузишга тайёрман. Аммо олдинга қараб ҳаракат қилишни тўхтатмайман. Агар хонлик ва аҳолини бизнинг 
қўшинлар томонидан хонавайрон қилишни олдини олишни истасангиз, барча фуқароларни ўз хўжалик 
ишлари билан шуғулланиш учун бўшатинг. Рус қўшинлари душманни янчади, аммо тинч аҳолига озор 
бермайди”. Тереньтев М.А. Россия и Англия в Средней Азии. ― СПБ., 1875. – С. 84–115. // 
WWW: 
Kungrad.com.


126 
жойга тўпланишлари ва ўз ватанларига кетишга ҳозирлик кўришлари лозим 
эди.
Манбаларда хонликда қулчилик бўлганлиги, Хивада эса қул бозори 
мавжудлиги ҳақида ёзилсада, уларнинг сони тўғрисида аниқ бир маълумотни 
учратиш қийин. Жумладан, Муҳаммад Юсуф Баёний руслар истилоси
даврида Хива хонлигидаги Эрон асирлари “ҳаммалари йигирма етти мингга 
етган”
1
деб ёзганди. Рус ҳарбий тарихчиси М.А.Терентьевнинг “қулларнинг 
ўзлари сўзларига қараганда хонликнинг 140 та шаҳар ва қишлоқларидаги 
дугма ва чўриларнинг сони 30 минг, озод ва хонозодлар сони 6500 га етарли. 
Кейингиларига озодлик берилган вақтда гадоларга садақа улашилганидек, 
2634 таноб, яъни 44 десятина ер ажратилганди”

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish