Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

 


149 
 
3–БОБ. ХХ АСР БОШЛАРИДА ХИВА ХОНЛИГИДАГИ
ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТ
 
 
3.1. ХХ аср бошларида Хива хонлигидаги
ижтимоий–иқтисодий аҳвол
 
Хива хонлигининг ижтимолий–иқтисодий ва сиёсий ҳаётида муҳим ўрин 
эгаллаган халқлар орасида ўзбеклар, туркманлар, қозоқ, қорақалпоқ, рус, 
татар, бошқирд, эроний уруғ–қабилаларига мансуб аҳоли бор. Уларнинг 
миллий таркиби ва сони ҳақидаги маълумотлар бир бирига мос келмас, баъзи 
вақтларда стратегик мақсадларда яшириб ҳам турилади. Хивага келган рус 
офицерлари хотираларида келтирилган аҳоли сони ҳақидаги маълумотлар 
диққатга сазовордир. Хусусан, 1819 йилда Н.Н.Муравьев хонлик аҳолиси
300 минг киши
1
, 1842 йилда полковник Данилевский — 294 минг киши
2

1843 йилда савдогар М.Н.Иванин — қўчманчилар билан бирга 650 минг 
киши
3
, 1861 йилда шарқшунос В.В.Григорьев—300 мингдан ошмайди ва 
1873 йилда полковник Л.Ф.Костен- ко — хонликдаги хонадонлар сони 140 
минг ва аҳоли 700 минг киши, агарда бунга қуллар ҳам қўшилса, 800 мингдан 
ошиқ
4
деб ёзгандилар. Россия маориф министрлигининг “Народное 
просвещение” журналининг 1873 йил 13 ноябрдаги сонида эълон қилинган 
В.Васильевнинг мақоласида “Хива хонлигининг аҳолиси 300 минг киши ва 
улар 60 минг хонадонда яшайди. Хонлик тассаруфидаги қозоқ ва 
қорақалпоқлар 160 минг кишидан иборат бўлиб, улар 32 минг ўтовда 
турадилар”
5
деб кўрсатилганди. Юқоридаги маълумотларнинг аксарияти 
1
Муравьев Н.Н. Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 гг. Москва 1823. Ч. 2. – С. 30. 
2
Данилевский Г.И. Описание Хивинского ханства // “Записки” ИРГО. Кн. 5-я. — СПб., 1851. – С. 100. 
3
Иванин М.Н. Сведение о Хивинском ханстве // Мануфактура и торговля. — СПб., 1843. – апр.– С. 157.
4
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959.
196, 240-б.
5
Васильев В. Население Хивы // Туркестанский сборник. – Т. 83. – С. 49. 


150 
тахминан эканлиги ва хонликда аниқ ҳисоб–китоб ишлари юритилмаганлиги
яққол кўриниб турибди. 
Рус маъмурияти 1897 йилда империядаги аҳолини рўйхатга олиш 
ишларини амалга оширди. Шу жумладан, Туркистон ўлкаси билан бир 
қаторда Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида яшаётган фуқаролар сонини 
аниқлашга ҳаракат қилинди. Натижада Хива хонлигида 519439 киши 
яшаганлиги ва уларнинг 488924 нафари (94,1 %) ўтроқ, 30515 нафари (5,9 %) 
кўчманчилик билан кун кечириётганлиги маълум бўлди
1
.
1910 йилда 4–чи марта, тўлдирилган ҳолда қайта нашр қилинган 
Ф.Павленковнинг “Қомусий луғат”ида Хива хонлигининг аҳолиси 800 минг 
киши атрофида деб кўрсатилган
2
. Аммо ҳарбий–статистик нуқтаи назардан 
хонликни ўрганган полковник В.Лабочевский аҳоли сони 600 минг кишини 
ташкил этишини ёзади
3
. Миллий таркиби жиҳатидан хонлик аҳолисининг 60 
фоизи ўзбеклар, 25 фоизи туркманлар, 15 фоизи қозоқ, қорақалпоқ, руслар, 
татарлар, араблар, форслар ва бошқа халқлар вакилларидан иборат эди
4
.
Хива хонлигининг ХХ аср бошларида эгаллаб турган майдони ва хўжалик 
ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ҳам фақатгина юқорида тилга олинган 
Ф.Павленковнинг қомусида ўқиш мумкин. “Хива Россияга қарам хонлик 
ҳисобланади,―дейилади унда. ―У шимолда Орол денгизи, шарқда Амударё 
билан чегарадош. Майдони 54 минг квадрат бўлиб, унинг 3/4 қисми экин 
унмайдиган қум барханларидан, Амударёнинг сўл қирғоғидаги қолган қисми 
эса ― ҳосилдор ва гуллаб турган воҳадан иборат. Об–ҳавоси ― кескин 
континенталь. Аҳолиси 800 минг киши атрофида. Ўтроқ аҳоли ўзбек ва 
форсийлардан иборат ҳамда улар дон экинлари етиштириш (буғдой, арпа, 
сули, шоли, жўҳори ва ҳ.), боғдорчилик (шафтоли, олма, нок, анор ва ҳ.), 
1
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959.
111-114-б.
2
Энциклопедический словарь Ф.Павленкова. ― СПб., 1910. – С. 2786. 
3
Лобачевский В. Военно-статистическое описание. Хивинский район. — Ташкент, 1912. – С. 102. 
4
Гришфельд В., Галкин М.Н. Военно-статистическое описание Хивинского оазиса. — Ташкент, 1903. – 
с. 66; Материалы по районированию Средней Азии. 2-книга (Хорезм). — Ташкент, 1926. – С. 90.


151 
пиллачилик, савдо–сотиқ (уй ҳайвонлари, ипак, дон, пахта); кўчманчилар 
(қозоқ. туркман ва бошқалар) чорвачилик (туялар, арғумоқ отлар ва ҳ.) 
билан шуғулланади. Хива, Урганч, Қўнғирот, Хўжайли номли шаҳарлари 
бор.
Россиянинг Иван IV давридаги савдо–сотиқ мақсадидаги музокараларидан 
тортиб, то 1839 йилдаги Перовский экспедициясининг ҳалокатигача бўлган 
даврдаги ҳаракатлари бирон ижобий натижа бермади. Фақат 1873 йилдагина
Кауфман хиваликлар пойтахтини эгаллади. Хива чексиз ваколатга эга хон 
томонидан бошқарилсада, у рус маъмуриятининг кўрсатмаларига амал 
қилиши лозим. Хоннинг чет мамлакатлар билан мустақил муносабатларни 
йўлга қўйишга ҳаққи йўқ. Руслар хонликда эркин савдо–сотиқ ишлари билан 
шуғулланиш ва Амударёда сузиш имкониятига эга.
Мабодо уруш ҳаракатлари бўлса, хонлик 20 минг кишилик аскар 
тайёрлаши мумкин. 1861 йилдан Саййид Муҳаммад Раҳим хон ҳисобланади. 
Хонлик маркази ― Хивада 20 минг аҳоли яшайди. Шаҳарда хон саройи, 
масжидлар, гилам ишлаб чиқариш бор. 1873 йилгача Ўрта Осиё асосий 
қуллар бозори шу ерда мавжуд бўлган”
1
. Юқоридаги маълумотларнинг 
айримлари тарихий саналарга тўғри келмасада қомусни тайёрлаган рус 
олимларининг Хива хонлиги ҳақида тасавурлари анчагина кенг бўлганлиги 
яққол кўриниб турибди.
Хива хонлигининг майдони 569910 десятинани (1 десятина 1,09 гектарга 
тенг) ташкил этиб, экин экилиб турган ерлар — 324 000 десятина эди
2

Ерларнинг 86 минг таноби (1 гектар 2,5 таноб), яъни 34400 гектари хон ва 
унинг қариндош-уруғларига қарашли бўлиб, давлат ери деб ҳисобланарди
3

Экин майдонларининг 661333 танобини мулк деб номланган ерлар ташкил 
этар ва унга хон амалдорларининг, ўрта ва камбағал деҳқонларга қарашли 
1
Энциклопедический словарь Ф.Павленкова. СПб 1910. – С. 2786–2787. 
2
Гришфельд В., Галкин М.Н. Военно-статистическое описание Хивинского оазиса. – С. 1.
3
Йўлдошев М.И. К истории крестьян Хивы XIX века. — Ташкент, 1966. – С. 36.


152 
ерлар кирарди
1
. Мулк ерлари “атои мулк” ва “ёрлиқли мулк” деб юритилар
2
ҳамда улар Боғот, Кат, Шовот, Ғозовот, Қўшкўпир, Питнак, Қўнғирот 
бекликларида ерларнинг асосий қисмини ташкил этарди 
XX аср бошида Хива хонлигида 120 мадраса, 73 қабристон, 71 муқаддас 
жойлар ва бошқа ўнлаган диний муассасаларга тегишли вақф ерлари мавжуд 
эди ва улар “вақфи ҳайри” деб аталган. Хонликдаги энг катта вақф ерлари 
қаторида Муҳаммад Раҳимхон мадрасасига тегишли 33325 таноб ер бор эди
3

Яна бир — “вақфи авлоди” деб номланган ерлар Саййидлар, хўжалар, 
аъзамлар, эшонлар, пирлар, мутаваллилар, сўфилар каби дин вакилларига 
мерос сифатида ажратилганди.
1901 йилда хоннинг энг садоқатли ва матонатли амалдорларидан бири ― 
Муҳаммад Мурод (Матмурод) девонбеги дунёдан ўтди. Русларнинг Хива 
хонлигини истило қилишлари вақтида қаршилик кўрсатиш ҳаракатларига 
бош бўлган, сургунда вақтида ҳам иймон–эътиқодини сотмаган, қайтиб 
келгандан кейин ҳам ўз ҳукмдорига 20 йилдан ортиқ садоқат билан ҳизмат 
қилган Матмурод девонбегига ўхшаган журъат ва жасоратли арбобларнинг 
камлиги Хива хонлигининг чор мустамлакачилик зулми остида сал кам ярим 
аср эзилишига сабаб бўлганди. Матмурод девонбегидан қолган Ҳусайн, 
Муҳаммадбой, 
Омонкелдибой, 
Шайҳназарбой, 
Қутлуғ 
Қадам, 
Қутлимуродбой, Худойбердибой исмли ўғиллар ҳам ўз даврида отаси каби 
жасур ва мард йигитлар бўлиб етишдилар. 
ХХ аср бошларида Хива хонлигида яна туркманларнинг хон истибдодига 
қарши ғалаёнлари авж олди. 1902 йилда Сафар Али исмли ёвмутнинг солиқ 
тўламаганлиги таъсирида ёвмутлар йўлтўсарлик ҳаракатларини бошлаб 
юбордилар. Натижада хон Саййид Абдулла тўрага тахтни бошқаришни 
топшириб, ўзи ўзбек ва човдир туркманилардан тўпланган лашкарларга бош 
1
Аминов А.М. Экономическое развитие Средней Азии (колониальный период). — Ташкент: 
Узгосиздат, 1959. – С. 28. 
2
Садыков А.С. Россия и Хива в конце XIX начале ХХ века.— Ташкент, 1972. – С. 12. 
3
Маткаримов М. Хоразм Республикаси давлат тузилиши, нозирлари ва иқтисоди.— Урганч, 1993. 9-б.


153 
бўлиб, Тошҳовузга бориб 14 кун турди. Хоннинг топшириғи билан олдинроқ 
Тахта туманидаги ёвмутлар устига юборилган Нуржон Ботир исёнчи Сафар 
Алининг калласини кесиб келди. Шундан сўнг, Тахтага юборилган шаҳзода 
Асфандиёрхон ва Нақибхўжа исмли амалдор ёвмутлардан солиқ йиғиб олди 
ва уларнинг арзларини тинглади. 
Хон эса Ҳилолий ва Оқупада бироз тўхтагач. Кўҳна Урганчдаги авлиёлар 
қабрлари ва мақбараларини зиёрат қилди. Кейин беш кун давомида Хивага 
қайтаётган вақтида олдига чиққан дин арбоблари ва оддий халқнинг дуойи–
фотиҳасини олиб, пойтахтга омон–эсон қайтиб келди. “Фақирга китоби 
“Тарихи Табарий”ни форсий тилидан турк тилига таржима этмак хизматини 
буюриб эрдилар, бу сабабдан рикоби ҳумоюнда кета олмай амри олийлари 
била қолиб эрдим. Ман ҳам истиқболларига чиқиб дуо қилдим”
1
,— деб 
ёзганди муаррих Баёний. 
1903 йилда шаҳзода Асфандиёрхон Маҳмуд Вафо карвонбоши ва Саид 
Исломхўжа ҳамроҳлигида Петербургга сафар қилди. Шу йили Муҳаммад 
Раҳимхоннинг иниси Отажон тўра дунёдан ўтди. У Камрон таҳаллуси билан 
шеърлар ёзиб турарди. Отажон тўрадан Муҳаммад Амин, Саййид Ғозий тўра 
ва Саййид Асад тўра исмли ўғиллар ёдгор бўлиб қолди. 1907 йилда хоннинг 
кичик укалари Оллаёр тўра 47 ёшида, 1909 йилда Тўрамурод тўра 54 ёшида 
вафот қилдилар.
1908 йилда Муҳаммад Раҳимхон пайғамбар ёшига тўлгани сабабли, элга 
катта тўй берди. Орадан икки йил ўтиб, 1910 йил 16 августда хон 66 ёшида 
дунёдан ўтди
2
. Унинг жасади Саййид Муҳаммад Моҳирўйи Жаҳон 
мақбарасига дафн қилинди. Тахтда 47 йил 15 кун ўтирган Муҳаммад Раҳим 
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент.: Камалак, 1991. 246-б.
2
Муҳаммад Раҳимхоннинг юрак зотилжами оқибатида вафот қилганлиги ҳақида хабар берган “Нива” 
газетаси ўзининг 1910 йилдаги 45–сонида хонга Оренбург казак қўшинлари генерал–лейтенати ва 1902 
йилдан ҳазрат унвони берилганлиги ҳақида ёзади. У 20 ёшида ворис сифатида тахтга кўтарилган бўлса, 
эндиликда унинг 37 яшар ўғли Саййид Асфандиёр тўра подшо ҳазрати олийлари рухсати билангина отаси 
тахтига ўтириши мумкинлигини қайд қилади. Унга ҳам Оренбург казак қўшинлари генерал–майори унвони 
берилган. 


154 
Баҳодирхон шубҳасиз Хива хонлиги тарихида ўчмас из қолдирган давлат 
арбобларидан бири эди.
Муҳаммад Раҳимхон ўзининг узоқ йиллар давомидаги хонлик даврида 
жуда кўп воқеаларнинг гувоҳи бўлди. “Маълум бўлсинким, хон ҳазратлари 
бағоят мушфиқ–фуқаро ва бағоят хайрдўст киши эрдилар”
1
,— деб ёзганди 
Баёний. Унинг даврида Хива хонлиги чор Россиясига қарам давлатга 
айланди. Хонликнинг катта ҳудуди тортиб олинди ва фуқаролари зиммасига 
оғир мажбуриятлар юкланди. Хоннинг қобилияти ва амалга оширган сиёсати 
натижасида иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётда сезиларли даражада 
ижобий силжишлар бўлди.
1903 йилда ака–ука Крафтлар Янги Урганчда банк идорасини очдилар. 
Кейинчалик ушбу банкнинг филиаллари Хонқа, Манғит ва Гурланда ташкил 
этилди. 1910 йилда Крафтлар оиласи Урганчдаги ёғ заводини сотиб олиб, уни 
АҚШ, Германия, Англиядан келтирилган асбоб–ускунлар билан қайта 
жиҳозладилар
2

1905 йилда вилоятдаги пахта заводларида 103 та ускуна ишлаб турарди. 
Кейинги 2 йил оралиғида “Познанский ва шериклар” мануфактура агентлари 
Янги Урганч, Тошҳовуз, Манғит, Хива, Хонқа, Гурланда пахта тозалаш 
заводлари қурдилар. Хоразмда “Шлоссберг ва оға-инилар” деган 
ишбилармонларнинг заводи ишлай бошлади. Юсуфбой Ҳайитбоев, ака-ука 
Матвафо ва Матсапо Баққоловлар, Ризаев, Мадиёров, Бобониёзбой, 
Матниёзбой каби маҳаллий пулдорлар ҳам пахта тозалаш заводлари 
қурдилар. 1904 йилда Питнак қалъаси яқинида Бобониёзбой, Эгамберди ноиб 
ва Мерган ҳожилар шерикчилигида икки жиқли пайта тозалаш заводи ишга 
туширилди. Завод ёнида буғ билан ишлайдиган ун тортиш тегирмони ҳам 
қурилди. Орадан бироз вақт ўтгач, Мулла Матёзбой исмли питнаклик бой уч 
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент.: Камалак, 1991. 252-б.
2
Худойберганов М. Хоразм
пахта тозалаш саноати тарихи. Тошкент.: Шарқ, 2004. 12-б.


155 
жиқли яна бир пахта тозалаш заводини ишга туширди. Заводдаги 15 от 
кучига тенг двигатель ёрдамида кунига 100–120 кг. пахта тозаланиб, 45–50 
кг. тола олинарди. 1912–1918 йилларда Матёзбойнинг заводидаги ишларга 
Андрей исмли рус ишчиси бошчилик қилган
1

1911 йилда Петро–Александровсклик ишбилармон Павел Александрович 
Гурланда пахта тозалаш заводи қурди. Уни бошқарган инженер Каймачников 
назорати остидаги ишчилар 6 та ғўзани майдалаш ускуналари ва 3 та пахтани 
чигитдан тозалаш жин машиналари ёрдамида кунига 20–30 та, ҳар бирининг 
оғирлиги 100–110 кг. келадиган пайта тойларини тайёрлашарди
2
.
Хива хонлигида 36 та пахта тозалаш заводларидан ташқари, 11 та ғишт, 8 
та беда уруғи тозалаш, 4 та чарм ишлаш, 4 та ёғ-совун заводлари ҳам бўлган. 
Пахта тозалаш заводларида керосин ёқилғиси ёрдамида ҳаракатланувчи 
двигателлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг қуввати 15–45 от кучидан ошмасди.
Фақат бир неча йирик пахта тозалаш заводларни электр ёрдамида ёритиш 
мақсадида кичик динамли станциялар ўрнатилган эди. Завод ва фабрикаларда 
ёлланиб ишлаётган меҳнаткашларнинг аҳволи ҳам аянчли эди. Улар кунига 
10–12 соат ишлар ва жуда оз миқдорда хақ олардилар. Бундай аҳвол 
меҳнаткашларнинг мустамлакачилар зулмига қарши норозилигини тобора 
кучайтириб борди. Баъзи завод фабрикаларда ишчиларнинг зулмга қарши 
намойиш ва норозилик ҳаракатлари бўлиб турарди. 
Қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш ишларига ҳам эътибор 
ортди. Деҳқонларнинг меҳнати саноат ишчилариники каби жуда оғир бўлиб, 
асосий ишларни қўл кучи, ҳўкиз, от, эшак ва туялар ёрдамида бажарардилар. 
1909 йилги маълумотларга қараганда хонликдаги жами экин майдонлари — 
226983 десятинани ташкил қилган бўлиб, шундан буғдой экиладиган 
майдонлар — 53579 десятина (24,3 %), тариқ ― 8470 десятина (10,6%), 
1
Қурбонбоев С. Питнак тарихи. — Урганч: Хоразм, 2001. 20-б.
2
Худойберганов М. Хоразм
пахта тозалаш саноати тарихи. – Тошкент.: Шарқ, 2004. 14, 88-б.


156 
жўхори ― 31884 десятина (14,3%), мош ― 5526 десятина (2,8%), қовун ― 
13099 десятина (5,9%), арпа ― 5959 десятина (2,9%), беда ― 35277 десятина 
(15,9%), пахта ― 34775 десятина (15,8%) ва бошқа экинлар 9081 десятина 
майдонларни (3,9%) эгаллаган
1
. Хоразм деҳқонлари азалдан дон экинлари 
қаторида буғдой, арпа, айниқса оқ жўҳори экишга кўпроқ эътибор берадилар. 
Шу билан бир қаторда сабзавот ва полиз экинлари, чорва учун ўт, ем–
ҳашакларни кўпроқ етиштиришга ҳаракат қилардилар.
Пахта хом–ашёсининг баҳоси буғдой ва бошқа турдаги дон 
маҳсулотларига қараганда деярлик 2 марта юқори бўлсада, хонликдаги 
барча суғориладиган ер майдонларининг фақат 16,3 фоизини пахта эгаллаб 
турарди, холос. Айрим тадқиқотчиларнинг архив ҳужжатларига таянган 
ҳолда кўрсатишича, 1900–1916 йиллар орасида Хива хонлигида пахта 
етиштириш 21 марта ўсган. 1916 йилда хонликда 60 минг таноб ерга пахта 
экилган бўлиб, ундан 86400 пуд пахта хом–ашёси олинган ва ҳосилдорлик 11 
центнерни ташкил қилган
2
.
Хива хонлигида етиштирилган ва дастлабки ишлов берилган пахта 
толасининг кўп қисми Россияга жўнатилган ҳамда унинг ҳажми тинимсиз 
ортиб борган. Агар 1883 йилда Хива хонлигидан Россияга 300 минг пуд 
пахта олиб кетилган бўлса, 1909 йилда 600 минг пуд, 1910 йилда 700 минг 
пуд ва 1913 йилда 735 минг пуд “амиркони” навли .ва 100 минг пуд 
маҳаллий “ғўза” навли пахта толаси олиб кетилган
3
.
1887-1896 йилларда ҳар йили хонликдан 178 минг пуд пахта чиқарилган 
бўлса, 1906-1916 йилларда ўртача 767 минг пудга етган
4
. Пахта ҳом–ашёси 
билан савдо қилиш натижасида айрим хиваликлар жуда катта бойлик 
орттиришга муваффақ бўлишган. Натижада улар ҳам завод–фабрикалар 
1
Лобачевский В. Хивинский район. — Ташкент, 1912. 74-б.
2
Худойберганов М. Хоразм
пахта тозалаш саноати тарихи. Тошкент.: Шарқ, 2004. 14-б.
3
Тўхтаметов Т.Г. Россия и Хива в конце XIX — начале ХХ века. — М., 1969. – С. 104.
4
История Узбекской ССР. В 2-томах. Т. 1. — Ташкент: Госиздат, 1956. – С. 323. 


157 
қуришга, судхўрлик билан олди–сотди муомаласини кенгайтиришга ҳаракат 
қилганлар. Хусусан, 1904 йилда Россияга сотилган пахтадан хиваликлар 4 
млн. сўм даромад қилгандилар
1
. Маҳаллий бойлар орасида Ю.Салимжонов, 
Д.Ж.Нуров, Ж.Иброҳимов, А.Аллаберганов, Э.Дўсчанов, В.Ботиров, 
К.Юсупов, Х.Авазжанов, Матвафо ва Матсафо Баққоловлар, Атабаев, 
Мадиёров, Ризаев кабилар бўлганди. Улар Россияга пахта ҳом–ашёсидан 
ташқари беда уруғи, қоракўл тери, чит, ипак, кўрпалар, пахтадан ва ипакдан 
бўлган чопонлар, қовун ва қоқи мевалар ва кўплаб бошқа молларни ҳам 
чиқариб турганлар.
ХХ аср бошларида Россиянинг Иваново–Вознесенск губернасидаги 
фабрикаларнинг арзон матолари, Москвалик Сапожниковлар фирмасининг 
ипак моллари, Германиянинг “Зингер” фирмаси ишлаб чиқараётган тикиш 
машиналарини келтириш кўпайди. Шунингдек, хонликка нефть 
маҳсулотлари, эмаль ва темир идиш товоқлар, меҳнат қуроллари, милтиқ ва 
ўк-дорилар, аёлларнинг тақинчоқлари, Тула самоварлари ва граммафонлар ва 
дори-дармонлар кўплаб олиб келинди.
Хива хонлигига рус капитали кириб келиши натижасида кўпгина савдо–
тижорат фирмалари ва банклар хонликда идоралар ва омборхоналар оча 
бошладилар. Урганчда “Катта Ярославл мануфактураси”, “Оға-ини 
Нобеллар”, “Москва савдо-саноат жамияти”, “Циндал”, “Познанский”, 
“Кавказ ва Меркурий”, “Надежда”, “Восточная общества”, “Российское 
транспортное общество” каби монополистик бирлашмаларнинг идоралари 
ишлай бошлади. Уларнинг ходимлари маҳаллий савдогарлари билан 
ҳамкорликда чет элга жўнатиладиган маҳсулотлар ва хонликка 
келтирилаётган товарларни жойлаштириш ишларини йўлга қўярдилар. 
1
Садыков А. Экономические связи Хивы с Россией во второй половине XIX-в начале XX века. –
Тошкент.: Наука, 1965. С. 28. 


158 
Олди–сотди операцияларида пахта олиб сотувчи тарозибонлар, пахта заводи 
эгалари, судхўрлар катта бойлик орттирардилар.
Хонликдаги савдо, товар-пул муносабатлари кенгайишида банк–кредит 
тармоқларининг ўрни мустаҳкамалана бошлади. 1909 йилда Янги Урганчда 
“Рус-хитой банки” бўлими, 1910 йилда “Рус-Осиё банки” филиали, 1915 
йилда Сибирь ва Москва савдо банклари агентлари ишлай бошладилар. 
Банклар пахта хом-ашёси ва бошқа тайёр маҳсулотлар сотиб олиш учун 
маблағларини аямасдан сарфлардилар. Баъзида банклар пахта ва бошқа хом-
ашёни олиш учун кредит пулларни тўлаб қўяр, рақобатчиларни 
синдиришнинг янги усулларини тинмай жорий этардилар. Хонликдаги йирик 
банкларнинг хизматидан Асфандиёрхон ва унинг йирик амалдорлари, 
молиявий жиҳатдан кучли завод эгалари ва савдогарлар кенг фойдаланиб 
туришарди.
ХХ аср бошларида Хива хонлигидаги барча қурилиш ва бунёдкорлик 
ишларига Бош вазир Исломхўжа бошчилик қилди. Катта билим, тажриба ва 
давлатни бошқариш қобилиятига эга бўлган бош вазир Хива хонлигининг 
иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, илғор илм-фан ва техника 
ютуқларини воҳага келтириш тарафдорларидан бири эди. Натижада унинг 
саъй-ҳаракатлари билан қобилиятли усталар, муҳандислар, қурувчилар 
Хивага олиб келинди. 1912 йилда Хивада почта–телеграф, касалхона ва 
хоннинг ёзги қабулхонаси бинолари қурилиши бошланди. Нуруллабой 
боғида хориждан келган савдогарлар, ишбилармонлар, рус офицерлари, 
элчилари ва бошқа нуфузли меҳмонларни қабул қилиш, турли учрашувлар 
ўтказиш, зиёфатлар ташкил қилиш учун қурила бошланган саройда Оқмачит 
қишлоғида яшовчи немислар ва рус қурувчилари иштирок этдилар.
Оврўпа услубида қурилган саройни ёритиш учун кичкина электр 
станцияси қуриш зарурати ҳам пайдо бўлди. Бу фикр бош вазир 
Исломхўжадан чиққан эди. Сарой ошпазининг Сизрань шаҳрида Муса 


159 
Янгуразов исмли электр соҳасини биладиган укаси бўлиб, у Хивага 
чақирилади. Электростанция учун зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш 
учун Москва ва Петербургга махсус одамлар жўнатилади. “Паллака” ва 
“Вестингауз” каби фирмалари орқали Берлиндан қандиллар, электр асбоб-
ускуналари олдирилди. Ниҳоят 1912 йил декабрида Хивада 40 киловатт. 
қувватга эга дастлабки электростанция ишлай бошлайди.
Муҳаммад Раҳимхон ёшлигидан заҳм касаллигига дучор бўлганлиги 
сабабли ҳориж ва рус врачларининг ёрдамидан фойдаланишга ҳаракат 
қиларди. 1901 йилда хон саройида врач В.Шумейко хизмат қила бошлади. 
Орадан бироз ўтгач, хоннинг жинсий ожизлигини даволаш учун Эрондан 
Мирза Баҳром табиб таклиф қилинди. Табибга истаган нарсаси берилди, 
аммо у хонга кўнгилдагидай ёрдам бера олмади
1
.
Чор маъмурияти хонлик фуқаролари ва бу ерда яшаётган русларга тиббий 
ёрдамни ташкил қилиш мақсадида 15 та фельдшерлик амбулаториялари 
очиш, профилактика ва эмлаш ишларини амалга оширишни таклиф 
қилдилар. Аммо мазкур ташаббус қўллаб–қуватланмагач, улар ҳеч 
бўлмаганда 3 та касалхона ва 2 та фельдшерлик амбулаториясини очиш 
ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлаш учун 15 минг сўм ажратишни 
сўрадилар. Хон маъмуриятидан яна рад жавоби олинди
2
. Шу билан бир 
қаторда 1909 йилда Янги Урганчда хон маблағига фельдшерлик пункти 
очилди. Эндиликда хонликга келадиган врачлар шу ерда беморларни қабул 
қиладиган бўлдилар. 
1910 йилда отаси вафотидан кейин тахтга Саййид Асфандиёр Муҳаммад 
Баҳодирхон кўтарилди. У Муҳаммад Раҳимхоннинг тўртинчи ўғли бўлиб, 
акалари Асқар тўра, Меҳдиёр тўра, Саййид Абдулла тўра, укалари 
Убайдулла тўра ва Муҳаммад Юсуф тўраларга ҳам имтиёзли шароитлар 
1
ЎзР. МДА, И–2–жамғарма,1–рўйхат, 305–иш, 193–варақ. 
2
Ўша манба, И–125 жамғарма, 2––рўйхат, 47–иш, 142–варақ.


160 
яратди. “Муҳаммад Раҳимхон ўғли Асфандиёрхонни ўзига валиаҳд қилиб 
тайинлашининг боиси ҳам,— деб ёзади Г.Исмоилова,— ўғлининг ўткир 
фаҳми ва шеъриятга кучли ихлоси борлигида эди. “Фаррух” тахаллуси билан 
бадиий жиҳатдан пишиқ шеърлар ёза бошлаган Асфандиёрга Муҳаммад 
Раҳимхон бошқа ўғилларига нисбатан кўпроқ меҳр ва умид билан қарарди. 
Эҳтирос ва нозик туйғуларга тўла қалбдан фақат эзгулик ва фидойилик 
кутган Муҳаммад Раҳимхон минг машаққатлар ичида бошқариб келган ва 
анча ривож топган мамлакатини ўғлига ишониб топширди. Афсуски, бу 
ишонч ўз қадрини топмади
1
”.
Ҳукмдордан илтифот кўрган Муҳаммад Юсуф Баёний ҳам Асфандиёрхон 
ҳақида “Ул ҳазрат уламони кўп дўст тутар эрдилар ва шеърияти ғарронинг 
иртивожига саъй этар эрдилар ва бағоят раиятпарвар ва шавқатгустар ва 
одилу–бозил киши эрдилар”
2
,— деган улуғ сўзларни ёзганди.
Асфандиёрхоннинг дастлабки ишларидан бири—Хива қалъасининг орқа 
тарафидаги ерларни ободонлаштириш бўлди. Янги Хива деб ном олган бу 
жойдаги Урганч дарвозаси бузилиб, ўрнига кириш–чиқиш учун қулай 2 
йўлакли янги дарвоза қуриш Отажон девонга буюрилди. Дарвозага яқин 
жойда Отажон девон почта–телеграф биноси учун янги иморат қуриш 
ишларини ҳам бошлаб юборди.
1911 йилда Асфандиёрхон Петербургга сафарга отланди. Хонга ҳамроҳ 
бўлганлар орасида Исломхўжа, Ҳусайн Муҳаммад девонбеги, Муҳаммад 
Вафо карвонбоши ва Толибхўжа исмли амалдор бор эди. Хиваликлар 18 кун 
деганда Россия пойтахтига етиб бордилар. Император қабулида бўлган 
вақтида Асфандиёрхон Хивада шаҳзода Алексей номига касалхона қуришга 
рухсат сўради
3
. Ушбу таклиф маъқуллангандан кейин, Исломхўжа Петербург 
ҳарбий медицина академияси профессори В.Н.Сиротининдан қурилиши 
1
Муҳаммад Раҳимхон Феруз. Элга шоҳу, ишққа қул. Нашрга тайёрловчи Г.Исмоилова. — Тошкент:
Ғафур Ғулом, 1995. 4-б.
2
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 259-б.
3
ЎзР. МДА, И–2– жамғарма, 1–рўйхат, 305–иш, 233–варақ.


161 
режалаштирилаётган касалхонада ишлашга лойиқ тажрибали врачни 
танлашда ёрдам беришни илтимос қилди.
Асфандиёрхон ўз ҳамроҳлари билан 11 кун давомида Петербург 
атрофидаги гўзал жойларни томоша қилгач, Москва орқали юртига 
қайтдилар. Москвада Исломхўжа Солдатенков номидаги шаҳар касалхонаси 
бош врачи Ф.А.Гетье билан учрашди ва унинг тавсияси билан архитектор 
А.П.Роопдан Хивада қуриладиган касалхона биноси лойиҳасини тайёрлаб 
беришни сўради. Касалхонадаги тери–таносил, кўз ва юқумли касалликлари, 
жарроҳлик ва даволаш бўлимларида 50 ўрин режалаштирилган бўлиб, 
уларни қуришга 250 минг сўм ажратилди
1
. Хивадаги почта биноси 
қаршисида барпо этила бошлаган касалхона қурилиши Раҳимберган девонга 
топширилди ва у 1912 йилда қад ростлади.
1913 йил 10 февралда Асфандиёрхон ўз амалдорлари билан Романовлар 
сулоласининг 
Россияда 
300 
йиллик 
ҳукмронлигига 
бағишланган 
тантаналарда қатнашиш учун Чоржўйдан поездга ўтирди. 16 фералда 
Петербургга етиб борган хиваликлар икки ой давомида пойтахтда ушланиб 
қолдилар. Шу вақтда ўтказилган бир қатор музокаралар натижаси ва бош 
вазир Исломхўжанинг саъй–ҳаракатлари билан Хивада қурилаётган 
касалхонада ишлаш учун врачларни таклиф қилиш масаласи ниҳоясига 
етказилди
2
.
Асфандиёрхон ва унинг ҳамроҳлари Россиядан 1913 йил 12 мартда қайтиб 
келдилар
3
. Шу йил май ойида профессор Сиротинин Хива касалхонаси врачи 
лавозимига Саратов губерниясида ишлаётган қобилиятли жарроҳ ва кўз 
касалликларини яхши биладиган шифокор Алексей Федорович Ансимов 
номзодини таклиф қилди
4
. 1913 йил 4 июлда Хивага келган А.Ф.Ансимовга 
1
ЎзР. МДА, И–2- жамғарма, 1–рўйхат, 305–иш, 252–варақ. 
2
Махмудов М. Первая больница в Хорезме // “Советское здравохранение”. —М., 1984. – № 1. – С. 67–
69.
3
ЎзР. МДА, И–2 жамғарма, 1–рўйхат, 305–рўйхат, 56–варақ. 
4
Ўша манба. ― 5–7, 233–варақлар. 


162 
ишонч билдирилди ва у зарур жиҳозларни олиб келиш учун Москвага
жўнатилди. Йўл–йўлакай, 1913 йил 15 июлда А.Ф.Ансимов Тошкентда 
Туркистон генерал–губернатори вазифасини бажарувчи Флуг қабулида бўлди 
ва Хива касалхонасида 1 сентябрдан ишга тушишга рухсат олди
1
.
Касалхонадаги иккинчи врач лавозимига Наманган вилоятидаги Поп 
қишлоқ врачлик пунктида ишлаётган Гулсум Жаффаровна Асфандиёрова 
таклиф этилди
2
. 1908 йилда Петербург аёллар медицина институтини 
тугатган Г.Ж.Асфандиёрованинг отаси — полковник Султан Жафар 
Асфандиёров Туркистон генерал–губернатори девонхонаси таржимони 
сифатида кўп марта Хивада бўлган, айрим вақтларда хоннинг Россияга 
қилган сафарларида ҳамроҳлик ҳам этганди
3

1913 йил 23 сентябрда Хивадаги касалхона ишга туширилди. Шу 
муносабат билан Асфандиёрхон Туркистон генерал–губернатори номига 
қуйидаги телеграммани жўнатди: “Сиз ҳазрати олийларига шуни маълум 
қиламанки, мен томондан Хивада мартабаси олий тахт вориси, буюк князь 
Алексей Николаевич номига қурилган касалхона шу йилнинг 23 сентябрида, 
генерал–майор С.Цейль, уламолар ва амалдорлар иштирокида, медицина 
ҳизмати кўрсатиш учун очилди”
4
. Генерал–губернатор А.В.Самсонов 
ўзининг жавоб телеграммасида хонга миннатдорчилик билдириш
5
билан 
чекланиб қолмасдан, унга хат ҳам ёзди. Унда шундай сўзлар бор: 
“Халқингиз томонидан сизнинг номингиз ҳамма вақт дуо қилинади. 
Ҳолбуки, ўз халқи бахти учун яшаш ҳар бир ҳукмдорга саодат келтирувчи 
1
Ўша манба. — 259–варақлар. 
2
Маҳмудов М. Саййид Исломхўжа номи берилса // “Хоразм ҳақиқати”. — Урганч, 1993. – 30 июн; 
Маҳмудов М. Хоразм: тарих, одамлар, воқеалар. — Урганч, 2004. 139-б.
3
С.Асфандиёровнинг 1898 йил 18 октябрда ёзган таржимайи ҳолида Кичик Жуз султони Абулҳайр 
авлодидан эканлиги ва деярлик 30 йил давомида таржимон сифатида Туркистонда ишлаётганлиги, 1874 
йилда уйланганлиги ва 8 та фарзанди борлиги ҳақида маълумот беради. Тўплаган бироз маблағи оиласини 
таъминлаб туриш ва болаларини тарбия қилиш учун сарфланганлиги, Тошкент яқинидан сотиб олган ер 
майдони қўлидан кетганлиги сабабли нафақада яшаш оғирлиги ҳақида ёзади. Хива Ичанқалъа 
қўриқхонасида 1888 йилда Муҳаммад Раҳимхон Феруз ва бир гуруҳ амалдорлари билан тушган 
С.Асфандиёровнинг сурати сақланган. 
4
ЎзР. МДА, И–2–жамғарма, 1–рўйхат, 305–иш, 233–варақ. 
5
Ўша манба. — 237–варақ. 


163 
омил ҳисобланади. Ўйлайманки, Хива халқи ғамҳўрлик ва келажакдаги 
ҳимматли ишларингиз учун сиздек олий зотдан яна кўп меҳрибонликлар 
кўради”
1
.
Хивадаги касалхонанинг очилиши маросимида қатнашган Баёний ёзганди: 
“Ушбу йил зулқаъда ойида дорушшифо, яъни духтурхонанинг биноси 
итмомга етди. Хон ҳазратлари онда яхши тўй бериб, тамоми уламо ва тамоми 
тўралар, беклар ва тамому амалдору оқсоқоллар ва тамоми элни даъват 
этдилар ва Русия духтурларидан икки духтурни талаб этиб келтурмиш 
эрдилар. Бири музаккар (эркак) ва бири муаннас (аёл) эрди. Ул иккови 
вилоятнинг тамоми зукуру аносдин (эркагу–аёл) бемор бўлғонларга мудово 
(шифо) этмакка мутакаффил (кафил) бўлиб, ул духтурхонада қарор топтилар. 
Оларга вофир вазифалар таъйин этдилар. Тамоми халойиқ хушҳол бўлиб, 
зукур ва аносдинким, бемор бўлса келиб шифо топиб кетар эдилар”
2

Хива касалхонасининг довруғи тез орада бутун Қуйи Амударё ҳавзасида 
яшаётган халқлар орасига кенг тарқалди. “Хива каби хонликнинг шаҳар–
қишлоқлари аҳолиси ҳам касалхонага тиббий хизмат сўраб, ўз истаги билан 
мурожаат қиладилар”
3
,— деб ёзганди бош врач А.Ф.Ансимов ўзининг 1914 
йил 22 февралда Амударё бўлими бошлиғи номига ёзган мактубида. 1913 
йилнинг октябрида касалхона ва унинг қошидаги амбулатория 1577 эркак ва 
1162 аёлни, ноябрда — 2222 эркак ва 1976 аёлни, декабрда — 2358 эркак ва 
1609 аёлни қабул қилди
4
. Қисман пуллик хизмат жорий этилгач, 1914 йил 
январида 1596 эркак ва 1128 аёл қабул қилинди, яъни мурожаат этувчилар 
сони олдинги ойга нисбатан 1238 нафарга камайиб кетди
5
. Бундай ҳолатнинг 
сабаблари қаторида А.Ф.Ансимов касалхона аптекасидаги зарур дори–
дармонларнинг етишмаслиги ва уларнинг нархи қиммат эканлигини 
1
Ўша манба. — 226–варақнинг орқаси. 
2
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 264-б.
3
ЎзР. МДА, И–2–жамғарма, 1–рўйхат, 309–иш, 15–варақ. 
4
ЎзР. МДА, И–2–жамғарма, 1–рўйхат, 309–иш, 15–варақнинг орқаси. 
5
ЎзР. МДА, И–2–жамғарма, 1–рўйхат, 309–иш, 15–варақнинг орқаси. 


164 
кўрсатган. Вазиятни яхшилаш учун Урганч ва Хивада дорихоналар очиш 
таклиф этилганди.
Аммо А.Ф.Ансимов кейинчалик ўзининг ушбу ташаббусидан азият 
чекканлиги тарихий ҳужжатларда кўриниб турибди
1
. Чунки Петро–
Александровскдаги фармацевт Матвей Берсудский аптекасининг Янги 
Урганчда очилган филиалида тиббий дори–дармонлар ўрнига кўпроқ ароқ–
вино маҳсулотлари сотилиши маҳаллий аҳоли ва бу ерда ишлаётган 
русларнинг саломатлигига зарарли таъсир кўрсата бошлаганди. 
1916–1917 йиллдарда Хива хонлигида рўй берган нохуш сиёсий воқеалар 
касалхона аҳволига ҳам қаттиқ зарар етказди. Ажратилаётган маблағларнинг 
камлиги, тиббий ходимлар ҳаётининг доимий хавф–ҳатар остида қолиши 
уларнинг Тошкент ва Москвага кетиб қолишларини тезлаштирди. Хонлик 
аҳолиси хотирасида ёрқин из қолдирган Хива касалхонаси фақат 1920 йил 
ёзидан бошлаб яна ўз фаолиятини рус врачлари ёрдамида тиклай олди, холос.
ХХ аср бошларида Хива ўлкадаги кино санъати марказига айланди. Унинг 
асосчиси бўлган Худойберган Девонов 1907 йилда бош вазир Исломхўжа 
бошчилик қилган делегация таркибида Петербургга саёҳат қилганди
2
. Сафар 
чоғида у Исломхўжадан рухсат олиб, бир неча муддат Россияда қолиб, кино 
ишлаш сирларини ўрганди. 1908 йилда Х.Девонов “Пате” киноаппарати, 
фотоаппарат, телескоп, граммафон каби асбобларини Хивага олиб келади
3
ва 
Вильгелем Пеннер деган немис ёрдамида Ўрта Осиёда илк бор кино 
санъатига асос солади. 
 
1
ЎзР. МДА, И–2–жамғарма, 1–рўйхат, 309–иш, 46–47–варақлар. 
2
Садыков А.С. Россия и Хива в конце XIX начале ХХ века. Тошкент. Фан, 1972 – С. 98. 
3
Давлатёр Раҳим, Шихназар Матрасул. Феруз: шоҳ ва шоир қисмати. Тошкент. Ғофур Ғулом, 1991.
105-б.


165 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish