2
. Ҳарбий тарихчи
А.И.Макшеев Хивадаги қуллар сони 15 минга етганди
3
, деб кўрсатади.
Полковник Хорошхин маълумотларга таянган академик М.Йўлдошев
“хонликнинг 140 шаҳар ва қишлоқларидаги ҳар иккала жинсдан бўлган
қуллар 35806 киши бўлган. Хива тарихчиларининг ҳисобича қуллар 58500
киши бўлган. Улардан 1500 киши хонга қарашли эди
4
,— деб ёзганди.
Америкалик журналист Мак Гахан эронликлар сони 30 минг киши бўлиб,
уларнинг 27 мингини қуллар ташкил этганлигини кўрсатаркан шундай ёзади:
“Қулларнинг ҳақиқий сони қанча эканлиги ҳақидаги маълумотларни биз
топа олмадик. Матмурод девонбеги бу ҳақда берилган саволга 3–4 минг деб
жавоб берди. Кейинчалик маълум бўлишича, унинг ўзига қарашли 400 қули
бор экан”
5
.
Хива хонлигида қуллик тугатилгани билан уларнинг кўплари ўз
юртларига етиб бора олмадилар. Кўҳна Урганч атрофида тўпланган қуллар
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 224-б.
2
Тереньтев М.А. Россия и Англия в Средней Азии. ― СПБ., 1875. – С. 84–115. //
WWW: Kungrad.com.
3
Макшеев А.И. Исторический обзор Туркистана наступательного движения в него русских. СПб 1890.
С. 323.
4
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959.
167-б.
5
Мак-Гахан. Военные действие на Оксусе и падение Хивы. ― М., 1875. – С. 228. //
WWW: Kungrad.com.
127
Қорақум орқали Эронга йўл олган вақтда уларга ҳужум қилган ёвмут
қароқчилари кўплаб одамларни қириб ташладилар ва мол–мулкини талон–
тарож қилдилар. Натижада қулларнинг кўплари ноиложликдан орқага
қайтишга мажбур бўлдилар. Таниқли меъмор А.Болтаевнинг таъкидлашича
эронликлардан 22500 киши қулликдан озод бўлгандан кейин ҳам Хива
хонлиги тупроғида яшаб қолган
1
. Аммо уларнинг бир қисми юртига етиб
борганлиги ҳақида хушхабарлар ҳам келди.
Руслар Хива хонлигидаги туркманларнинг қўшин бериш ваъдаси асосида
имтиёзли шароитда эканлиги ва улар хонга солиқ тўлаш у ёқда турсин, ҳатто
хоннинг ўзини ҳам назорат остида тутишларини билардилар. 19 июн куни
туркманларни бўйсундириш мақсадида генерал Кауфман уларга 300 минг
манот товон солди. Ёвмутлар белгиланган маблағни 15 кун муддатда
тўлашларига ишонч йўқолгач, 7 июлда улар устига жазо отряди жўнатилди.
Яқуббой девонбеги ҳамроҳлигида Хивадан 12 чақирим узоқликдаги
Ғозовотга келган генерал–майор Н.И.Головачев қўл остида 8 та аскарлар
ротаси, шунча отлиқ казак юзликлари ва 10 та замбарак бор эди. Ёвмутлар
келиб омонлик сўрар, деган фикр билан руслар бир кун кутиб турдилар.
“Кейинги куни Галавачоф отланиб,— деб ёзади Баёний,— лашкари билан
келиб ямут қабилаларининг бир тарафидан дохил бўлиб, қозоқ отлилари
мутафарруқ бўлиб, ямутлар хирмонларига ва козаларига (чайла) ва уйларига
ўт қўя бердилар. Ўт шуълалари ҳар тарафда осмонга бош чекиб, тутун
тамоми атрофни қуршаб олиб, “Явма таътиссамон бидухоним мубин” (оят,
қиёмат қойимда кўкка ўралаган олов маъносида) нинг мавҳуми ошкоро
бўлди. Казак отлилар кўзга кўринганни отиб, қарри боболарни ва аёлу
атфолни тиғ билан чопиб, сут эматурғон ўғлонларни найза билан санчиб
ўтга отар эрдилар ва амволларни тарож этардилар”
2
.
1
Болтаев А. Хоразм тарихи. Қўлёзма. – 81–варақ.
2
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 226-б.
128
Кўплаган бегуноҳ одамларнинг қони тўкилганини кўрган ёвмутлар
Ҳилолий деган жойга тўпланиб, урушга ҳозирлик кўра бошладилар. Уларга
қарши шаҳзода Южин бошчилигида казаклар отряди юборилди. Кексалар,
беморлар, хотинлар ва ёш болалар чарчаб, беҳол ҳолда кўзлаган манзилига
― Замахшар ва Илонли томонига, зўрға кетиб борардилар. “Қазоқ отлилари
уларни кўрган ҳамоно от солиб бориб ҳаммаларини қатл эттилар,— деб
ёзади Баёний. — Ондин ўтуб яна бир жамоа ямутларнинг изларидан
етдиларким, олар ҳам аёлу–атфоллари билан чулошиб ва бир миқдор қўю–
эчкиларин суриб аҳволи ҳароб била борур эрдилар. Қазоқ отлилари ҳайё–ҳуй
ужби била қичқиришиб от солиб келиб оралашиб қатл қила бердилар.
Ямутларнинг кўп атфоллари отларнинг оёқлари остида қолиб, нечалари
ўлуб, нечалари нимжон била ота–оналарига қичқурур эрдилар. Ул ҳолда
ямутларнинг кўзларига дунёву жаҳон қоронғу бўлиб, Русия аскарларига
ақсум (қасдма–қасд) бўлдилар. Баъзи хотунлар чап қўлида боласи ва ўнг
қўлида тиғ била Русия отлиларига ҳамла қилур эрдилар. Бир миқдор уруш
бўлғондин сўнг, Русия аскари ғолиб келиб, оларнинг ҳам ҳаммаларин тиғу
тўфанг билан қириб тамом этдилар”
1
.
Бундай даҳшатли манзарани руслар оёғи етган туркманларнинг барча
овул–қишлоқларида ва йўлларда кўриш мумкин эди. “Йўлда кетаётганимда
бир тўда аравалар, гиламлар ва кўрпа-тўшаклар, дон тўлдирилган қоплар
билан аралаш-куралаш бўлиб чошиб ётганлигини кўрдик,― деб ёзганди 1873
йил 7–12 июлда кўрганлари ҳақида Мак Гахан. ― Ботқоқликда 2-3 кишининг
жасадига, қамишлар орасидан паноҳ излаётган, бўйинларигача сувда турган
20-30 аёллар ва болаларга кўзимиз тушди. Улар раҳм-шафқат сўраб ялиниб-
ёлвормоқда ва кишининг жуда ҳам раҳми каладиган даражада мунгли
оҳангда бақириб йиғлашмоқда эдилар. Шундай вақтда бир солдат милтиғини
кўтариб йиғлаётганларни нишонга олди. Бориб уни тўхтатгунимча у тепкини
1
Баёний М.Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий // “Мерос” тўпламида. Тошкент: Камалак, 1991. 227-б.
129
босишга улгурди. Олдимизга чиққан ва ёниши мумкин бўлган ҳамма нарсани
ёқиб, жондор бўлса қириб, йўлимизни давом эттирдик. Орқамизда 3 милча
кенгликдаги яланғоч буриқсиб турган кул уюмлари қолди, холос. Умуман шу
кунга қадар қадар ёвмутларнинг 150 кв. верст келадиган бутун юртини
вайрон қилдик”
Do'stlaringiz bilan baham: |