96
бермади. Бухорода ўтказган музокараларида бироз ютуққа эришгач, юртига
қайтган Н.П.Игнатьев Хива хонлигини қурол кучи билан эгаллаш таклифини
ҳукуматга тавсия этганди.
Ташқи сиёсат соҳасида Саййид Муҳаммадхон Бухоро билан савдо-сотиқ
ва дипломатик алоқаларни яхшилашга ҳаракат қилди. Шу мақсадда Амир
Насрулло билан дипломатик муносабатлар яхшиланиб, Бухоро бозорларидан
маҳсулотлар сотиб олиш йўлга қўйилди.
Хон халқ қўзғолонлари ва амалдорлар норозиликларни
бартараф этиш
жараёнида ободонлаштириш ва қурилиш ишларига ҳам эътибор берди. 1860-
1863 йилларда Амударёнинг ўнг қирғоғидаги бўз ерларга сув чиқарилиб,
янги серҳосил экин майдонлари очилди. Солиқ тизими бироз
такомиллаштирилиб, тўпланган маблағлар ҳаражати устидан назорат
кучайтирилди. Хонликдаги меҳтарнинг солиқ дафтарини Маҳмуд девон ва
қушбегининг солиқ дафтарини Муҳаммад Ёқуб девон юритарди.
Ҳужжатлардаги маълумотлар 23011 хонадон ер солиғи
сифатида хазинага
40993 тилла тўлаганлиги ва қазув ишларига 210799 киши жалб
қилинганлигини кўрсатади
1
.
Бу даврда Хивадаги Сирчалиёп ёқасида ҳашаматли мадраса қурилиб,
ишга туширилди. Хон саройига таниқли шоирлар, тарихчилар, бастакорлар,
таржимонлар йиғилди. Араб ва форс тилида ёзилган ноёб асарлар маҳаллий
ўзбек тилига таржима қилина бошланди. Шоир Огаҳий Саййид
Муҳаммадхон ҳукмронлиги даврига бағишлаб “Гулшан уд-давла” номли
тарихий асар ёзди.
1863 йил майида Саййид Муҳамадхон ҳаж сафаридан қайтган бир гуруҳ
давреш–қаландарлар қаторида Хивага келган
венгер туркшунос олими
Арминус Вамбери билан учрашди. Кейинчалик ўзининг китобларида бирида
1
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгаллиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959.–
64-б.
97
А.Вамбери ёзганди: “Хива мевалари шундай яхшики, уларни Эрон ва
Туркиядагина эмас, балки бутун Оврўпада ҳам топа олмайсиз, Айниқса
Ҳазорасп олмаси,
Хива нашвотиси ва анори, қовунлари хатто Россия
бозорларида ҳам анча қадрли ва қиммат туради!”.
Саййид Муҳаммадхон 1281 (1864–1865) йилда касалланганлиги сабабли,
8 йилу 8 ой тахтда ўтиргандан кейин, 43 ёшида вафот қилди. Жаҳон
тарихидан маълумки, Овропа мамлакатлари, ҳусусан
Францияда кирол
вафот қилса, янги қирол тахтга ўтқазилмагунча исён ва қўзғолонлар ҳавфини
бартараф қилиш мақсадида нохуш ҳабар ҳақида лом–мим дейилмаган. Янги
қирол тахтга чиққач, жарчилар “қирол ўлди, яшасин қирол “ дея халққа
ҳабар етказганлар.
Худди шундай Саййид Муҳаммадхоннинг жасади совумасдан янги
хонни танлаш ишлари бошлаб юборилади. Тахтни хоннинг амакиси — Амир
ул-умаро унвони билан хонликда энг юқори мансаблардан бирини эгаллаб
турган Саййид Маҳмуд тўра эгаллашни ният қилганди. Аммо Ҳасанмурод
қушбеги, Раҳматулло ясовулбоши каби арбобларнинг қатъиятлилиги билан
1864 йил 22 сентябрда тахтга Бобожон Тўра кўтарилди
Do'stlaringiz bilan baham: