Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

2

Кўҳна Арк майдонига тўпланиб турган оломон манифестни хоннинг ўзи 
ўқисин дея талаб қилди. Халқ олдига чиққан Асфандирёхон ҳужжатнинг 2-3 
қаторини ўқигач, кўзига ёш тўлиб, томоғи бўғилиб қолди. Хон ёнида турган 
Назир Шоликоров унинг қўлидаги манифестни тортиб олиб, ўзи охиригача 
ўқиб берди: “Шу кундан бошлаб Хива хони ағдарилиб, янги ҳукумат 
тузилди”, деганда хон ерга қаради. Асфандиёр ва унинг амалдорлари жуда 
нохуш аҳволда Кўҳна Арк ичкарисига кириб кетишди. Халқ аста-секин 
тарқалди. 
Қозикалон Худайберган Охун, Ҳикматулла Охун, Иброҳим Охунлар 
ҳужжатга ўз муҳрларини босдилар. Хон мулозимларидан Иброҳим хўжа 
Ёқуб хўжа ўғлини, Рўзимуҳаммад маҳрам Муҳаммад Амин ўғлини ва Ота 
маҳрам Мамат маҳрам ўғлини “Ёш хиваликлар” қўлига гаров сифатида 
топширдилар.
1
Болтаев А. Хива тарихига оид ҳужжатлар // Ўз.Р. ФАШИ, қўлёзма № 9320. 
2
ЎзР. МДА, 126–жамғарма, 1-рўйҳат, 609-иш, 8-варақ. 


177 
“Идораи Машрутия”га бошлиқ этиб ёш хиваликлар етакчиси Полвонниёз 
Ҳожи Юсупов ва Нозирлар кенгашига Ҳусаинбек Муҳаммадмуродов 
сайланди. Хивада янги давлат муассасаларида ишлай бошлаган ёш 
хиваликлар ҳокимиятни ўзбошимчалик билан бошқаришга чек қўйиш,
хонга, шоҳзодалар, беклар ва вазирларга қарашли ортиқча пуллар ва мол-
мулкларни муодара қилиш, хон томонидан тортиб олинган ерларни 
деҳқонларга қайтариб бериш, йирик заминдорларнинг ерларидан 
камбағалларнинг турмуш тарзини яхшилашда фойдаланиш, унумсиз 
ерларини суғориш учун ариқлар қазиш, вақф ерларидан олинадиган 
даромадларни шариат ҳукмига кўра фақат халқ маорифига сарфлаш, 
болаларга бепул таълим бериш учун ҳамма жойларда мактаблар, бепул 
касалхоналар ва шифохоналар очиш, мажбурий меҳнатни бекор қилиш, 
йўллар ва кўприкларни тузатишга киришишни режалаштирган эдилар
1
.
Ёш хиваликлар дастлаб мамлакатнинг даромад дафтарини қўлга олдилар. 
Тез орада фуқароларининг хон томонидан тортиб олинган мул-мулклари 
мусодара этиш таклиф қилинди. Деҳқонларга ер бериш, вақф, мактаб, 
маориф бўйича демократик тадбирлар амалга ошириш бошланди. “Идораи 
машрутия”да туркманлар вакиллари бўлиши масалалари муҳокама этилди.
Хон атрофига тўпланган йирик бойлар, дин арбоблари, маҳаллий 
амалдорлар мамлакатнинг демократия йўлидан ривожланишидан жуда ҳам 
манфаатдор эмасдилар. 1917 йил майда Кўҳна-Арк яқинида Хивадаги рус 
маъмурияти вакили генерал Х.Мирбадалов топшириғи билан Юсуф Охун, 
Жалол Охун, Давлат Охун, Тавдий афанди, Мулла Рамазон каби дин 
пешволари махсус намойиш уюштириб, унда ёш хиваликларни “Диндан 
қайтганлар” деб эълон қилдилар. Оломон Олий Мажлисни тарқатиб, хон 
ҳокимиятини қайта тиклашни талаб қилди. Натижада Олий Мажлиснинг 17 
нафар аъзоси қамоққа олинди ва уларнинг айримлари қатл қилинди. Олий 
1
Содиқов А. Хивада халқ революциясининг ғалабаси. — Т., 1967. 49-б.


178 
Мажлис ҳайъатига киритилган янги аъзолар орасида диндорлар ва катта ер
эгалари бор эди. Унинг раиси лавозимига Ортиқ Охун, Нозирлар кенгаши 
раиси лавозимига Исоқ Хўжа ва унга ёрдамчи этиб Давлат Охун тайинланди.
1917 йил 23 майда “Идораи машрутия” тарқатиб юборилди ва унинг 
аъзоларидан кўплари ҳибсга олинди. Ёш хиваликлар етакчилари Полвонниёз 
Ҳожи Юсупов ва Назир Шоликоров “динсизлик”да айбланиб, қозикалон 
судига берилди. Судда Назир Шоликоров “Мен Русия фуқароси бўлганимдан 
мени хоннинг суди эмас, балки Русия суди суд қилиши мумкин” дея 
паспортини кўрсатиб, қозикалоннинг рухсат беришини ҳам кутмай чиқиб 
кетади. П,Юсупов эса Хива ҳарбий гарнизонида хизмат қилувчи бир рус 
аскари ёрдамида суддан қутилиб қолади. Шундан кейин таъқиб этилаётган 
П.Юсупов ва Н.Шоликоров Тошкентга, Ж.Султонмуродов Петро-
Александровскка, айрим ёш хиваликлар Чоржўй ва Мари шахарларига қочиб 
кетдилар. Эндиликда курашни давом этирган ёш хиваликлар Туркистон 
шўролар ҳукумати ва унинг Амударё бўлими бошлиқларидан ҳарбий ёрдам 
сўрашни лозим топдилар.
1917 йил октябрида Россияда ҳокимиятнинг большевиклар қўлига ўтиши 
Хива хонлигида жойлашган рус солдатлари орасида инқилобий ҳаракатларни
кучайтириб юборди. Уларга Петро-Александровск ва Чоржўй шаҳарларидан 
келаётган ҳабарлар катта таъсир ўтказарди. Аскарлар орасида ўз 
бошлиқлари буйруқларига бўйсунмаслик, ҳизматдан бўйин товлаш ва қочиш 
холатлари кўпая борди. Хива гарнизони бошлиғи полковник М.И.Зайцев 
Хива хони, Оренбург казаклари атамани А.И.Дутов ва Жунайидхон билан 
тил бириктириб, инқилобий чиқишларни қурол кучи билан бостириш, 
шўроларга ҳайрихоҳ бўлган барча одамларни таъқиб остига олиш, қамоқда 
ётган 17 та ёш хиваликларни қатл қилиш режасини тузаётганди
1
. Хивадаги 
1
Муҳаммадбердиев К.Б. История Хорезмской революции. — Ташкент: Фан, 1986. – С. 44. 


179 
инқилобий 
кайфиятдаги 
рус 
қўшинлари 
зудлик 
билан 
Петро-
Александровскга жўнатишга қарор қилинди. 
Асфандиёрхон ва рус мустамлакачилари зулмига қарши чиқишлар
хонликнинг кўпгина шаҳар ва қишлоқларида ҳам рўй бера бошлади. 
Меҳнаткаш халқ оммаси билан ҳукмрон табақалар, ката ер эгалари, 
савдогарлар ўртасидаги зиддиятлар кучайиб борарди. Хонликда аста-
секинлик билан кескин сиёсий ҳаракатлар етилаётганди. 
1917 йил декабри охирларида Полвонниёз Ҳожи Юсупов ва Назир 
Шоликоров Тошкентга етиб келдилар ва Туркистон ўлкаси халқ 
комиссарлари кенгашига Хивадаги аҳвол тўғрисида тўла ҳисобот бердилар. 
Улар Туркистон АССР вакилларидан Хиванинг ички ишларига аралашиш ва 
қамоққа олинган сафдошларини хон чангалидан қутқаришни илтимос 
қилдилар. Ёш хиваликларнинг бу илтимоси шўролар ва большевикларга 
маъқул бўлди. Чунки улар тез орада Хива хонлигини тугатиб, унинг ўрнида 
Хоразм шўро жумҳуриятини ўрнатиш режаси бор эди. Натижада ёш 
хиваликлар ва бошқа демократик кучларга ёрдам бериш ва уларни хон 
зулмидан ҳимоя қилиш ниқоби остида большевиклар Хиванинг ички 
ишларига аралашишни кучайтирдилар. 
1918 йил январида полковник И.М.Зайцев бошлиқ рус аскарларининг 
Хивадан жўнаб кетиши Асфандиёрхоннинг умидини сўндирди. Русларнинг 
кетиши билан Жунайидхон 1600 навкарлари билан Хивани ишғол этди ва 
хонни ўзига итоат қилдирди
1
. Маҳаллий амалдорлар норозилигини эътиборга 
олган Жунайидхон расман хонни ўз тахтида қолдирсада амалда хонликни 
бошқариш жиловини ўз қўлига олганди
2
. Вужудга келган қўш 
ҳокимиятчилик шароитида Хивада ҳарбий-феодал диктатура ўрнатилди.
1
Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве (1919–1920 гг.). 
— Нукус: Билим, 1997. – С. 6. 
2
Погорельский И.В. История Хивинской революции и Хорезмской народной саветской республики 
(1917-1924 гг.). — Л.: ЛГУ, 1984. – С. 76. 


180 
1918 йил 12 майда Тошкентда ёш хиваликлар партиясининг Марказий 
инқилобий кўмитаси тузилди. Кўмитага Полвониёзҳожи Юсупов (раис), 
Бобожон Яқубов (ўринбосар), Атажон Сапаев (катиб), Муҳиддин Умаров 
(ҳазиначи), Назир Шоликоров ва бошқалар аъзо бўлиб кирдилар
1
. Ҳудди 
шундай кўмита Петро–Александровскда ҳам тузилган бўлиб, унга 
Ж.Султонмуродов раҳбар этиб сайланди. Ёш хиваликлар ҳаракати 
раҳбарларининг Туркистон республикаси Марказий Ижроия Кўмитасига 
тақдим қилган ҳаракат дастурида хон истибдодидан қутулиш учун 
қуролланган аскарлар юбориш, ёш хиваликларни қуроллантириш, озод 
қилинган Хивани эса Туркистон республикаси таркибига қўшиш каби 
таклифлар бор эди.
Жунайидхон буйруғи билан 1918 йил майида ёш хиваликларнинг кўзга 
кўринган раҳбарларидан 24 нафари Хивадаги бозор майдонида отиб 
ташланди. Улар орасида Ҳусайинбек Матмуротов, Исокҳўжа Ҳўжаев, 
Абдусалимҳожи Исломҳўжаев, Ҳожи Авазберди Эшоновлар бор эди. Бутун 
воҳа шаҳар ва қишлоқларида демократик кайфиятдаги ёш хиваликлар ва 
Амударёнинг ўнг соҳилида ўрнатилган шўроларга ҳайриҳоҳ бўлган 
фуқаролар таъқиб этила бошланди. Ушбу ҳолат ҳам янги диктаторни 
қониқтирмади.
Жунайидхон нафақат Хива хонини бўйсундириш, балки барча 
аксилинқилобий кучлар ёрдамига таянган ҳолда Амударёнинг ўнг қирғоқида 
ўрнатилган шўролар ҳукуматини йўқ қилишга маҳкам бел боғлаганди. Шу 
мақсадда у хонлик аҳолисидан аскарликка яроқли деҳқонларни от-араваси, 
озиқ-овқати ва ем-хашаги билан ўз навкарлари қаторига қўша бошлади. 
1
Каландаров Н.Х. Образование и деятельность Хорезмской коммунистической партии (1920–1924 гг.). 
— Ташкент: Узбекистан, 1975. — С. 40.


181 
Натижада у отлиқ аскарлари сонини 4 мингга ва пиёдалари сонини 6000 
нафарга етказди
1
.
1918 йил сентябри ўрталарида Жунайидхон ўзининг Хива хонлиги 
ҳудудидаги асосий душманлари бўлган туркман сардорлари Қўшмамадхон, 
Ғуломали ва Шомурод бахшиларни енгиб, Амударё бўлими худудига бир 
неча бор ҳужум уюштирди. Амударё бўлими раҳбарлари қизил гвардия 
қисмларини тузиш билан бирга, Туркистон республикасидан ҳарбий ёрдам 
сўрадилар. Натижада Н.А.Шайдаков бошчилигида 100 кишилик қизил 
аскарлар отряди Чоржўйдан Петро-Александровскга “Верний” пороходида 
жўнатилди. 1918 йил 20 сентябрда Петро-Александровскка етиб келган 
отрядда 2 та пулемёт ва 2 та тўп бор ҳам эди
2
. Н.А.Шайдаков тез орада 
Амударё бўлими ҳарбий комиссари қилиб тайинланди. 
1918 йил 19 сентябрда Туркистон республикасининг Хива ва Амударё 
бўлими ишлари бўйича фавқулодда вакили қилиб эсер, штабс-капитан 
В.П.Коноплев тайинланганди. У ҳам шу ойнинг охирида 120 кишилик отряд 
билан Петро-Александровскка етиб келди ва шаҳар совети ҳамда ҳарбий 
раҳбарликни ўз қўлига олди. В.П.Коноплев Урал казаклари атамани 
Фильчевга ҳар бирида 100 тадан отлиқ бўлган 3 та отряд тузишни буюрди. 
Шу орада Жунайидхон Асфандиёрнинг тақдирини ҳал қилди. Унга 
хоннинг Туркистон шўролар ҳукумати раҳбарларидан қўшин билан ёрдам 
беришни сўраб ёзган сохта мактуби юборилади. Ушбу мактуб ҳийла 
тариқасида Тошкентда Назир Шоликоров ва Полёзҳожи Юсупов томонидан
тайёрланган бўлиб, у ёш хиваликлар мухлиси Юсуп Девонов орқали 
Бадиркентда ўтирган Жунайидхонга етказилади. Бу ҳақда тарихчи Комилжон 
Абдуллаев қуйидагиларни ёзганди: “Юсуп Девонов Жунайидхон олдига 
боришдан сал олдинроқ уни ёнига Хон эшон борган бўлиб, икковлари 
1
Погорельский И.В. История Хивинской революции и Хорезмской народной саветской республики 
(1917-1924). ЛЛГУ. 1984 – С. 85. 
2
Ўша жойда. – С. 83.


182 
суҳбатлашиб ўтирган эканлар. Хон эшон Жунайидга Асфандиёрни ёмонлаб: 
“Сиз Асфандиёрнинг сўзига кўп ишонаверманг, унинг сўзи билан иши 
бошқа” деб турганда уйга Юсуп Девонов икки хатни олиб киради. 
Жунайидхон хатларни маслаҳатчиси Хон эшонга узатади. У хатларни ўқиб 
бўлгач, Жунайидга қараб: “Мана айтмадимми! Сиз душман деган ёш 
хиваликлар аксинча бизга яхшилик қилганлар. Агар бизга қарши 
юбориладиган 10 минг кишилик рус аскарлари келса, ҳолимиз 
мушкуллашган бўлар эди” дейди”
1

Бу нохуш хабардан жаҳли чиққан Жунайидхон Асфандиёрни ўлдириш 
учун ўғли Эшим бошчилигида бир гуруҳ туркманларни Хивага юборади. 
Улар орасида Вакил оға деган йигит бўлиб, унинг отаси Дурди Вакил 
туркман уруғ бошлиқларидан бири сифатида 1916 йилда руслар томонидан 
отиб ташланганди. Вакил оға отасининнг ўлимида Асфандиёрхоннинг айби 
бор деган мақсадда хонни қатл қилишни ва ўч олишни ўзига топширишни 
сўрайди.
Нуруллабой саройи ҳовузи олдида ўтирган хон туркманлар билан 
сўрашган вақтда вакил оға саломга чап қўлини узатади. “Асфандиёр “Вакил 
оға сен нима учун сўл қўлинг билан кўришдинг?” деб айтиши билан Вакил 
оға ўнг қўлидаги катта пичоқни чиқариб Асфандиёрхонни сўйиб ташлайди. 
Асфандиёр тўппончасини олишга уринган бўлсада, у улгурмаган эди”
2

Мазкур фожеали воқеа 1918 йил 30 сентябрда рўй берганди.
1918 йил 3 октябрда тахтга Саййид Абдулла тўра ўтказилади. 
Асфандиёрнинг катта акаси бўлган Ушбу шахс ҳунармандчилик билан кун 
кечирар ва давлат ишларидан анча йироқ эди. Натижада у Жунайидхон 
қўлидаги қўғирчоқ хон сифатида из қолдирди. Барча юқори лавозимларга 
эса Жунайидхон яқинлари тайинлади.
1
Абдуллаев К. Ёш хиваликлар // “Хива”. — Урганч, 1993. – № 2–3. 12-б.
2
Абдуллаев К. Ёш хиваликлар // “Хива”. – Урганч, 1993. – № 2–3. 12-б. 


183 
Жунайидхон Петро-Александровскда бўлаётган воқеалардан тўла 
хабардор бўлиб турарди. 1918 йил 24 ноябрда унинг кўшинлари Петро-
Александровскни қамал қилди. Туркманларнинг 7 марта ҳужумини 
қайтарган ва 11 кун давомида қаршилик кўрсатган шаҳар ҳимоячилари 3 
декабрда қарши ҳужумга ўтиб, Жунайидхон навкарларини Шаббоз томон 
чекинишга мажбур қилдилар. Натижада Петро-Александровскка қилинган 
ҳужум чоғида туркманлардан 1700 га яқини қириб ташланди
1
. Петро-
Александровск қамали вақтида Жуманиёз Султонмуродов раҳбарлигидаги 
ёш хиваликлар инқилобий кўмитаси аъзолари Аҳмаджон Ибрагимов, Исмоил 
Ваисов, Вафо Полвонниёзов жасорат кўрсатдилар
2

Жунайидхон Петро-Александровскни қамал қилиш билан бир вақтда 
Нукусга ҳам аскар юбориб, уни қуршовга олган эди. Амударё бўлимига 
Закаспий фронти ва Чоржўй шаҳарларидан темир йўлчилар ва 
кўнгиллилардан Наумов бошчилигида 250 кишилик отряд ёрдамга келди. 
Улар ва Петро-Александровскда мавжуд 3 та рота солдатлари асосида 
Биринчи Хива инқилобий батальони тузилди. Тез орада отлиқ аскардан 
иборат полк шаклланди ва унда 1598 аскар бор эди
3

1919 йил баҳорида Петро–Александровскга Жунайидхон навкарлари 
ҳужум қилгани сабабли Чоржўйдан Қизил Армия отряди ёрдамга жўнатилди. 
Улар тушган пороход 28 мартда дарёнинг энг тор жойларидан бири — 
Туямўйин даррасига яқинлашганда пистирмадан ҳужум қилинди. Кемага 
жиддий талофат етказилган ва бир неча жангчи, жумладан отряд командири 
С.Наумов ярадор бўлса–да, қизил аскарлар Оролча бува деган жойда тўп ва 
милтиқлардан отилган ўқлар ёмғири ёрдамида қирғоққа чиқишга муваффақ 
1
Чепрунов Б. Поход Джунаидхана на Турткуль / “К десятилетию Бухарской и Хорезмской революции” 
китобида. — Ташкент: Госиздат, 1930. – С. 177.
2
Досумов.Я.М. Очерки истории Каракапакской АССР. — Ташкент: Госиздат, 1962. – С. 67.
3
Погорельский И.В. История Хивинской революции и Хорезмской народной советской республики 
(1917-1924). ЛЛГУ. 1984 – С. 87.


184 
бўлдилар. Икки ўртадаги рўй берган қонли тўқнашувда Жунайидхоннинг 500 
га яқин навкарлари (Г.Непесов) ҳалок бўлдилар.
Жунайидхон аскарларининг орқасидан таъқиб қилиб, Питнак қалъаси 
томон юра бошлаган қизил аскарлар дуч келган одамларни отиб 
ташлайвердилар. Улардан омонлик тилаб, вазиятни тушунтириш учун совға–
салом кўтариб олдиларига пешвоз чиққан Қутлумурод оқсоқол, Ниёзмат 
хатиб, Низомиддин эшон, Мадамин элакчи, Бобониёзбой бошлиқ 
қишлоқнинг нуфузли одамлари ҳам қурбон бўлдилар. Шу куни қишлоқда 70 
дан ортиқ бегуноҳ одамларнинг қони тўкилди
1

1919 йил 1 апрелда Петро–Александровскда ёш хиваликларнинг 
инқилобий кўмитаси таркибига Мулла Жуманиёз Султонмуродов, Ҳаким 
Муҳаммедов, Бобожон Отажонов, Шайхуддин Ҳасанов, Зокир Бекчурин ва 
бошқалар киритилди. Ревком аъзолари ўзлари истаган тарзда Хива 
аҳолисининг инқилобий кайфияти ҳақидаги баъзан ҳақиқатдан узоқроқ 
маълумотларни Тошкентга юбориб турдилар. Шу йилнинг баҳорида Хива 
хонлигининг Қўнғирот, Хўжайли, Кўҳна ва Янги Урганч, Тошҳовуз, Маноқ, 
Илонли, Манғит, Қипчоқ, Гурлан, Қиличбой, Шовот, Ғозовот, , Хонқа, 
Бешариқ, Ҳазорасп, Дарған ота каби йирик аҳоли пунктларида ҳам ёш 
хиваликларнинг яширин ташкилотлари тузилди

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish