2
.
Жунайидхон янги тузилган қизил аскарлар қўшилмалари билан юзма-юз
тўқнашишдан қўрқиб чекина бошлади. 1919 йил 9 апрелда Тахта қалъасида
бошланган музокалар вақтида Жунайидхон большевиклардан хонликнинг
ички ишларига аралашмаслик ва хонлик ҳудудидан ўз қўшинларини олиб
кетишни талаб қилди. Имзоланган шартномага биноан, хонликдаги
халқларниниг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳамда ҳар иккала томон
1
Қурбонбоев С. Питнак тарихи. — Урганч: Хоразм, 2001. 25–26-б.
2
Каландаров Н.Х. Образование и деятельность Хорезмской компартии (1920-1924 гг). Тошкент.
Узбекистан. 1975 – С. 42.
185
ҳам уруш ҳаракатларини тўхтатишни келишиб олдилар. Мазкур шартнома
нафасни ростлаб олиш учун бир ниқоб эканлиги тез орада маълум бўлди.
1919 йил баҳорида Хива хонлигида рўй бераётган воқеаларга Урал
казакларининг таъсири кучли бўлди. Заир поселкаси ва Тўрткўл яқинида
яшаган ҳамда асосан балиқчилик билан тирикчилик қилаётган казакларнинг
совет маъмурлари томонидан тазйиқ остига олиниши натижасида уларнинг
айримлари норозилик ҳаракатига қўшилдилар. Қўлида қуроли бор казаклар
атаман М.Фильчев қўмондониги остидаги 3-Заир отрядига келиб қўшила
бошлади. Петро–Александровск томондан юборилган вакиллар билан
музокаралар натижа бермагач, 1919 йил июл ойи охирларида 222 кишидан
иборат казаклар отряди Чимбойга жўнаб кетди.
Казаклар исёни кунларида Чимбой атрофларида Хон Мақсим лақабини
олган Убайдулла Баховутдинов (1887–1956)
1
ва Қўнғирот беги Болабий
бошчилигидаги қорақалпоқлар отрядлари аҳолини ҳимоя қилишни ташкил
этдилар. Хон Мақсим ва Бола Бий Эшонқалъа ва Қўнғирот аҳолисини
қуроллантириб, 2 минг кишилик ўз–ўзини ҳимоя қилиш отрядлари ташкил
қилдилар
2
. Аммо совет маъмурлари қорақалпоқларнинг ушбу ҳаракатларини
казаклар исёнини қўллаб–қувватлаш деб баҳоладилар. Шу боис Туркистон
АССР ташқи ишлар комиссари С.Турсунхўжаев “Мусулмонларнинг казаклар
аксилинқилобий исёнига қўшилиши — жуда ачинарли ва бизнинг Хивага
нисбатан олиб бораётган сиёсатимизни ўзгартиришни талаб қиладиган
масаладир”
3
,— деб тан олишга мажбур бўлганди.
Казакларни қуролсизлантириш учун Замисляев ва Николаев бошчилигида
юборилган 80 кишилик отряд 14–15 август кунлари Чимбой яқинидаги
Тозгара деган жойда бўлган жанглар вақтида тор–мор келтирилди. Мавжуд
1
Усенов Е. Хан Мақсим. Тарихий публицистик қисса. – Нукус: Қарақалпақстан, 1997. – С. 20.
2
Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве (1919-1920 гг).
Нукус. Билим, 1997 – С. 2–13.
3
Иностранная военная интервенция и гражданская война в Средней Азии и Казахстане. В. 2–Х.Т.
Ташкент: Госиздат, 1967. Т 2 – С. 487–488.
186
вазиятда қорақалпоқлар етакчилари билан келиша олган М.Фильчев Чимбой
уезди ҳукуматини тузди. Унга казаклар вакилларидан Шишенков, Сальников,
Гутарев, Бажедомов, Шевелев, қорақалпоқ ва ўзбеклардан Ибрагим Одилов,
Иноят Ниёзов, Сейтназар Пирназаров, Хон Мақсим, Бола Бий кирди.
Жунайидхон М.Фильчевни Амударёнинг ўнг соҳилидаги ягона қонуний
ҳукумат деб тан олишга шошилди
1
.
Хоразм воҳасидаги шўроларга қарши кучларни бирлаштириш ҳаракатлари
давом этди. 1919 йил 30 сентябрда адмирал Колчак Омскдан Жунайидхонга
ёзган мактубида, полковник Худяков билан бирга 8 нафар офицер ва 130
нафар казакаларни ёрдамга юборганлигини билдирди. Устюрт орқали Эронга
ўтиб кетаётган Урал казаклари атамани генерал Толстов 1919 йил 2 октябрда
Гурьевдан атаман М.Фильчевга 120 нафар казакларни кўмакка жўнатгани
ҳақида хабар берди
2
.
1919 йил августида Закаспий фронти вакили Н.Шайдаков Хива аскарлар
гуруҳининг кўмондони қилиб тайинланди. У 17 августда Петро-
Александровскка қизил аскарлар отряди билан етиб келди. 1919 йил
сентябрида Петро-Александровскда ҳарбий ҳолат эълон қилиниб, Инқилобий
кўмитага раис этиб Н.А.Шайдаков тайинланди. 1919 йил 3 ноябрда ёш
хиваликлар ва инқилобий кўмитанинг қўшма мажлиси бўлиб, унда
Турккомиссиянинг Хива ишлари бўйича вакили ҳам қатнашди. Мажлис
Жунайидхон ва унинг тарафдорларига қарши барча инқилобий кучларни
бирлаштириш ҳақида қарор қабул қилди. Шу вақтда Жунайидхон атаман
Фильчев ва хон Мақсум отрядлари ёрдамида Петро-Александровскга янги
ҳужум режасини тузаётганди.
1919 йил 20 октябрда Туркфронт ҳарбий инқилобий кенгаши
Турккомиссия вакили Г.Б.Скаловга Хивада бўлаётган воқеалар юзасидан
1
Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве. (1919-1920 гг).
Нукус. Билим, 1997 – С. 14.
2
Досумов Я. Каракалпакия в годы гражданской войны. ― Нукус, 1975. – С. 104.
187
мустақил қарор қабул қилиш ва ҳаракатларга аралашиш ваколатини
берадиган мандат берди. 1919 йил 1 ноябрда махсус топшириқ билан
Тошкентга юборилган Петро–Александровск гарнизони сиёсий комиссари
Аркадий Динин Чоржўйдан Туркистон Республикаси Мудофаа Кенгаши
раиси Ф.Л.Железовга телеграф орқали қуйидаги ахборотни жўнатади:
“Хивада инқилоб бошланди. Қуйи Амударёдаги ёвмут ва ўзбекларнинг бир
қисми уларни эзиб келаётган Жунайидхон ҳукуматига қарши бош кўтарди.
Урганч ва Хўжаэли оралиғида жанглар кетмоқда. Қўзғолонда бизнинг ёш
хиваликлар Ревкоми амалий иштирок этмоқда. Қўзғолончиларнинг
вакиллари Тўрткўлга келиб, қурол кучи билан ёрдам беришни сўрамоқдалар.
Партия ва совет ташкилотлари ушбу масалани ўзлари ҳал қила олмасдан
Тошкент билан музокара юритиш учун менга ваколат бердилар”
1
.
1919 йил ноябрь ойларининг бошларида Фильчев ва Хон Мақсим
отрядлари Нукус шаҳрини хавф остида қолдирдилар. Шахарни ҳимоя қилиш
учун барча чора-тадбирлар кўрила бошланди. 1919 йил 11 ноябрда Петро–
Александровскдаги Хива гуруҳи қўмондони Н.А.Шайдаков 1–Хива
батальони (360 аскар), отлиқлар эскадрони (150 отлиқ аскар), тўпчи ва
пулемётчилар (125 нафар) ва матрослар (40 нафар) билан “Хивинец”
пароходи ва “Верный” теплоходида Нукус қалъасига ҳарбий юриш бошлади
2
.
19-20 ноябрда қизил аскарлар Нукусга 15 чақирим қолганда қирғоққа
тушдилар ва жангга киришдилар. Нукус шаҳри қамалдон озод қилинди.
Фильчев ва Хон Махсим отрядлари қисман мағлубиятга учраган бўлсаларда,
чекиниб асосий кучларини сақлаб қолдилар
Тошкентдан Чоржўйга келган Турккомисия вакили Г.Б.Скалов иҳтиёрига
Хива қўшинлари гуруҳининг бош кўмондони қилиб тайинланган Туркфронт
штаби оператив бўлими раиси Н.М.Шербаков қўмондонлиги остида отряд
1
Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве. – С. 9.
2
Очерки истории Каракалпакской АССР. Т. 2. – С. 73; Шербаков Н.М. Таким было начало. — Ташкент:
Узбекистан, 1964. – С. 70.
188
ажратилди. 26 ноябрда отда йўлга чиққан Г.Б.Скалов бир ҳафтадан кейин
Петро–Александровскга етиб келди. Казаклар оқсоқоллари билан бўлган
музокаралардан кейин Г.Б.Скалов казакларнинг диний маросимлари ва
Амударёда балиқ овлашларини таъқиқловчи кўрсатмаларни бекор қилди.
Тўрткўл яқинидаги казаклар посёлкасида ўтказилган мажлисда
оқсоқолларни Фильчев олдига юбориш ва қуролли қаршилик кўрсатиш
ҳаракатларини тўхтатишга даъват қилди. Ушбу тадбирларнинг ижобий
таъсири натижасида казакларнинг шўролар ҳукумати билан музокараларига
йўл очилди.
1919 йил 11 декабрда Г.Б.Скалов ташаббуси билан Амударё инқилобий
кўмитаси қайта ташкил этилди. Кўмита раиси Н.П.Солдатовнинг
ўринбосари этиб Муҳаммаджон Болжонов, аъзолари қаторига Г.Б.Скалов,
Шайхуддин Ҳасанов, Аминжон Макаев, катиби килиб Линде ва И.М.Митин
сайланди. Янги таркибдаги Инқилобий кўмитанинг биринчи мажлисига
таклиф этилган Н.А.Шайдаков, партия ва совет ташкилотлари раҳбарлари
ҳамда ёш хиваликлар вакиллари мавжуд сиёсий вазиятни таҳлил қилишга
ҳаракат қилдилар.
Инқилобий кўмита Н.А.Шайдаков кўмондонлигидаги Хива аскарлар
гуруҳи деб аталган ҳарбий кучларни қайта шакллантириб, унга Амударё
гуруҳи ҳарбий кучлари деган номни берди. Бу ҳарбий қисм Чоржўйдан
тортиб, то Орол денгизигача бўлган ҳудудни назорат этиши керак эди..
Унинг таркибида икки отряд: Н.Шайдаков бошчилигидаги Шимолий ва
В.Урядов бошчилигидаги жанубий отрядлар шаклланди. Амударё гуруҳи
ҳарбий кучларининг кўмондони қилиб М.Н.Шербаков тайинланди.
Бу даврга келиб сўл қирғоқ Хоразм воҳаси аҳолисига Жунаидхоннинг
ҳатти–ҳаракатлари мислсиз азоб-уқубат келтираётган эди. Унинг ҳарбий
диктатураси даврида ҳар бир туркман отлиғидан (30 таноб ердан) 30–40
тилла ва ҳар бир таноб ўзбек қўлидаги ердан 5 тилладан қўшимча ер солиғи
189
ундирила бошланди. Маълум ёшга тўлган ҳар бир эркак сардор қўшинида
навкар сифатида ҳизмат қилишга мажбур эди.
1919 йил охирларида Хива хонлигидан Петро-Александровскка қочиб
келганлар сони 20 минг кишига етди. Бу ерда Ж.Султонмуродов
бошчилигидаги ёш хиваликлар кўмитаси ҳарбий отрядлар тузиб, Жунаидхон
диктатурасини тугатишни мақсад қилиб қўйди. Хива хони ва Жунаидхон
билан олиб борилган музокаралар кутилган натижа бермагандан сўнг ёш
хиваликлар ҳаракатининг Петро-Александровск, Тошкент ва Чоржўй
кўмиталари Жунаидхон диктатурасини фақат қурол кучи билан ағдариш
зарурлиги ҳақидаги қарорга келдилар. Шу билан бир қаторда ёш
хиваликларнинг кучи ва ҳалқ оммаси орасидаги таъсирига ишонч паст эди.
Буни Туркистон қўшинлари разведка бўлими бошлиғи Зарембанинг 1919 йил
12 декабрдаги қуйидаги ахборотидан кўриш мумкин: “Жунаидхон зулмига
қарши бундан икки ой олдин Куҳна Урганч туманида қўзғолон бошланди.
Қўзғолончиларга ёш хиваликлар билан алоқада бўлган Кўчмамадхон
бошчилик қилади. Ёш хиваликлар партияси хонликда ўз тарафдорларига эга
бўлсада, аммо катта роль ўйнамайди. Эҳтимол кураш эски тартибларнинг
тикланиши ва хоннинг бошқаси билан алмаштирилиши билан тугаллайди”
1
.
Кўҳна Урганчдан ташқари Жунаидхонга қарши ўзбек ва туркман
меҳнаткашларининг қўзғолонлари Илонли, Хўжайли бекликларида ҳам
кучайиб бораётганди. Ҳатто, ёш хиваликлар тарафдорлари бўлган туркман
уруғ-аймоқ бошлиқлари Шомурод Бахши ва Ғуломали, Нургалдихон,
Муҳаммад Али, Мулла Беркел навкарлари ҳам Жунаидхонга қарши
чиқдилар. Қўнғиротда Қутлимуродбой деган шахс ўз маблағи ҳисобидан 103
кишини қуроллантириб Жунаидхонга қарши кураш бошлади. Тез орада
уларга Манғит беги ҳам ўз қуролли отряди билан келиб қўшилди.
1
Иностранная военная интервенция и гражданская война в Средней Азии и Казахстане. Т. 2. —
Ама–Ата: Казахстан, 1964. – С. 491; Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в
Хивинском ханстве. (1919-1920 гг). Нукус. Билим, 1997 – С. 18.
190
1919 йил 22 декабрда Турккомиссия ва Туркфронт вакили Г.Б.Скалов ва
Амударё бўлими қўшинлари ҳарбий қўмондони М.Н.Шербаков Хива
хонлиги чегарасидан ўтиб, қўзғолон кўтарган меҳнаткашларга ёрдам бериш
ҳақида буйруқ бердилар. Хужум йўналиши қилиб Жунаидхоннинг 2 мингга
яқин навкарлари турган Хўжайли шаҳри белгиланди. Қизил аскарларга
қарата ёзилган мурожаатномада қуйидаги сўзлар бор эди: “Хива аҳолиси
Жунаидхоннинг қонли қўлидан азият чекмоқда ва унга қарши курашишга ўзи
ожизлик қилаётганлиги сабабли Россия шўролар ҳукуматидан ёрдам сўрашга
мажбур бўлмоқда. Шўролар ҳукумати учун барча меҳнаткашларнинг
миллати ва динига қарамасдан истак ва эҳтиёжлари бир ҳилда яқин, шу боис
Хивадаги тинч аҳолининг Жунаидхонни ўз ерида тугатиш ҳақидаги
чақириғига жавоб беришни лозим топди. Хивага қарши уруш бошламасдан
ва буни истамасдан, Хиванинг мустақиллигига даҳл қилмасдан ва уни
бошқаришнинг ички ишларига аралашмасдан — ҳолбуки хива халқи ўзига
қандай ҳукумат кераклигини билади ва ўз хохишини ўзи эркин кўрсатади —
биз Хива хонлиги ерларига кирамиз. Қароқчи Жунаидхонни тугатишда биз
бир қатор туркман қабилалари билан бир қаторда тинч ўтроқ аҳолидан мадад
топамиз. Бутун Хивага биз қилич эмас, балки тинчлик келтириш учун
келмоқдамиз”
1
.
Мурожаатда жангчиларга аҳолига нисбатан зўравонлик қилмаслик ва
ўзларини босқинчи сифатида тутмаслик ҳақида огоҳлантириш сўзлари бор.
“Хивага Жунаидхон зулмидан эзилган халқларни озод қилиш учун бораётган
эканмиз,— дейилади ҳужжатда,— ўзимиз маҳаллий тинч аҳоли бизнинг
душманимиз эмас, балки дўстларимиз эканини бир зум ҳам эсдан
чиқармаслигимиз лозим. Тинг аҳоли устидан ҳеч қандай зўрликка йўл
қўймаймиз ва қўйилиши ҳам мумкин эмас. Ўзингизнинг ҳатти–
1
Шербаков Н.М. Таким было начало. — Ташкент: Узбекистан, 1964. – С. 91; Кошанов Б., Сейтназаров
М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве. – С. 19.
191
ҳаракатларингиз билан сиз Қизил Армиядаги тартиб–интизом ва онглиликни
кўрсатишингиз керак. Аҳолига нисбатан бўладиган озгина зўравонлик, ҳатто
кичик бир талончилик, ўзбошимчалик ва манманлик ҳарбий–инқилобий давр
қонунларига биноан қаттиқ жазога тортилади, ҳатто отишга ҳукм қилинади”
1
.
Аммо бу чақириқ ва огоҳлантиришлар етарлича таъсирсиз қолди.
1919 йил 23 декабрда қизил аскарларнинг Хива хонлигига ҳарбий юриши
бошланди. Шу куни Петро–Александровскдан чиққан жанубий қўшилма- лар
Амударёдан ўтиб Хонқа беклигига қарашли Қорамози қишлоғига кириб
келдилар. 24 декабр куни рус қўшинлари Янги Урганчга кирди ва уни ҳарбий
жиҳатдан мустаҳкамлаш тадбирлари амалга оширила бошланди. 1920 йил 4
январда Н.М.Шербаков буйруғи билан Урганчдан 150 та аравага ортилган
керосин, бензин, мазут бочкаларда Петро–Александровскка жўнатилди.
Хўжайлини эгаллаган Н.А.Шайдаков ўз қўл остидаги 140 қизил
аскарларни қолдириб, Кўҳна Урганчга юриш бошлади. Унга туркман сардори
Кўчмамадхон 1000 яқин отлиқлари билан келиб қўшилди. Кўҳна Урганч
эгаллангач, қўмондонликни М.Р.Ваничковга топширган Н.А.Шайдаков
олдин Нукусга, кейин эса Янги Урганчга йўл олди. Шу орада М.Р.Ваничков
отряди Порсу, Бозорқиёт, Тошҳовузни эгаллаб, жанубий отряд билан
қўшилиш мақсадида Тахта шаҳрига қараб юра бошлади.
1920 йил 9 январда жанубий отряд аскарлари Ғазовотга қараб ҳаракат
бошладилар. Йўл–йўлакай, 15 январда улар Қўшкўпир қишлоғини эгаллагач,
Ғозовотни ҳам осон қўлга киритдилар. 23 январ куни Тахта яқинида қизил
аскарларнинг шимолий ва жанубий қисмлари қўшилди. Энди улар
Жунаидхоннинг қароргоҳи ҳисобланган Бадиркент қишлоғига қараб юриш
1
Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве. (1919-1920 гг).
Нукус. Билим, 1997 – С. 19.
192
бошладилар. Икки ўртада бошланган жангда қизил аскарларга бироз
қаршилик кўрсатган Жунаидхон Қорақумга қочиб кетди
1
.
1920 йил 1 февралда жанубий отряд ва унга қўшилган ёш хиваликларнинг
400 яқин аскарлари Хива шаҳрига кириб келдилар. Эртаси куни Кўҳна Арк
олдида уюштирилган 4 мингдан ортиқ одам қатнашган намойишда Хива
хони Саййид Абдулла тўра тахтдан воз кечганлиги, Олий Мажлис
чақирилгунча ҳокимият Муваққат инкилобий кўмита қўлига ўтиши ҳақида
эълон қилди. “Хива хони ҳокимиятини ағдарилган деб эълон қилиш билан,–
деб ёзганди Г.Б.Скалов Турккомисия раиси Ш.З.Элиавага юборган хатида, –
биз Жунаидхон қўлига жуда катта баҳона берган бўлардик. Чунки у ўзини
Хивани озод қилиш учун курашаётган арбоб деб жар солиши мумкин эди.
Эндиликда эса у оддий бир босқинчи “хон” сифатида қолмоқда”
2
.
Шўролар ҳукуматининг ваколатли арбоблари Хива хони зўравонлик
билан ағдарилгани ва Хоразм воҳаси қизил аскарлар томонидан қуролли
ҳаракатлар натижасида эгалланганлиги яширишга ҳўбам уринганлар.
Амударё инқилобий кўмитаси томонидан 1920 йил 7 февралда чиқарилган
“Хива хонлиги аҳолисига!” номли мурожаатда қуйидаги сохта ибораларни
куриш мумкин: “Россия шўролар ҳукумати бошқа халқларни босиб олиш ва
улар устидан зўравонлик ўтказишни истамайди. У қўшни халқлар билан
тинч–тотув яшашни ҳохлайди. Биз сиз билан урушишни ҳохламаймиз ҳамда
келажакда ҳам яхши қўшни сифатида бир–биримизга дўстона ёрдам
берамиз
3
”.
Шўролар ҳукумати раҳбарлари Хива хонлигининг қуролли интервенция
оқибатида ағдариб ташланганлигини ва Хоразмга инқилобнинг экспорт
қилинганлигини тан олмасликка ҳаракат қилганлар. Турккомиссиянинг
1
Жунаидхон Афғонистонга муҳожирликка кетгач ҳам, то 1931 йилгача шўролар ҳудудларига ҳуруж
қилиб турди. У 1938 йилда 81 ёшида вафот қилди.
2
Шербаков Н.М. Таким было начало. Тошкент. Узбекистан, 1964 – С. 107.
3
Иностранная военная интервенция и гражданская война в Средней Азии и Казахстане. В. 2–Х.Т.
Тошкент. Госиздат. 1976. Т. 2. – С. 496.
193
ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Г.И.Бройдо: “Отрядлар Хивани
Турккомиссия ва Реввоенсовет рухсатисиз ўзбошимчалик билан эгаллаган.
Йўл қўйилган бузғунчиликларни тўғрилаш учун эса фавқулодда ваколатли
комиссия юборилади”
1
деган ҳабарни эълон қилишни тавсия этганди.
Хива хонлигига кириб келган қизил аскарлар огоҳлантиришларга
қарамасдан босқинчилик, зўравонлик, талончиликни ҳаддан ташқари ошириб
юборганлар. “Отрядлар қўмондонларининг бевосита иштироки ва уларнинг
раҳбарлиги остида,— деб ёзганди Г.И.Бройдо,— даҳшатли талончилик,
уйлар ва бутун бир посёлкаларни бузиб ташлаш, расмий равишда Жунаид
зулмидан қутқарган одамларга нисбатан ҳам зўравонлик қилинган”
2
. “Биз бу
ерда кўрган даҳшатни, ҳеч бир жойда кўрмаганмиз,— деб ёзганди Хивага
келган Туркфронт Ҳарбий трибунали вакили И.Р.Фонштейн. — Ҳарбий
талончилик ҳаракати бошида тўпланган нарсаларни очиқчасига тақсимлашда
қатнашган қўмондонлар штаби турган. Аёлларнинг олиб кетилиши, уларнинг
асира ва қул сифатида Петро–Александровск ва Хивадаги бозорларда ким
ошди савдоси билан сотилиши, Хива хони саройининг талон–тарож
қилиниши, қизил аскарларнинг талончилик мақсадида дуч келган одамни
отиб ташлаши оддий ҳол бўлган”
3
. Фавқулодда комиссия буйруғи билан икки
кун муддатда Петро–Александровскдан 63 асира аёл озод қилинади.
Кейинчалик босқинчилик ҳолатларига йўл қўйганликда айбланган
Н.А.Шайдаков, В.Урядов, Радионов каби қизил аскар орядлари бошлиқлари
ва бир гуруҳ партия–совет ходимлари қамоққа олиниб, уларга нисабатан оғир
жазолар белгиланди. Жумладан, взвод командири Радионов отиб ташланди,
шимолий отряд командири В.Урядовга 10 йил қамоқ жазоси берилди.
1
Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве. (1919-1920 гг).
Нукус. Билим, 1997 – С. 26.
2
Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве. (1919-1920 гг).
Нукус. Билим, 1997 – С. 27.
3
Ўша манба.– С. 26.
194
Н.А.Шайдаковнинг ҳаракатларида эса жиноят таркиби йўқ деган хулоса
асосида 9 ойлик ҳибсдан кейин озод қилинди.
Хива хони тахтдан туширилгач, бошқариш вазифасини ўз зиммасига
олган Муваққат Инқилобий кўмита таркибида ёш хиваликлар етакчиси
Жуманиёз Султонмуродов, Бобоохун Салимов, Жалолохун, Қўчмамадхон ва
Мулла Ўроз Хожимамедовлар бор эди. Кўмита шу даврдаги сиёсий вазият ва
аҳолининг миллий таркибини ҳисобга олган ҳолда тузилганди. Кўмитанинг
буйруғи билан собиқ хон амалдорларидан бош вазир, меҳтар Шарипбой
Баққолов, ясовулбоши Тоза Марам ҳибсга олинди ва тез орада отиб
ташланди. Шу билан бир қаторда Муваққат ҳукуматни обрўсизлантириш ва
унинг ишига ҳалақит беришга интилишлар кўпайди. “Муваққат ҳукумат
штаб ва ҳар қандай қизил армиячи топширғини бажарадиган қичик буйруқчи
эди,— деб нолиганди Ж.Султонмуродов. — Уни доимо қўрқитишар,
аъзолари эса қизил армиячиларни жойлаштириш, улар учун арава топиш ва
беда ғамлаш билан овора эди. Хивада ҳақиқий ҳокимият руслар вакиллари
қўлида қолмоқда”
1
. Ушбу ҳолат Хивага Туркомиссия томондан юборилган
махсус гуруҳ келгандан кейин ҳам давом этди.
Шундай қилиб, беш асрдан ортиқ вақтда Хивада ҳукмронлик қилиб
турган
хон
ҳукуматининг
ағдарилиши
ва
Жунаидхон
ҳарбий
диктатурасининг тугатилиши натижасида Хоразм воҳасидаги меҳнаткаш
халқнинг асрий орзу–умидлари ушлаши учун ҳамда сиёсий куч сифатида
шаклланиб келаётган ёш хиваликлар партиясининг ўз юртини мустақил
бошқаришига кенг йўл очиб бермади. Большевикларнинг бутун дунёдаги
инқилобий ҳаракатларга туртки бериш мақсадида олиб бораётган вазиятни
кескинлаштириш сиёсати Хоразмда шўролар тузумининг ўрнатилишига олиб
келди.
1
Кошанов Б., Сейтназаров М. Революция? Вторжение? События в Хивинском ханстве. (1919-1920 гг).
Нукус. Билим, 1997 – С. 28–29.
195
Do'stlaringiz bilan baham: |