Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

 
ХУЛОСА 
Ўзбек давлатчилигининг муҳим босқичларидан бири ва ўрта асрлардаги 
таянчи Хива хонлиги ҳисобланади. Ажнабийларнинг босқинчилигига қарши 
кураш жараёнида шаклланган Хоразм воҳасидаги ушбу давлат беш асрдан 
кўпроқ вақт давомида ўлкадаги барча сиёсий, иқтисодий, маданий 
жараёнларга ўз таъсирини ўтказиб келди. Хива хонлиги Эрон давлати, 
Бухоро хонлиги, қозоқ жузлари ва Россия билан ташқи дипломатия ва 
савдо–сотиқ муносабатларида сезиларли даражада ютуқларга эришди. 
Биз ўзимизда мавжуд бўлган илмий адабиётлар, архив хужжатларидан 
фойдаланган ҳолда, Хива хонлиги тарихини миллий истиқлол мафкураси 
нуқтаи назаридан ўрганиш асосида қуйидаги асосий хулосаларга келдик: 
1. Буюк Хоразмшохлар давлати таназзулидан кейин мўғуллар 
томонидан бўлиб ташланган, Темур ва темурийлар давлатининг вилоят 
даражасидаги маъмурий ҳудудга айланган Хоразм ҳудуди XV аср охири XVI 
аср бошларидаги сиёсий инқирозлар сабабли яна мустақил давлатга айланди. 
Ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари қўйилган Хоразм ҳудудида мустақил 
давлатнинг янгидан пайдо бўлиши ўзига хос ижобий аҳамият касб этади.
2. Янги давлатнинг марказлашган бошқарув тизимига эга бўлиш 
жараёни 140 йил давом этган бўлса, унинг маркази пойтахтни танлаш 
масаласи ҳам 100 йилга яқин вақтни ўз ичига олди. XVI аср давомидаги об-
хаво, табиат ўзгариши, иқтисодий инқирозлар, сиёсий тарқоқлик ва ўзаро 
урушлар давлат маркази, пойтахтни танлашга имкон бермади. Ниҳоят 
Хожимуҳаммадхон (Хожимхон) ва унинг вориси Арабмуҳаммад даврида 
Хива шаҳри давлатнинг пойтахти сифатида қарор топди. 1602 йилдан бошлаб 
мамлакатнинг маркази Хива шаҳри сифатида расмийлашди. Бунда 
шаҳарнинг жойлашган ўрни, воҳанинг марказида эканлиги, сув йўли ва 


196 
карвон йўлига яқинлиги, атрофида ҳосилдор ерларнинг мўллиги асос бўлиб 
хизмат қилди.
3. Ўрта Осиёнинг хонликларга бўлиниб кетиши натижасида ички низо
ва тинимсиз урушлар давом этди. Ҳатто ҳукмдорларнинг кўплари ўз 
фарзандлари қўлида шаҳид бўлдилар. Уруғ–қабилалар ўртасидаги этник 
қарама–қаршиликлар бир халқ бўлиб жипслашишга имкон бермади. Шу 
билан бир қаторда Хоразм воҳасидаги ўтроқ аҳоли ва кўчманчи чорвадор 
аҳоли орасида азалдан сақланиб келаётган иқтисодий ва сиёсий мажаролар, 
аҳолининг тинчлик ва осойишталигига доимо раҳна солиб турарди.
4. Хива хонлигининг бутун тарихи давлат бошқарувини ташкил этишда 
уруғ–аймоқчилик муносабатларига таянилганлигидан далолат беради. 
Хоразм воҳасини эроний қизилбошлар босқинидан озод қилишга қаратилган 
халқ ҳаракати жараёнида ёрдамга отланган ўзбеклар ўз уруғ–
қабиладошларини ҳам Манғишлоқ ва Устюрт орқали воҳага келишларига 
шароит яратганлар. Янги келган ўзбекларни этник хусусиятларига қараб 
жойлаштириш қарийб бир ярим асрдан кейин ― Абулғози Баҳодирхон 
даврида амалга оширилган. XVII асрнинг ўрталарида жорий этилган 
маъмурий–этник тадбирлар деярлик хонлик тузуми тугатилгунча сақланиб 
қолган. Яъни Хоразм ҳудудида марказлашган давлатнинг ташкил топишида, 
унинг мустаҳкамланишида, иқтисодий ва маданий юксалишида, халқаро 
мқёсда мустаҳкам ўрин эгаллашида Арабмуҳаммадхон ва унинг авлодлари, 
айниқса, Абулғози Баҳодирхоннинг хизматлари катта бўлган.
5.18 аср Ўрта Осиёда 3 та мустақил давлатнинг тўла шаклланиши билан 
характерланади.Қўқон хонлиги ёш ва мустақил давлат сифатида қарор топиб 
мустаҳкамланаётган бир пайтда Бухоро ва Хоразмда ижтимоий-сиёсий 
парокандалик, иқтисодий инқироз, ўзаро урушлар, босқинчилик ва 
талончилик авж олди. Бу жараён ўз-ўзидан ҳукмрон сулоланинг таназзули ва 
янги сиёсий кучларнинг сиёсий майдонга чиқишига олиб келди. XVIII аср 


197 
иккинчи ярмидан амалий ҳокимиятни қўлга олган Қўнғирот уруғ 
бошлиқлари ўзларини расмий хон деб эълон қилгунларига қадар сал кам 
ярим аср вақт ўтди. 1804 йилда охирги қўғирчоқ хон Абулғози V ни тахтдан 
ҳайдаган Элтузархон бир вақт келиб ўз авлодларининг ҳам кимнингдир 
қўлида ўйинчоқ бўлишларини ҳаёлига келтирмаган ҳам эди. Қўнғиротлардан 
бўлган Муҳаммад Рахимхон I (1806-1825 й), Оллоқулихон (1825-1842 й) ва 
Муҳаммад Аминхон (1845-1855 й) лар даврида Хива хонлиги нисбатан 
мустаҳкамланди, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан 
юксалди. Иккинчи томондан диний матаасиблик, якка ҳукмронлик 
бошқаруви мамлакатни маҳдудлик, инқироз, таназзул ёқасига олиб келди. 
Шу жиҳатлари билан Қўнғиротлар сулоласи даври характерланади. 
6. Чор Россияси ва Буюк Британия сиёсатчиларининг назарига тушган 
Ўрта Осиё ҳудудини эгаллаш ва мустамлакага айлантириш учун уринишлар 
кучайган бир шароитда Бухоро, Қўқон ва Хива ҳукмдорлари бир–бири билан 
келишмасдан ўз салтанатларини ҳалокат ёқасига келтириб қўйдилар. 
Натижада руслар истилоси вақтида Қўқон хонлиги тугатилди, Бухоро 
амирлиги ва Хива хонлиги ярим мустамлака давлатларга айлантирилди. 
Аввал чор маъмурлари зўравонлиги давридаги сал кам ярим аср, кейин эса 
большевиклар ҳукмронлиги вақтида ўрнатилган тартиблар натижасида ўзбек 
халқи 70 йилдан ортиқ вақт давомида зулматга маҳкум этилди. 
7. Хива хонлигининг руслар томонидан нисбатан енгил ва қисқа вақтда 
истило қилиниши босқинчиларнинг куч–қудрати ҳаддан ташқари 
устунлигида эмас, балки мудофаа тадбирларининг жиддий амалга 
оширилмаганлиги, айрим арбобларда ватанпарварлик, жасорат ва 
матонатнинг етарли даражада бўлмаганлигида ҳам эди. Хавф–хатарнинг 
жиддий ва аниқ эканлигини билган вақтда ҳам давлатнинг барча қуролли 
кучларини, 
кекса–ю 
ёш 
йигитларини, 
ўзбек, 
туркман, 
қозоқ, 
қорақалпоқларнинг барчасини сафарбар этиш учун кескин ҳаракатлар 


198 
қилинмади. Айрим соддадил, ишонувчан хиваликлар айёр ва ғаламис 
босқинчиларнинг ҳаддан ташқари бераҳмлигини билмадилар. Натижада 
ўзларининг ожизлигини ва қаршилик кўрсатишга тайёр эмасликларини 
(айниқса кўнғиротликларнинг ўз ноиложликларини билдириб қўйиши), 
келгинди руслар билан олди–сотди муносабатларини йўлга қўйишга рози 
бўлганликларини (ҳазораспликларнинг уй хайвонлари, парранда ва озиқ–
овқат маҳсулотларини сотишлари) билдириб қўйишлари оқибатида чексиз 
зўравонликларга йўл очилди. Тарихий адабиётларда кўп йиллар давомида 
ўрнашиб қолган ва Хива хонлигининг деярлик қаршиликсиз руслар 
томонидан бўйсундирилганлиги ҳақидаги сохта тушунча ва тассавурларни 
ҳам фош қилиш даври келди. Бу ишни амалга ошириш учун эса маҳаллий 
муаррихлар ва ўз даврида нашр қилинган тарихий асарлар, архивларда 
сақланаётган ҳужжатлар ва далолатномалардан етарли журъат ва жиддий 
эътибор қаратилгани холда фойдаланмоқ зарур. Ўз навбатида тарихий 
адолатнинг тикланиши халқимизнинг ўзлигини англаш, ўз давлатчилик 
асосларини янада теран тушуниш, жасоратли инсонларидан ибрат олиб, 
Ватанни ардоқлаш ва севишларига кўмаклашади. 
8. Йирик ер эгалиги шароитида хон ва амалдорлар, дин арбобларининг 
улкан мулкга эга бўлиши билан бир қаторда қашшоқ аҳолининг сони ошиб 
борди. Мардикорлар, чорикорлар, беватанлар деб ном олган камбағал 
деҳқонларни эксплуатация қилиш эвазига айрим ҳукмрон ижтимоий 
гуруҳларнинг бойлиги ҳаддан ташқари ошиб кетди. Муҳтожликка чидай 
олмаган қашшоқ аҳоли айрим вақтларда қўзғолонлар кўтаришга мажбур 
бўлди. Ҳунармандчилик соҳалари асосан шаҳарларда ривожланган бўлиб, 
деҳқонлар машаққатли меҳнат билан етиштирган маҳсулотларини асбоб–
ускуна, кийим–кечакларга арзон гаровга айрбошлашга мажбур эдилар. 
Халқнинг муҳтожлигидан айниқса судхўрлар, чайқовчилар ва олиб сотарлар 
кенг фойдаландилар.


199 
9. Мустабид шўролар тузуми даврида чоризмнинг Ўрта Осиёдаги 
сиёсати объектив зарурат ва прогрессив аҳамиятга молик ҳаракат сифатида 
баҳоланиб келинди. Ўлка халқларининг, жумладан Хива хонлиги 
аҳолисининг ўз хоҳиши билан эркин ва зўравонликларсиз Россияга 
қўшилиши ҳақидаги тўқима таъкидлашлар, ўз давридаги тан олишлар каби, 
мустақиллик йилларида амалга оширилган бир қатор тадқиқотларда 
ҳаққоний равишда кескин танқид қилинди. Натижада ўз эрки, мустақиллиги 
ва озодлиги учун курашган халқимизнинг жасорати тарих саҳифаларидан ўз 
ўрнини қайта эгаллади.
Хива хонлиги тарихига оид маълумотлар ва уларнинг таҳлили қуйидаги 
тавсияларни илгари суришга асос бўлади деб ҳисоблардик: 
1. “Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, 
биз босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб миллий давлатчилигимиз 
негизларини аниқлаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз 
илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият 
қурилишига тадбиқ этмоғимиз керак”
1
, ― деган эди И.А.Каримов. Ушбу 
доно маслаҳатдан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий фуқаролик жамияти қуриш 
томон дадил ҳаракат қилаётган мустақил Ўзбекистонда Хива хонлигидаги 
бошқарув тизими сабоқларини эътиборга олиш фойдадан ҳоли бўлмасди. 
Яъни тарихий тажрибадан келиб чиққан ҳолда мустақил ўзбек 
давлатчилигининг асосларини мустаҳкамлашда ва раҳбар ходимларни 
танлашда қариндош уруғчилик, маҳаллийчилик каби асрлардан оша ўтиб 
келаётган нохуш усуллардан воз кечиш керак. Давлатни бошқарув ишларига 
барча миллат ва элатларнинг энг қобилиятли, билимли ва тажрибали 
вакиллари ўзининг юксак маънавияти, аҳлоқи, Ватанга садоқатига қараб кенг 
жалб этилиши лозим. 
1
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. — Тошкент: Ўзбекистон, 1996. - 7 б. 


200 
2. Ўлкадаги миллий озодлик ҳаракати тарихидан муҳим ўрин эгаллаган ва 
чоризмнинг мустамлакачилик зулмига қарши 1916 йилда рўй берган халқ 
қўзғолони ўз сабаб ва оқибатлари билан Хива хонлигида шу йили кўтарилган 
қўзғалондан тубдан фарқ қилади. Маҳаллий катта ер эгалари, мулкдорлар ва 
дин пешволарининг манфаатларини ҳимоя қилган хон ва амалдорларнинг 
зўравонлиги, ярамас ҳаракатларига қарши норозилик сифатида бошланган 
халқ ҳаракати қобилиятли ва қатъиятли сиёсий етакчилари бўлмаганлиги, 
аҳолининг барча қатламларини қамраб ололмаганлиги, чор маъмурларининг 
қўзғолонни бостиришда ҳарбий ёрдам кўрсатганлиги натижасида
мағлубиятга учради. Истиқлол яратган бугунги имкониятлардан фойдаланган 
ҳолда Хива хонлигидаги озодлик ҳаракатлари (Эрон ҳукмдорлари Исмоил 
Сафавий ва Нодиршоҳ босқинлари, қолмиқлар ва чор қўшинларининг
хуружлари, хон истибдодига қарши ўзбек, туркман, қозоқ ва 
қорақалпоқларнинг қўзғолонлари) тарихи алоҳида мавзу сифатида тадқиқ 
этишга лойиқ муаммо ҳисобланади.
3. Тарихий ҳақиқатни тиклашда манбаларнинг аҳамияти беқиёс. Шунинг 
учун ҳам Хива хонлиги даврида барпо этилган, бугунги кунда бой маданий 
меросимизнинг юксак ақл заковоти намунаси сифатида сақланиб келинаётган 
меморий иншоотларимизни таъмирлаш, реставрация ва концервация 
ишларини амалга оширишга янада кўпроқ эътибор бериш ва авлодларга хеч 
бўлмаса хозирги ҳолатида етказиш маъсулиятини кенг англаш ва тарғиб 
қилиш. 
4. Хива хонлигида таржимонлик ва тарихшунослик мактаби шаклланган 
бўлиб, унда таржима қилинган ва ёзилган асарлар ҳанузгача халқимизга 
тўлиқ етказиб берилгани йўқ. Ҳолбуки Абулғози, Мунис асарлари чет 
элларда тўлиқ нусхаси, тўлиқ таржимаси бир неча марта нашр қилинган. Бу 
асарлар билан тўлиқ танишиш ёшларимиз маънавиятини юксалтиришга ва 


201 
уларнинг қудрати ошишига ҳамда енгилмас кучга айланишига катта хисса 
қўшган бўлар эди.
Юртбошимиз И.А.Каримов: “Ҳар қайси халқ миллий қадриятларини ўз 
мақсад–муддаолари, шу билан бирга, умумбашарий тараққиёт ютуқлари 
асосида ривожлантириб, маънавий дунёсини юксалтириб боришга интилар 
экан, бу борада тарихий хотира масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Яъни, 
тарихий хотира туйғуси тўлақонли равишда тикланган, халқ босиб ўтган йўл 
ўзининг барча муваффақият ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва 
изтироблари билан холис ва ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам 
тарих бўлади”
1
, деб ёзади. Демак, истиқболда бутун мамлакатимиз каби 
унинг ўзига хос ўрни бўлган Хоразмдаги демократик жараёнлар тарихини
янада кенгроқ ва чуққуроқ тадқиқ қилиш халқимизнинг ўзлигини англаш, 
миллий қадриятларини тиклаш, улуғ аждодларимизнинг сиймоси ва 
уларнинг буюк ишларини тарих саҳифаларида тиклаш имконини беради. Бу 
эса ўсиб келаётган ёш авлодни аждодлар ишига садоқат, Ватанга чексиз 
муҳаббат руҳида тарбиялаш, истиқлолни мустаҳкамлаш учун курашга янада 
дадилроқ сафарбар этишга хизмат қилади.
1
Каримов И.А. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2008. 97–б.


202 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish