Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet106/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Э.А.Михайлова, Л.Н.Орлова. Экономическая оценка инвестиций. Учебное пособие. – Рыбинск: РГАТА, 2008. 176-б.




  1. Г.П.Подшиваленко, Н.И.Лахметкина, М.В.Макарова. Инвестиции. – М.: «КНОРУС», 2006. 21-б.




341


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



мажмуи. Мазкур таъриф инвестиция фаолиятига берилган лўнда таърифдир.


Умуман олганда, инвестиция фаолияти – бу жамғармалар, ре-сурслар, қўйилмаларнинг шундай бир яхлит ҳаракат жараёни бў-либ, келажакда маълум бир иқтисодий-ижтимоий ижобий нати-жаларга эришиш кўзда тутилади.


Дарҳақиқат, юқорида келтирилган қонуннинг 7-моддасида ин-вестиция ресурслари жумласига қуйидагилар киради:





  1. пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси) ва бошқа мо-лиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, улушлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар;

  2. кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликлар) ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар;

  3. интеллектуал мулк объектлари, шу жумладан у ёки бу турда-ги ишлаб чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки патентлан-маган (ноу-хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимлар;




  1. ер участкаларига ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қи-

лиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек мулк ҳуқуқларидан келиб чиқувчи бошқа ашёвий ҳуқуқлар.


Инвестиция фаолиятини тартибли яхлит бир тизим сифатида таҳлил қилиш нуқтаи-назаридан унга тааллуқли бўлган қуйидаги элементларни: субъектлари, объектлари ва бошқа иқтисодий муносабатларини кўриб чиқамиз.


Инвестиция фаолияти субъекти деб инвесторлар (пул қўюв-чилар, харидорлар, буюртмачилар, кредиторлар ва бошқалар) ва инвестиция объектларидан фойдаланувчилар (юридик ва жисмоний шахслар, давлат, маҳаллий ҳокимият идоралари, хорижий мамлакат-лар, халқаро ташкилотлар ва бошқалар), инвестиция фаолиятининг объектларидан фойдаланадиганлар ҳисобланадилар.


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунига кўра қуйидагилар инвестицион фаолиятнинг субъектлари (инвесторлар ва иштирокчилар) бўлишлари мумкин: Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, якка тартибдаги тадбиркорлари





342


11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ

ва юридик шахслари – резидентлари, давлат бошқаруви органла-ри ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари, халқаро ташки-лотлар ҳамда чет эллик юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар.


Инвесторлар қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи (маблағ киритувчи), кредитор, сотиб олувчи бўлишлари, шунингдек инвес-тиция фаолияти иштирокчиси вазифасини бажарувчи бўлишлари мумкин.


Инвестиция фаолиятининг иштирокчилари инвестор билан ту-зилган шартнома асосида инвесторнинг буюртмасини бажарувчи бўлишлари мумкин.


Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда инвестиция фаолияти субъектларини шартли равишда қуйидагича умумлашган таснифга келтириш мумкин:


Инвестиция фаолиятини амалга оширувчи томонлар нуқтаи-назаридан субъектлар:





1)

инвестор;

3) пудратчи;

2)

буюртмачи;

4) инвестицион фаолият объектлари-







дан фойдаланувчи ва бошқалар.




  1. Инвестициялаш мақсади нуқтаи-назаридан:




    1. стратегик инвесторлар;




    1. молиявий инвесторлар.

  1. Ташкил этиш шакли нуқтаи-назаридан:




    1. жисмоний шахслар;




    1. юридик шахслар.




  1. Резидентлик нуқтаи-назаридан:




    1. Ўзбекистон Республикаси субъектлари;




    1. хорижий субъектлар.

Инвестиция фаолиятининг асосий субъекти сифатида «инвес-тор» тушунчасининг моҳиятини аниқлаштириш лозим.

Кўпинча инвестор сармоя киритувчи сифатида, инвестиция-лаштириш эса қайсидир объектга пул киритиш тушунилади. Замо-навий шароитда ушбу тушунчаларнинг мазмун-моҳияти кенгайди. Чунки, маблағни нафақат инвестор, балки ҳомий ва хайриячи ҳам киритиши мумкин, аммо улар инвестор ҳисобланмайди. Инвести-ция киритган сармоядор ҳар доим аниқ иқтисодий мақсадларни





343


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



кўзлайди – фойда олиш ёки ишлаб чиқаришни назорат қилиш ва кейинчалик ўз капиталини кўпайтириш. Демак, фақат иқтисодий мақсадлар ва манфаатлар учун ишлаб чиқаришни ривожлантиришга маблағ киритадиган субъект инвестор деб ҳисобланиши мумкин.


Инвестор иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариш учун бир қатор ишларни амалга ошириши керак, жумладан: сармоянинг мақсадлари ва объектини аниқлаш, керакли суммани топиш, маълум ишлаб чиқариш элементларини ривожлантириш учун мавжуд маблағларни сарфлаш (яъни, пулни ишлаб чиқариш омилларига айлантириш) ва шундан кейингина ўз мақсадига эришишга имкон берадиган натижа олиш. Инвестициялар таъсири остида ўзгарти-рилган иқтисодий объект инвестор ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ишлатилади. Шу сабабли, инвестиция фаолиятида кўплаб турли хил субъектлар иштирок этишади.


Инвесторлар орасида индивидуал ва институционал инвес-торлар алоҳида ажралиб туради. Индивидуал инвестор – бу асо-сий фаолиятни ривожлантириш ёки ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун инвестицияларни амалга оширадиган жисмоний ёки юридик шахс. Институционал инвестор – бу алоҳида субъ-ектларнинг маблағларини жамлайдиган ва ўз номидан инвес-тиция фаолиятини амалга оширадиган молиявий воситачидир. Булар инвестиция компаниялари ёки турли хил фондлар бўлиши мумкин. Шунингдек, инвесторлар консерватив ва агрессив тур-ларга ҳам бўлиниши мумкин. Консерватив инвесторлар сар-мояларини жалб қилишда юқори хавфли ҳолатлардан қочадилар ва ўз маблағларининг хавфсизлигини таъминлашга интилади-лар, агрессив инвесторлар эса, аксинча, юқори даромад келти-радиган ва капиталнинг тез ўсишини таъминлайдиган юқори хавфли лойиҳаларни танлайдилар.


Шунингдек инвесторларни стратегик ва мураккаб турларга ҳам бўлиш мумкин. Стратегик инвесторларнинг молиявий ман-фаатларига инвестициялашнинг чегараланмаган муддатида кенг кўламли шартномалар киради. Улар келажакда назорат пакетини сотиб олиш орқали ўзлари ёқтирган компанияни қўлга киритиш мақсадида қимматли қоғозлар портфелларини шакллантиради-лар. Мураккаб инвесторлар – бу энг юқори таваккалчиликларни ўз зиммасига оладиган юқори малакали мутахассислардир. Улар





344


11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ

фаолият соҳасини доимий диверсификация қилиш билан ажралиб турадилар.


Инвестиция фаолиятнинг объекти бўлиб, ишлаб чиқилган ин-вестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳисобланади.


Ҳар қандай инвестиция фаолияти асосий субъектлар – инвес-торлар ва фойдаланувчиларнинг мавжудлигини, шунингдек инвес-тицияларни амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни ўз ичи-га олади. Бўш маблағларга эга бўлган ва мавжуд объектга маблағ киритишни истаган ҳар қандай шахс инвестор бўлиши мумкин. Булар сармоядорлар, маҳсулот харидорлари, мижозлар, қарз берувчилар ва бошқалар бўлиши мумкин. Асосан, улар инвестициялаш жараё-нида зарур бўлган тадбиркорлик фаолиятига бевосита аралашмайди-лар, балки мижозлар орқали ўз манфаатларини ифода этадилар.


Инвесторлар инвестициялаш объектларини танлайдилар, улар инвестицияларнинг йўналишлари ва ҳажмини аниқлайдилар ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қиладилар. Уларнинг инвестиция фаолиятининг бошқа иштирокчиларидан фарқи шун-даки, улар келгуси даврда даромад олиш учун бугунги кунда мав-жуд ресурсларни тезкорлик билан истеъмол қилишни хоҳламай-дилар. Инвесторлар инвестиция фаолиятининг бошқа иштирокчи-ларининг ҳар қандай функцияларини бирлаштиришлари мумкин.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish