Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси



Download 6,5 Mb.
bet108/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Инвестиция фаолиятининг иштирокчиси – инвестициялар-нинг амалга оширилишини буюртмаларни бажарувчи сифатида ёки инвесторнинг топшириғи асосида таъминлайдиган инвестиция фаолияти субъектидир.


Инвестиция фаолияти иштирокчиси:

  1. биржа, танлов ва тендер савдоларининг, электрон дўконлар-нинг ва ким ошди савдоларининг иштирокчиси бўлишга;




  1. инвесторлар билан уларнинг буюртмаларини бажариш юза-сидан шартномалар тузишга;




  1. агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ўзи-нинг инвестор олдидаги мажбуриятларини бажаришга бош-қа шахсларни жалб қилишга ҳақли.




347


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР





Инвестиция фаолияти иштирокчиси:



  1. қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар, қоидалар ва стан-дартларга, шу жумладан рақобат тўғрисидаги, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги, инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги, меҳнат тўғрисидаги, шаҳарсозлик тўғрисидаги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиши;

  2. шартнома шартларини ўз вақтида ва лозим даражада бажа-риши;

  3. шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли инвесторга етказилган зарарлар-нинг ўрнини қоплаши;

  4. давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасида қўйиладиган талаб-ларини бажариши шарт.



11.2. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш


манбалари ва шакллари

Сўнгги йилларда янги Ўзбекистон иқтисодиётида тубдан тарки-бий ўзгаришлар амалга оширилмоқда, бундай ўзгаришлар инвес-тициялар ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ муносабатларда ҳам кузатилмоқда. Хусусан, чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар ва инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция-лар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.1


Қонун доирасида макро даражада инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг умумий манбалари сифатида инвестиция ресурслари ва марказлаштирилмаган инвестицияларнинг манба-лари келтирилган. Жумладан, инвестиция ресурслари жумласига қуйидагилар киритилган:



  1. пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси) ва бошқа молиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, улуш-лар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар;




  1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги «Ивестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сон Қонуни.




348


11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ



  1. кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликлар) ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар;

  2. интеллектуал мулк объектлари, шу жумладан у ёки бу турда-ги ишлаб чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки патентлан-маган (ноу-хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимлар;




  1. ер участкаларига ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қи-лиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек мулк

ҳуқуқларидан келиб чиқувчи бошқа ашёвий ҳуқуқлар. Марказлаштирилмаган инвестицияларнинг манбалари қу-


йидагилардан иборат:





  1. инвесторнинг шахсий маблағлари;




  1. Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз олинган, шу жумладан чет эл банкларидан олинган банк кредитлари;

  2. тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари.

Микро даражада инвестиция фаолиятини молиялаштириш ман-баларини шакллантириш мамлакат иқтисодиёти, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини инобатга олган ҳолда уларнинг инвестиция салоҳиятини шакллантириш манбалари таркибини оптималлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таҳлил қилишни назарда тутади.


Бозор муносабатлари ва муҳитининг доимий ўзгариб туриши шароитида хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолия-тининг молиялаштириш манбалари таркибининг самарадорли-гини ва сифатини мониторинг қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Инвестиция жараёнларини молиялаштириш тизими, инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усуллари уйғунлигида шаклланади. Бозор муносабатлари шароитида ин-вестицияларни молиялаштириш манбаларнинг мавжудлиги хў-жалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаолиятидаги асо-сий муаммолардан ҳисобланади.


Ҳар қандай инвестиция жараёнларини молиялаштириш ша-роитида бир томондан лойиҳаларни амалга ошириш вақтида ин-вестициялар барқарорлигини таъминлаш бўлса, бошқа томондан солиқ ва бошқа имтиёзлари, шунингдек молиявий маблағлардан





349


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



самарали фойдаланиш ҳисобига харажатлар ва хатарларни пасай-тиришни таъминлаш лозим. Хусусан бундай шароитда хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаолиятини давлат томо-нидан қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёз ҳамда преференциялар муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, Ўзбекистон Республи-касининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғриси-да»ги Қонуниниг 34-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъ-ектларга қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилади:





  1. давлат мулки бўлган объектларни ёки уларга бўлган мулкий ҳуқуқларни имтиёзли ёки нолга тенг харид қиймати бўйича инвесторга бериш;

  2. солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;




  1. инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор то-

монидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш.


Хусусан, имтиёзлар ва преференциялар қуйидагиларга қараб берилади:





  1. инвестициялар ҳажмига;




  1. инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган жойнинг шарт-шароитларига;

  2. кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарага ва янги иш ўрин-ларини яратишга;

  3. инвестиция лойиҳасини амалга ошириш соҳалари ва тармоқ-

ларига.

Хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолиятини молия-лаштириш зарур миқдордаги маблағлар манбаларини аниқлаш ва жамғаришдан бошланади. Жумладан, инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари турли хил бўлиши мумкин, масалан:

а) хўжалик юритувчи субъектлар ўз молиявий маблағлари, яъни фойда, амортизация ажратмалари, табиий офат (ёнғин, сув тошқини ва бошқалар) оқибатлари натижасидаги йўқотишларни қоплаб бериш кўринишидаги суғурта ташкилотларига тўланадиган маблағлар, бошқа актив турлари (асосий воситалар, ер участкалари ва бошқалар) ва жалб қилинган маблағлар, масалан акцияларни сотишдан олинган маблағлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг юқори органи ҳисобланган холдинг ва акциядорлик компания-лар, саноат-молия гуруҳларининг беғараз маблағлар ва бошқа бадаллар;





350


11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ

б) беғараз ва имтиёзли тартибда бюджет ҳисобидан аж-ратиладиган мақсадли маблағлар (республика, Қорақалпоғис-тон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳал-лий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ва бошқалар), давлат мақсадли жамғармалари, бюджетдан ташқари жамғар-малар, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;


в) чет эл инвестициялари – қўшма корхоналар устав капи-талини шакллантиришда молиявий ва бошқа шаклларда иштирок этувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари, шунингдек амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган молиявий муассасалар ва ҳалқаро ташкилотларнинг турли хил мулкчилик шакли ва жисмо-ний шахсларнинг тўғридан-тўғри молиявий маблағлари;


г) қарз маблағлари – давлат ва тижорат банклари, хорижий ин-весторлар (масалан Жаҳон банки, Европа тараққиёт ва ривожланиш банки, ҳалқаро жамғармалар, агентликлар ва йирик суғурта ком-паниялари) томонидан қайтариш шарти билан тақдим этиладиган кредитлар, векселлар ва бошқалар.


д) ноанаъвий молиялаштириш, яъни синдикатли кредитлаш, венчурли молиялаштириш, селенг ва бошқа усуллари.


Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари бўйича тарки-би таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, молиялаштириш манбалари бўйича беқарор тебраниш динамикасига эга бўлмоқда (11.1-расм).


Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари Давлат бюджети маблағлари


Банк кредитлари ва қарз маблағлари Чет эл инвестициялари ва кредитлари


Бошқа манбалар





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish