11.1-расм. Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари бўйича таркибий динамикаси (%).
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
11.1-жадвал
Хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбаларининг ташкилий таркиби
Молиялаштириш манбаларининг ташкилий шакллари
Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари
Хўжалик юритувчи
|
Бюджет ва
|
Хорижий
|
Қарз
|
субъектларнинг
|
бюджетдан
|
инвести-
|
маблағ-
|
ўз ва жалб қилин-
|
ташқари дав-
|
циялар
|
лари
|
ган маблағлари
|
лат маблағлари
|
|
|
|
|
|
|
Акциядорлик жамиятлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
Устав капиталини шакл-
|
+
|
+
|
|
+
|
–
|
|
лантириш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Корпоратив молиялаш-
|
+
|
+
|
|
+
|
+
|
|
тириш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
|
|
|
|
Қайтариш шарти билан
|
|
|
|
|
|
|
бериладиган бюджет
|
–
|
+
|
|
–
|
–
|
|
кредитлари
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бюджет ҳисобидан ажрати-
|
–
|
+
|
|
–
|
–
|
|
ладиган беғараз маблағлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мақсадли давлат инвести-
|
–
|
+
|
|
–
|
–
|
|
ция дастурлари
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Давлат иштирокида молия-
|
–
|
+
|
|
+
|
+
|
|
лаштириладиган лойиҳалар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Лойиҳаларни молиялаш-
|
–
|
+
|
|
+
|
+
|
|
тириш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
|
|
|
|
Лизинг
|
–
|
–
|
|
+
|
+
|
|
Банк қарзлари ва кредит-
|
–
|
+
|
|
+
|
+
|
|
лари
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Хорижий кредитлар
|
–
|
–
|
|
+
|
+
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Коллектив инвесторлар
|
–
|
–
|
|
+
|
+
|
|
инвестициялари
|
|
|
|
|
|
|
|
|
з о ҳ: (+) – кўрсатилган манбанинг ушбу ташкилий шаклда фойдаланилганини билдиради;
(–) – кўрсатилган манбанинг ушбу ташкилий шаклда қўллаб бўлмаслигини билдиради.
Хусусан, сўнгги йилларда бюджет маблағлари (2000 йил – 29,2%дан 2019 йилда – 7,6%гача) ва хўжалик юритувчи субъектлар-нинг ўз маблағлари (2006 йил – 60,3%дан 2019 йилда – 29,3%гача) ҳисобидан молиялаштириш улуши кескин камайган ва аксинча чет эл инвестициялари ва кредитлари ҳисобидан молиялаштириш (2013 йилда – 18,1%дан 2019 йилда – 45,7%гача) барқарор ўсиш тенденциясига эга.
11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ
Шу ўринда бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаёт-ган хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаоллигини ошириш учун етарли молиявий ресурслар салоҳияти мавжуд. Биринчидан, жамғариш манбаи сифатида амортизация ажратма-ларини иқтисодий аҳамиятини тиклаш, иккинчидан аҳолининг молиявий жамғармаларини хўжалик юритувчи субъектларни узоқ муддатли инвестициялаш мақсадида оқилона жалб қилиш.
Хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолиятини мо-лиялаштириш манбаларининг ташкилий таркиби 11.1-жадвалда келтирилган.
Шу ўринда, инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг энг кўп тарқалган ва замонавий шаклларига тўхталиб ўтамиз.
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. Бюд-жет ҳисобидан молиялаштириш манбалари одатда республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан шаклланади.
Давлат инвестицияларини олувчилар давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи давлат ташкилотлари ва юридик шахслар бўлиши мумкин. Молиялаштириш қарорлар қабул қилиш даражасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Республика даражасида давлат мулки ҳисобланган объектлар ва давлат дас-турлари, ҳудудлар даражасида эса муайян ҳудуд мулки ҳисоб-ланган объектлар, ҳудудий лойиҳалар ва дастурлар молиялашти-рилади.
Бюджет ҳисобидан молиялаштириш бир қатор тамойилларга амал қилган ҳолда амалга оширилади.1 Хусусан:
минимал харажатлар билан максимал иқтисодий ва иж-
тимоий самара олиш. Яъни, бюджет маблағлари фақат энг юқори натижани таъминлайдиган лойиҳалар учун ажрати-лишим лозим;
бюджет маблағлари ишлатилишининг мақсадли хусусия-
ти. Бу шуни англатадики, муайян объектни молиялашти-риш тегишли йил учун бюджет тасдиқлангандан кейин
И.В.Сергеев, И.И.Веретенникова. Организация и финансирования инвес-тиций: учеб. пособие. – М.: «Финансы и статистика», 2001. 77-б.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
амалга оширилади ва шу асосда олдин белгиланган йўна-лишлар бўйича маблағлар сарфланиши назорат қилинади.
Лойиҳаларни молиялаштириш шакли Ўзбекистонда инвес-тиция фаолиятини молиялаштириш амалиётда яқиндан бошлаб қўлланилмоқда. Ваҳоланки, ривожланган давлатларда ушбу молиялаштириш шаклидан узоқ йиллардан буён фойдаланиб келинмоқда.
Инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ушбу шаклини қарз мажбуриятларига хизмат қилувчи лойиҳаларни молиялашти-риш манбаи сифатида тавсифлаш мумкин. Бунда молиялашти-рувчи субъектлар амалга оширилаётган лойиҳа учун инвесторлар томонидан киритилаётган ссудалар, займлар ёки бошқа турдаги маблағларни қоплашни таъминлай олиши нуқтаи назаридан ин-вестиция объектини баҳолайди.
Лойиҳаларни молиялаштириш давлат субсидиялари ёки кор-поратив манбаларнинг молиявий қўйилмаларига бевосита боғ-лиқ эмас.
Ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. Бу молиялашти-риш шакли маҳсулот ишлаб чиқариш, техник ва ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш бўйича харажатларни тўлиқ қоплашга асос-ланади, яъни ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўзининг жорий ва капитал харажатларини ўз маблағлари манбалари ҳисобидан қоплайди.
Ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз маблағлари ҳи-собидан молиялаштиришга интилиши лозим, шундагина молия-вий муаммолар вужудга келмайди ва банкротлик хатари ка-маяди. Бундан ташқари, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаш-тириш хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатининг яхшилиги ва муайян рақобат афзалликлари мавжудлигини анг-латади.
Маълумки, хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари-нинг асосий манбаи тоза фойда ва амортизация ажратмалари ҳисобланади. Ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш та-мойилини юқори харажатлар билан маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқарувчи паст рентабелли хўжалик юритувчи субъектларда объектив сабаблар туфайли ҳали таъминлаб бўлмайди. Бунга уй-жой коммунал хўжалиги, йўловчи тарнспорт, қишлоқ хўжа-
11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ
лиги ва бошқа давлат бюджетидан молиялаштириладиган хў-жалик юритувчи субъектларни киритиш мумкин.
Акциядорлик жамиятлари маблағлари ҳисобидан молия-лаштириш капитал бозорларга акцияларни чиқариш орқали мо-лиявий маблағлар шаклланишини назарда тутади.
Акция – бу қимматли қоғоз бўлиб, ўз эгасининг акциядорлик жамияти капиталида ҳиссаси борлиги ва шунга мувофиқ топил-ган фойданинг бир қисмини дивиденд шаклида олишини, шу-нингдек акциядорлик жамияти ва уни тугатилишидан кейин қол-ган мулкнинг бир қисмини бошқариш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Дивидендлар акциядорларга акциядорлик жамияти фаолияти-нинг йил якуни бўйича тўланади. Дивидендлар пул маблағлари, айрим ҳолатларда жамият уставида назарда тутилган бошқа мулк-лар кўринишида, жамиятнинг соф фойдасидан тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |