Хўжалик юритувчи субъектни кредитлаш кредит шартно-масига мувофиқ амалга оширилади. Жумладан, кредитнинг қайтаришлик, муддатлилик, тўланганлик, таъминланганлик ва мақсадли хусусияти каби тамойиллари асосида кредитлаш амал-га оширилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг инвестицияга бўлган талабидан келиб чиқиб қисқа ва узоқ муддатли кредит-ларга ажратилиши мумкин.
Жумладан, капитал харажатлар учун кредитни бир йилдан ортиқ муддатга олиш мумкин. Бу ҳолатда ушбу кредит хўжалик юритувчи субъект ривожланишига йўналтирилган қарз маблағ-лари сифатида гавдаланади.
Узоқ муддатли банк кредитлари объекти сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг қуйидаги:
ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлма-ган объектларни қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш;
кўчириб бўладиган ва кучмас мулкни сотиб олиш;
янги корхонани ташкил этиш;
илмий-техник ва инновацион маҳсулотлар, интеллектуал мулк ва бошқа мулк объектларини ташкил этиш харажатла-
рини киритиш мумкин.
Ҳар бир молиялаштириш шаклининг ўзига хос афзал ва нуқ-сонлари бўлиб, уларни фақат молиялаштиришнинг муқобил ва-риантлари билан солиштириш асосида тўғри баҳолаш мумкин.
Шу ўринда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ўзи-га хос замонавий манбалари ва шаклларига тўхталиб ўтсак. Ху-сусан, ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида анчадан буён кенг фойдаланилаётган ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги ва самарали бўлган молиялаштиришнинг қуйидаги шакллари ли-зинг, ипотека кредитлаш ва венчур маблағлари ҳисобланди.
Уларнинг вужудга келишини илмий-техник ва инновацион тараққиёт шароитида инвестицияларга бўлган талаб ва уларни анъанавий молиялаштириш манбалари билан тўлиқ қаноатлан-тириб бўлмаслиги билан боғлаш мумкин.
Лизинг ўтган асрнинг 50-йилларида АҚШда ва Европа давлат-ларида эса 60-йилларда юзага келган. Бугунги кунда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг лизинг шартлари жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалган. Хусусан, бугунги кун-да Японияда лизинг шартлари асосида инвестиция фаолиятини молиялаштириш улуши 25%гача, Европа капитал бозорида эса 15%ни ташкил этмоқда.
Лизинг Ўзбекистон иқтисодиётига мустақиллик йиллари бо-шида кириб келган бўлиб, бугунги кунда банкларнинг асосий банк хизматлари ва алоҳида лизинг компаниялари сифатида жа-
дал ривожланиб бормоқда. Жумладан, лизинг тартиби ва опе-рациялари қонуний-меъёрий хужжатларда ўз аксини топди. Жумладан, 1999 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси-нинг «Лизинг тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Қонунда лизингни амалга ошириш пайтида юзага келадиган муносабат-ларни тартибга солувчи тартиб қоидалар берилган.