Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet112/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Қайтариладиган лизинг – сотувчи асбоб-ускуналарни бошқа томон учун сотиш билан бир вақтда уни сотиб олувчидан узоқ муддатли ижарага олиш бўйича икки томонлама шартномани ўзида акс эттиради. Бу ерда сотиб олувчи сифатида тижорат банк-лари, инвестиция, суғурта ёки лизинг компаниялари бўлиши мумкин.


Улушли лизинг – битимда учинчи томоннинг иштирокини на-зарда тутиб, бунда инвестор одатда тижорат банклари, инвестиция, суғурта ёки лизинг компаниялари бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда



358


11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ

лизинг компанияси қандайдир асбоб-ускуналарни узоқ муддатли ижарага олиш бўйича дастлабки шартномани тузиб, қарз маблағ-лари ҳисобига асбоб-ускуналар қийматининг бир қисмини тў-лаган ҳолда эгалик қилади.


Улушли лизинг объектига фойдали қазилма бойликлар кони, қазиб олиш тармоғи учун асбоб-ускуналар ва бошқа қимматбаҳо активларни киритиш мумкин.


Тўғридан-тўғри лизингда ижарачидан талаб этиладиган ас-боб-ускуналарни сотиб олиш ва келгусида уни ижарага бериш бўйича лизинг компаниялари билан шартнома тузади. Кўп ҳолларда ижара тўғрисидаги шартнома бевосита ишлаб чиқа-рувчи фирма билан тузилади.
Сублизинг – лизинг предметидан фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахс билан боғлиқ муросага келишнинг ўзига хос му-носабатларни сублизинг шартномаси асосида расмийлашти-рилишидир. Сублизингда асосий ижарага берувчи ижара тў-ловларини олиш ҳуқуқига эга бўлади. Одатда шартномада агар учинчи шахс банкрот деб эълон қилинса, у ҳолда ижара ҳаққи асосий ижара берувчига тушади.

Хуллас, лизинг бозор муносабатларига шиддат билан кириб бораётган янги Ўзбекистон иқтисодиётининг инвестиция фао-лиятини молиялаштиришга қодир тез мослашувчан манба ва во-сита бўлиши лозим.




Венчур капитали хусусий бизнесга инвестицияга киритиш-нинг муқобил манбаси сифатида ХХ асрнинг 50-йилларида АҚШнинг Силикон водийсида вужудга келган. Ушбу бизнеснинг асосчилари Том Перкинс1, Юджин Клейнер, Франк Кофилд, Брук Байерс ва бошқалар ҳисобланади.

Айнан венчур капитали ғарб мамлакатларида инновация ло-йиҳаларини инвестициялаш жараёнидаги, ички манбалар чега-раланган вазиятда ва бошқа ташқи манбалар қўллаш имконияти йўқлигида молиялаштиришнинг энг самарали воситаси бўлиб хизмат қилди.





  1. Thomas Perkins. Mine’s Bigger: The Extraordinary Tale of the World’s Greatest Sailboat and the Silicon Valley Tycoon Who Built It. – by Newsweek’s David A. Kaplan, 2007.




359


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Венчурли молиялаштириш атамалари инглизча «venture» сў-зидан олинган бўлиб «юқори рискли янги корхона, фаолият тури» маъносини англатади. Венчурли корхона деб кичик 3–5 та юқори малакали мутахассислардан (олимлар, кашфиётчилар ва мене-жерлардан) иборат илмий-изланиш корхонаси тушунилади.


Жумладан, венчур асосида молиялашнинг моҳияти унинг функционал йўналиши билан белгиланиб, устав сармоясидаги улаш ёки акцияларнинг қандайдир пакети эвазига маълум миқ-дордаги пул маблағларини бериш йўли билан муайян бизнесга кўмаклашишдан иборат.
Венчур асосида молиялаш жараёнини қуйидагича тарзда ифо-далаш мумкин: венчур фонди (ВФ) инвестициялаш объекти ҳи-собланган компания акциядорлик сармоясининг бир қисмини харид қилади. Бунда юридик шахс – фонднинг бошқарувчи компанияси бир ёки бир неча сармоядорларнинг молиявий маблағларидан фойдаланади. Ушбу маблағлардан фойдаланган ҳолда объект-ком-пания ривожланиб, бу билан ўз қийматини оширади. Бир мунча вақт ўтгач бошқарувчи компания ўзи харид қилган акцияларни пул маблағларига айирбошлашнинг тескари жараёнини амалга ошириб, ушбу инвестиция битимидан ўз фойдасини қайд этади.

Жумладан, «Венчурли молиялаштириш – бу молиялаштириш-нинг шундай турики, бунда венчур капитали эгалари ва компа-ния эгалари юқори рискли (хатарли) ва юқори даромадли лойи-ҳаларни амалга ошириш бўйича хамкорлик қиладилар. Бу ҳолат-да лойиҳанинг хатари ташқи ҳолат (бошқарувнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги, бозор инфратузилмасининг ривожланмаган-лиги кабилар) билан эмас, балки янги технологиянинг режалаш-тирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқара олиш қобилияти ва бо-зорда бу маҳсулотни тан олиниши билан боғлиқ бўлади»1.


Венчурли молиялаштиришнинг асосий қуйидаги икки бос-қичини ажратиш мумкин:





  1. дастлабки босқични молиялаштириш – оммавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш;




  1. А.Узоқов, Э.Носиров, Р.Саидов, М.Султанов. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва уларнинг мониторингги. Ўқув қўлланма, – Т.: «Iqtisod va moliya», 2006. 173-бет.




360


11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ



  1. кечки босқични (later stage) молиялаштириш – ишлаб чиқа-

риш ташкил этилган ва уни кенгайтириш салоҳияти мав-


жуд бўлган ҳолда венчур капиталини киритиш. Шунингдек, венчурли молиялаштиришни қуйидаги турлари


мавжуд:




  1. қутқарув молиялаштириш – банкротлик остонасида турган корхоналарни молиялаштириш, соғломлаштириш тадбирла-рини ташкил этиш;




  1. ўриндош молиялаштириш – ташқи молиялаштириш манбала-рини бир қисмини корхонанинг ички(акциядорлик) капитали билан алмаштирмоқ;




  1. корхонани қимматли коғозлар бозорига чиқиши билан боғлиқ

операцияларни молиялаштириш ва бошқалар.


Шу ўринда венчур фондларини ташкил этиш инвестиция фао-лиятини молиялаштиришнинг энг замонавий ва самарали ман-баларидан ҳисобланади. Жумладан, венчур фонди – жамланган пул маблағларини фақат юқори хавфли венчур лойиҳаларига инвестиция қилиш учун мўлжалланган, бошқарув компанияси бошқарувидаги инвестиция компаниясидир.


Венчур фонди фаолиятнинг қуйидаги асосий турларини амал-га оширади:





  1. юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини кейин-чалик инновацион фаолиятга инвестиция қўйишдан фойда кўриш мақсадида жамлаш;




  1. янгидан ташкил этилган ва мавжуд ташкилотларнинг устав фондида улушли иштирок этиш йўли билан, шунингдек, ушбу ташкилотларга гаров билан таъминланмаган қарзлар бериш йўли билан инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиялаштириш;




  1. бўш турган пул маблағларини ички бозорда юқори ликвид-ли молиявий воситаларга жойлаштириш;




  1. фонд акциядори (иштирокчиси) бўлган ташкилотларни бошқаришда иштирок этиш.1




  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майда-ги «Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 414-сон қарори.




361


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг юқорида келти-рилган манбалари ва шакллари иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва пировардида аҳоли турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish