Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet107/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Буюртмачи – инвесторлар томонидан инвестиция лойиҳала-рини амалга ошириш учун ваколат берилган жисмоний ёки юри-дик шахс. У тўғридан-тўғри инвестор ёки унинг ишончли вакили бўлиши мумкин. Иккинчи ҳолда, ваколати даврида буюртмачига инвестицияларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва жойлаштириш ҳуқуқини беради. Буюртмачилар лойиҳани амалга ошириш бў-йича зарур ишларни бажарадиган пудратчилар билан шартнома тузадилар. Бунда пудратчи сифатида иш олиб борувчи ташки-лотнинг муайян иш турларига лицензияси бўлиши шарт.

Инвестиция фаолияти объектларидан фойдаланувчи сифати-да ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар, давлат ва нодавлат ташкилотлари, хорижий давлатлар, халқаро бирлашмалар ва таш-килотлар фойдаланишлари мумкин. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи барча субъектларнинг иқтисодий манфаатларига мос келгандагина мум-кин бўлади, уларнинг ҳар бири ушбу объектга инвестицияларни тезроқ амалга оширишдан манфаатдор бўлишлари керак.





345


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Объект сифатида корхоналарнинг инвестиция фаолияти қу-йидаги хусусиятлар билан тавсифланади:





  1. операцион даромадларни кўпайтириш ва ўзига хос бошқа операцион харажатларни камайтириш ҳисобига корхонанинг операцион фаолиятини ўсишини таъминлайди;




  1. инвестиция фаолиятининг шакллари ва усуллари операцион фаолиятга қараганда корхонанинг тармоқ хусусиятларига камроқ даражада боғлиқ;




  1. корхоналар инвестиция фаолиятининг кўлами молиявий ре-сурсларни тўплаш ва қулай ташқи иқтисодий шароитлардан фойдаланиш зарурати билан боғлиқ бўлган алоҳида даврлар бўйича нотекислик билан тавсифланади;




  1. инвестиция фойдаси ва самаранинг бошқа шакллари сезилар-ли кечикиш билан шаклланади, чунки маълум вақт давомида инвестиция ресурслари харажатлари ва самарани олиш ўрта-сида маълум бир вақт кетади;




  1. инвестиция фаолияти жараёнида мустақил пул оқимлари шакллантирилади;




  1. инвестиция фаолиятининг ўзига хослиги инвестиция риск-лари деб аталадиган хавфларнинг алоҳида турлари билан тавсифланади, уларнинг даражаси операция рисклари дара-

жасидан юқори бўлади.


Ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларининг объектлари инвестиция фаолияти объектларидир.1

Уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:



  1. мулкчиликнинг барча шаклларидаги янгидан барпо этила-диган асосий капитал;




  1. иқтисодиётнинг ҳамма соҳаларидаги муомала воситалари;

  2. корхона ва ташкилотларнинг қайта қуриладиган ва модер-низация қилинадиган асосий капиталлари;




  1. илмий-техника маҳсулотлари, инвестиция лойиҳалари;

  2. ер участкалари.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, инвестицияларнинг ўзлари ҳам том маънода инвестиция фаолияти объектининг ёрқин кўри-нишидир.



  1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган «Ин-вестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сон қонуни.




346


11-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра барпо этилиши ва фойдаланилиши қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозлик талабларига ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини, эр-кинликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган объектларга инвестиция қилиш тақиқланади.


Инвестиция фаолиятининг иқтисодий мазмунини субъектлар-нинг ўзаро ҳамкорлиги ва иқтисодиётнинг барча соҳаларида ин-вестицияларни турли шаклларда амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар ва алоқалар йиғиндиси ташкил этади. Демак айтиш мумкинки, инвестиция фаолияти ва уни амалга ошираётган ўзаро боғлиқ объектлар ва субъектларнинг (инвесторлар ва фойдаланув-чилар) муносабатлари йиғиндисидан иборат.


Инвестиция фаолиятини жадал амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири уни қайси маблағлар ҳисобидан амалга оши-ришга боғлиқ. Бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки йилларида инвестициялар фақат давлат маблағлари ёки давлат капитал қўйилмаларини ўзлаштириш ҳисобига амалга оширилар эди. Инвестиция фаолиятининг асосий манбалари бўлиб, корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ва давлат бюджети даромад-лари ҳисобланар эди.


Умуман айтганда, тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа давлат томонидан тақиқланмаган фаолиятларни барча инвестор-лар томонидан амалий равишда йўлга қўйиш, маблағлар сарф этиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш чора ва тадбирларининг йи-ғиндиси инвестицион фаолиятни англатади.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish