Ҳаракат малакалари
3 ойликка келиб илгари қўллари муштум ҳолатда бўлган бўлса, эндиликда эса қўлларини бемалол очиб, ёпа олиши мумкин: у энди уни қизиқтирган предметни қўллари билан ушлай олиши мумкин; 1 та қўли билан иккинчи қўлини топа олиши, иккала қўлини бирлаштириш мумкин, бармоқлари билан ўзини топиши қўлларини, муштини очиб ёпа олади. Унинг қўллари тобора қулоқ солувчи бўлади. 3 ойликнинг охирига келиб чақалоқ ўзининг танасини яхшироқ сеза бошлайди. Ўйинчоқларни ушлаб олгиси, қўллари билан предметларни олгиси келади. Қоринда ётган ҳолда чақалоқ чалқанча ўгирила олади ва бошини 2-2,5 минутга кўтара олиши мумкин. У бошини қатъий ушлайди ва ҳар хил томонга бура олади, яъни қарай олади. Ҳудди мана шу ҳолат унинг ривожи учун катта аҳамиятга эга. У қизиқиш билан уни ўраб турган атроф-оламни кузатади. 12 ҳафталик чақалоқ текис ҳолатдан ён томонга ўгирила олади. Қўл ва оёқлар ҳаракатлари координациялашган. Ундан ташқари қўл ва оёқларини букишни бошлайди. Кўпинча чақалоқларнинг оёқлари юқори кўтарилган бўлади. Агар оёқлари тагига бирор-бир тўсиқ қўилса, у оёқлари билан итаришни бошлайди. У буни жуда катта қизиқиш, ҳохиш билан бажаради.
Нутқ малакаларининг ривожланиши
Чақалоқ нутқидаги луғат бойлиги сезиларли ўтади: унли (а, э, у, и), ундош товушлар (р), баъзи чақалоқларда эса мураккаб комплекси товушлар “агу”, “тиля”, “бф” кўринишида намоён бўлади, ундан ташқари баъзи чақалоқлар мулоқот жараёнида талаффуз этишда куч талаб этадиган товушлардан фойдаланишади. Чақалоқлар талаффуз қиладиган барча товушларнинг характери ҳам ўзгариб боради. Қисқача товушлар ўрнига чўзилувчан, жарангли товушларга (а-а-а, р-р-р). Н.Л.Фигурин ва М.П.Денисовлар ўз тадқиқотларида таъкидлашларича қисқача давомли товушлардан жарангли товушларга (гугулашга) ўтиш чақалоқ ҳаракатларининг ўзгариши билан бир вақтда содир бўлар экан. Бу эса уларнинг фикрича алоҳида мускуллар гуруҳининг қисқариши билан боғлиқ. Ундан ташқари уларнинг таъкидлашларича чақалоқлар товуш талаффузининг 2-муҳим жиҳати аниқлашган: товушларнинг талаффуз ҳаракатларини бажаришлари каби юқори ҳиссий назорат органлари орқали амалга оширилиб, товушлар эшитиш назорати остида талаффуз этилади, ҳаракатлар кўрув назорати остида амалга оширилар экан. Товушларга тақлид асосан чақалоқлардан катталарнинг маъносини эшитишни, тинглашни талаб этиб, бу эса эшитув идроки назорати остида талаффуз этишни талаб этади. Илк ёш даврида товушларга тақлид мавзуси хусусида психолог тадқиқотчилар орасида кўп мулоҳазаларни, тушунмовчиликларни келтириб чиқарган. Уларнинг таъкидлашларича бу даврдаги чақалоқлар товушларга тақлид қилишлари мумкин. Баъзилари эса бу фикрни инкор қилишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |