Ҳаракат малакалари
Чақалоқнинг 2 ойлигига келиб унинг уйғоқлик пайтининг давомийлиги кун давомида 6-7 минутга узаяр экан. Уйқуга эса бир сутка давомида 16 соат кетади. Чақалоқ уйғоқ пайтида тинимсиз ҳаракатда бўлиб, бу жараёнда унинг ҳаракатлари кучга тўлиб, жисмонан мустаҳкамланади. У тобора эркин ҳаракатлана бошлайди. У тез-тез кўкраги устида қўлларини очиб, керилади. Қоринда ётган ҳолатида бошини кўтариб тура олиши мумкин, лекин қисқа вақт ичида чарчайди, чунки боши танасига нисбатан оғирроқ ва уни кўтариш бола учун оғирлик қилади. Агарда сиз чақалоқни қўлингизга олсангиз, унда чақалоқ бошини бир неча минут кўтарганини гувоҳи бўласиз. Лекин бирор бир овоз-товушни эшитиши билан ёрқин рангни кўриши билан боши пастга тушар экан. 6 ҳафталик даврида чақалоқда мотор қобилиятларнинг тез ривожланишини кўришимиз мумкин. У хали каравотчасидан бошини кўтаролмаса ҳам, оёқ-қўлларини кўтаради. Агарда уни қоринга ётқизиб қўйсангиз, уҳолда чақалоқ бошини ён томонга бемалол нафас олиш учун буради.
Нутқ малакаларини ривожланиши
2 ойликка яқинлашгач чақалоқ паспорт товушларини талаффуз қилишни, яъни гугулашни бошлайди. Чақалоқ илк товушларни талаффуз этишни бошлайди: г-к, к-х. Соғлом чақалоқ гугулаш даврида кўп товушларни талаффуз қилиши керак. Масалан: а-а-а, а-гу, бу, бум, ма, ам, бф. Агар чақалоқда тинч ҳолат кузатилса, у ҳолда чақалоқда биринчи товушларнинг чиқиши секинлашади ва нутқнинг ривожланиши кечикади. Бу даврда чақалоқ овозли ўйинчоқлардан завқланади. Баъзан чақалоқлар ўзларининг нутқларини мусиқага мос равишда баланда, паст қилиб ўзгартиришлари мумкин. Нутқдаги ҳар бир унли ва ундош товушларни сеза олиш бола учун алоҳида аҳамиятга эгадир.
Когнитив ривожланиш
2,5 ойликкача чақалоқ ўйинчоқларга фақатгина қарайди холос, уларни ушлаш учун хали қўлини чўзмайди. 2 ойликнинг охирига келиб чақалоқ уни ўраб турган барча атрофдаги нарсаларни кузатишни бошлайди. 2-ойликдан бошлаб чақалоқлар қоринда ётган ҳолда ёки онанинг тиззасида ё қўлида бўлишидан қатъий назар, ҳаракатсиз предметларга диққатини жамлашни бошлайди. 2 ойлик чақалоқ уйғоқ пайтида ўзини ўраб атроф-оламни, одамларни ва уни қизиқтирган нарсаларни кузатиш билан банд бшлади. Ниманики кўрмасин, барчаси уни ҳайратлантиради. Ҳайратланиш бу билишнинг илк белгиларидир. Қачонки чақалоққа бир хил предметни қайта-қайта кўрсатилса, ўша предметнинг образи унинг хотирасига жойлашиб, унинг кўрув фиксациясини нигоҳи қисқалашиб боради. Агарда предмет ўзгартирилса, унда янги предметга, образга нигоҳи эскисига қараганда, узаяди, яъни чақалоқ янги предметни эскисидан ажрата олар экан. Чақалоқ предметларнинг катта-кичик, ёқимли-ёқимсизларга анализ-синтез қилиш орқали ҳаётни қабул қилишни бошлар экан. Чақалоқ кўп эшитади, сезгилари орқали қувноқ ва ғамгин мусиқаларга реагировать қилади. Чақалоқни қўлга олиш эса унинг учун кўриш ва эшитиш имконини яратиб, бу унинг ақлий қобилиятини ривожлантирар экан. Ҳудди мана шу ҳолат ёрдамида атроф олам ҳамда фазода мўлжал олиш рефлексини ҳам ривожлантирар экан. Яхши таниш бўлган ва янги объектлар чақалоқнинг диққатини узоқ жалб қила олмас экан. Айнан яққол ажралиб турган объектлар унда қўрқув, йиғини келтириб чиқаради. Шунинг учун бу каби ўзгаришларни аста-секинлик билан амалга ошириш лозим, яъни чақалоқ ўша объектларга секинлик билан кўникиб боради. Бу ўзгаришлар жуда катта бўлмаслиги кераклигини эсдан чиқармаслик даркор. Агар чақалоқни қўлга олиб, у билан гаплашгансиз, у сизнинг юз ифодаларингизни ўрганишни бошлайди. Чақалоқ юз мимикаларига, овоз оҳангига, унга гапирилган овоз ритмига, баландлигига эътибор беради. Агар оҳанг ўзгартирилса, у бирданига ўзгаради. 2 ойликда чақалоққа унинг сезги органлари бўлган кўрув эшитув сезгиларига таъсир этиш орқали мулоқот ўрнатиш мумкин. Бу жавобан уларда ижобий хис-туйғуларни келтириб чиқаради. 2 ойликнинг охирига келиб эса, жавобий нигоҳ, оёқ-қўлларнинг ҳаракатланиши, кулиш жараёнида ҳаракатланишлар билан ифодаланади.
Ҳиссиёт
Биринчи жавобий кулгу чақалоқнинг 4-5 ойлигида юзага келиб: чақалоқ у билан гаплашаётган инсоннинг юзига қарайди. Унинг овоз товушларини диққат билан тинглар экан. Эндиликда чақалоқнинг жилмайиши экзоген бўлиб, яъниташқи таъсирларга боғлиқ бўлади. 2-ойликда чақалоқнинг йиғлашидан у нима хоҳлаётганини билишимиз мумкин. Очлик ва оғриқ кучли қичқириқли йиғини, чарчаган эса “шикоятли” йиғлар экан. Давомли “агу”, бошни қимирлатиш, хушчақчақ кўзлар, чўччайган лаблар – буларнинг ҳаммаси ҳузурланаётганлигидан далолат беради. Чақалоқ яқин инсоннинг важоҳатли овозини эшитиши унда қўрқув ҳиссини юзага келтирар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |