Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим маркази низомий номидаги


Психологик-педагогик текширишни ўтказишга қўйиладиган талаблар



Download 319,5 Kb.
bet33/33
Sana21.02.2022
Hajmi319,5 Kb.
#42963
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
erta tashxis va abilitatsiya Mahz

Психологик-педагогик текширишни ўтказишга қўйиладиган талаблар
Психологик-педагогик ва логопедик текширишни тиббий текширишдан сўнг ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади, чунки психик ривожланишдаги бузилишларни ташхис қилишда анамнестик маълумотлар, статик, неврологик ва психик ҳолатлар, кўриш, эшитиш функцияларининг сақланганлиги, шунингдек ҳаракат бузилишларининг характери ва даражаси муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бундай маълумотларни таҳлил қилиш психолог ва логопедга текширишда керакли йўналишни, текшириш методикаларини тўғри танлашга имкон беради.
Текшириш методи ва методикаларини танлаш боланинг ёши, унинг мотор, сенсор, ақлий имкониятлари, нутқнинг мавжудлиги ёки йўқлигига боғлиқ бўлади.
Илк ёшдаги болаларни психологик-педагогик текшириш бир қатор хусусиятларга эга бўлади. Чунки бу ёшдаги болалар экспериментатор билан доимо ҳам осон алоқага киришмайдилар, топшириқларни бажаришга интилмайдилар. Булар 8-9 ойликдан 2 ёшгача болаларда кузатиладиган нотаниш одамлар, нотаниш вазиятга нисбатан қўрқув, уялишга, тортинишга; иккинчидан, ўзига хос қўрқувлар (оқ халатдан, болага тегишдан, ўрнини ўзгартиришдан ва ҳоказолардан), депрессив кайфият, ўжарлик, негативизм билан боғлиқдир. Бола ўжарлик қилганда, чарчаганда, толиққанда текширишни тўхтатиш зарур. Дастлабки қабулда болага унинг ёшидан келиб чиқиб 3-4 топшириқ таклиф этилади.
Текширишни она ёки ота билан суҳбатдан бошлаш лозим. Суҳбат вақтида болани ота-онасидан ажратмасдан, унга янги вазиятга, нотаниш одамларга кўникишга вақт берилади. 1 ёшдаги болани, шунингдек, ҳаракатларида оғир нуқсони бўлган болаларни текширишга овоз чиқарадиган ўйинчоқлар, эркалатиб гапириш каби таъсирлар ёрдамида жалб этилади. Ёши каттароқ болалар эса турли топшириқларнинг сюжетини битта умумий ўйинга ўтказиш орқали текшириш вазиятига киритилади.
Текширишни боланинг мустақил фаолиятини кузатиб, унинг фаоллиги, ўйин, предметли ҳаракатларининг турлилилига эътибор беришдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Агарда бола ўйинчоқларни ўйнамаса, катта одам ўйинчоқларни болага таклиф этиб, улар билан ҳаракат усулларини кўрсатади. Текширишни ўтказиш учун бир қанча предметлар ва ўйинчоқлар тўплами зарур бўлади.
Экспериментал текшириш бола учун қизиқарли бўлган содда, осон топшириқлар беришдан бошланади. Сўнгра болага бир қатор анча мураккаб бўлган топшириқлар берилади. Аммо, бола толиқишининг дастлабки кўринишидаёқ унинг диққатини анча осон бўлган топшириққа йўналтириш ёки дам бериш тавсия этилади. Билиш фаолиятини тадқиқ этишда топшириқни бажариш усулларини кўрсатиш 3 мартадан ошмаслиги лозим. Катталарнинг нутқи бола ҳаракатларини ташкил этади, йўналтиради, рағбатлантиради, натижаларини баҳолайди. Текшириш вақтида доимо болани ҳиссий қўллаб-қувватлаш, нутқ ёрдамида, имо-ишора, мимика орқали ижобий баҳолаб бориш зарур.
Бола умуман ҳаракатсиз бўлганда, нутқи шаклланмаган ҳолларда у фақат катталарнинг ўйин ҳаракатларини кузатади. Экспериментатор болани каттанинг ҳаракатларига бўлган диққатини, қизиқишининг фаоллиги ва турғунлигини, ҳодисага бўлган ҳиссий муносабатини, эспрессив-мимик реакциясини эътиборга олади.
Экспериментал синов (тажриба) ларни танлашда текшириш методикалари болаларнинг ёшига мос бўлиши; у ёки бу функцияни ўрганиш биргина эмас, балки йўналиши бўйича яқин бўлган бир неча методикалар қўлланилиши зарур.
Download 319,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish