ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ЭРТА ТАШХИС ҚИЛИШ ВА АБИЛИТАЦИЯ
(Маърузалар матни)
Тузувчи: доц, п.ф.д. Нуркелдиева Д.А.
Тошкент – 2009
Бир ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний ривожланиши
Етилганлик ҳақидаги аниқ характеристика боланинг марказий нерв системаси ҳолатига қараб берилади. Ўз вақтида туғилган болага кўпгина спонтан ҳаракатлар хос ҳисобланади. Эгилувчан мушаклар гуруҳининг физиологик гипертонияси бу ёшда хусусий мушакларни таъминлайди ва гавда, қўл, оёқларни букилишига олиб келади. Соғлом болаларнинг қўллари мушт қилиб букилган, боши ўрта чизиқда жойлашган ёки бош ва бўйиннинг узун мушаклари тонусининг ошиши эвазига бироз орқага ташланган бўлиши мумкин. Нерв системаси ҳолатининг кўрсаткичлари юз моторикасининг спонтанлиги, эмоционал реакциялар, тинч ва қўзғатувчиларга жавоб қайтариш, кўз симптомлари ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқларда юзлари симметрик, бир хил, кўз қирқимли ва бурун – лаб бурмалари бўлади. Туғма шартсиз рефлекслар боланинг етилганлик даражаси ва унинг ҳаётий қобилиятига қараб, намоён бўлади. Шартсиз рефлекслар ҳаётининг биринчи соатларидаёқ кузатилади.
Кўпгина рефлекслар ичидан фақат боланинг неврологик даражаси ҳақида тасаввур бера оладиган қисмигина ўрганилади.
Орал гуруҳлар рефлекси. Изловчи рефлекс “Куссмаулнинг изловчи рефлекси”. Бола орқа билан ётқизилади. Бармоқ билан оғиз олдини, лабларга тегмасдан силаш, оғиз бурчакларини тушушини ва бошни қўзғатувчи томонга бурилишини таъминлайди. Пастки лабни ўртасига босиш оғизни очилишига, пастки жағни пастга тушишига ва бошини эгилишига олиб келади. Изловчи рефлекс ўз вақтида туғилмаган, чала туғилган болаларда марказий нерв системасининг етилмаганлигининг сабабли, кўпинча бўлмайди. Уч ойликка келиб, бу рефлекс йўқола бошлайди. Унинг уч ойликдан кейин сақланиши церебрал патологияларни келтириб чиқарувчи хавотирли симптом саналади.
Хобатокли (хартумли) рефлекси. Бола орқаси билан чалқанчасига ётқизилади. Бу рефлекс бармоқ ёки болғача билан юқори лабга уриш орқали қўзғатилади. Унга жавобан оғизнинг олдидаги мускуллар тортишади ва лаблар “хартумча” бўлиб букилади. Хартумли рефлекснинг сақланиши V ва VII нервларнинг сақланиши ҳисобланади. Хартумли рефлекс 3 – 4 ойликдан кейин йўқолади. Каттароқ ёшда бу рефлекснинг сақланиши, одатда церебрал патологияларнинг юзага келишидан далолат беради.
Сўрувчи рефлекс. Бола орқаси билан чалқанчасига ётқизилади. Агар бола оғзига сўрғич ёки кўрсаткич бармоғини 3 – 4 см чуқурликда солса, чақалоқда ритмик сўриш ҳаракатлари бошланади. Овқатлантириб бўлгандан сўнг бу рефлекс аҳамиятли тарзда йўқолади ва бир бир ярим соатдан кейин яна жонлана бошлайди. Бош миянинг перенатал жароҳатланишида сўриш рефлекси йўқолади ёки пасаяди.
Кафт – оғиз – бошли рефлекс (Бабкина). Бу гуруҳ рефлекслар юз, уч бошли, тил ости ва тил ютқун нервларининг ҳолатини акс эттиради. Бола орқаси билан чалқанчасига ётқизилади. Кафт ичига босиш оғизни очилишига, баъзан бошини эгилишига, елкани эгилишига, кўзни юмилишига олиб келади. Бола қўлини мушт қилишга ҳаракат қилади. Бу рефлекс миянинг гипоскик жароҳатланишида бўлмайди ёки уни қайта тиклаш жуда узоқ вақт талаб этади.
Қўл рефлекслари. Моро рефлекси чиғаноқ нервининг дахлиз қисмининг ҳолатида акс этади. Бу рефлекс бола ётган нарсага қаттиқ уриш асосида (панелли столга қаттиқ қўл билан уриш), шунингдек, чалқанча ётган чақалоқни тез кўтариш орқали қўзғатилади. Жавоб реакцияси қўлларни ён томонга ёйиш ва мушт қилиш (биринчи фаза), бир неча секунддан кейин қўллар аввалги ҳолига қайтади (иккинчи фазаси). Бу рефлекс доимий бўлиб, у одатда соғлом чақалоқларда яхши бўлади, шунингдек, чала туғилган болаларда баъзан, нотўлиқ (фақат биринчи фаза) бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Агар бу рефлекс кейинчалик кузатилмаса, демак, церебрал бузилиш борлигини билиш мумкин (гипоскик энцепалопатия, ядроли сариқлик ва бошқалар). Шу билан бирга агар рефлекс бир томондан бўлмаса, унда елка синганлигини, туғма ёки травматик переферик паралични кузатиш мумкин. Нормада Моро рефлекси 3 – 4 ойликкача сақланиб қолади.
Чангалловчи рефлекс ҳамма янги туғилган чақалоқлар ҳаётининг биринчи минутидан яхши ва сақланган бўлади. Бола орқаси билан чалқанчасига ётқизилади. Агар кўрсаткич бармоқни боланинг кафтига қўлининг атрофига тегилмасдан босилса, бола ўзининг бармоқларини букиб, текширувчининг бармоғини маҳкам босиб олади. Баъзан бола бармоқни шундай қаттиқ куч билан қисиб, ушлаб оладики, уни юқорига кўтариш мумкин (Робинзон рефлекси). Чангалловчи рефлекснинг йўқлиги деярли доимо переферик нервлар патологияси ёки церебрал жароҳатлардан далолат беради. Рефлекс чала туғилган болаларда бўлмаслиги мумкин. 3 – 4 ойликда бу рефлекс шартли шаклланади, бола ўйинчоқларни мақсадли ушлай бошлайди. Чангалловчи рефлекснинг 4 ойликдан кейин турғун сақланиши, мускуллар гипертонияси ва марказий нерв системаси патологиясидан далолат беради. Чақалоқнинг 2 ва 3 бармоқларига босиш орқали бармоқларни букувчи тоник рефлексни қўзғатиш мумкин (Верком симптомли қуйи чангалловчи рефлекс). Бу рефлекснинг бўлмаслиги энг аввало орқа миянинг жароҳатланганлигидан далолат беради.
Оёқ рефлекслари. Вертикал ҳолати баҳоланади. Чақалоқларнинг автоматик юриш ва таянч рефлекслари. Вертикал ҳолат. Чақалоқларда туришга тайёргарлик йўқ. Лекин, улар таянч реакцияларига эга. Агар болани кўтариб, бошини орқа томондан кўрсаткич бармоқ билан ушланса, у оёқларини қимирлатади, оёқларини чўзиб, гавдасини тўғрилайди, оёқларини тик ҳолатда ушлайди. Таянч оёқ учида ва оёқларни кесиштирган ҳолда бўлиши мумкин. Аммо, бу пирамидали нотўкисликни билдиради. Агар болани секин олдинга эгилтирсак, у қадам ташлаш ҳаракатларини бажаради (чақалоқларнинг автоматик юриши). Қадам ташлаш ҳаракатларида қўллар интакт ҳолатида бўлиб, мувозанат реакциялари бўлмайди. Бунда чақалоқда оёқлар тиззага букилган бўлади. Баъзан юришда чақалоқлар оёқларини букиб олади ва тўхтайди. Юриш рефлексларининг пастлашуви орқа мия сегментларининг патологиясидан далолат беради. Таянч ва автоматик юриш рефлекслари 2 ойликда йўқолади.
Гавда рефлекслари.
Бола қорин билан ётқизилганда юзага келади.
Ҳимояловчи рефлекс. Агар чақалоқни қорни билан ётқизсак, унда рефлектор кўтарилиш ёки бошини бир томонга буриш кузатилади. Ҳимояловчи рефлекснинг пастлиги асфикция билан туғилган болаларда кузатилади. Ҳимояловчи рефлекснинг йўқолиши орқа миянинг юқори бўйин сегментларининг жароҳатланишида ва кам ҳолларда боланинг бош мия патологияларида кузатилади (рефлектор фаолиятнинг оли й бошқарув механизмларининг бузилиши ҳисобига). Ҳимояловчи рефлекс соғлом чақалоқларда жуда аниқ намоён бўлади, ярим ойдан кейин бола бошини ўзи тутишга ҳаракат қилади.
Галант рефлекси. Бола қорин билан ётқизилади. Чақалоқнинг орқа мия яқинидаги терисига қўзғатувчи таъсир этилганда, уэгилиб, қўзғатувчи томонга очиқ букилма ҳосил қилади ва бошини шу томонга буради, оёғи шу томонга мос букилади. Бу рефлекс ҳаётининг биринчи кунларида заиф бўлиб, ҳаётининг 5 – 6 кунларида яхши намоён бўлади. Галант рефлексининг йўқлиги, одатда, орқа миянинг патологиясидан далолат беради. Рефлекс, одатда 2 – 3 ойликкача сақланиб қолади.
Судралиш рефлекси (Бауэр). Бола қорин билан ётқизилади, бош ўрта чизиқда. Бола бу ҳолатда судралиш ҳаракатларини бажаради (спонтан судралиш). Агар боланинг товони остига кафт қўйилса, бола рефлектор тарзда уни оёқлари билан итариб юборади ва судралиш тезлашади. Болани ёнбошлаб ёки орқа билан ётқизилса, бу ҳаракатлар содир бўлмайди. Бунда қўл ва оёқларнинг координацияси кузатилмайди. Судралишга ўхшаган ҳарактлар янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг 3 – 4 кунида намоён бўлади. Судралиш рефлексининг пасайиши ёки йўқлиги орқа миянинг жароҳатланганлигидан далолат беради.
Пери рефлекси. Бола қорин билан ётқизилади. Агар бармоқ билан умуртқанинг бўйинга бириккан ўсимталарига енгил босилса, бола чинқирайди, бошини кўтаради, орқасини букади, тосини кўтаради, қўл ва оёқларини букади. Бу чақалоқларда салбий реакциялар қўзғатади, шунинг учун, уларни охирида текшириш талаб қилинади. Пери рефлекснинг йўқлиги қўпол церебрал бузилишлардан далолат беради. Рефлекс 3 ойликка яқин аста – секин кучсизланиб боради ва йўқолади.
Пайларнинг рефлекси. Соғлом янги туғилган чақалоқларда пайлар рефлексини кўпроқ тиззада кузатиш мумкин. Улар туғилган заҳотиёқ яхши намоён бўлади. Тахминан 10 % болаларда рефлектор реакция бир оёқдан бошқа оёққа ўтказишда қўзғатилади. Товондаги рефлекс ва елкадаги икки бошли мускуллар рефлекси доимо қўзғатилмайди; улар заиф ифодаланган. Агар бармоқни икки бошли мускул пайи устига қўйилса ва босиб турилса, қўл билан тўпиқ ушлаб турилса, тезроқ жавоб реакциясини сезиш мумкин. Соғлом туғилган чақалоқларда баъзан ҳаётининг биринчи кунида битта ёки иккала тўпиқда ҳам клонусли қўзғалиш бўлиши мумкин. Тўпиқлардаги клонуслар патологик симптомлар ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда улар кўпроқ икки томонлама, доимий ва баъзан тизза, товон рефлексларининг қўзғалишлари билан бирга келади. Қорин рефлекслари, одатда, заиф бўлади ёки умуман бўлмайди, фақат қўзғатувчига нисбатан енгил мушаклар қисқариши кузатилади. Краместер рефлекси тез қўзғатилади ва аниф намоён бўлади.
Кўрув рефлекси. Чақалоқларда кўрув функцияси ҳамма нурли қўзғатувчиларга умумий реакция сифатида намоён бўлади. Агар ухлаётган чақалоқнинг кўзи олдига ёрқин лампа қўйилса, унда қовоқларини қаттиқ юмишини кузатиш мумкин (кўрмаслик рефлекси). Кўзи очиқ пайтда бола букилиб олади, унинг пешонасида вертикал чизиқлар ва бурун илдизи атрофида горизонтал чизиқлар пайдо бўлади, у ёруғликка қарама – қарши томонга ўгирилишга ҳаракат қилади. Жуда ёруғ нурга бола қаттиқ қимирлаш ёки қаттиқ овоз билан таъсир кўрсатади. Баъзан бундай ҳолатда, кўзларини юмади, қоволарини яширади ва бошини эгади – Пейпер рефлекси. Рефлекс бола вертикал ҳолатда бўлганда яққол намоён бўлади.
Эшитув. Баланда товуш, овоз, металл предметга қаттиқ уришдан ҳосил бўладиган овозга бола кўзини юмади, пешонасини тириштиради, унинг юзида йиғлашдаги ҳолат намоён бўлади, нафас олиши тезлашади, у бошини овоз келган томонга буришга ҳаракат қилади. Агар боланинг кўзлари юмуқ бўлса, қовоқлари янада қаттиқроқ юмилади. Баъзан ҳаракатлантирувчи раекция бошқарувчи бўлиши мумкин. Масалан, бола қўлларини узатади, бармоқларини ёяди, оғзини очади, сўриш ҳаракатларини қилади. Баланд овозга реакция бериш кўз олмасининг ҳаракатлари, қисилиши ва қорачиқнинг катталашуви билан бирга келиши мумкин (Кохлеопупилляр рефлекс).
Do'stlaringiz bilan baham: |