Кўрув идроки
Чақалоқ туғилгандан узоқни кўра олади. Чақалоқнинг кўрув майдони ғира-шира тоғдек бўлади, лекин бу жараён узоқ давом этмайди, эмизикли чақалоқ уни тиниқлаштиришга ҳаракат қилар экан. 10 кунлик ёруғликка узоқ тикилиши мумкин. Лекин бу ёруғлик уни безовталашни бошлайди. Янги туғилган чақалоқ 20-25 см узоқликда жойлашган предметларни, яқинроқ турган предметларга қараганда яхшироқ англайди, чақалоққа предметларни 0,5 м масофагача яқин кўрсатмаслик керак, бўлмаса чақалоқ предметларни яхшироқ кўраман деб ғилаклашни бошлайди. Бу даврдаги чақалоқ мураккаб турдаги суратларни кўришни афзалроқ кўради. У жуда ҳам инсон юз ифодаларига ва катталарнинг кўзларига диққат, қизиқиш билан қарайди. Чақалоқлар инсонларнинг мукаммал ҳиссий юз ифодаларини ажрата олиш қобилиятларига эга. Бир ойлик давр давомида у ўзига яқин бўлган объектларга қарашни бошлар экан. Мия фаолиятининг тузилиши тобора мураккаблашиб боради. 3-4 ҳафталик чақалоқ ён атрофдаги ҳаракатли ва ҳаракатсиз предметларга қизиқиши ортиб узоқ тикилади, бироқ кўрув майдони хали тор бўлади. Бу даврда чақалоқ кўрув диққатини жамлаш қобилиятига эга, шунинг учун ҳаракатсиз предметларга диққатини қарата олади. Умумий ҳаракатлар тормоз ҳолатда бўлади. Чақалоқ илк даврда чалқанча ётган ҳолда бўлади, бу ҳолатда у кўзи билан ҳаракатланган предметларга бошини бурган ҳолда кузатар экан. Агар унга узоқ бўлмаган масофадаги предметлар секинлик билан ҳаракатлантирилса, у ҳолда чақалоқ уни кўзи билан кузата олиш қобилиятига эга. Ҳаракатланаётган предмет тўхтатилса, чақалоқдаги қизиқиш ёқолади.
Сезги
Илк ёшдаги болалар учун сезги муҳим аҳамиятга эга. Агар чафалоққа тегилса, у ўша тарафга интилади. Бу инстинкт она кўкрагини ёки шиша идишини топишга ёрдам беради. Кафтига тегилса, у катталарнинг бармоғини ёки бирор бир предметни бармоқлари билан сиқиб олади. Асосан уларга тегизилган жой англанмайди, лекин уни ҳис қила олишади. Чақалоқ иссиқ-совуқни сезиш қобилиятига эга.
Ҳаракат малакалари
Чақалоқ қуйидаги ҳаракатларни сезади. Масалан, уларнинг ҳолати тўсатдан ўзгартирилса, улар албатта қўл-оёқларини чўзиш билан реакция жавобини беради. Тебратиш орқали чақалоқ тинчланади. Бир ойлик даврда чақалоқ танасини мустақил ҳаракатлантира олмайди, яъни тана оғирлигини кқтара олмайди. Шунинг учун бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ҳаракатлантира олмайди. Қачонки чақалоқнинг эшитув идроки ривожланса, ўшандагина у ўзининг танасини ва қандай ҳаракатланишини англар экан. Энди туғилган чақалоқнинг кафти ёпиқ туради, уни очишга ҳаракат қилганимизда у яна ёпиб олади. Бу ушлов рефлексидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |