Харакат малакалари
Мана шу давр мобайнида чақалоқниниг ривожланишида баъзи бир ўзгаришлар кузатилади. 15 хафталик чақалоқ елкасига суяниб кўкрак қафасини кўтара олиши мумкин. 4 ойликга келиб эса балким чўзилган қўлларига суяниб яняда баладроқ кўтара олиши мумкин. Катталарнинг қўлини ушлаб ўзи мустақил харакатларни қила бошлайди, бу даврда чақалоқ энди ўрганган билим ва малакаларини қайта қайта такрорлаши мумкин. Эндиликда у кун давомида 30 минутдан уйғоқ холатида бўлади. Ва бу даврда ўзининг харакат малакалари қобилиятларини амалга ошириши мумкин. Қоринда ётган холда бошини узоқ мудатга кўтара олиши мумкин. 4 ойликга келиб чақалоқ ўз танасини, ўзини ўзи бошқариш қобилиятини номоён қилади. Аввалига ноқулай ён холатдан елкага орқасига қайрилишни ўрганади, сўнгра эса орқадан ёнга , ва орқадан қоринга каби малакаларни ўраниб олар экан. Буларнинг барчаси эмаклаш учун тайёргарлик бўлиб хисобланади. 4 ойликдан бошлаб чақалоқ ётоғининг теппасига бир неча кичик ўйинчоқларни осиб қўйиш тавсия этилади. Чунки чақалоқлар уларни оламан деб ўзининг харакатларини шакллантириб ривожлантириб борар экан.
Нутқ малакаларининг ривожланиши
4 ойлик чақалоқ узоқ давомли гугулайди. Гугулашнинг галлаган даври бу хаётнинг 4 6 ойлигидир. Ана шу даврда чақалоқ тўлиқ ўз она тилисининг эмоционал ифодали вокализми спецификасининг тузилишини эгаллайди. (унли товушларга позицион аллофонлар) ( ундош товушларга комбинатор аллофонлар) . Унли товушларнинг тембри позицион аллофонлар тариқасида она тилини ўрганиш учун мослашган бўлади. Она тилисининг унли аллофонларининг фомат областларини биоишга ўрганиш, чақалоқ артикулятор харакатли томонлари билан дифференцациялашга ажратишга ўтади. 4 ўйликдан бошлаб энг катта янгилиги бу унинг катталар билан она тилисида мулоқот ўрнатишидадир. Одатда 4 ўйлик чақалоқда ғудурлаш бошланади . Оддий тушунарсиз бўғинлар такрорланаверади. Чақалоқ жони билан “ ма”, “ха”, ва бошқа бўғинларни такрорлайдилар.
Когнитив ривожланиш
1 ярим йиллик хаётида сенсор механизмларида интенсив ривожланиш содир бўлади, келажак мўлжал олиш реакцияларининг элементар формалари диққат,кузатув, айлана харакатлар. 4 ойликдан бошлаб янгиликка реакция пайдо бўлади. Янгиликка реакция бу яққол сесор реакцмядир, бу янги предметга нигохини узоқ ушлаб туришдан ифодаланади. Эшитув идроки ривожланади. Ундан ташқари бу даврда 4 ўйлик чақалоқ ўз аксини ойнада кўриб қувонади. У нотаниш инсонни жилмайиш билан кутиб олади. Ўйинчоқларга туртиниб кетгач уларни бирин кетин кўриб чиқади, ушлаб олишга харакат қилади. Мустақил равишда ўйинчоқларни ушлаб ололмайди, лекин қўлига қўйилан шиқилдоқни етарли қаттам ушлаб тура олади. Чақалоқ қўлига тушган турли хил предметлар албатта унинг оғзига тушиб анализ синтездан ўтади. Бу чақалоқнинг ривожланиши учун янги бир қадамдир. Чақалоқ сезгир оғзи билан оламни ўрганишга харакат қилар экан. Худди мана шундай қилиб тахлил малакаларини йиғар экан. Шу пайтда у ўзининг кийими,кўрпасини умуман олганда уни ўраб турган , қўли ета олган предметларни, ундаш ташқари нафақат уни ўраб турган оламни балким ўзини хам ўрганиб чиқади.
Ҳиссиёт
4 ойлик чақалоқ катталарбилан ўйнаётганда баланд овозда кулишни бошлайди: кичкина одамга хурсандчилик хиссиёти танишдир. Кўз ёшлар учун эса янги сабаблар юзага келади – чақалоқ хонада ёлғиз қолиб кетганлиги учун ғамгин бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |