Текширув № 3. “Кўкрак ости” да мулоқот.
Бола катта одамнинг қўлида “Кўкрак остида” бўлади. Катта одам боланинг кўзларига қарайди ва паст овоз билан унга мурожат қилади. Агар бола пассивлигича қолса, таъсирни кучайтириш керак, уни енгил
қимирлатиш, юзини юзига ёки иягига босиш, силаш, юзини юзига яқинлаштириб, узоқлаштириб уни кулдиришга ва жавоб қайтаришга харакат қилиш керак. Боланинг жавоблари протоколда қайд этилади.
Бола хатти – харакатларини қайд этиш.
Протоколда жонланиш комплексининг биринчи латеннтли даври, таркиби, хар бир компонентнинг интенсивлиги қайд этиб борилади. Жонланиш комплексининг компонентлари ифодаланишига қараб – “суст”, “ўрта”, “кучли” деб бахоланиши мумкин. Жонланиш комплексининг қуйидаги параметрлари фарқланади:
Латентли даври – катталарнинг мурожат қилган вақтидан боладаги жавобни пайдо бўлгунга қадар бўлган вақт. Узоқ муддатли латент даври чақалоқлар учун характерли ва у 2 ойликдан кейинги мулоқот ривожланишининг сустлашганлигини кўрсатувчи воситалардан бири хисобланади.
Жонланиш комплексининг таркиби – жонланиш комплекси компонентларининг мавжудлиги ёки йўқлиги жонланиш комплекси таркибининг 2,5 ойликдан кейин тўла эмаслиги мулоқотнинг ривожланишини сустлигидан далолат беради. Жонланиш комплексининг давомийлиги – чақалоқ комплекс жонланишни ифодаловчи вақт . Жонланиш комплексининг ривожланишининг орқада қолиши ёки четга чиқишларида, болада пассивлик ёки катталарга нисбатан қизиқишнинг йўқолиши холати кузатилади. Жонланиш комплексининг интенсивлиги ва унинг компонентлари – ўз ичига компонентларининг ифодаланганлиги ва уларнинг частотаси хақидаги характеристикани олади. Орқада қолишда сустлашган, уларнинг бир хил ва паст частотаси кузатилади.
Жонланиш комплексининг вариативлиги - жонланиш комплекси компонентларига боланинг харакатлари турли компонентларни киритади ва катталарнинг хатти – харакати (уларнинг фаоллиги ёки пассивлигидан) ва мулоқот шароитидан қатъий назар унинг интенсивлигини ўзгартиради. Масалан, агар катта одам болани “кўкрак ости” да ушлаб турса, унда болада ўзини тутиб олганлик ва кулиши кузатилади.
“Тоза мулоқот” шароитида катталарнинг таъсири харакатли жонланиш вокаллашади ва тормозланади, катталарнинг пассивлигида эса бу компонентлар яққол ифодаланади. Ривожланишни сустлашишида бола хамма шароитида ўзини бир хил тутади, жонланиш комлексининг компонентларига таъсир кўрсатмайди. (3,5 ойликдан кейин). Шу нарсани эсда тутиш керакки, жонланиш комплексининг бу кўздан аниқлаш қийин, лекин болаларни оилада, уйда кузатиш малакаларидан бу хусусиятни “кўздан” кўра олиш ишлаб чиқилади.
Жонланиш комплексининг интенсивлиги – болани кўрув майдонида катта одамнинг пайдо бўлганида, унинг яқинлашуви ва мурожатини кутмасдан ўзи мулоқотни бошлай олиши.
Ривожланишни орқада қолишида бола 3,5 ойликдан кейин фақат реактив хатти – харакат кўрсата олади, ёки интенсивликдан реактивлик устунлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |