ҳолларда маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти чекланади айрим ҳолларда эса
умуман мумкин эмас.
Масалан, меҳнат предмети ҳисобланган металлар электр қувватлари ва бошқалар
мавжуд бўлмаса маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам чекланади. Шундай экан меҳнат
предметларига саноат ишлаб чиқаришида нималар киришини аниқлаб олиш лозим.
Адабиётларда, корхона ҳужжатларида кўрсатилишича меҳнат предметларига қуйидагилар
киритилган:
— хом-ашё ва материаллар;
— электроенергия;
— ёқилғи;
— ёғловчи материаллар;
— кам баҳоли ва тез тўзувчи буюмлар ва бошқалар.
Улардан йил давомида тўлиқ ҳамда тежаб тергаб фойдаланиш энг муҳим мақсад
ҳисобланади. Меҳнат предметларига бўлган талаб мустақил
равишда корхона томонидан
режалаштирилади. Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонунининг
22-моддаси биринчи бандида бу хусусда шундай дейилади: «Корхона бозор талабларини,
эҳтимол тутилган шерикларнинг имкониятларини ўрганиш, нарх навонинг ўзгариши
тўғрисидаги ахборот асосида ўз ишлаб чиқаришининг таьминотини, бозорларда (товарлар,
хизматлар, молия бозорларида) монополияга қарши қонунларнинг талабларини назарда
тутган ҳолда бевосита ёки воситачи орқали олди-сотдини, маҳсулот сотишни ва ўз ишлаб
чиқаришининг таьминотини мустақил амалга оширади».
Меҳнат предметларидан самарали фойдаланиш натижасида ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларнинг ўртача харажатлари ёки
тан
нархлари пасаяди. Бунинг натижасида
корхоналарнинг соф фойдалари ортади. Шунинг билан биргаликда меҳнат предметларидан
ўриндошлик билан фойдаланиш оқибатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг
сифатлари яхшиланади, хизмат қилиш муддатлари э
са
кўпаяди.
Маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши, таннархнинг пасайиши,
фойда
ва рентабелликнинг ошиши, корхонани моддий ресурслар билан белгиланган
ассортименти ва сифати
бўйича
таьминланишига боғлиқ.
Шунинг учун саноат корхоналари ўз ишлаб чиқаришини
бир
меьёрда самарали
ривожланишини таьминлаш мақсадида узоқ муддатга мўлжалланган бизнес режаларига
асосланган ҳолда меҳнат предметлари билан таьминлашга алоҳида эьтибор берадилар.
Чунки ҳозирги пайтда меҳнат предметларинимг ёьқлиги ёки ўз вақтида олиб
келинмаганлиги сабабли саноат
корхоналарининг ишлаб
чиқар
иш фаолияти туриб
қолмоқда.
Корхоналарнинг моддий ресурслар билан ўз вақтида, зарурий миқдорларда, белгиланган
сифатда ҳамда бир маьромда таьминланиши шу билан биргаликда улардан рационал
фойдаланиш пировардида унинг иқтисодий ривожланиши
ва
тараққий э
тиши
учун ҳар
томонлама
таьсир э
тади.
Корхоналарнинг ривожланиши, тараққий
этиши
ҳамда
иқтисодий жиҳатдан бақувват
бўлиши, мустақил республикамизнинг иқтисодиётини барқарорлашишига замин яратади.
Халқимиз турмушдаражасининг янада юксалишига ҳар томонлама
ўз
таьсирини
кўрсатади.
Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши, ўз навбатида
моддий ресурслардан фойдаланиш кўламининг ҳам кенгайишига олиб келади. Шунинг
учун моддий
ресурс
лардан тежаб, тергаб фойдаланиш муҳим масалалардан бири
ҳисобланади.
Меҳнат предметдаридан тўлиқ ва самарали фойдаланишни таьминлаш учун ҳозирги
даврда замонавий янги техникалардантўғри фойдаланиш,
шунингдек, самарали
технологияларни ишлаб чиқаришга тезкордик билан татбиқ этишни тақозо этади. Чунки,
улар ёрдамида меҳнат предметлари ишлаб чиқаришга сарф қилиниши, тежалиши
таьминланади. Шунинг билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг турлича шаклларини,
асосий эьтиборни нодавлат мулкчилигига асосланган корхоналарни барпо этиш ва
ривожлантиришга
қара
тиш мақсадга мувофиқдир. Сабаби, уларда мулкка эгалик қилиш
ҳисси доимо юқори даражада бўлади. Дарҳақиқат, нодавлат мулкчилигига асосланган
корхоналарда меҳнат
предметлари уларнинг
мул
ки ҳисобланади. Ундан имконият
доирасида самарали фойдаланишга катта эьтибор берилади.
Моддий ресурслардан самарали фойдаланишни ёьлга қўйишда иқтисодий
таҳлилнинг аҳамияти каттадир. Корхонада
моддий
ресурслардан қай даражада
фойдаланилаётганлигини таҳлил э
тиш на
тижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга
сарфланаётган хара
жатларни тежаш мақсадида фойдаланилмай
қолган
ички
имкониятларни топиш мумкин.
Еркин иқтисодий муносабатлар шароитида корхоналарнинг моддий
ресурслар
билан
таьминланганлигини ва
улардан самарали
фойдаланишни таҳлил этишда бошқарув
таҳлилишнинг энг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
•
корхона,
бирлашмаларнинг
зарурий
моддий
ресурслари билан
таьминланганлик
даражасини аниқлаш;
• моддий ресурсларни корхонага
етказиб
бериш ҳажмини,
комплекслиги,
сифатлилиги,
сортлилиги
ҳамда маромий
лигининг даражасини белгилаш;
•
моддий
ресурсларни
етказиб
бериш
борасида
корхоналараро
тузиладиган
шартномаларнинг ўз вақтида тузилганлигини аниқлаш;
• моддий техника таьминоти белгиланган режасининг
ҳақиқатга яқинлигини текшириш;
• транспорт тайёрлов харажатларини ҳисоблаш;
• материаллардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини аниқиаш ва
уларни маҳсулот
ҳажмига ҳамда унинг
таннархи
га таьсирини миқдор
жиҳатдан ҳисоблаш;
• хомашё, ёқилғи ва материалларга баҳо беришда фойдаланилмай қолган ички
имкониятларини
аниқлаш, таҳлил этиш
ва
бошқалар.
Таҳлил учун зарурий маьлумотлар моддий
техника
таьминоти режаси, хом-ашё ва
материаллар бўйича
тузилган
шартнома
ҳамда
моддий
ресурслар
мавжудлиги
ва улардан
фойдаланишнинг
статис
тик ҳисоботидан олинади. Корхоналарда меҳнат предметларидан
фойдаланишни таҳлил
этишда уларнинг сарфланиши
бўйича ўрнатилган
меьёрий
маьлумотлардан
ҳам фойдаланиш
мақсадга муво
фиқдир.
Меҳнат предметларидан самарали фойдаланишга республикамиз ҳукумати
томонидан
ҳам
доимо алоҳида э
ьтибор қаратилмоқда.
Улар
қабул қилинган норматив
ҳужжатларда ўз
аксини топган. Масалан, «Ўзбекистон Республикасида корхоналар
тўғрисида»ги, «Тадбиркор
лик
тўғрисида»ги, «Мулкни давлат
тасарруфидан
чиқариш
ва
хусу
сийлаштириш тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда, фармонларда, қарорларда
ўз
аксини
топган.
Do'stlaringiz bilan baham: