Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар таркибини аниқлашдан мақсад



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар таркибини аниқлашдан мақсад: 
1. Бухгалтерия ҳисоби счётида жами харажатлар тўғрисида тўлиқ ва аниқ 
маьлумотларга эга бўлиш, корхона фаолиятининг рентабеллиги ва бозор иқтисодиёти 
шароитида рақобатбардошлилигини аниқлаш. 
2. Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини аниқ ҳисоб-китоб қилиш. 
3. Маҳсулот таннархига киритилмайдиган харажатларни алоҳида таркиблаш ва 
уларни молиявий натижавийликка боғлаш. 
4. Ишлаб чиқариш харажатларининг юзага чиқиши ва жавобгарлик марказлари 
бўйича ҳисобга олиш ва назорат қилиш. 
5. Солиқ тўланадиган базанинг аниқ ҳисобкитобини юритиш ва бу орқали ишлаб 
чиқариш харажатлари ҳамда корхона сарфларини бошқаришни ташкил этишдан 
иборатдир. 


Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субьйектларнинг ишлаб 
чиқараётган маҳсулотлари таннархини таҳлил қилишда бошрув таҳлилининг энг асосий 
вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади; 
• ишлаб чиқариш харажатларини ўрганиш ва уларнинг ҳолатига баҳо бериш; 
• маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича белгиланган режанинг бажарилиши ва 
динамикасини назорат қилиш; 
• ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий элементи ва калкуляцион моддалари 
бўйича ўрганиш ва уларга баҳо бериш; 
• меҳнат унумдорлиги билан иш ҳақи харажатлари ўртасидаги нисбатни ўрганиш; 
• таннархнинг ўзгариш сабабларини аниқлаш ва унга таьсир этувчи омилларни 
миқдор жиҳатидан ҳисоблаш; 
• айрим турдаги маҳсулот таннархини харажат моддалари бўйича таҳлил этиш; 
• таннархни пасайтириш бўйича мавжуд имкониятларни аниқлаш ва ҳрказо. 
«Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш, хизмат)ларни 
ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни 
шакллантириш ҳақида»ги Низомга мувофиқ ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга 
олишнинг умумийлиги таьминланган. Бунинг якунида маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб 
чиқариш ва сотиш харажатларини режалаштириш, таҳлил этиш ва назорат қилишга 
имконият туғилади. 
Мазкур Низом бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш мақсадларида харажатларни 
ҳисоблаш тартибларидаги фарқланишларини ҳисобга олиб, ишлаб чиқилган. Бошқарув 
ҳисоби ва бошқарув таҳлилининг асосий мақсади хўжалик юритувчи субьйектларнинг 
бозор иқтисодиёти шароитларида рақобатга бардошлигини аниқлашдир. 
Низомда бухгалтерия ҳисоби бўйича фойда билан солиққа тортиладиган фойда 
ўртасидаги тафовутларга изоҳ берилган. 
Солиққа тортиладиган фойда бухгалтерия ҳисобидаги фойдадан фарқ қилишининг 
сабаби шундаки, давлат солиқ сиёсатига мувофиқ амалдаги солиқ қонунчилиги бўйича 
корхона харажатларининг бир қисми солиққа тортиладиган базага кирмайди. Низомда 
молиявий натижаларни шакллантиришнинг асосий қоидалари ва харажатларни гуруҳлаш 
берилган. Биринчи иловада корхона ҳисобот давридаги баланс фойдасини ҳисоблашда 
чегириладиган, лекин хўжалик. субьйектининг солиққа тортиладиган базасига 
қўшиладиган харажат моддалари берилган. Иккинчи иловада харажатлар амалга 
оширилиши пайтида солиққа тортиладиган базадан чегирилмайдиган, лекин кейинги 
даврларда чегириладиган харажатлар рўйхати берилган (вақт бўйича фарқланишлар). 
Учинчи иловада фойдаси эмас, даромади солиққа тортилаётган корхоналар учун 
қўшимча чегирилмайдиган харажатлар рўйхати берилган. 
Бугунги кунда хўжалик юритувчи субьйектларнинг маҳсулотлари таннархини таҳлил 
қилишда бошқарув таҳлилининг асосий ахборот манбалари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
• хўжалик субьйектларининг бизнес режа маьлумотлари; 
• 5—С «Корхона сарфхаражатлари тўғрисида»ги ҳисоботи маьлумотлари; 
• 1—Т «Меҳнат ҳисоботи» маьлумотлари; 


• бухгалтерия ҳисобининг ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиб борувчи счёт 
маьлумотлари ва бошқа турдаги қўшимча маьлумотлар. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish