Ўзбекистон республикаси олий


тайёрлашга доир тавсиялар .............................................................................. 38



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/17
Sana22.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#91969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
talim zharayonida innovatsion texnologiyalarning roli.

тайёрлашга доир тавсиялар .............................................................................. 38 
ХУЛОСА ............................................................................................................... 40 
ГЛОССАРИЙ ....................................................................................................... 41 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати .............................................................. 43 



КИРИШ 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрь
ПҚ-1875 сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида таъкидланганидек, “… Ўзбекистон
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларни ўқитишнинг
комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий
фикрловчи 
ёш 
авлодни 
шакллантиришга, 
республиканинг 
жаҳон 
ҳамжамиятини янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди. 
...Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланган ҳолда, ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли
билан ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин
сўзлаша 
оладиган 
мутахассисларни 
тайёрлаш 
тизимини 
тубдан
такомиллаштириш, ҳамда бунинг негизида уларнинг жаҳон цивилизацияси
ютуқлари, ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари
халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит
ва имкониятлар яратиш мақсадида...” белгиланган вазифалар ижросини
таъминлаш мақсадида чет тилларни ўқитишнинг замонавий технологиялари,
усулларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш масалалари бугунги
куннинг долзарб масаласи
1

Шу боисдан, таълим тизимида инновацион технологияларни
қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кун сайин кучайиб бормоқда. Бундай 
бўлишнинг сабабларидан бири шу вақтгача таълим мақсадлари талаба 
ёшларни фақат тайёр билимларни ўзлаштириб олишга қаратилган бўлса, 
замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб 
топишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига 
ўргатади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг: 2012 йил 10 декабрь ПҚ-1875 сонли “Чет
тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори; 



Инновацион технологиялар педагогик жараёнда ўқитувчи ва талаба 
фаолиятига янгилик, ўзгартиришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда 
интерфаол методлардан фойдаланишни тақозо этади.
Интерфаол усуллар таълим жараёнида қатнашаётган ҳар бир 
ўқувчининг фаоллигига, эркин ва мустақил фикр юритишга асосланади. Бу 
усуллардан фойдаланганда билим олиш ўқувчи учун қизиқарли машғулотга 
айланади. Интерфаол усуллар қўлланилганда ўқувчилар ўқитувчилар ёрдами 
ва ҳамкорлигида мустақил ишлаш кўникма ва малакаларига эга бўладилар. 
Ўқувчилар янги билимларни илмий изланиш, тадқиқотчилик, тажриба-
синовлар ўтказиш асосида ўзлаштирадилар. Илм орқали билим олиш 
тамойилига амал қилинади. Таълим жараёни қатнашчилари кичик гуруҳларга 
бўлинган ҳолда ишлашади. Ўқув топшириқлари алоҳида бир ўқувчига эмас, 
балки кичик гуруҳнинг барча аъзоларига берилади. Микрогуруҳларнинг ҳар 
бир аъзоси топшириқни бажаришда ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади. 
Бу ҳолат ўқувчиларда жамоа туйғусини шакллантиради ва уларнинг 
ташаббускорлигини орттиради. Таълим жараёнини ташкил этишнинг асосий 
шакли дарсдир. Ҳозирги пайтда дарснинг хилма-хил ноанъанавий шакллари 
жорий этилмоқда. Бундай дарслар ўқувчининг ижодий қобилиятини 
ўстириш, 
ақлий 
салоҳиятини 
кучайтириш, 
илмий 
дунёқарашини 
кенгайтириш ва ҳар бир янгиликни тез ва тўла қабул қила олиш кўникма ва 
малакаларини таркиб топтиради.
Дарс жараёнида инновацион технологияларни қўллаш ўқувчиларда 
илмий изланишга қизиқишни уйғотади, ижодкорлик ва бунёдкорлик 
қобилиятини ривожлантиради. Натижада эгалланган билим, кўникма ва 
малакалар амалий фаолиятда татбиқ этилади, ўзлаштириш сифати ошади. 
Бунинг учун ўқитувчи маҳоратли бўлиши ва мавзуларнинг мазмунига қараб 
дарсни тўғри режалаштириши, машғулот давомида барча ўқувчиларни фаол 
ва онгли ишлашларига эришмоғи лозим.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги замонавий таълим тизими сўнгги 
йилларда шу соҳада олиб борилган улкан ўзгаришларнинг самарасидир. Шу 



нуқтаи назардан қараганда, таълим олиш бугунги кундаги жамият ижтимоий 
ҳаётининг бир қисми бўлибгина қолмай, балки унинг ривожланишидаги 
муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Чунки келажак авлодни тарбиялашда 
таълимнинг ўрни ҳал қилувчи ўринлардан бири эканлиги барчага маълум. 
Қайд этилган ислоҳотлар натижасида таълим тизимига кўплаб илғор 
инновацион технологиялар кириб келди. Энг аввало талабалар пассив 
тингловчи ва кўчириб олувчи машиналардан дарс жараёнида фаол иштирок 
этувчи шахсларга айлантирилди. Бунда уларнинг ўз ақлий лаёқатлари 
даражасини намоён қилиш имконияти очиб берилди. Аввалги вақтларда 
таълимнинг вазифаси кишиларда билимларни, кўникмаларни, информацион 
ва ижтимоий хусусиятларни шакллантириш ҳамда шахсларнинг жамиятдаги 
шароитларга мослашишидан иборат бўлган “ҳаётга тайёрлаш”дан иборат 
бўлган. Ҳозирги пайтда эса таълим шахсларда жамият ва шахсий манфаатлар 
орасидаги мувозанатни вужудга келтирувчи таъсир механизмларини ишлаб 
чиқишга, шахсларнинг ўзларини такомиллаштириб бориши ва ҳаётда ўз 
ўрнини топиб, жамиятда самарали меҳнат қилиш йўлларини ўргатишга 
йўналтирилмоқда. Кўпчилик таълим муасасалари ўз фаолиятига янги 
замонавий элементларни жорий қилишни бошлади, бироқ бундай ўзгаришлар 
тезда ривожланишга бўлган талаб ва педагогларнинг бу талабни қондира 
олмасликлари 
натижасида 
қийинчиликлар 
юзага 
келди. 
Таълим 
муассасаларини ривожлантириш учун “янги”, “янгилик”, “инновация”, 
“инновацион жараён” каби биринчи кўришда содда, лекин аслида мураккаб 
бўлган тушунчаларни ўзлаштириш зарур. 
Авваллари инновацион масалалар фақат иқтисодий томонлама кўриб 
чиқилган. Бироқ вақт ўтиши билан инновацион лойиҳаларнинг сифатини 
баҳолаш лозимлиги маълум бўлди. Инновацион технологиялар билан боғлиқ 
бўлган педагогик муаммоларни ҳал қилиш таълим соҳасидаги мавжуд 
муаммоларни таҳлил қилишга боғлиқ. 



Шундай қилиб, инновацион фаолият таълим-тарбия жараёнида ўқувчи 
ва ўқитувчини ҳамкорга айлантиради. Дарсни қизиқарли ва самарали 
бўлишини таъминлайди. 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish