2.1. Инновацион технологиялар ёрдамида дарс ишланмаларини
тайёрлашга доир тавсиялар
Ҳозирги кунда ҳар қандай фанга оид дарс ишланмаларини тайёрлашда,
энг аввало, ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланилади. Бунда
турли дастурларини ўз ўрнида қўллаш ишнинг самарадорлигини оширади.
Республикамизда бундай дастурий таъминотнинг аксария қисмини Microsoft
компаниясининг Office пакетига кирувчи дастурлар эгаллайди. Жумладан
матнларни ёзиш ва таҳрирлашда Word матн муҳарриридан, жадвалларни
тайёрлаш ва ундаги маълумотларни таҳрирлашда, статистик қайта ишлашда
Excel электрон жадвалидан, турли анжуманлар ва бошқа йиғинлар учун
кўргазмали презентациялар тайёрлашда Power Point, маълумотлар
базаларини яратиш, тўлдириш ва бошқариш учун Access дастурларидан
фойдаланиш қулай.
Office дастурларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,
ўзининг асосий вазифасидан ташқари бир-бирининг вазифаларини ҳам
чекланган имконият даражасида бажара олади. Масалан, Word матн
муҳарририда йирик ҳажмдаги матнларни ёзиш билан бир қаторда унда
жадвалларни тузиш ва тўлдириш, графикларни чизиш, презентацияларни
тайёрлаш мумкин. Бироқ унда тайёрланган жадвалдаги бирор катакда
маълумот ўзгартирилса, шу маълумотга боғлиқ ҳолда ҳисобланадиган бошқа
маълумотлар автоматик тарзда қайтадан ҳисобланмайди. Бу эса ўз навбатида
якуний натижа учун барча ҳисоб-китобларни қайта амалга оширишни ва
бунинг учун кўп вақт сарфланиши мумкинлигини талаб қилади. Худди
шундай Excelда ҳам матнларни ёзиш мумкин, бироқ бу матнларнинг ҳажми
анча чекланган.
Юқоридагилардан келиб чиқан ҳолда дарс ишланмаларини тайёрлашда
қуйидаги умумий тавсияларни келтириб ўтишимиз мумкин:
1. Энг аввало дарс ишланмасининг режаси тузиб олинади.
2. Режа асосида дарс ишланмасининг структураси тузиб олинади.
3. Мавзуга оид барча керакли маълумотлар тўпланади.
39
4. Барча тўпланган маълумотлар асосида дарс ишланмасининг
электрон вариантини тайёрлашга киришилади.
5. Тайёр дарс ишланмаси тўлиқ текшириб чиқилади ва унда
аниқланган камчиликлар бартараф этилади.
Ушбу тавсияларнинг 1-банди энг муҳим ҳисобланади. Чунки режанинг
қай даражада тўғри тузилганлиги кейинги барча ишларга ўз таъсирини
кўрсатади. 2-бандини бажаришда структурадаги ҳар бир қисмнинг нимадан
иборатлиги, яъни матнлар, жадваллар, чизмалар ва ҳоказоларнинг жойи
белгиланади. Бу ишни оддий қоғозда қалам билан 3-5 дақиқа ичида бажариш
мумкин.
3-бандини бажаришда мавжуд материалларни тўплаш билан бир
қаторда янги материалларни яратиш ҳам мумкин. Тайёр материаллар
китобларда, интернет ресурсларида ва турли даврий ва бошқа нашрлардан
олиниши мумкин. Янги материаллар эса ҳар бир кишининг ўз ижод маҳсули
ҳисобланади.
4-бандини бажаришда ахборот коммуникация технологияларидан
фойдаланиш учун барча керакли дастурлар ҳақида қисқача тушунчага эга
бўлиш ва уларда ишлаш кўникмаларига эга бўлиш зарур. Асосий матнларни
Word муҳарририда, жадвалларни ва графикларни Excelда тайёрлаб олинади.
Кейин мавзунинг асосий вазиятларини Power Point дастурида презентация
кўринишига келтирилади.
Якунда тайёрланган дарс ишланмаси бошдан охиригача қайтадан
текшириб чиқилади ва унда аниқланган камчиликлар бартараф этилади.
40
Do'stlaringiz bilan baham: |