Ўзбекистон республикаси олий


 Таълим тизимида инновацион технологиялар



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana22.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#91969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
talim zharayonida innovatsion texnologiyalarning roli.

1.2. Таълим тизимида инновацион технологиялар 
Олий мактабдаги инновацион жараёнлар В.А. Сластенин, М.М. 
Левина, М.Я. Виленский ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган. 
Олий 
мактаб 
инновацион 
жараёнлари 
негизида 
қуйидаги 
ёндашувларни белгилаш мумкин: 

маданиятшунослик жиҳатидан (инсонни билишнинг устувор ривож-
ланиши) ёндашув; 

шахсий фаолият жиҳатидан (таълимдаги янги технологиялар) 
ёндашув; 

кўп субъектли (диалогик) ёндашув, касбий тайёргарликни инсонпар-
варлаштириш; 

индивидуал - ижодий (ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро муно-
сабатлари) ёндашув. 
Олий мактабда инновацион фаолиятнинг субъекти ҳисобланган 
ўқитувчи шахсининг ижтимоий-маданий, интеллектуал ва ахлоқий 
имкониятлари юксак аҳамиятга молик бўлади.
Замонавий таълимни амалга оширишда ўқув фанлари бўйича янги 
ахборот технологияларининг тез ва қулай фойдаланиш имконини берувчи 
турларидан ҳар бир ўқувчи ва ўқитувчи эркин фойдалана оладиган шароит 
яратишдан иборат. Ҳозирда сифатли таълим бериш учун анъанавий иккита 
томон — ўқувчи-ўқитувчига зарур ахборотларни етказиб турувчи хизматдан 
иборат учинчи томон фаолиятини ташкил қилиш зарур. 
Бу йўналиш ахборот технологияларини таълим-тарбия жараёнига 
жорий қилиш йўналиши деб номланади. Шу ахборотларни ўқувчилар тушуна 
оладиган мантиқий шаклларда ифодалаш ўқувчи билан ўқитувчининг вербал 
мулоқотини ташкил қилади. 
Буни қуйидаги схема шаклида ифодалаш мумкин: 
Дунёқараш
Мафкура
Сўз, 
нутқ
Мантиқ
У ҳақидаги 
билим
Ахборот 


24 
Бу схемадан таълим жараёнида ҳар бир ахборотни ўқитувчи 
ўзлаштирган 
даражада, 
унинг 
мантиқий 
тафаккурига, 
нутқий 
қобилиятларига, дунёқараши ва мафкурасига мувофиқ равишда баён 
қилиниши кўриниб турибди. 
С.М. Годниннинг ишларида талабанинг шахсий хислатлари педагогик 
жараённинг субъекти сифатида ёритилади. Унга қуйидагиларни киритади: 
ўқитишнинг ҳозирги ва келгуси босқичлари учун қабул қилинган ўқув - 
тарбия жараёнининг мақсади, вазифаси ва кўрсатмаларини англай билиш; 
интеллектуал меҳнатнинг янги тадбирларини эгаллаш; мақсадга мувофиқ 
касбий ўз-ўзини тарбиялаш ва мустақил таҳсил олиш, қийинчиликларни аъло 
даражада енга билиш, ўсиш ва мустаҳкам ўрин эгаллашнинг кенгаяётган 
интеллектуал ва касбий имкониятлари, истиқболлари билан қониқиш, 
ўзининг социал роли, функциясини бажаришида фаол муносабатда бўлиш ва 
ҳоказо. 
Инновацион педагогик жараённинг муҳим унсурлари шахснинг ўз-
ўзини бошқариши ва ўзини- ўзи сафарбар қила олиши ҳисобланади. Унинг 
энг муҳим йўналишларидан бири талабаларнинг билиш фаолиятини 
ривожлантириш. Бундай йўналиш талабаларнинг ўқув ишларини 
фаоллаштириш, уларнинг касбий ихтисослашишини аниқлаб олиш 
фаоллигини ўз ичига олади.
Таянч йўналишлар – таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг 
интеграциялашуви, уларнинг ўзаро алоқаларида янги тамойилларга ўтиш
Шундай қилиб, инновацион фаолият омиллари назарияси таҳлили унинг энг 
муҳим йўналиши гуманистик аксиология экан деган ҳулосага олиб келади. 
Инновацион фаолиятга аксиологик ёндашув инсоннинг ўзини янгилик 
яратиш жараёнига бахшида қилиши, унинг томонидан яратилган педагогик 
қадриятлар жамини англатади. Аксиология инсонга олий қадрият ва 
ижтимоий тараққиётнинг бирдан – бир мақсади сифатида қарайди. 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish