Фармакология ва клиник фармация кафедраси 70910703 «Экспериментал ва спорт фармакологияси» мутахассислиги I боскич магистратура талабаси Набиев Ғайратнинг
Фармакология ва клиник фармация кафедраси 70910703 «Экспериментал ва спорт фармакологияси» мутахассислиги I боскич магистратура талабаси Набиев Ғайратнинг илмий педагогик ва илмий тадқиқот фаолияти бўйича 2021 йил сентябрь ойи учун хисоботи.
Ўқув ишлари бўйича куйидаги ишлар бажарилди: «Клиник изланиш асослари», «Клиникагача бўлган фармакологик изланиш асослари» «Дори воситаларининг биологик самарадорлиги», «Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси», «илмий-тадқиқот методологияси» ва «Инглиз тили» фанларидан таълим олмоқдамиз.
Илмий педагогик фаолият бўйича Сентябрь ойида Фармакология ва клиник фармация кафедраси профессори З.Т. Файзиеванинг “Клиник фармакология” фанидан Юрак ритми бузилиши патофизиологияси мавзуси бўйича 501-“A” гурухнинг дарс жараёнида иштирок этдим ва ўзимга керакли билим хамда кўникмаларни олдим. Мавзу менинг магистрлик ишимга маьлум даражада яқин бўлганлиги учун дарс жараёнини қизиқиш билан кузатдим ҳамда барча маьлумотларни ўзлаштириб олишга харакат қилдим. Дарс жараёни дастлаб янги мавзуни талабаларга етқизишдан бошланди, сўнг ўзаро савол-жавоб тарзида давом этди. Мен ҳам талабаларга мавзу бўйича ўз билганларимни қўшимча маьлумотлар тарзида етқиздим. Амалий машғулот дарсида педагогик фаолият бўйича ўзим учун керакли бўлган кўникмаларга эга бўлдим.
Илмий тадқиқот ишлар бўйича Менга берилган магистирлик мавзуси “МАЙМУНЖОН (RUBUS FOLIIS) ВА ҚОРА ҚОРАҚАТ (RIBIS NIGRI FOLIUM) ЙИҒМАСИНИНГ ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ТАЬСИРИНИ ЎРГАНИШ” бўйича маьлумот йиға бошладим. йиғилган адабиётлар ва маълумотлар рўйхатини илмий рахбарим билан таҳлил қилиб чиқдик ва мавзуимга оид адабиётлар рўйхатини шакллантирдик. Диссертация ишим бўйича интернет, журнал ва китоблардан маьлумот изладим.
Магистратура талабаси : Набиев Ғ.Б.
Ўқитувчи: Мавланов Ш.Р. Ҳисобот кафедра мажлисида муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
Баённома № ______.2021й.
Мазкур услуб талабаларга мавзу бўйича тизимли мушохада қилиш, таққослаш, солиштириш, тахлил, синтезни амалга ошириш кўникмаларини ривожлантиради. Талабалар томонидан ўтилган мавзунинг салбий ва ижобий тамонлари тахлил килинади. Умумий маълумот “Т”жадвалга жамланади ва мавзуга оид таянч тушунчаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва мухокама килиш, ўз билимларини мустақил равишда текшириш, баҳолаш, шунингдек, янги мавзу бўйича дастлабки билимлар даражасини диагностика қилиш мақсадида қўлланилади. Ўтказиш тартиби:
-талабаларга мавзуга тегишли бўлган холат ва тушунчаларнинг салбий ва ижобий томонлари иккита устунга туширилган тарқатмалар берилади (индивидуал ёки гуруҳли тартибда);
- талабалар мазкур тушунчаларнинг салбий ва ижобий томонлари ҳақида ёзма маълумот берадилар;
-ҳар бир талаба берилган тўғри жавоблар билан ўзининг шахсий муносабатини таққослайди, фарқларини аниқлайди ва ўз билим даражасини текшириб, баҳолайди.
Мисол сифатида “Кардиотоник ва атеросклерозга қарши дори воситалар фармакологияси. Юрак гликозидларини фармакокинетикаси” мавзуси бўйича холатлар салбий ва ижобий томонга ажратилади ва мухокама килинади.
Мавзу:“Кардиотоник ва атеросклерозга қарши дори воситалар фармакологияси. Юрак гликозидларини фармакокинетикаси”
Ижобий томонлари
Салбий томонлари
Замонавий педагогик технологияларнинг “Т” таҳлили усули мустақил тайёрлаш учун мавзу мухокамасини ўтказиш жараёнида кенг ишлатилади ва талабалар томонидан яхши қабул қилинади. “T” услуби талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқари вақтларда адабиётлар билан ишлаш, ёдда сақлаш, фикрларни эркин баён этиш, қисқа вақт ичида кўп билимларга эга бўлишга хизмат қилади.“T” услубидан кўпинча дарс мавзулари бўйича мустақил тайёрлаш учун янги мавзу мухокамасини ўтказишда қўлланилади.
Бунинг учун:
1. Аудиториядаги талабаларнинг хар бири мустақил равишда бугунги мавзу бўйича жадвал чизиб, мавзудаги холатнинг салбий ва ижобий томонларини ёзиб чиқади.
2. Гурухдаги талабаларга бўлиб берилган топшириққа тайёрланиш ва ўзаро гуруҳ ичидаги муҳокамаси учун 5-8 дақиқа ажратилади;
3.Янги саволларни гуруҳ ичида ўзлаштириш 5-8 дақиқа;
4. Мустақил тайёрлаш учун берилган саволлар муҳокамасини ўтказиш ва кичик гуруҳлар берган жавобларни баҳолаш.