6
1.5. Мойли мева ва уруғларнинг морфологик тавсифлари. Мойли мева
ва уруғларнинг морфологик хусусиятларига кўра синфланиши. Мева
турлари: писталар, кўшписталар, ёнғоклар, бошоқлар, дўсаклар, резаворлар
ва ҳ.к.з. Уруғларнинг гулбандда тутган ўрнининг мойли уруғ морфологик ва
технологик хусусиятларига таъсири. Мева ва уруғларнинг турли
сифатлилиги. Мойли уруғ ва меваларни турли қисмлари, морфологик
тузилишининг ўзига хослиги, Турли мойли ўсимликлар уруғларида мева ва
уруғ пўстлоғлари, уруғ муртаги ва эндоспермларнинг нисбатлари.
1.6. Мойли уруғлар кимёвий таркибининг умумий тавсифи. Липидлар.
Липидларнинг ўсимликлардаги кимёвий тузилиши ва функционал
қўлланишига кўра туркумланиши. Захира ва структура липадлари. Захира
липидлари (учацилглицеридлар). Ёғларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши.
Турли мойли ўсимликлар уруғлари ва тўкималаридаги микдори.
1.7. Мойли уруғлардаги азот тутувчи моддалар. Туркумланиши. Захира
оқсиллари. Структура оқсиллари. Мойли мевалар ва уруғлардаги айрим
ферментлар гуруҳларининг тавсифи. Ферментлар таркибига кирувчи сувда
эрийдаган витаминлар. Оқсилларнинг аминокислота таркиби. Ўсимлик
оқсиллари - ингибиторлар. Мойли мева ва уруғлардаги оқсилларнинг
микдори. Оқсил бўлмаган азот тутувчи моддалар. Заҳира оқсилларининг
тўпланиши. Уларнинг турли мойли ўсимликлар уруғ ва меваларидаги
миқдори ва тавсифи.
1.8. Мой ҳосил бўлиш жараёнининг ташқи муҳит шароитларига
боғлиқлиги. Об-ҳаво шароити, сув таъминоти, экиш на ўрим вақтининг уруғ
таркибидаги мойнинг миқдори ва сифат таркибига таъсири. Мойли мева ва
уруғлардаги модда алмашинишининг ўзига хослиги. Мойли мева ва
уруғларнинг
етилиши.
Етилаётган
мойли
уруғлардаги
модда
алмашинишининг тавсифи. Қуруқ модда тўпланиши. Липидларнинг
тўпланиши. Ёғлар, кислоталар, глицерин, липидлар синтези. Азот тутувчи
моддалар синтези. Углеводлар синтези, минерал, элементларнинг
тўпланиши. Етилаётган уруғларда нафас олиш газ алмашинишининг ва
захира моддалари тўплаинишининг ўзаро боғликлиги. Мойли уруғлардаги
уримдан кейинги жараёнлар.
1.9. Мойли уруғлар. Мойли ўсимликлар селекцияси ва уруғчилик
ҳақида умумий тушунчалар. Селекция ютуқларидан фойдаланишнинг ёғ-мой
корхоналарини модернизацияси, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар
харидоргирлиги, сифат талабларини жаҳон андозаларига мослаштириш ва
рақобатбардошлигини оширишдаги аҳамияти.
Мойли уруғларнинг ва уруғ уюмлари технологик хусусиятлари. Уруғ
уюмлари компонентлари. Бир дона ва уюм уруғларнинг физик-механик
хоссалари. Уруғларнинг шакли ва ўлчамлари, 1000 та уруғ оғирлиги, нисбий
зичлик, ўз-ўзидан хилларга ажралиш. Физик-кимёвий хоссалар. Теплофизик
хоссалари ва сорбциялаш қобилияти. Гигроскопик хоссалар. Физиологик
(биологик) хусусиятлари. Нафас олиш газ алмашиниши. Шу хоссаларнинг
уруғ уюмларнинг сақланиши, қайта ишланишига таъсири ва аҳамияти. Мева
ва мойли уруғларнинг намлигини аниқлаш. Мойли уруғлар мевалар ва
Do'stlaringiz bilan baham: |