2
3
КИРИШ
Маълумки, жаҳон ҳамжамиятида «Ўзбек модели» сифатида эътироф
этилган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур ўйланган дастури
ҳамда Инқирозга қарши чоралар дастурига мувофиқ амалга оширилаётган
изчил
чора-тадбирлар
жаҳон
молиявий-иқтисодий
инқирозининг
мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш, унинг
мувозанатли ривожланиши ва барқарор иқтисодий ўсишини таъминламоқда
[1]. Мамлакатимиз рахбари томонидан 2009 йилнинг 9 декабрида қабул
қилинган «Баркамол авлод йили Давлат Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар» тўғрисидаги қарорида илм-фанни
ривожлантириш, иқтидорли ёшларни илмий йўналишга жалб қилиш орқали
интеллектуал потенциалини юксалтириш масалаларига алоҳида тўхталиб
ўтдилар [2].
Бугунги кунда жамиятимизда кенг ўрнини топган, юқори самарадор
кадрлар тайёрлаш тизимимизнинг амал қилиниши ва ривожланишинииг
кафолати, юқори малакали, билимли мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим
муассасаларининг фаолиятини уйғунлаштирувчи омиллардир.
Мамлакатимиз мустақилликга эришгандан сўнг ёғ-мой саноатида
кескин ўзгаришлар рўй бериб, янги технологиялар амалда қўлланиши
натижасида самарадорлик ошиб бормоқда. Давлатимиз рахбарияти
талабларидан келиб чиқиб, саноатни тубдан янгилаш, техника ва
технологияларни модернизациялаш, мутахассислар билими ва тажрибасини
ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бундай ўзгаришлар озиқ-
овқат технологиясини юқори даражага кўтарилишига ва унга қўйиладиган
талабларни ошишига сабабчи бўлади.
02.00.17– «Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов
бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва
биотехнология
лари»
ихтисослиги бўйича таянч докторантурага кирувчилар учун мутахассислик
фанларидан тузилган синов дастури таянч докторантурага кирувчилардан
ҳалқ хўжалигида кенг қўлланиладиган бошоқли, дуккакли экинлар, ёрма
маҳсулотлари ва мева-сабзавот, узумчилик маҳсулотлари, ёғ-мой
маҳсулотлари олишда ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, уларни олиш
усуллари, физик-кимёвий ва технологик асослари, технологик жараёнлар
кетма-кетлиги ва бу жараёнларда ишлатиладиган асосий ускуналарни ишлаш
принципини, жараёнларнинг балансларини тузата олиш, жараённи ва
олинадиган маҳсулотни сифатини таҳлил қилиш усуллари ва маҳсулот
сифатини стандарт кўрсаткичларини билишини таъминловчи саволларни ўз
ичига қамраб олгандир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу тўпламда Республикамиз илм-
фанига, Олий ўқув юртларига, озиқ-овқат саноати корхоналарга, илмий-
тадқиқот муассасаларига
02.00.17– «Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат
маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва
биотехнология
лари»
ихтисослиги йўналиши бўйича юқори малакали
кадрларни тайёрлаш мақсадида таянч докторантурага кирувчилар учун
бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, тўлдирилган дастури тавсия
Do'stlaringiz bilan baham: |