Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Хўжалик ҳисоби турларининг қиёсий тавсифи



Download 0,51 Mb.
bet18/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик ҳисоби турларининг қиёсий тавсифи. Бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унда барча ёзувлар тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлар махсус далилловчи юридик кучга эга бўлиб, мулкнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиради ва корхона фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишни таъминлайди.
Бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти - унинг узлуксизлиги ва хўжалик муомалаларини ёппасига қамраб олишидир. Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик муомалаларини ёппасига қайд қилишни узлуксиз амалга ошира бориб, корхоналарда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини тўла тавсифлайди.
Бухгалтерия ҳисоби натура ва меҳнат ўлчовларини умумлаштирган ҳолда барча хўжалик маблағларини ва хўжалик фаолияти жараёнидаги уларнинг доиравий айланишини пул ифодасида акс эттиради. Бу бухгалтерия ҳисобини оператив ва статистик ҳисобдан фарқ қилдириб, ундан хўжалик фаолиятини сўм билан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланиш имкониятини беради ва бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятини ташкил этади. Демак, бухгалтерия ҳисоби фақат пул ифодасида юритилади.
Бухгалтерия ҳисоби тадбиркорликни ривожлантиришда ва ходимларнинг ўз меҳнати натижаларидан моддий манфаатдорлигини кучайтиришга ҳар томонлама ёрдам бериши керак. Бу эса хўжалик муомалалари ва жараёнларини пул ўлчовида ёппасига ва узлуксиз акс эттириш орқали амалга оширилади, сарфларни ва сотишдан олинган даромадларни пул ўлчовида таққослаш, фойдани аниқлаш имконини беради.
Ҳисоб ахборотларини шакллантиришнинг бутун технологияси ва ташкил этилиши хўжалик юритувчи субъект мулкларининг баҳоланиши ва ҳаракатланиши, унинг мажбуриятлари ва улар билан боғлиқ хўжалик муомалаларига қаратилган. Уларнинг йиғиндиси бухгалтерия ҳисобининг объектларини ташкил этади.
Хўжалик ҳисобининг алоҳида турлари ичида бухгалтерия ҳисоби марказий ўринни эгаллайди.
Бухгалтерия ҳисоби ахборотларининг устуворлиги, уларнинг фойдалилиги мазкур ахборотларнинг аҳамиятлилиги ва ишончлилиги билан белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби ахборотларининг аҳамиятлилиги бошқарув қарорларини қўллашнинг натижасига таъсир кўрсатиш имкониятида намоён бўлади. Чунки улар:

  • вазиятларни олдиндан айтиш ва шу асосда энг яхши мақбул вариантларни танлаш;

  • мазкур ахборот манбаси билан узвий алоқада бўлиш; - ахборотларни ўз вақтида олишга имкон беради.

Бухгалтерия ҳисоби ахборотларининг ишончлилиги қуйидагиларга асосланади:

  • унинг хўжалик жараёнига мос даражадаги ҳаққонийлиги ва

тўлиқлиги;

  • содир бўлган хўжалик муомалалари фактини тасдиқлаш имконини берадиган шаффофлиги;

  • агар ҳисоб ахборотларини олиш, унинг айрим фойдаланувчилар манфаатини кўзлаган ҳолда атайлаб чалкаштириш натижаси бўлмаса, бетарафлиги.

Бухгалтерия ҳисобининг юқорида кўрсатилган афзалликлари унинг ўзига хос жиҳатларида мужассамлашган. Булар:

  • хўжалик юритувчи субъектнинг маблағлари ва маблағлар манбаларини ҳамда хўжалик жараёнларини ёппасига кузатиш ва ўлчаш;

  • хўжалик муомалаларини рўйхатга олишнинг узлуксизлиги ва уларнинг ҳужжатлаштирилиши;

  • юқорида келтирилган афзалликлар амалга ошмаган вазиятларда махсус усулларни қўллаш (масалан, инвентаризация);

  • жорий бухгалтерия ҳисоби маълумотларини бир ҳисобот давридан иккинчисигача тегишли ҳисобот шакллари кўринишида тўлдириш йўли билан умумлаштириш.

Бухгалтерия ҳисобининг бундай ўзига хос хусусиятлари узоқ ўтмишда аниқланган бўлиб, масалан, 1590-йилда испан олими Барталамео де Салазано томонидан қуйидагича таъкидланган: “Бухгалтерия ҳисоби барча фан ва санъатлардан юқори туради, чунки ҳамма унга эҳтиёж сезади, у эса ҳеч кимга нисбатан эҳтиёж сезмайди. Бухгалтерия ҳисобисиз дунё бошқарувсиз қолган ва одамлар эса бир-бирларини тушуна олмаган бўлар эдилар” 1 . Бухгалтерия ҳисобининг юқорида баён қилинган афзалликларини амалда қўллаш хўжалик юритувчи субъект молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ишончли ахборотларни тўплаш ва тақдим этишга имкон беради. Бунда ҳисоб ахборотлари бошқарувнинг учта функсиясини: режалаштириш, назорат ва баҳолашни амалга оширишни таъминлайди.
Режалаштириш маълум мақсадни қўйишни ўз ичига олган ишлар тартибини шакллантириш ва кам харажат қилган ҳолда унга эришиш вариантларини топиш жараёнини назарда тутади.
Назорат режалаштирилган ишларнинг ҳақиқатан амалга оширилишини кузатиб бориш бўйича ишлар мажмуини ўз ичига олади. Бундай вазиятда бухгалтердан ҳақиқий харажатлар ва даромадларни режа кўрсаткичлари билан солиштиришни ўз ичига олган ахборотлар талаб қилинади.
Баҳолаш бошқарув қарорлари қабул қилишнинг бутун тизимини ўрганиш жараёнидир. Бозор шароитида баҳолашни тўғри танлаш биринчи навбатда узвий алоқа орқали амалга оширилиб, қўйилган мақсадга эришилганликни объектив баҳолашга имкон беради. Агар мазкур мақсадга эришилмаган бўлса, сабаб нимада эканлигини аниқлаш муҳимдир. Бунда асосий сабаблар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • тақдим этилган ҳисоб ахборотларига асосан хўжалик фаолиятига оид маълумотларни нотўғри талқин қилиш оқибатида режалаштиришда йўл қўйилган камчиликлар;

  • текширувчиларнинг лаёқатсизлиги, уларга тазйиқ ўтказилиши, текширув жараёнида огоҳлантирувчи тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ҳоказолар оқибатида назорат тизимида вужудга келган камчиликлар;

  • аввалдан мақсаднинг нотўғри танланганлиги.

Ҳозирги шароитда бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва аҳамияти янада кучаймоқда. Мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва бозор муносабатларининг ривожланиши бухгалтерия ҳисобининг қўлланилиш чегарасини янада кенгайтирмоқда. Чунки янги ҳисоб объектлари, унинг натижаси сифатида ҳисоб ахборотларидан фойдаланувчиларнинг янги турлари пайдо бўлмоқда. Бухгалтерия ҳисобини илмий назария ва методология ҳамда бошқарув соҳасидаги замонавий талаблар негизида ташкил этиш самарали қарорларини қабул қилиш учун манфаатдор фойдаланувчиларга зарур ахборотларни тақдим этиш имконини яратади.
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоби - бошқарувнинг муҳим қуйи тизимларидан бири ҳисобланади. Чунки у хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти жараёнида ҳақиқатда содир бўлган хўжалик операциялари тўғрисида ишончли ахборотлар билан таъминлайди.
Бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у корхонанинг мулклари, мажбуриятлари ва хўжалик операциялари тўғрисидаги барча ахборотларга асосланади. Шунинг учун ҳам бухгалтерия ҳисоби ёппасига ва узлуксиз юритилиши лозим бўлиб, бу хусусият оператив ва статистик ҳисобга хос эмас.
Бухгалтерия ҳисобида объектлар миқдор ва пул ифодасида акс эттирилади, ҳисобнинг бошқа турларида эса - пул ўлчови қўлланилмаслиги мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби корхонанинг хўжалик фаолиятини ва қарор қабул қилувчи шахсларни боғловчи бўғин ҳисобланади. Хўжалик фаолиятига доир маълумотлар бухгалтерия ҳисоби тизимига кириш, қарор қабул қилувчи шахслар учун зарур ахборотлар эса ундан чиқиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, мамлакат ҳудудидаги барча юридик шахслар бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт.
Шу билан бирга, оператив, статистик ва бухгалтерия ҳисоби бошқарувда бир хил функцияларни - ахборот ва назорат функцияларини бажаради. Ҳисобнинг ушбу турлари бир-бирларини ўзаро тўлдириб, кўп ҳолларда бир хил ахборотлардан фойдаланади.
Шунинг учун хўжалик ҳисобининг учала тури ахборотларидан яхлит тизим сифатида фойдаланиш корхоналарга хўжалик фаолиятини самаралироқ бошқариш, харидорлар ва буюртмачиларнинг талабларини қондириш ва корхонанинг бозордаги аҳволини баҳолашга имкон яратади.
Бухгалтерия ҳисобининг олдига қўйиладиган бозор талаблари қатъий ва уларнинг рўйхати режали иқтисодиёт шароитига қараганда анча кенг. Бу аввало, бошқарув мақсади корхона фаолиятининг якуний натижаси - фойда олишга қаратилганлиги билан боғлиқ.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish