Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Хўжалик ҳисобининг турлари ва уларнинг тавсифи



Download 0,51 Mb.
bet17/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик ҳисобининг турлари ва уларнинг тавсифи.
Мамлакатимиздаги алоҳида хўжалик юритувчи субъектларнинг серқирра молия-хўжалик фаолиятини ҳар томонлама акс эттириш учун хўжалик ҳисобининг оператив, статистик ва бухгалтерия ҳисоби турларидан фойдаланилади.
Уларнинг ҳар бири ўз предметига мос бўлган ҳисоб объектларига ва мазкур предметни ўрганадиган ўз усулларига эга бўлганликлари боис мустақилдирлар. Айни вақтда улардан ҳар бирининг мустақиллиги ўзаро боғлиқлик ва бир-бирини тақозо қилишидан мустасно эмас.
Ҳисобнинг ҳар бир тури бир хилдаги хўжалик жараёнларининг турли жиҳатларини ўрганиб, ахборотдан фойдаланувчиларни қизиқтирадиган ахборот оқимларининг алоҳида босқичларда кесишишига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳисобнинг барча турларига тааллуқли бўлган, улар учун жуда муҳим битта хусусият туфайлигина мумкин. У ҳам бўлса, юқорида кўриб чиқилган учта: натура, меҳнат ва пул ўлчовларининг учала ҳисоб турида ҳам қўлланилишидир. Шу боисдан, ҳисобнинг учта турини алоҳида ва батафсил кўриб чиқамиз.
Оператив ҳисоб режаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришга тезкор раҳбарликни амалга ошириш учун зарур бўлган кундалик маълумотларни олиш ва умумлаштиришга хизмат қилади. У тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Оператив ҳисоб ёрдамида корхона ресурслари ва улар миқдорининг ўзгаришини жорий тартибда кузатиш, бухгалтерлик ва статистик ҳисобда акс эттирилмайдиган қатор маълумотларни кўрсатиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш меъёрларининг бажарилиши, шартнома мажбуриятларнинг бажарилиши, машина ва қурилмалардан фойдаланиш даражаси ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
Оператив ҳисоб хўжаликка тезкор раҳбарлик қилишни таъминлаш учун иқтисодий маълумотларни тўплашда бевосита хўжалик бўлинмаларида амалга оширилади. Айрим оператив ҳисоб маълумотларидан фақат бевосита корхонада фойдаланилиб қолмасдан, балки улар корхонага раҳбарлик қилувчи юқори ташкилотларда, ҳатто иқтисодиёт тармоқлари миқёсида алоҳида оператив ҳисобот кўринишида ҳам умумлаштирилиши мумкин. Бундай ҳисоботлардан эса, маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори ва сифати, хомашё билан таъминланганлик даражаси, ҳосилни йиғиштиришнинг бориши тўғрисидаги ва бошқа маълумотлами олишда фойдаланилади.
Назорат қилинаётган хўжалик муомалаларининг мазмунига кўра оператив ҳисобда натура ва меҳнат ўлчовлари, айрим ҳолларда эса пул ўлчовлари қўлланилади.
Таъкидланганидек, оператив ҳисоб томонидан бошқарув аппаратига тақдим этиладиган ахборот кундалик хўжалик муомалалари алоҳида қисмларининг мазмуни тўғрисида жавоб бера олиши сабабли зарур. Мазкур ахборотнинг вақт оралиғида чегараланганлиги - оператив ҳисобнинг биринчи ажралиб турувчи белгиси ҳисобланади.
Бундай ахборотларни ҳисобнинг бошқа турларидан олиш уларга ғов бўлиши ва қўйилган вазифаларни ҳал этишга тизимли ёндашувни қўллашни юзага чиқармаслиги мумкин. Шунинг учун ушбу бўшлиқни ўз табиатига кўра бир хил бўлмаган, оператив ҳисоб тўлдиради. Оператив ҳисоб хўжалик ҳисобига хос бўлган учала ўлчовдан фойдаланса ҳам, шунга қарамасдан, пул ўлчовидан фойдаланиш унда чекланган. Бу оператив ҳисобда асосан доимий равишда умумлаштириш талаб қилинмайдиган, айрим бир хил хўжалик муомалалари акс эттирилиши билан боғлиқ. Мазкур ҳисоб турининг фарқ қилувчи иккинчи белгиси ҳам мана шундан иборат.
Бундай ахборотларни олишнинг тезкорлиги оператив ҳисобнинг учинчи фарқ қилувчи белгиси ҳисобланади. Оператив ахборотларни олишга бўлган талабларнинг соддалаштирилиши шундан келиб чиқади. Оператив ҳисоб ахборотлари ҳужжатлаштирилмаганлиги боис, улар юридик далилловчи кучга эга эмас. Агар оператив ҳисоб ахборотларининг тайинланишидан келиб чиқиладиган бўлса, бундай далиллаш шарт эмас. Оператив ҳисобнинг тўртинчи фарқловчи белгиси мана шундан иборат.
Оператив ахборотлар, одатда, оғзаки, телефон ёки телеграф, телетайп орқали узатилади. Айрим ҳолларда бундай ахборотлар маълумотнома, хизмат ёзуви ва бошқа кўринишда расмийлаштирилиб, бу оператив ҳисобот тузиш деб қаралиши мумкин. Зарур ҳолларда оператив ҳисобда статистик ва бухгалтерлик ҳисобдан олинган ахборотлар ҳам қўлланилади. Бу оператив ҳисобнинг бешинчи ўзига хос белгисидир. Ҳисобнинг бошқа турларига хос бўлган, ахборотларга ишлов беришнинг махсус усуллари ва амалларини қўллаш оператив ҳисобда ишлатилмайди.
Статистик ҳисоб миқдор кўрсаткичларида ифодаланадиган ижтимоий-оммавий ҳодисаларни сифат жиҳатдан тавсифлаб, кузатиш ва акс эттириш ҳамда жамият тараққиёти қонуниятларини ўрганиш тизимидир.
Статистик ҳисоб ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатлари ва ижтимоий турмушдаги сиёсий ва маданий жараёнлар ривожланишининг асосий қонуниятларини очиб беради. Иқтисодиётни бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш, статистик таҳлил қилиш ва ахборотдан фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш статистик ҳисобнинг асосий вазифасидир. Бу мақсадда статистик ҳисоб бухгалтерия ва оператив ҳисоб маълумотларидан фойдаланиб, шу билан бирга уларнинг тузилишига ҳам таъсир этади.
Ўрганилаётган ҳодисаларнинг хусусиятига кўра статистик ҳисобда натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан фойдаланилади. Статистик ҳисоб маълумотларни тўплаш ва ишлов беришнинг муайян методик усулларидан, масалан, ялпи ва танлаб кузатиш, статистик тўплаш, статистик гуруҳлаш, ўртача миқдорларни ҳисоблаш, индекслар ва бошқалардан фойдаланиб, хўжалик фаолиятининг асосий қонуниятларини очиб беради.
Давлат бошқарув органлари томонидан статистик маълумотлар асосида прогнозлар ишлаб чиқилади, иқтисодий сиёсат соҳасидаги қарорлар қабул қилинади. Мамлакат иқтисодиётини тезкор бошқариш бўйича аниқ чоратадбирлар белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектнинг маблағлари ва манбаларининг ҳаракатини акс эттириб, хўжалик жараёнида содир бўладиган муомалаларни ёппасига ва узлуксиз кузатиб бориш, кузатиш натижаларини ўлчаш ва ҳужжатларда расмийлаштириш, уларни ягона бир ўлчовда, яъни пул ифодасида умумлаштириш ҳамда бошқарув қарорларини асослаш ва қабул қилиш учун зарур кўрсаткичларни ҳисоблаш, баҳолаш, уларни тегишли ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этиш мақсадида молияхўжалик фаолиятини назорат қилиш тизимидир.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish