Онтогенез босқичларида жисмоний сифатлар ривожланиши қонуниятларини билиш уларни (қонуниятларни) педагогик жараён билан биргаликда фаол ва рационал ривожлантириш имконини берадиган қуролдир



Download 23,29 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi23,29 Kb.
#295348
Bog'liq
жисмоний сифатлар


1.5.Ёш спортчининг онтогенезда жисмоний сифатлари ривожланиши.
Онтогенез босқичларида жисмоний сифатлар ривожланиши қонуниятларини билиш уларни (қонуниятларни) педагогик жараён билан биргаликда фаол ва рационал ривожлантириш имконини берадиган қуролдир . Бу қонуниятларни билиш болаларни соғломлаштириш ва уларнинг ҳаракат сифатларини рационал шакллантириш асосидир. Шунга мувофиқ спорт тренировкасининг асосий вазифаларидан бири болалар ва ўсмирларни соғломлаштиришдир. Адабиётлар ўрганиб чиқилганда йўналтирилган ҳаракат фаоллиги ва болаларнинг туғма хусусиятларининг самарали уйғунлигини излаш анча фаол кетаётганлигини кўрамиз.(муаллифлар ФИШ ини келтирмадим). Бироқ кўпгина ишлар ва олинган натижалар қандайдир умумлашган тадқиқотлар доирасидан чиқмаган ва уларда на соғломлаштирувчи юкламалар ҳажми, на болаларнинг конститутционал хусусиятлари, на вариантлилик хусусиятлари назарда тутилмаган.
Илмий-методик адабиётлар таҳлил қилиб, ёш спортчиларнинг ҳаракат функцияларга ёш хусусиятларининг таъсири ,уларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга бағишланган ишлар етарли даражада эканлигини кўрамиз.(муаллифлар келтирилмади)
Ҳаракат функциялари дейилганда болалар,ўсмирлар ва катта ёшдагиларнинг жисмоний сифатлари,ҳаракат кўникмалари ва малакалари йиғиндиси тушуни-лади, шу билан бирга ҳаракат функцияси ташқи муҳит шароитларига қарши таъсирни таъминловчи мураккаб физиологик ходисалар сирасига киради.
Ҳаракат фаолиятининг сифат хусусиятлари чаққонликнинг, кучлиликнинг, чидамлиликнинг ўсиши намоён бўлиши, ҳаракат актида гавданинг муайян қисмларининг мутаносиб ҳаракатланиши билан характерланади.
Катталар да ҳам, болаларда ҳам жисмоний сифатлар тушунчасига ўз ҳаракат функцияларининг намоён бўлиши билан бирга, уларнинг спецификасини аниқловчи психофизиологик хусусиятлари ҳам киради.
Жисмоний сифатлар ривожланишининг структурали асоси таянч-ҳаракат аппаратидаги функционал,биомеханик ,морфологик ва биокимёвий, марказий ва периферик асаб тизимларидаги, эндокрин тизимдаги ўзгаришлар билан боғлиқдир.
Демак, жисмоний сифатлар ривожланиши даражаси тўқималарнинг ўсиши ва дифференцияланишига жавоб берадиган турли омиллар таъсири остида бўлади.
Бир қатор муаллифлар спорт билан шуғулланмайдиган болалар ва ўсмирларнинг жисмоний сифатларини тадқиқ қилишган. Ёш спортчиларни жисмоний сифатлари ривожланиши методикаларини такомилаштиришга қаратилган илмий ишлар мавжуд. (муаллифларкелтирилмади)
Мутахассисларнинг фикрича, жисмоний сифатлар ривожланиши даражаси ҳаракат кўникмалари ва малакаларини шакллантиришда, шунингдек боланинг ҳаракат функцияларини юзага келишида асосий роль ўйнайди.
Турли ёш даврларида интенсив ривожланадиган умумий ва махсус жисмоний сифатлар фарқланади.
Умумий тайёрланганлик жисмоний сифатларни, органлар ва организм тизимининг функционал имкониятларини,уларнинг мушак фаолияти жараёнида намоён бўлиш даражасининг ҳар томонлама ривожланишини тақазо этади.
Ҳозирги замон тренировкасида умумий тайёрланганлик мутлақ ҳар томонлама ривожланганлик билан боғлиқ бўлмай, балки спорт натижаларига эришиш даражасига ва тренировка жараёнини самарали кечишига таъсир кўрсатидиган сифатлар ва қобилиятларни такомиллаштириш билан боғлиқдир.
Организмнинг аэроб имкониятларини,кучлилик ва чидамлмликни оширадиган турли турдаги циклик ва ўйинли машқлар болалар ва ўсмирлар- нинг жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг физиологик асосланган воситалари ҳисобланади.
Спринтерларни махсус тайёрлашга қўйиладиган асосий талаб чаққонликни юқори даражада ривожлантиришдир.ушбу сифат ҳаракат реакциясининг яширин даври), бир карралик ҳаракат тезлиги, бир вақт бирлигида ҳаракатлар частотаси ва бу кўрсаткичлар хосиласи- куч майдонида ҳаракатланишнинг тезлиги билан характерланади (тавсифланади). Чаққонлик асосини асаб жараёнининг ҳаракатчанлиги, мушакка юборилган импульслар тезлиги ва уларнинг самарали амалга ошиши, шунингдек энергетик хусусиятлар ташкил қилади. Чаққонлик жисмоний сифатдир ва у мушакларнинг қисқариши ва тинчланишиниинг алмашинув частотаси билан аниқланади. Одатда чаққонликни учта турда кўрсатишади: спринтер чаққонлик,ҳаракат чаққонлиги ва ҳаракат реакцияси чаққонлиги. Спринтер чаққонлик –бу максимал куч ишлатиб энг юқори тезликни намоён қилишдир.
Чаққонликнинг ривожланиш даражаси асаб тизими ва асаб-мушак аппаратининг периферик қисмининг функционал характеристикалари билан аниқланади (белгиланади):асаб жараёнларининг ҳарактчанлиги,асаб импульсларининг тезлиги, кучи ва частотаси, тез ва секин толаларнинг сони, мушакларнинг зўриқиш ҳолатидан сокинлик ҳолатига ўта олиш лаёқати кабилар билан.
Чаққонликнинг ривожланиши бир текис (бир маромда) кетмайди, бу сифатнинг энг кўп ортиши 7-9,12-13 ёш даврларига тўғри келади.
Ҳаракатлар частотаси бир вақт бирлигида юқори даражани қизларда 14 ёшда, ўғил болаларда 15 ёш эгаллайди, ундаан кейин эса ўртача йиллик ўсиш пасаяди (камаяди).
Чаққонлик кишининг ташқи қўзғатувчиларга шу заҳоти жавоб қайтариш (реакция билдириш) ва чаққон ҳаракатлар бажариш лаёқатининг намоён бўлишидир. Миқдор жиҳатдан чаққонлик ҳаракат реакцияснинг яширин даври вақти, бир карралик ҳаракатлар тезлиги, бир вақт бирлигидаги ҳаракатлар частотаси ва ва бу кўрсаткичлар хосиласи- фазо (маконда) ҳаракатланиш тезлиги билан характерланади (тавсифланади) . бу чаққонликнинг асосий кўрсаткичидир.
Чаққонликни МАТ (марказий асаб тизими) нинг специфик ва кўпфункцио- нал хоссаси сифатида талқин қилиш керак. У асаб жараёнинини тарқалиши- нинг(ёйилишини) вақтли параметрларини белгиловчи, чекланган вақт (вақт лимити) шароитида киши ҳаракатлари самарасини таъминловчи психомотор функцияларнинг оперативлиги (тезкорлиги)ни бошқариш билан болиқдир.
Тезлик юкламалари ва болаларнинг функционал имкониятлари адекватлиги ҳаракат аппарати фаолиятини бошқариб борувчи биокимёвий жараёнларнинг юқори динамиклиги , асаб жараёнининг катта ҳаракатчанлиги ва бола организмига хос бўлган алмашишнинг юқори интенсивлиги билан изоҳланади.
6-7 ёшдан 9-11 ёшгача содда ҳаракат реакцияларининг латент вақти камайиши (қисқариши ) рўй беради.
Степ-тестларнинг кўрсатишича, 7 ёшдан 13 ёшгача ҳаракатларнинг максимал частотаси ортади. Ушбу кўрсаткич айниқса 7-9 ёш даврида юқори темпларда (секундига0,3-0,6 ҳаракат) ортади. 7-10 ёшли ўғил болаларнинг ҳаракат частотаси қизларникидан юқори бўлади.7-10 ёшли болаларнинг ҳаракатлар частотаси гавданинг турли қисмларида бир хил бўлмайди. Ҳаракатларнинг энг юқори частотаси гавданинг ўнг ва чап (сўл) томонларида тос-сон бўғими оёқ қисмга, бир мунча кам частота эса қўл бармлқлари ва энг кам частота тизза-болдир бўҳимларига хосдир.В.С.Фарфелнинг такидлашича, ҳаракатларнинг максимал частотасида намоён бўладиган чаққонлик сифати асаб жараёнлари- нинг ҳаракатчанлиги билан боғлиқ нарсадир.
Тезкор югуришга ўргатишнинг физиологик асослари ўсмирлик даврида яратилади. Чаққонликни ривожлантирувчи воситаларга тезлик чегараси 20 м дан 60 м гача бўлган тезликда югуриш, югуришни тезлашган темпга алмаштириб давом эттириш, шунингдек мушакларга зўр беришга қаратилган контраст машқлар киради. 14-15 ёшга келиб чаққонликни ўстириш асосини ташкил қилувчи мушакларнинг функционал ва морфологик қайта яратиш темплари пасаяди. Шу сабабли тезкорлик машқлари ва куч-тезкорлик машқларининг самараси камаяди. 15 ёшдан кейин тезкорлик ва куч лаёқатини прогрессив ривожлантиришга фақат махсус машқлар ёрдамида эришилади.
Чаққонликни такомиллаштирувчи воситалар турли тумандир. Бу максимал тезлик чегарасида бажарилувчи умумий ривожлантирувчи машқлар, ўйинлар, ўйинли машқлар, қиқса масофага югуришлар. Буларни бажаришдаги асосий шартлар- ҳаракатларнинг юқори темпини ушлаб туриш ва яхши эмоционал фонни (муҳитни) ушлаб туришдир.
Кўпгина муаллифлар чаққонликни мактаб ёшигача бўлган ва кичик мактаб ёши даврида ривожлантириш мақсадга мувофиқ деган хулосага келишган. Бундай хулосалар ўта баҳсли, чунки бу даврда мушаклар қисқаришининг биокимёвий хусусиятлари ҳали тўлалигича шаклланмаган бўлади.
Спортчиларни жисмоний тайёрлашда куч имкониятлари масаласи алоҳида ўрин тутади. Куч-мушак массаси ҳажми ва ҳолати билан боғлиқ бўлган жисмоний сифатдир. Инсон мушаклари кучига жисмоний сифат деб таъриф бериш, мушакка зўр бериш орқали ташқи таъсирларга қаршилик кўрсата олиш лаёқатини кўрсата олишдир.
Ёш даврлари кесимида мушак кучи мавзусида жуда кўп тадқиқотлар олиб борилган. Уларда мушаклар биохимияси бўйича умумлашган маълумотлар келтирилган, аэроб ва анэроб ишлар давомида кечадиган жараёнлар таҳлил қилинган, максимал жисмоний иш қобилиятига физиологик жиҳатдан баҳо берилган, киши ҳаракат аппаратининг биомеханикаси хусусиятлари очиб берилган, шунингдек турли жисмоний юкламалар таъсирида мушак толалари ва ундан ташқаридаги микроструктура- лардаги ўзгаришлар ҳақида кўплаб маълумотлар ҳам берилган. Нафақат энергитик аппаратда, балки қисқартирувчиларда ҳам ўзгаришлар бўлиши кўрсатилган,мушак толасининг таянч аппаратида (сарколемада)ги ўзгаришлар ҳам қайд этилган. Бундай чуқур ўзгаришлар алоҳида мушак тўқималари функцияларида ҳам, алоҳида ҳаракат бирликларида ва ҳаракат синапсларда, шунингдек бош мия структурасида ҳам акс этади.
«Куч-ёш даври» орасидаги боғлиқлик жуда қадим замонлардан бери ўрганила- ди, лекин конкрет ўзгаришлар ҳақида гапириш 1932 йилда А.И.Ветохин томони- дан динамограф ихтиро қилингандан кейингина мумкин бўлди. Бу аппарат ёрда- мида мушакнинг максимал кучи ва куч ривожланиши динамикасини ҳам ўлчаш мумкин.
Лекин ҳозирги вақтгача ҳам ёш даврлари бўйича (ёш катталашгани сари) мушак кучининг ўсиш хусусиятлари ҳақида бир хил хулосага келинмаган. Бунинг сабаби- куч ўта полиморф кўрсаткич бўлиб, ҳам морфологик. ҳам физиологик ва психологик кўрсаткичлар билан боғлиқдир.
Илмий –методик адабиётларда куч ва кўникмалар бўйича ўсмирлар гуруҳини шакллантириш учун бир бирини инкор қилувчи тавсиялар берилган. В.М.Волков бундай гуруҳни ташкил қилишда фақат биологик етукликка таянишни тавсия қилади. (Кучни ривожлантириш учун биологик ривожланиш вариантини баҳолашга таяниш тавсия қилинади). Ёш катталашган сари кучнинг бир йилда 2 кг ўсиши натижалари қўл панжаси динамометри ёрдамида олинган. Кейинги ўрганишлар букиш мушаклари ва ёзиш мушакларининг кучи бир хила ўзгармаслигини кўрсатди. Болаларда букиш мушаклариниг кучи кўпроқ, катта ёшдагиларда –ёзиш мускулларининг кучи кўпроқдир. Батафсил тадқиқотлар мушаклар кучи баланд-паст кўринишда ривожланади ва улардаги ўсиш муайян қонуниятлари билан боғланган. А.Кетле кучнинг максимум ўсиши 15-17 ёшга тўғри келишини кўрсатса, Е.М.Дементьев -24-25 ёшни кўрсатади. Н.В.Вя- земский куч ривожланиши жинсий етукликка, И.П.Вуркин ва В.А.Шохрин эса меҳнат фаолияти билан боғлиқ эканлигини айтишади. А.В.Коробов куч мушак массасидан тезроқ ривожланадиган бир неча даврлар мавжуд деб ҳисоблайди, бу даврлар -13-14, 16-17 ва 20-33 ёшга тўғри келади. Хамма муаллифлар мушак кучи ёш катталашган сари ўсади деган бир фикрга келишган бўлсада, унинг ўсиш темплари ҳақида бундай деб бўлмайди (якдиллик йўқ). Уларнинг бирлари куч ўсишининг энг юқори темпи кичик мактаб ёшига, иккинчилари -ўрта мактаб ёшига, учинчилари эса катта мактиб ёши даврига тўғри келади деб таъкидлаша- ди.
Кучнинг ривожланиши бир текис кечмайди.8-11 ёшда куч интенсив ўсади, 11-13 ёшда жинсий балоғатга етиш даврига кириш сабабли унинг ўсиш темплари секинлашади. 14-15 ёшдан куч яна тез ривожлана бошлайди, 18-20 ёшда у ўзининг максимал кўрсаткичига эришади. Бу динамик куч талаб қиладиган машқларга сезувчанлик жуда ортган даврлардир.
14-16 ёшли ўсмирларда мушак массаси интенсив ортади, ўз навбатида бу кучнинг ортишига ҳам сабаб бўлади. Шу билан бир вақтда бўғим-боғланиш аппарати фаол шакилланади ва мушак кучини бошқариш қобилияти юқори даражага эришади. Мушаклар кучини организмнинг муайян ишни бажаришга жисмонан тайёр эканлиги кўрсаткичи сифатида келтириш мумкин. Мушак кучи индивиднинг морфологик хусусиятларининг бевосита кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бунда морфологик хусусиятлар мушакнинг кўндаланг кесими ва мушак толалари тузилиши хусусиятлари билан боғлиқ бўлган пайли ва контрактил компонентлар мувофиқлиги, алмашинув жараёнларининг кескинлиги билан боғланган бўлади.
Мушак кучи катталиги нафақат морфологик хусусиятлар билан боғлиқ бўлмай,балки уни шакллантирувчи ташқи қаршилик кўрсатиш ва иш режими (тартиби) га ҳам боғлиқ.
Мушак кучи сутка давомида, биологик ритмларга бўйсуниб, ўзгариб туради ва бу яна бир бор мушак массасининг тузилиши ва ифодаланиши унинг намоён бўлиш имкониятига таъсир кўрсатишини урғулайди.
Кўпгина тадқиқотчилар мушак кучи ошишини эндокрин тизими билан бо-лашади, айнан шу тизим мушаклардаги оқсил алмашинувини рағбатлантиради, мушакдаги оқсилни синтез қилади , демакки пубертат даврида қизлардаги мушаклар ривожланишига таъсир кўрсатади. Аммо сенситив даврнинг ўзи эмас, балки бу йиллардаги морфофункционал хусусиятлар билан мувозанатлашти- рилган рационал юкламалар жисмоний машқлар, ўқув-тренировка машғулот- лари таъсири остида асаб-мушак боғланишларини шаклланиши ва мушакнинг қисқариш элементларини ривожланишига олиб келади.
З.И.Кузнецова томонидан олинган натижалар турли гуруҳ мушакларининг кучи турлича ўзгаришини кўрсатди. Оёққа (тагига) таъсир этадиган мушаклар кучи 8 ёшдан 14 ёшгача 200 марта(баравар) ошади, белни букиш мушаклари кучи-фақатгина 87% ортади. Муаллиф жисмоний тарбия ўқитувчиларига ўсиш суръати паст мушакларга алоҳида аҳамият беришни тавсия қилади.Оёқ мушак- лари кучининг ривожланишнинг энг мақбул даври 10-12 ёш ҳисобланади.
Мушак кучи мушак толасининг таранглашиши, шунингдек ташқи қаршилик кўрсатишга ёки оғирликка қарши ҳаракат катталигига боғлиқ бўлади. Мушак кучининг морфофункционал асоси энергетик таъминлаш мос бўлганда ва асаб-кимёвий жараёнлар таъсирида муайян мушаклар кучини яратувчи (тузувчи) актиновомиозин комплекси ҳисобланади.
Мушак кучини ривожлантиришнинг мақбул морфлогик ва физолгик асослари 12-14 ёшларда яратилади. Бу даврда гавда ҳолатини ривожлантирадиган статик ҳолатлар, туришлар, осилишлар,таянишларни амалга оширадиган мушакларни ривожлантирувчи машқлардан фойдаланиш керак. Болаларни куч намоён қилинадиган спорт турларига эрта жалб қилиш тўғри эмас. Лекин бундай хулосалар 70% болалар учун тўғри саналади, чунки олдинлаб кетган субъектлар 10-12 ёшидаёқ куч машиқларини тўла-тўкис ўзлаштириб оладилар ва статик юкламаларга яхши жавоб қайтарадилар.
Download 23,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish