Тестни танлаш
11.7
Тест
+9 балл.
1-тоифали Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича бухгалтер
»
Асосий воситаларнинг оператив ижараси
Асосий воситаларнинг оператив ижараси
Асосий воситаларнинг оператив ижараси
Оператив ижара турлари
Оператив ижарада мол-мулк мулкдори (ижарага берувчи) уни бошқа шахсга (ижарачига) молиявий ижара шартномаси ҳисобланмайдиган
мулкий ёллаш (ижара) шартномаси бўйича вақтинча эгалик қилишга ёки фойдаланишга тақдим этади (6-сон БҲМСнинг
7-бандига
қаралсин).
Фуқаролик
кодексининг
34-бобида
оператив ижаранинг прокат (
558–563-моддалар
), транспорт воситалари ижараси (
564–572-
моддалар
), бинолар ва иншоотлар ижараси (
573–578-моддалар)
ва корхонани ижарага бериш (
579–586-моддалар
) сингари турлари
белгиланган.
Прокат ҳам ижаранинг ўзи, бироқ прокатга фақат кўчар мулкни (улардан фойдаланиш мақсадига зарар келтирмасдан кўтариб юриш ёки
ташиш мумкин бўлган ҳар қандай объектларни) топшириш мумкин. Прокат шартномаси оммавий ҳисобланади ва ёзма шаклда тузилади,
кўчар мулкдан эса фақат истеъмол мақсадлари учун (бизнес юритиш ва фойда олиш учун эмас!) фойдаланилади.
*
Жисмоний шахслар билан 30 кунгача бўлган муддатга тузилган шартномалардан ташқари.
Оператив ижара объектлари
Қуйидагилар ижара объектлари бўлиши мумкин:
ер участкалари (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш учун ижарага
берилади) ва бошқа алоҳида табиий объектлар (табиий объектларга нисбатан
6-сон БҲМС
қоидалари қўлланмайди);
корхоналар ва бошқа
мулкий комплекслар;
бинолар;
иншоотлар;
ускуналар;
транспорт воситалари;
фойдаланиш жараёнида ўз натурал хоссаларини йўқотмайдиган бошқа объектлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).
Мол-мулк ва табиий ресурсларнинг барча турларини ижарага олиб ёки ижарага бериб бўлавермайди. Чунончи, Корхоналарнинг
буюртмалари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун касаначиларга асбоб-ускуналар ва
анжомлар бериш
тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 01.07.2008 йилдаги 146-сон қарорига
3-илова
) касаначи ходимларга ижарага бериш мумкин
бўлмаган куч, энергияни кўп талаб қиладиган ва техник жиҳатдан
мураккаб ускуналар, шунингдек хавфли кимёвий компонентлар
рўйхати белгиланган. Мол-мулкнинг айрим турларини ижарага беришда улардан фойдаланиш хавфсизлиги билан боғлиқ бошқа
чеклашлар ҳам бўлиши мумкин.
Ижаранинг барча турлари (шу жумладан молиявий ижара ҳам) ижарачи билан белгиланган шаклда ёзма тарзда мулкий ёллаш
шартномаси (ижара шартномаси) тузишни назарда тутади. Касаначи билан боғлиқ ҳолатда ижара муддати у билан тузилган меҳнат
шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади. Касаначи ижарага берилган мол-мулкни сотиб олиш ёки уни ёрдамчи ижарага
бериш ҳуқуқига эга эмас.
Бошқа ижарачилар (касаначилар эмас), агар бу шартномада назарда тутилган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаса,
мол-мулкни
иккиламчи ижарага беришга ҳақлилар.
Бир йил ва ундан кўп муддатга тузилган бино ёки иншоотнинг ижара шартномаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасида рўйхатдан
ўтказилиши керак (
ФКнинг 574-моддаси
;
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
,
ВМнинг 29.12.2018 й.даги 1060-сонли қарорига 1-илова
). Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал
тасдиқланиши керак (норма лизингга татбиқ этилмайди) (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарорига
илованинг 3-банди
).
Корхонани
ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (ФКнинг
580-моддаси
).
Ижара шартномаси ҳақ олинадиган хусусиятга эга ва унда ижара объекти, унинг муддатлари, миқдори, ижара ҳақини киритиш тартиби,
шартлари ва муддатлари, тарафларнинг мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ келадиган ҳолатда тутиб
туриш бўйича мажбуриятларини тақсимлаш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек тарафларнинг ижарага
олинган мол-мулкни тутиб
туриш (ижара объектларини таъмирлаш) бўйича мажбуриятлари қайд этилади.
ФКнинг нормаларига мувофиқ ижарага берилган мол-мулкни капитал таъмирлаш мажбурияти ижарага берувчи – унинг қонуний эгаси
зиммасига юкланади. Ижарачи эса уни соз ҳолатда тутиб туриши, зарурат бўлганда ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва объектни тутиб
туришга тегишли харажатларни амалга ошириши шарт.
Мол-мулк оператив ижарага қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича, касаначига эса юкхат бўйича берилади. Ижара
шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин мол-мулк мулкдорга қайтарилади.