Ижарачида оператив ижара ҳисоби
Оператив ижарада ижарага олинадиган мол-мулк билан боғлиқ таваккалчиликлар ижарачига ўтмайди. Шу сабабли у ушбу объектларни
балансдан ташқари 001-“Оператив ижарага олинган асосий воситалар” ҳисобварағида ижара шартномасида кўрсатилган қиймат бўйича
ҳисобга олади. Шартномага кўра ижарага берувчига тўланадиган ижара тўловларини ижарачи маҳсулотнинг (ишлар, хизматларнинг)
ишлаб чиқариш таннархига ёки давр харажатларига киритади (ижарага олинадиган мол-мулкдан фойдаланиш мақсадига боғлиқ ҳолда).
У шартномага мувофиқ қилиши мумкин бўлган, ижарага олинган мол-мулкни таъмирлаш ва тутиб туриш бўйича харажатлар ҳам ишлаб
чиқариш таннархи ёки давр харажатларига киритилади. Ижарага берувчи уларни ижара ҳақи ҳисобига қайд этиши ёки, агар бу ижара
шартномасида қайд этилган бўлса, қоплаши мумкин.
Оператив ижара бўйича операциялар ҳисоби ижарачида бир нечта вариантда - 6910-“Тўланадиган оператив ижара”, 3110-“Олдиндан
тўланган оператив ижара” (
21-сон БҲМС
) ва 4330-“Берилган бошқа аванслар” (Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс
эттириш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 31-банди
, АВ томонидан 01.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
ҳисобварақларидан фойдаланиб амалга оширилиши мумкин.
Қандай вариант танланганидан қатъи назар, ижарачи ижарага олинган мол-мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаб ёзмайди ва у билан
боғлиқ солиқларни тўламайди. Ҳатто агар улар ижара ҳақи таркибида ҳисобга олинган бўлса-да, бу, ҳар қандай ҳолда ҳам, бюджетга
эмас, балки ижарага берувчига тўловлар бўлади.
Ижара шартномасида, башарти ижарачи шартнома бўйича бутун сотиб олиш нархини тўлаган бўлса, ижара объекти оператив ижара
муддати тугагач ёки у тугашига қадар ижарачининг мулкига ўтиши шарти белгиланиши мумкин. Тарафлар сотиб олиш нархини белгилаш
пайтида, ушбу объектдан фойдаланиш учун илгари тўланган ижара ҳақини ҳисобга киритиш тўғрисида келишиб олишлари мумкин.
Ушбу ҳолда оператив ижара объектига мулк ҳуқуқи ижарачига ўтади ва объект бухгалтерия ҳисобида унинг мол-мулки сифатида ҳисобга
олинади.
Бухгалтерлар малакасини баҳолаш
тизими
Ўзбекча
Бош саҳифа
Ўқув тести
Имтихонлар
Экспресс-синовлаш
Танлов
Кўп учрайдиган саволлар
Negmatov Geldiyor
Менинг натижаларим
Чиқиш
Сайт «NORMA» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқилган.
Контентни яратишда «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма», «Амалий бухгалтерия» ЭМТ ва «Амалий солиқ солиш» ЭМТ
материалларидан фойдаланилди.
Манзил: Ўзбекистон, 100105, Тошкент ш., Миробод т-н, Таллимаржон кўчаси, 1/1.
Тел. (99878) 148-11-72. E-mail:
admin@bir.uz
Ресурс маъмуриятининг рухсатисиз сайт материалларидан нусха кўчириш ман этилади.
© «NORMA» МЧЖ, 2017-2019 й. Барча ҳуқуқлар химояланган.
12+
Наша страница
на Facebook