Ижарага берувчида оператив ижара ҳисоби
Ижара операцияларининг бухгалтерия ҳисоби
6-сон БҲМС
“Ижара ҳисоби” ва Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш
тартиби тўғрисидаги
низом
(АВ томонидан 01.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Оператив
ижарада ижара объектига эгалик қилиш билан боғлиқ таваккалчиликларнинг ҳаммаси ижарачига ўтмайди. Шу боис ижарага олинган
мол-мулк ижарага берувчининг балансида ҳисобга олинишда давом этади, у амортизацияни ҳисоблаб ёзади, солиқларни тўлайди ва уни
тутиб туришга доир бошқа харажатларни амалга оширади.
Ижарага берувчининг оператив ижара объектларини тутиб туриш билан боғлиқ харажатлари (амортизация, суғурта, капитал ва жорий
таъмирлаш, оператив ижара объекти билан боғлиқ солиқлар ва бошқалар) улар вужудга келган ҳисобот даврида жорий харажатлар деб
эътироф этилади. Олинадиган ижара тўловлари (ҳақ) эса унинг даромади деб эътироф этилади.
Оператив ижарани ҳисобга олиш тартиби активларни ижарага бериш корхонанинг асосий фаолият тури деб ҳисобланиш-
ҳисобланмаслигига боғлиқ. Солиқ кодексининг
22-моддасига
кўра асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари
бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти.
Асосий воситаларни оператив ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланган ижарага берувчи корхонанинг бухгалтерия ёзувлари
9030-“Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” ҳисобварағидан фойдаланиб амалга оширилади.
Асосий воситаларни оператив ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланмайдиган ижарага берувчи корхоналар 9350-“Оператив
ижарадан даромадлар” ҳисобварағидан фойдаланадилар. Ва, тегишинча, бундай даромадлар уларда бошқа операцион фаолиятдан
даромадлар деб эътироф этилади.
Ижарага берувчининг ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши
Ижарага берувчи ҳар ойда шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасига ҳисобварақ-фактурани ёзади. Кўчмас мулк ижараси билан
боғлиқ ҳолатда – агар коммунал хизматлар, электр энергияси ва алоқа хизматлари қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаса, балки
ижарачи томонидан у истеъмол қилган хизматлар миқдорида қопланса, ҳисобварақ-фактурада ижарага берувчи алоҳида сатрда
қуйидагиларни кўрсатади:
ҚҚС суммасини ажратган ҳолда ижара ҳақи суммасини (агар ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлса);
мазкур хизматлар қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммасини ажратган ҳолда ижарачи истеъмол қилган хизматлар учун қопланадиган
суммани (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби, АВ томонидан 21.01.2019 йилда
3126-сон, 3-илова
).
Истеъмол қилган коммунал хизматлари, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарачидан олинган қоплаш суммаси ижарага
берувчининг даромади ёки харажати бўлиб ҳисобланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |