184
орасидаги масофа, шамол тўсиш
иншоотлари, жойлашиш йўналиши, дрениж системасини жойлашиши,
йўллар, саралаш ва ярим қадоқлаш, совутгичлар, мевани қайта ишлайдиган корхоналар, ўғит сақлайдиган,
яшик сақлайдиган омборларнинг жойлашиши кўрсатилади.
Интенсив боғларда кварталлар энг маъқул оптимал майдони 10-12 гектарни ташкил этади. Шакл
жихатдан энг қулайи тўғри бурчакли кварталлар. Бўйи 500-600 м ва эни 200 м кварталлар ишлов беришга
ва барча иш жараѐнини механизациялашга қулай хисобланади. Кварталлар катаклара бўлинади.
Катакларни майдони 2 гектар бўдгани маъқул. Ҳар бир катак орасида бир томонлама харакат қилиш ва
суғориш эгатларни олиш учун 5-6 м энида йўл қолдирилади. Дарахтларни жойлаштиришда 1 гектар
майдонда қанча кўп дарахт жойлашган бўлса ҳосил ҳам шунча кўп бўлади. Симбағазли боғларда
ўстирилаѐтган мева дарахтларни эни пакана бўйли дарахтларда 100см ва паст бўйли дарахтларда 150 см
ташкил қилиши лозим шунда танасини қуѐш нурлари яхши ѐритади. Дарахталарни бўйи 3.5 м ошмаслиги
керак. Қатор оралари 3.44 м бўлганда дарахтлар таналари қуѐш нури билан яхши таминланган бўлади.
Пакана ва паст бўйли пайвантакларни ўстириш учун тавсия қилинадиган олманинг навлари қуйидаги
турларга бўлинади. Паст ўсувчи –
Ред мелба , Рояль ред Делишес, ўрта ўсувчи – Первенец самарқанда,
Боровинка ташкентская, Кинг Девид, Пармен зимний, золотой, Джонотан, Старк, Голден Делишес, Ренет
Симаренка, Нафис.
Интенсив мевали боғлар узлуксиз 18-35 йил ўсиб, ривожланиб ҳосил беради. Олдиндан боғ
экиладиган майдон сув юриши учун яхшилаб теккисиланиши лозим, Паст ва пакани бўйли мевали боғлар
экиладиган майдонларни плантацсока камида 50-60см хайдаш лозим фақат бу амални боғни экишдан 6 ой
олдин ўтказиш керак. Бу амал ППУ – 50 ѐки ПП-50 ПГ аграгати ѐрдамида амалга оширилади.
Интенсив боғ турларини аниқлаганда махаллий шаротидан келиб чиқиб тупроқ таркиби сув
таъминоти майдонини рельефи ишчи кучи мавжудлиги, марказий комуникацияларга нисбатан жойлашиш
масофаси, қайта ишлаш корхоналарининг узоқлиги ва энг асосийси шу худудда қайси
мева тури яхши
ўсиб, ҳосил бериши хисобга олинади. Зич экилган интенсив боғнинг эрта ва мўл ҳосил беришига бу боғ
қандай кўчатлар билан барпо қилингани катта аҳамиятга эга. Замонавий интенсив боғлар асосан
шохланган кўчатлар билан барпо қилиняпти. Шохланмаган бир яшар кўчатлардан боғ яратилганда уларни
90-100см баландликда кесиб шохлатиш лозим. Танаси ердан 25-30см бўлган қисми тозалаб ташланади,
шох-шабба ҳосил бўладиган (65-75см) қисмида эса кўп миқдордаги майда, катта бурчак ҳосил қилиб
чиққан шохлар қолдирилади ва уларда биринчи йилидаѐқ мева қуртаклари бўлади.
Етарлича зичликда
экилган мевали боғдан келаси йили махсулдор ҳосил олиш имкони бўлади.
Кўчатларни экишдан олдин илдизлари махсус тайѐрланган шатмоққа ботириб олинади (гўнг +
тупроқ + фунгицид – окарицид + сув) ва илдиз бўғизи тупроқ юзасидан 4-5см юқори қилиб экилади.
Экилган кўчатларнинг атрофи лагансимон қилиб очилади ва икки томонидан суғориладиган жўяклар
билан бирлаштирилади.
Суғориш экиш билан бир вақтда бошланади. Экилган кўчатлар кузда экилса кесилмагани маъқул.
Баҳорда экилган кўчатлар эса эккандан сўнг 7-10 кун ўтказиб кесиш мақсадга мувофиқ.
Замонавий интенсив боғларда дарахтларга шакл бериш анъанавий усулдан фарқ қилиб, дарахтлар
веретино усулида шаклланади. Бу боғларда дарахтни шохлатишга кўпроқ эътибор берилади. Бу боғларда
бақувват она шохлар шакллантирилмайди ва асосий эътибор майда ҳосил шохларга йўналтирилган
бўлади. Ҳар хил йўллар билан уларнинг сони кўпайтирилиб борилади. Келажакда ўзининг технологияси
бўйича буталанади[1].
Кўчатлар танаси қуѐш нурини қайтариш ва дезинфекция қилиш мақсадида оҳак ва тупроқ
аралашмаси билан оқлаб чиқилади.
Кўчатлар ўз вақтида ва барча технологияларга амал қилган холда экилса, уларнинг кўкариш
даражаси 98-100% ни ташкил этади.
Биринчи экилган йилдан бошлаб дарахтлар яхши ўсиш кучига эга бўлиб, мевали қуртаклар ҳосил
қила бошлайди. Шунинг учун ѐз давомида кўчатлар тупроқ шароитидан келиб чиқиб, 10-18 маротабагача
яхшилаб суғорилади. Кўчат атрофи 3-4 маротаба 10-12см чуқурликда юмшатилади.
Олма денгиз сатҳидан 700-1000м баландликда яхши ўсади ва ривожланади. Боғ орасига оралиқ
экинлар экиб фойдаланилганда кечки экинлар экиш тавсия этилмайди.
Дарахтлар оралари ўт босмаслиги учун ѐшига қараб 40-80см кенгликда эрта баҳорда гербицидлар
билан ишлов берилса анча самарали бўлади.
Сифатли мевалар етиштиришда янги агротехник тадбирларни қўллаш борасида академик
М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот
институти ходимлари Япония
қишлоқ хўжалиги мутахассис-ларининг тажрибаларига таянган ҳолда тадқиқотлар олиб боришди.Бу
агротехник тадбирни асосан Республикамизда шафтоли, олхўри, олма, нок, беҳи ва анор боғларида кенг
қўллаш мумкинлигини исботлашди.
Боғдорчилигимиздаги замонавий хорижий технологияларни кенг қўллаш ички бозорни сифатли
мева билан таъминлаш ва жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашда муҳим омиллардан бири бўлади. [2]