Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
 


188 
ИССИҚХОНАЛАРДА САБЗАВОТЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ 
С.Юнусов, З.Абдиев, А.Элмуродов
Тошкент давлат аграр университети 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта уствор йўналишлари бўйича 2017-2021 
йилларда харакатлар стратегиясининг 3- йўналиш 3-пунктида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш 
ва жадал ривожлантириш яъни мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза 
маҳсулотни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш; пахта ва 
бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, картошка, сабзавот, озиқ-овқати мойли экинларни 
жойлаштириш; қишлоқ хўжалик экинларининг янги селекция навларини яратиш каби бир қанча 
вазифалар белгиланди.
Шунга асосан Республикамизда сабзавот экинларини мавсумдан ташқари пайтларда ахолини 
тўлиқ таъминлаш ва экспортни йўлга қўйиш мақсадида 2018 йили 844 гектар майдонга замонавий 
иссиқхоналарни барпо этиш режалаштирилган. Келажакда иссиқхоналарни майдонини кенгайтириш шу 
билан бирга иссиқхона бўйича мутахассисларни кўпайтириш, малакали кадрларни тайѐрлашга эътибор 
қаратилди. Республикамизда замонавий гидропоника иссиқхоналарда махсулот етиштириш ва стандарт 
талабларга жавоб берувчи махсулотни чет элга экспорт қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. 
Айниқса хозирги технологиялар ривожланган даврида гидропоника усулида сабзавотларни етиштириш 
дунѐ бўйича мувофаққиятли натижаларга эришилмоқда.
Гидропоника - бу тупроқсиз шароитда яъни субстратларда, сувли ишчи эритмасида етиштириш 
маъносини англатади. Сабзавот экинлари тупроқсиз, махсус жихозланган иншооатларда яъни какос 
қипиғи ва минерал ваталарда етиштирилади. Бунда сувда эритилган озиқа моддалари томчилатиб суғориш 
орқали вақти-вақти билан озиқлантирилади. Бундай шароитда ўсимликлар учун зарур бўлган барча 
мўътадил омиллар, жумладан, ҳаво ҳарорати, намлиги, иссиқлик, ѐруғлик, карбонат ангидрид гази, тоза 
сув, макро хамда микро элементлар билан таъминлаш сунъий равишда вужудга келтирилади. Натижада 
ўсимликларда фотосинтез жараѐни фаоллашади ва кўплаб органик моддалар тўпланиб, жадал ўсиб 
ривожланиши ва мўл ҳосил бериши таъминланади.
Аҳолини йил давомида янги, витаминга бой сабзавот маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш учун 
сабзавотларни нафақат очиқ ерда, балки химояланган ерларда етиштириш мақсадга мувофиқ. Бунинг 
учун мамлакатимизда барча шароитлар мавжуд. Ўзбекистон худуди ѐруғликни жадаллиги бўйича 7 
мингтақага мансуб, бунда энг қоронғи ойларда (декабр, январ) ҳам табиий ѐруғлик иссиқхоналарда 
бодрингни ўсиши, гуллаши ва ҳосил бериши учун деярли етарли, аммо помидор ҳосилини шаклланиши 
учун бир оз камроқдир. Қолган ойларда ФФР сабзавотларни ўсиши ва ривожланиши учун тўлиқ 
етарлидир. Шу боис Ўзбекистон шароитида иситиладиган иссиқхоналарда ҳоҳлаган сабзавотларни 
ҳоҳлаган мавсумдан ташқари вақтларда етиштириш мумкин.
Гидропоника усулда сабзавот экинларидан помидор, аччиқ ва ширин қалампир, бодринг ва қисман 
кўкат сабзавотлар экилмоқда. Иссиқхоналарда энг кўп экиладиган экинлар қаторига помидор ва бодринг 
киради. Сабзавотлар таркибида биологик фаол моддаларни мавжудлиги уларни нафақат озиқ-овқат балки 
мухим шифобахшлик хусусияга эга эканлигини инобатга олиб мамлакатимизда сабзавот маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш меъѐрин кўпайтириш ва уларни экспортини йўлга қўйиш катта аҳамият эга. 
Республикамиз бўйича оддий иссиқхоналарда етиштирилаѐтган помидорни ўртача ҳосилдорлиги 
ҳар 1 м
2
дан 7 кг ни, бодринг эса 6-8 кг ни ташкил қилади. Экиш муддатлари бўйича ўртача ҳосилдорлик 
турлича бўлиб, қишки-баҳорги мавсумда юқори: бодринг 10-12 кг/м

ва помидор 7-8 кг/м 

ни ташкил 
қилади. 
Помидорни мамлакатимиз шароитида барча айланишларда: кузги-қишки, қишки-баҳорги, ўтувчан 
ва узайтирилган мавсумларда етиштирилади. 
Иссикхоналарда етиштириш учун помидорни 80 дан ортиқ нав ва дурагайлари Ўзбекистон Республикаси 
худудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат Реестирига киритилган. Уларнинг 
асосий қисми чет эл мамлакатларининг дурагайларидир. Ҳозирги кунда иссиқхона сабзавотчилигида 
экилаѐтган уруғларнинг кўп қисми чет эл дурагайлари хисобланади.
Замонавий иссиқхоналарни барпо этишда Жанубий Корея, Франция, Исроил, Голландия, Туркия, Эрон, 
Хитой ва Россиянинг фирмалар плѐнкали иссиқхоналарни қуриш, турли ускуна ва жиҳозларни келтириб 
ўрнатиш билан шуғулланмоқда. Шунга қарамасдан мамлакатимизда иссиқхоналарда етиштирилаѐтган 
сабзавотларнинг ўртача ҳосилдорлиги бошқа ривожланган мамлакатлардагидан анча паст. Тиббиѐт 
муассасалари томонидан тавсия этилган меъѐрларга қараганда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига бир йилда 
6,5 килограмм махсулот истеъмол қилиши керак, жумладан, 2,5 кг помидор, 2 кг бодринг ва 2 кг кўкат 
сабзавотларни мавсумдан ташқари вақтда истеъмол қилиниши кераклиги таъкидланган.


189 
Хозирги кунда гидропоника усулда помидор етиштиришда чет эл дурагайлардан Ламия F1, Торри 
F1, Рафита F1, Дафнис F1 дурагайлари синаб кўрилди.Ўзбекистон шароитида 2016-2017 йилларда 
Тошкент давлат аграр университетида илмий тадқиқот ва ўқув тажриба станцияси гидропоника 
иссиқхонасида помидор етиштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилди. 
Помидор кўчатини оддий усулда 48 уяли оддий касеталардан фойдаланиб тупроқ, қум, чириган 
гўнг 1:1:2 нисбатдаги субстратда ўстирилди. Тажрибада Rofita, Torri (Голландия) ва Ламия (Исроил) нав 
ва дурагайлари уруғларини барча вариантларда 2-август куни экилди.
Кўчат етиштириш давомида суткалик ўртача харорат 33-35 С, ҳаво намлиги 28-35%, намунавий 
иссиқхонада эса 23-26,5 С ни ва 44-55% ни ташкил этди. Уруғларни униб чиқишини аниқлашда 1-
вариантида касеталар устидан субстрат тўлиқ намлангунга қадар махсус пуркагич ѐрдамида озуқали сув 
сепиб борилди ва қора полиэтилен плѐнка билан ўраб қўйилди. 
Тажрибанинг 2-4 вариантларида эса махсус 240 доналик пенопласт кассеталардан фойдаланилди. 
Пенопласт кассеталарга уруғларни экишдан олдин касеталар уясидаги тиқинларни тўлиқ намлаш учун 
махсус тайѐрланган озиқа эритмасида бўктирилди ва уруғ экилиб усти вермикулит (1,5-2 г) билан 
мульчланди. Унинг устига қоғоз ѐпилиб, махсус пуркагич ѐрдамида озуқали сув пуркалиб (ҳар бир 
касетага 0,7-1,0 л), қора полиэтилен плѐнка билан ѐпиб қўйилди (2,3,4). 
Тажрибада уруғларни 50 фоизга униб чиқиши 3 кунда яъни Ламия ва Dafnis дурагайларида бўлди. 
Назорат вариантда эса бу кўрсаткич 7 кунни ташкил этди. Уруғларнни тўлиқ униб назорат вариантда 12 
кундан сўнг қолган вариантлардаги уруғларни униб чиқиши 6-8 кунни ташкил қилди. Иссиқхонада 
помидор уруғларини оддий усулда униб чиқишига нсбатан пенопласт кассеталарда унидирилганда 4-6 кун 
эртароқ униб чиққанлиги маълум бўлди.
Кўчатларни етилиш муддати хар бир вариантда кунлик кузатувлар асосида ўтказилди. Бунда 
назорат вариантдаги яъни оддий касселарада ўстирилганда помидор кўчатлари 30 кун давомида етилган. 
Қолган вариантларда яъни пенопласт кассеталарда 13-16 кунда кўчатлар тайѐр бўлган.
Тажрибада кўчатларни сифатига бахо берилган яъни асосий поясининг узунлиги, барглар сони
поя диаметри ва илдиз узунлиги ўлчанган. Натижаларга кўра кўчатларнинг баландлиги 16-20 см ни 
ташкил этган. Вариантлар ичида Rofita дурагайи энг юқори кўрсаткични яъни кўчат баландлиги 20 см ни 
ташкил этган. 
Хулоса қилиб айтганда, гидропоника иссиқхоналарида помидор кўчатларини тайѐрлашда кўчат 
етиштирувчи тувакчалар ва кассеталарга эътибор қаратиш лозим. Пенопласт ва полиэтилен 
кассеталарнинг кўчатлар етилишига таъсири ва афзалликлари аниқланган. Помидор кўчатларини 13-16 
кунда тайѐр бўлиши ѐки оддий усулда тайѐрлашга нисбатан 14-17 кун олдин етилишини таъминлаш 
иссиқхоналарда сабзавотлардан эрта ва юқори хосил олишда мухим ахамиятга эга. Олиб борган 
тажрибамизда пенопластдан тайѐрланган кассеталарда помидор кўчатини етиштириш яхши самара 
берган. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish