Янги Ўзбекистонни янги мутахассислари бундан ташқари математика, физика, фалсафа, мантиқ, адабиётни мукаммал ўзлаштирган ва ҳаёти давомида бу фанлардан фойдаланишни билиши зарур.
Янги Ўзбекистон мутахассиси бир неча тилни билишидан ташқари Марказий Осиё мутаффаккирлари, жаҳон алломалари ҳаёти ва ижодини, жаҳон ёзувчилари асарларини ўқиган, театр, кино, таъсвирий саънатдан ҳабардор бўлиши лоизм.
Айниқса, бугунги мутахассис ҳалқ оғзаки ижоди наъмунларини “Алпомиш”, “Гўр ўғли”, “Равшан”, “Рустам” достонларини Алишер Навоий, Захириддин Муҳаммад Бобур, Машраб, Махтумқули, Фузулий, Хазиний, Хувайдо ғазалларидан Ойбек, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф, Рауф Парпи, Махмуд Тоир, Иқбол Мирзо, Тўра Сулаймон шэърларидан ёд билиши зарур.
“Касбий маънавият” фани барча фанлар билан узвий алоқададир. Булар: педагогика, психология, маънавият шунослик, аҳлоқ, нафосат, фалсафа, тарих, адабиёт, маъданият, миллий ғоя қисқаси барча фанлар билан доимо алоқада.
Маънавият ва дин. “Маънавият мезонларидан бири бўлган, инсоннинг иймон ва тафаккурини камол топтириш ва мустаҳкам эътиқод ва дунё қарашини шакллантиришга хизмат қилади. Маънавият ва дин кишиларни юксак маънавий идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонлари билан узвий боғлиқ тарзида ривожланди. Маънавиятлилик, инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб ўйлаш, яхшилик, қаноат, меҳр-шавқат каби фазилатлар диний қадриятлар таъсирида шаклланади”
Маънавият ва сиёсат. Жамият ҳаётида бир-бири билан узвий боғлиқ тушунчалардир. Юксак маънавият асосига қурилган сиёсат мамлакатни барқарор ривожланишига олиб келади.
“Бирор бир мамлакатда фақат муайян гуруҳ ва кучлар ҳукмронлигини таъминлашга, халқ оммасини маънфатларига зид ва шу асосида тор доирадаги маънфатларини ҳимоя қилувчи тузумни сақлаб қолишга қаратилган сиёсат адолациз, маънавиятдан ҳоли бўлган бошқарув усули ва воситасидир. Бу сиёсатнинг жамият ва мамлакат миқиёсидаги ҳукмронлиги иносн ҳуқуларининг поймол этилшига, моддий ва маънавий бойликларининг талон-тарож қилинишига, зўравонлик, жоҳиллик, текинхўрлик, ўз мансабидан ғаразли ниятда фойдаланиш, порахорлик каби маънавий қашшоқлашув шакллари вужудга келишига сабаб бўлади.”
Касбий маънавият фани билан алоқадор бўлган педагогика, тарих, аҳлоқ, адабиёт қисқаси барча фанлар билан боғликлиги натижасида инсон руҳияти, ҳис-туйғулари, кечинмалари ривожланиш асосида эзгулик, яхшилик, адолат, диёнатлилик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, садоқат, вафо, эътиқод, иймон,ватанпарварлик, ўзликни англаш каби кўплаб тамоиллар пайдо бўлади. Бу тамоиллар инсонни маънавиятлилик даражасини кўрсатади.
Янги Ўзбекистонни янги даври мутахассисларини шаклланишида, тайёрланишида маънавиятнинг рўли беқиёс. Чунки инсон жамиятда яшар экан у теварак-атрофдагилар билан мулоқот қилади. Инсонлар бир-бирлари билан мулоқот қилишлари, ўқиб-ўрганишлари, янгиликларидан хабардор бўлишлари орқали дунё қарашлари ўзгаради, ривожланади. Шу билан бирга маънавиятга қанчалик эгалиги теварак-атрофдагиларга маълум бўлади. Глобалашиб бораётган ва маърифий соҳада таҳдидлар, ахборот ҳуружлари, турли бузғунчу ғоялар миллий маънавиятимизга, маънавий қадриятларизмига қарши таҳдид ва хатарлар мавжуд бўлган даврда уларга қарши курашда маънавиятнинг рўли катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |