186
1-жадвал
Гилос навларининг фенологик фазаларинг ўтиши (2017 й)
№
Гилос навлари
дарахт
х
олат
и
гулла
ш б
ош
ланд
и
қийғос
гулл
аши
гулла
ш туг
ади
гулла
ш б
ал
ли
м
ев
а
пши
ш
бош
ланд
и
м
ев
ани
ѐппа
си
га
пши
ш
м
ев
а п
шиш
туг
ади
Х
оси
лд
орлиги
кг
/
дар
1
Бахор
4
17,04
20,04
23,04
4
8,05
19,05
3,05
6
2
Боамбе де Котнаре
4
17,04
20,04
23,04
4
10,05 19,05
1,06
17,7
3
Валерий Чкалов St
3
17,04
20,04
22,04
3
14,05 23,05
3,06
5
4
Венус
5
9,04
12,04
16,04
4
10,05 14,05
7,06
9
5
Гульбахор
5
17,04
20,04
23,04
4
10,05 21,05
2,06
11
6
Дрогана
желтая St
4
9,04
12,04
16,04
4
8,05
23,05
3,06
25
7
Изюмная
5
12,04
14,04
16,04
5
8,05
19,05
27,05
9,5
8
Крупноплодная
5
14,04
16,04
19,04
5
8,05
23,05
4,06
9
9
Приусадебная
4
12,04
14,04
18,04
4
6,05
19,05
28,05
6
10
Ревершон St
5
9,04
12,04
16,04
4
7,06
12,06
16,06
4
11
Чернявка
4
18,04
20,04
23,04
4
9,05
18,05
27,05
8
12
Желанная
5
16,04
19,04
21,04
5
5,05
16,05
29,05
15
13
Рубиновая ранняя
3
9,04
12,04
16,04
4
5,05
16,05
28,05
3
14
Волове сердца
5
9,04
12,04
16,04
4
8,05
26,05
8,06
7
15
Клон Эльтона St
3
12,04
16,04
18,04
4
4,05
17,05
28,05
12
Гилоснинг назорат Клон Эльтона st 12 кг 1 тупда 100 % назоратдаги навга нисбатан юқори хосил
берган навлар, Боамбе де Котнаре нави 17,7 кг 1тупда назоратда навга нисбатан 47,5 % юқори хосил
берди Желанная нави 15 кг 1 тупда назоратга нисбатан 25 % юқори хосил берди.
Юқорда ўзини ижобий хусусиятлари билан бошқа навларга нисбатан қуйдаги навлар ажралиб
чиқди. Боамбе де Котнаре
,
Желанная навлари серхосиллиги ва йириклиги, бозорбоблиги билан бошқа
навларга нисбатан ажралиб чиқди. Боамбе де Котнаре
,
Желанная навларни давлат реестирига киритиш
учун, давлат нав синаш комисиясига топшрилди.
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати.
1.Программа и
методика сортизучения плодовых, ягодных культур и винограда И.В.Мичуринск
1973 г
2.Мевачилик асослари Т.Э.Остонақулов, С.Х.Назиева, Б.Х.Ғуломов. Тошкент 2010 й
ЛИМОНЧИЛИКДА АСОСИЙ МАКРО ВА МИКРО ОЗИҚА МОДДАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
М.У.Каримов, С.И.Ўсканова
Тошкент давлат аграр университети
Лимончиликда макро ва микро озиқа моддаларининг ўрни беқиѐс. Лимон ўсимлиги учун меъѐрида
ва ўз вақтида макро ва микро озиқ моддалари билан озиқлантирилса, юқори ва сифатли ҳосил олинади.
Лимон ўсимлиги макро элементлардан азот, Фосфор, калий ва микро элементлардан магний, руҳ, темир,
бўр, марганецга талабчан ҳисобланади ва лимон ҳаѐт фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди.
Азот лимон тупининг барги ва поясини ўсишида, гул ғунчалар,тугунчалар ва мева ҳосил бўлишида
асосий озиқа ҳисобланади.Азот озиқаси етишмаганда ўсимликнинг шохларини ўсиши секинлашади ѐки
умуман тўхтаб қолади.Азот етишмаслиги белгилари ўсимликнинг баргларида яққол сезилади.
Барглари
секин аста сарғая боради ва яхши ривожланмайди, барглар майда ва оч яшил тусга киради. Агар азот
етишмаслиги кучли сезилса барглар ѐзилмай тўкилиб кетиши мумкин. Агар мева тугунчалари ҳосил
бўлган бўлса, уларнинг аксарияти тўкилиб кетади. Энг асосийси азот етишмаслиги белгиларидан бири бу
ўсимликнинг гуллаш даврида чангчилари ривожланган аммо оналик тумшуқчалари
етилмаган гуллар
187
жуда кўпчиликни ташкил қилади. Натижада очилган ғунчалар чангланмайди ҳамда гуллар тўкилиб кетади
ва ҳосилдорлик кескин камаяди.
Фосфор озиқаси ҳам ўсимликлар ҳаѐтида муҳим рол ўйнайди айниқса мевалар шаклланишида ва
уларнинг сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этади. Фосфор етишмаслигининг асосий белгиларидан
бири барглар қўнғир рангга киради ва қуриб қолади. Баргларни қўнғир рангга кириши ва қуриб қолиши
унинг чекка қисмларидан бошланади. Қари барглар бронза рангга кириб тўкилиб кетади. Ўсимлик
тўқималарида қанд моддаларини ҳосил бўлиши кескин камайиб кетади. Мевалар дағаллашиб, пўсти
қалинлашади шакли эса ѐқимсиз кўринишга эга бўлади. Азот ва фосфор билан меъѐрида
озиқлантирилганда лимон мевалари сувли, силлиқ ва юпқа пўстли бўлади.
Калий озиқаси етишмаганда лимонни барглари йириклашиб қабариқ бўлиб қолади. Баргларнинг
ранги сариқ бронзарангга киради. Ўсимликнинг ўсиши секинлашади ва ўсув нуқталари қуриб қолади.
Ўсимликнинг барглари тўкила бошлайди ва кейинчалик қуриб қолиши мумкин. Шу нарса аниқланганки
азот, фосфор озиқалари етишмаганида ўсимликда мевалар ҳосил бўлмаганидек калий озиқаси етишмаса
ҳам шу холат кузатилади.
Шундай қилиб, ўсимликни меъѐрида ўсиб
ривожланиши учун азот, фосфор, калий озиқалари
асосий рол ўйнайди. Бундан ташқари лимон ўсимлиги микроэлементлар деб номланувчи кичик
миқдорларда ишлатиладиган озиқа элементларга ҳам эҳтиѐж сезади. Буларга бор, магний, руҳ, темир,
марганец ва х.к.лар киради. Юқорида номлари келтирилган озиқаларни етишмаслиги лимон ўсимлигида
турли хил касалликлар, ҳосилни камайиши ва уларни сифатини ѐмонлашувига олиб келади.
Магний етишмаганда баргнинг ўртасида жойлашган томирларда ва сўнгра бутун барг бўйлаб
хлороз белгиси кузатилади. Бунда баргнинг асосий қисми, баъзида барг учлари яшиллигича қолади.
Рух етишмаганида барглар одатдагидан майдароқ, учли бўлиб, тўқ яшил рангли томирлари билиниб
туради.Улар ораси эса оч-яшил ѐки оч-сариқ рангда бўлади. Шохлари калта бўғинли бўлиб,
ингичка
баргли бўлади. Мевалари майдалашиб, пўсти қалин бўлади.
Темир моддаси етишмаса баргларнинг оч-яшил, сариқ ѐки оқиш фонда бўлиб, томирлари алоҳида
билиниб туради. Айниқса асосий барг томирлари яшилроқ бўлади. Шохлари кучсизланиб кўпинча қуриб
қолади. Ўсимликнинг ўсиши секинлашиб охири умуман тўхтаб қолади қолади.
Марганец етишмаганида ўсимлик барги бўйлаб турлича яшил рангли бўлиб, барг тўрлари орасида
сариқ ранглар бўлади. Кейинчалик сариқ ранглар ўрнида қуриб қолган барг пластинкалари пайдо бўлади
ва охир оқибат барг қуриб қолади.
Олтингугурт етишмаганида барг томилари ва кейинчалик баргнинг бошқа қисмлари оч-яшил ѐки
оч-сариқ рангли бўлади. Яшил ранглар темир ва марганец етишмаганга қараганда озроқ камаяди, яъни
барглар бутунлай сариқ ѐки оқиш рангли бўлмайди. Аммо азот етишмаганга қараганда кўпроқ сарғаяди.
Калций етишмаганида навдалар учидаги барглар яшил рангини йўқота бориб, пастга томон буралиб
қолади, сўнгра барг учи ва четлари қурийди. Охир оқибат барглар ѐрилиб, муддатидан олдин тўкилиб
кетади.
Бўр элементи етишмаганида ѐш барглар меъѐридаги рангларини йўқотади ва барг пластинкаси
ичкарисига буралиб қолади. Юқоридаги барглар носоғлом оч-сариқ рангга киради. Бошқа баргларда эса ѐғ
текканга ўхшаш доғлар пайдо бўлади ва аста секин ярим шафофликка ўтиб боради. Баргнинг марказидаги
томирлар ѐрилади ва пўкак-ғовак бўлиб қолади. Меванинг пўстлоғида тўқ жигаррарнг доғлар
пайдо
бўлади ҳамда смоласимон модда оқиб чиқиб қотиб қолади.
Мис етишмаганида новда учидаги баргларнинг доимий сўлиб туриши кузатилади. Барглар одатдан
ташқари шапалоқ кенг бўлади. Тўқ яшил рангли бўлади. Базида яшил баргда тўқ яшил тусга эга бўлган
томирлр ажралиб туради. Мевасининг пўстида смоласимон моддалар оқиб чиқиб қотиб қолади.
Шу ўринда бўр микроўғити тўғрисида айтадиган бўлсак, бу озиқа гулдаги найчаларнинг ўсиши ва
хаѐт фаолиятини кучайтиради, уруғ ва меваларнинг пишиб етилишини жадаллаштиради ҳамда
қурғоқчиликка бардошлилигини оширади. Бўз тупроқларда 0,45-2,0 мг/кг дан паст бўлганда бўрли
ўғитлар қўллаш лозим. Бўрли ўғит сифатида бўрат кислотани ишлатиш мумкин. Унинг таркибида 17,3%
бўр мавжуд. Бу ўғитни профилактика мақсадида қўллаш ҳам мумкин.
Демак, юқорида номлари келтирилган макро ва микроўғитларни лимон ўсимлигига ўз вақтида
ҳамда керакли миқдорда қўлланилса сифатли ва мўл ҳосил олинади. Шу билан бирга лимон тупи ва
меваси турли ҳил нуқсон касалликлардан холи бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: