Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 



СЎЗ БОШИ 
 
Бугун юртимизнинг барча жабҳасида, жумладан, сиѐсат, иқтисодиѐт, ижтимоий-гуманитар 
йўналишлари ва албатта, илм-фанда жадал ривожланишни талаб этаяпти. Чунки илм-фан ҳамда ҳаѐт 
ўртасида шундай узвий боғлиқлик мавжудки, агар у турмушимизга қанча кўп хизмат қилса, ҳаѐтимиз ҳам 
илм-фанни бундан-да кўпроқ бойитади. Президентимиз билдирилган устувор вазифалардан шуни чуқур 
ҳис этиш, англаш мумкинки, илм-фан ва у билан мунтазам шуғулланаѐтганлар давлатимизнинг доимо 
эътиборидадир. Маълумки, ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи илм-фан тараққиѐти 
билан бевосита боғлиқ. Жуда қисқа тарихий даврда Ўзбекистонда узлуксиз таълимнинг янги тизими 
яратилди, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайѐрлаш ҳамда уларни аттестация қилиш тартиби 
такомиллаштирилиб, илм-фаннинг роли ва мавқеи оширилди. 
Олий ўқув юртларида олиб борилаѐтган тадқиқотлар тармоқ ва корхоналарнинг муайян эҳтиѐжига 
йўналтирилаѐтгани комплекс вазифаларни ҳал этиш имконини бермоқда. Жумладан, ишлаб чиқариш ва 
унинг талабларидан хабардор бўлган мутахассисларни тайѐрлаш кенгаймоқда. Улар талабалик пайтидаѐқ 
корхоналар буюртмасини бажаришда ҳамда илмий лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. Бу, ўз навбатида, 
реал секторга ишлаб чиқариш технологияларини жадал модернизация қилиш ва маҳсулотлар 
рақобатбардошлигини ошириш имконини бераѐтир.
Ўзбекистон илм-фани бугунги кунда ўзгариб бораѐтган бозор талабларига жавоб берадиган, 
юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион иқтисодиѐтнинг 
технологик базасини яратиш борасида улкан имкониятларни намоѐн этмоқда. Моҳиятига кўра ноѐб бўлган 
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг ҳаѐтга татбиқ этилиши натижасида фундаментал ва амалий 
тадқиқотлар, жумладан, инновация лойиҳалари амалга оширилишини таъминлайдиган академик ва олий 
ўқув юрти илм-фанининг ривожланган сектори фаолият кўрсатмоқда.
Умуман олганда, мустақиллик йилларида олимларимиз томонидан бугунги замон талабларига мос 
ҳамда қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратиш ва жорий этиш, тупроқ унумдорлигини 
ошириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда ресурстежамкор янги технологияларни ишлаб 
чиқишборасида қатор ишланмалар ва ихтиролар яратилиб, амалиѐтга кенг тадбиқ этилмоқда. Бу эса 
мамлакат аграр соҳасини ривожланишига катта туртки бўлмоқда. 
Бугунги конференциянинг асосий мақсади ҳам, аграр соҳани ривожлантиришда чуқур назарий, 
ҳамда инновацион тадқиқотлар олиб бориш бўйича фикр алмашиш, тайѐрланаѐтган ѐш талаба кадрларни 
аграр соҳада эришилган ютуқлар, олиб борилаѐтган илмий тадқиқотлар билан яқиндан таништириш ва 
уларни бу соҳага жалб қилиш асосида юқори малакали кадрларни тайѐрлашга қаратилган. Шунингдек, ѐш 
кадрларга таълим беришда олий ўқув юрти ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда фаолият 
кўрсатиш, ―устоз-шогирд‖ анъаналари асосида узвий тадқиқотлар олиб бориш, бу эса соҳани жадал 
ривожлантиришга хизмат қилади. Ҳақиқатан ҳам мамлакат ва жамият ривожи илм-фан тараққиѐти билан 
бевосита боғлиқ. Бу соҳани ривожлантиришга қаратилаѐтган эътибор замирида иқтисодиѐтимиз барқарор 
суръатларда ривожланишини таъминлаш, рақобатбардош, қўшимча қийматга эга тайѐр маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш ва уларни жаҳон бозорига олиб чиқиш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, 
янги иш ўринлари ташкил этиш, ѐшларимизни етук, юксак билим ва маънавиятга эга мутахассис сифатида 
тайѐрлаш, мамлакатимизнинг жаҳон миқѐсидаги нуфузини ошириш сингари устувор вазифаларни амалга 
ошириш лозим. 
Тошкент давлат аграр университети жуда катта илмий, педагогик салоҳиятга эга бўлиб, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси қарорига асосан бир қанча ихтисосликлар бўйича 
Илмий кенгаш фаолият олиб бориб, юқори малакали кадрлар тайѐрлашга ўзининг муносиб ҳиссасини 
қўшиб келмоқда.Ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида ўтказилаѐтган мазкур конференция 
фан-таълим интеграция тизимини ривожлантириш орқали баркамол авлодни замон талабларига мос ҳолда 
вояга етказишга қаратилган саъй-ҳаракатлардан бири ҳисобланади. 
Мазкур тўпламда юқорида келтирилган йўналишлар ва долзарб муаммоларни ҳал қилиш борасида 
амалга оширилган изланишлар натижалари ѐритилган бўлиб, улар аграр соҳани янада ривожлантиришга, 
назарий ва амалий билимларга эга бўлган мукаммал мутахассисларни тайѐрлашга хизмат қилади ҳамда 
таклиф ва тавсиялар республикамиз аграр соҳасининг ривожланишига ўз хиссасини кўшишига ишонаман. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish