Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
 



1-ШЎЪБА 
ЎСИМЛИКШУНОСЛИК, ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА АГРОКИМЁ СОҲАСИДАГИ
ЗАМОНАВИЙ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР 
 
МУТТАСИЛ ШОЛИ ЕТИШТИРИШДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ
ҲОСИЛДОРЛИККА ТАЪСИРИ 
М.А.Эргашев,
 
М.А.Ахтамов, А.И.Абибуллаев

Шоличилик илмий тадқиқот институти 
Ҳукуматимизнинг аграр сиѐсати республика қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни 
янада чуқурлаштириш, аҳолини озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ҳамда саноатни хом 
ашѐга бўлган эҳтиѐжини тўла қондириш, мамлакатимизни аграр соҳаси ривожланган мамлакатлар 
даражасига етказишга қаратилган. Бунга эришиш учун қишлоқ хўжалик экинларидан юқори, сифатли 
маҳсулот етиштириш талаб этилади. Бунинг учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида оқилона хўжалик 
юритиш, ер, сув заҳираларидан фойдаланишнинг самарали усуллари ва технологияларини ҳар бир 
ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда қўллашни тақозо этади. 
Шоли дунѐ халқларига қадимдан маълум бўлган ва кенг тарқалган донли экинлардан бири 
ҳисобланиб, ер юзидаги кўпгина мамлакатларда энг қимматли озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳисобланади. 
У Хитой, Ҳиндистон, Япония, Покистон, Индонезия, Въетнам ва айниқса тропик мамлакатлар 
аҳолисининг асосий озиқа маҳсулотидир. Шоли қишлоқ хўжалиги экинлари орасида ер юзида тарқалиш 
амплитудасининг кенглиги билан ажралиб, у шимолий кенгликнинг 30 градусидан то жанубий 
кенгликнинг 30 градусигача тарқалган ягона қишлоқ хўжалик экини ҳисобланади. Шунингдек, ўзига хос 
иқлим шароитларига, айниқса, сувга бўлган талаби билан ҳам ажралиб туради
Гуруч маҳсулотига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. ФАО нинг расмий маълумотлари 
бўйича 2020 йилга бориб 781 млн тонна талаб этилади. 2020 йилда кутилаѐтган шоли ишлаб чиқариш 
миқдори 750 млн т ташкил этиш керак. Бу миқдор эса ер шари аҳолисини тўлиқ таъминлай олмайди.[1] 
Муттасил шоли етиштириш борасида илмий изланишлар 1974-йилданбуѐн олиб борилмоқда. 
Муттасил шоли етиштиришда ўтлоқи-ботқоқ тупроқ шароитида юзага келадиган физик ва кимѐвий 
ўзгаришлар аниқланади ҳамда тупроқ унумдорлиги пасайишини олдини оладиган агротехник тадбирлар 
ишлаб чиқиш талаб этилади.[2] 
Тадқиқотларни олиб боришдан асосий мақсад
-
муттасил шоли етиштиришда ўтлоқи-ботқоқ 
тупроқларда уларнинг физик ва кимѐвий таркиби қандай ўзгаришлар рўй бериши мунтазам равишда 
аниқлаб борилиб, бу шароитда тупроқ унумдорлигини бир меъѐрда сақлаб турадиган ҳамда 
ҳосилдорликни оширадиганюқори самарадор, экологик софтехнологиялар ишлаб чиқишдир. 
Муттасил шоли етиштириш шароитида 2017 йилги тадқиқотларқуйидаги вариантларда амалга 
оширилди: 
1-вариант –Агротехник тадбирлардан фақат бегона ўтларга қарши кимѐвий кураш усули қўллаш. 
(назорат) 
2-вариант – кузги шудгорлаш олдидан ҳар 2 йилда гектарига 40 т ҳисобида чиритилган гўнг 
солиш.
3-вариант – кечпишар шоли навлари учун тавсия этилган минерал ўғитлар миқдори N
180
Р
150
К
150
солиш.
4-вариант – N
150
Р
120
К
120 
+ ўсимлик қолдиғини қолдириш. (Ҳосил йиғиштирилганда ўсимлик 
пояси ерда қолдирилиб шудгор қилинади) 
5
-
вариант – гербицидсиз экологик тоза шоли етиштириш. Эрта баҳорда шудгорланган далага 
мола-борона босилиб 5-10 см сув қатлами 2 кун давомида ушлаб турилади. Сув тўхтатилиб ушбу 
далаларда бегона ўтларнинг тўлиқ униб чиқиши билан (май ойининг 1 ўн кунлигида) механизмлар билан
сувда ишлов берилади. 1-2 кун сувда ивитилган уруғлик сувга сепилади. 
Илмий тажрибаларда қуйидаги агротехник тадбирлар амалга оширилди: 
Муттасил шоли етиштириш бўйича тажрибаларнинг1-вариантида (назорат варианти) 
шудгорланган майдонга май ойининг биринчи ўн кунлигида мола борона босилиб сув бостирилди. 2-3 
кундан сўнг сувда мола босилиб ивитилган уруғлик сувга сепилган. 2-вариантда кузги шудгорлаш 
олдидан тажриба дастурига мувофиқ 40 т/га меъѐрда чиритилган гўнг солинди. Агротехник тадбирлар 
назорат вариантидагидек амалга оширилди. 3-вариант – кечпишар шоли навлари учун тавсия этилган 
минерал ўғитлар миқдори (N
180
Р
150
К
150
)ни вегетация даври давомида қисмларга ажратган ҳолда бўлиб 
беришга асосланади. Бунда фосфор-100% эрта баҳорда тупроққа ишлов беришдан олдин, калий 50% 
экишдан олдин, азот 30-% экишдан олдин, 40%-туплаш фазасида тўлиқ берилди. Калийнинг қолган 50 %и 


10 
туплаш фазасининг охирида ва 30 % миқдордаги азотни найчалаш фазасининг бошланишида далага 
киритилди. Назорат вариантидаги қўлланиладиган тадбирлар амалга оширилди. 4-вариант бўйича 2016 
йил ҳосил йиғимидан сўнг ўсимлик қолдиғи далада қолдирилиб шудгор қилинган эди. Тажриба майдонига 
N
180
Р
150
К
150
меъѐрда минерал ўғит берилган.5- вариант – гербицидсиз экологик тоза шоли етиштириш 
варианти бўлиб, барча агротехник тадбирлар иш режасига мувофиқ бажарилди.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish