Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


НОКНИ КЮРЕ НАВИНИ КУЧСИЗ ПАЙВАНДТАГЛАРДА ҲАР ХИЛ ЭКИШ



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
НОКНИ КЮРЕ НАВИНИ КУЧСИЗ ПАЙВАНДТАГЛАРДА ҲАР ХИЛ ЭКИШ
СХЕМАЛАРИ ВА ШАКЛ БЕРИШ УСУЛЛАРИНИ БИОМЕТРИК ЎЛЧАМЛАРИГА 
ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ 
 
И.Ч.Намозов, А.Мансуров, Н.Салохитдинова 
Тошкент давлат аграр университети 
 
Республикамиздаги барча вилоятларда, боғдорчилик ва узумчиликни жадал ривожлантириш
ҳосилдорлигини кескин ошириш, сифатини яхшилаш, шу йўл билан аҳолини, маҳсулот ишлаб чиқариш 
корхоналарини сифатли мева маҳсулотлари билан кўпайтириш имкониятлари мавжуд. Шунинг учун 
ҳозирги вақтда бизни жумҳуриятимизда бу масалага, яъни олма ва нок учун фойдаланиладиган паст бўйли 
бўлган клон пайвандтагларда барпо қилинган боғларни экиш схемаларини ва турли хил шакл бериш 
усулларини ўрганиш ва танлашга ҳозирги кунда жуда катта эътибор берилмоқда. 
Бу тажрибани ўтказишдан мақсад ишлаб чиқаришга паст бўйли бўлган жадаллашган нок боғларини 
барпо қилиш экиш схемаларини ва шакл бериш усуллари танлаб олиниб шу соҳа бўйича ишлайдиган 
фермер хўжаликларига тавсия этилади. 
Н.П.Донских, [1] (Кабардина Балкор) тажриба станциясида паст бўйли пайвандтагли олма 
дарахтларга шакл берганда уларни меваларини сифати яхшиланган. 
Мичурин давлат аграр университетининг расмий сайтида профессор В.А. Потаповнинг [4] 
маълумот беришича, дунѐ боғдорчилигининг ривожланиш тажрибалари шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда 
кучсиз ўсувчи клон пайвандтагларидаги жадал боғлар энг самарали олма боғи типи ҳисобланади. 
В.И.Будаговский [2]. Бутасимон шакл бериш усулини яратган. Бу энг оддий усул. Кўчатзорда 
кўчатларни 40 см қолдириб қирқиб ташланада, шундан 30 см кўчат танасига тўғри келади. Боққа 
ўтқазишда бир симли сўри ишлатилади. 1м баландликдаги сўрига иккита бақувват Шоҳини боғлаб 
қўйилади. 
И.В. Муханиннинг [3] таъкидлашича, дунѐ боғдорчилигининг дарахтлар юқори зичликда ва жуда 
юқори зичликда экилувчи жадал ва супержадал боғ типига ўтиши билан экиш материалининг сифатига 
талаблар кескин ортди. Экиш материалининг сифати эса қўлланиладиган клон пайвандтаглар 
пархишларининг ҳолатига бевосита боғлиқдир. Органик мульчаловчи субстратлар қўлланиладиган клон 
пайвандтаглари пархиш оналикларини етиштиришнинг юқори самарали конструкцияси ва технологияси 
ишлаб чиқилган. 
Дала тажрибалари ТошДАУ нинг кичик тажриба хўжалигидаги ѐш нок боғида олиб борилди. 
Изланишлар олиб бориладиган боғнинг умумий майдони 0,30 гектарни ташкил қилади, тажриба 4 
қайтариқда олиб борилади. 
Тадқиқотлар беҳининг ―А‖ типидаги клон пайвандтагига уланган нокни Кюре нави устида олиб 
борилади. 
Тажрибалар майдончасида қуйидаги фенологик, биометрик кузатувлар, ўлчашлар ва ҳисоблашлар 
олиб борилади ва таҳлил қилинади: 
1.Фенологик кузатишлар (кўчатларда вегетацион фазаларини ўтиш саналари белгиланади). 
Куртакларнинг бўртиши, ѐзилиши, дастлабки новдаларнинг пайдо бўлиши, уларнинг ўсиши ва ўсишдан 
тўхташ муддатлари белгилаб борилади. 


194 
Клон пайвандтагларга уланган нок кўчатларини новдалар сони саналади (20 та ўсимликлар 
ҳисобида). 
2.Кўчатларнинг баландлиги ҳамда уларнинг ўсиш динамикаси ўлчаб борилади (ҳар 15 кунда).
3.Илдизларнинг умумий узунлиги, оғирлиги, илдизларнинг ўсиш давридаги ҳажми (20 та тупда 
ҳисобланади).
4.Олинган маълумотларнинг иқтисодий самарадорлигини Р.Г. Бороздин, 1980 йил услуби билан 
аниқланади.
5.Олинган маълумотлар Б.А. Доспехов, 1973 йил усули бўйича математик таҳлили қилинади. 
2016 йилда олинган натижаларни таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Нокни Кюре навини беҳини паст 
бўйли пайвандтагида ҳар хил экиш схемалари ва шакл бериш усуллари ўрганилганда 1-жадвалда шу нарса 
маълум бўлмоқдаки сийраклашган ярусли усулда шакл берилган дарахтларни экиш схемалари яъни 4х4м 
назорат вариантидаги дарахтларнинг баландлиги 2,45 м бўлган бўлса, 4х3,5м экиш схемасида дарахтларни 
баландлиги 2,76м бўлганлиги аниқланди олинган маълумотлардан кўриниб турибдики бу вариант назорат 
вариантидан 21% га баланд бўлган. 
Шоҳ-шаббасининг кенглиги бўйича ўрганганимизда 4х4м назоратдаги вариантда 1,78 м ни ташкил 
қилган бўлса 4х3,5м схемада экилган вариант назорат вариантидан 21% га зиѐд бўлган.
Танасининг диаметрини таҳлили ўрганилганда эса 4х3,5м схемада экилган вариант назоратдаги 
вариантдан 20 % га юқори бўлган. 
Шу навни пальметта усулида шакл берилганда эса экиш схемалари бўйича 3х2,5м назорат 
вариантида дарахтларни баландлиги 2,42 м бўлган бўлса, 3х1,5м ли вариантда 2,70 м ни ташкил қилган ва 
назорат вариантига нисбатан 20% га кўп бўлганлиги кузатилди. 
Шоҳ-шаббасининг кенглиги назорат вариантида 1,80 м бўлган бўлса 3х1,5 м схемада экилган 
вариантда эса 1,91 м бўлаганлиги аниқланди. 
Танасининг диаметрини таҳлили бўйича эса 3х1,5 м схемада экилган дарахтларнинг диаметри 3,5 
см ни ташкил қилиб назорат вариантига нисбатан 25% га зиѐд бўлагалиги аниқланди.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish