Икала палата депутатларининг ваколат муддати – 5 йил.
Юқори палатага, яъни Олий мажлиснинг Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-бўлим 18-боб
77-моддасига мувофиқ, Қораколпогистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда
6 нафардан жами 84 нафар вакил сайланади, 16 нафар аъзоси санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш сохасида ҳамда ката амалий тажрибага эга бўлган, алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Сенат йиғилиши заруратга қараб, лекин 1 йилда камида
3 маротаба ўтказилади. Вазифаси – парламентнинг қуйи палатаси томонидан ишлаб чиқилган қонунларни муҳокама қилади. Сенат раиси - Илгизар Собиров.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-бўлим, 18-боб,
81-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг сайловдан кейинги биринчи йиғилиши, Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловлардан кейин 2 ойдан кечиктирилмасдан чақирилади.
18-савол. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида депутатлар сони неча нафарни ташкил этади ?
Жавоб: Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида депутатлар сони 150 нафардан иборат бўлиб, ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида сайланади. (Шундан, кўппартивийлик асосида
135, нафари, Ўзбекистон экоҳаракатдан 15 нафар). Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси спикери Дилором Тошмухаммедова.
19-савол. Миллий мафкура нима ?
Жавоб: Мафкура- бу муайян бир ғоялар тизимидир. Ўз навбатида ғоя - бу бирор иш харакат қилиш ҳақидаги фикр, уй, ният ва мақсадларни ўзида ифода этадиган, билдирадиган сўздир. Мафкура муайян бир ғоялар тизими бўлиб, кишиларнинг жамиятнинг воқеликка бўлган онгли, муайян бир мақсадни кўзлаган, изчил муносабатларни ўзида ифода этади. Унинг асосий аҳамияти ва қиммати ҳам ана шундадир.
Миллий мафкура - ўзлигимизни муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини ҳалқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамият олдига бугун қўйилган олий мақсад ва вазифаларни қамраб олиши шарт.
20-савол. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қачон қабул қилинган ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил
8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12 чақириқ
11 сессиясида қабул қилинган. Конституция асосида–ижтимоий ва иқтисодий тузум асослари, бошқарув қурилиш шакллари, шахснинг ҳуқуқий мавқеи, хокимият ва бошқарув органларини ташкил этиш тартиби ва уларнинг ваколатлари, одил судлов ва сайлов тизимини ташкил этиш асослари белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
муқаддима, 6 та бўлим, 26 та боб, 128-моддадан иборат.
Жумладан, муқаддима
Биринчи бўлим. Асосий принциплар (1-7-моддалар)
Иккинчи бўлим. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари (8-52-моддалар)
Учинчи бўлим. Жамият ва шахс (53-67-моддалар)
Тўртинчи бўлим. Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши
(68-75-моддалар)
Бешинчи бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши
(78-126-моддалар)
Олтинчи бўлим. Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби
(127-128-моддалар)
21-савол. Ўзбекистон Республикаси халқи номидан кимлар ва қайси органлар иш олиб боришлари мумкин ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-боб
10-моддасига асосан Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президент иш олиб бориши мумкин.
Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга хақли эмасдир.
22-савол. Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгилари тўғрисида гапириб беринг?
Жавоб: Энг асосийси барча соҳаларда ҳуқуқ ва қонуннинг устиворлиги ва сўзсиз тан олиниши, давлатнинг суверенлиги, ўз ҳалқи ва бюджетига эга эканлиги, ўзининг давлат тили, конституцияси, ҳудудий чегаралари дахлсизлиги ҳамда ўзининг давлат рамзлари байроғи, герби ва мадхиясига эга.
Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари - байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
23-савол. Ўзбекистон Республикасининг конституциясида Давлатимиз молия-банк тизими бўйича қандай таъриф берилган ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг конституциясининг 25-боб (Молия ва кредит)нинг 122-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга. Ўзбекистоннинг давлат бюджети Республика бюджетидан, Қорақалпогистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.
123-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.
124-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини Республика Марказий банки бошкаради (монитар сиёсат)
24-савол. Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётини ислоҳ этишнинг асосий тамойилларини санаб беринг ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 5 та тамойил белгилаб берилган;
Давлат бош ислоҳотчи тамойили;
Иқтисодиётни сиёсатдан устунлик тамойили;
Қонун устиворлиги тамойили;
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш тамойили;
Кучли ижтимоий ҳимоя тамойили.
25-савол. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат принциплари тўғрисида гапириб беринг ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати ўзаро ҳурмат, уруш қилмаслик, куч ишлатмаслик, ички ишларга аралашмаслик, мафкураси, тузумидан қатъий назар ташқи алоқалар ўрнатиш, чегаралар даҳлсизлигини тан олиш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |