Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига (лавозимли)



Download 476,5 Kb.
bet7/32
Sana25.02.2022
Hajmi476,5 Kb.
#311047
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
I. Иқтисодий саволлар

Вазифа жиҳатидан таснифи давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган асосий вазифалар бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади.
Ташкилий таснифи бюджетдан ажратиладиган маблағлар уларни бевосита олувчилар ўртасида тақсимланиши акс эттирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбирлар турлари бўйича харажатларни гуруҳдашдан иборат бўлади.
Иқтисодий таснифи тўловларнинг иқтисодий вазифаси ва турлари бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади.
Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифи тақчилликни молиялаштиришнинг ички ва ташқи манбалари бўйича гуруҳлашдан иборат бўлади.


29-савол. Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларга белгиланган чекловлар тўғрисида тушунча беринг ?


Жавоб: 2000 йил 14 декабрдаги 158-II-сон «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар балансли даромадлар ва харажатларга эга бўлиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўйилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилиш ва ижро этишда:
1) қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган манбалар ҳисобига жамғармалар ташкил этишга;
2) маблағ жалб қилишни амалга оширишга (юқори бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно);
3) бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағдан ортиқроқ маблағ сарфлашга (ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
4) бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга;
5) юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари беришга йўл қўйилмайди.


30-савол. Давлат бюджети таркибига кирувчи жамғармаларни санаб беринг?


Жавоб: Бюджетдан ташқари маҳсус жамғармалар молия тизимининг 2 чи буғини ҳисобланиб, Ўзбекистонда 10 дан ортиқ бюджетдан ташқари жамғармалар мавжуд. Шундан 4 таси “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан Давлат мақсадли жамғармаларига қуйидагилар киради:

  1. Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;

  2. Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг маҳсус ҳисобварағи;

  3. Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси;

  4. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.

Давлат мақсадли жамғармаларини тузиш, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Юкорида кўрсатилган барча бюджетдан ташкари маблағлар Ўзбекистон Республикасининг консолидация бюджетини ташкил килади.
Консолидациялашган бюджет таркибига кирадиган бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар:

  • Мактаб таълим жамғармаси;

  • Мелиорация жамғармаси;

Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт ва ривожлантириш жамғармаси.


31-савол. Давлат бюджети ижросини назорати бўйича тушунча беринг?


Жавоб: Бюджет тизими тўғрисидаги Қонунинг 38-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа молия органлари томонидан Давлат бюджети ижроси назорат қилинишини амалга оширилади.
Давлат бюджети ижроси назорат қилиниши чоғида:
турли даражадаги бюджетлар ижроси якунларини кўриб чиқади;
турли даражадаги бюджетларга маблағлар тушуми тўғрисида солиқ ва божхона органларидан, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлардан ахборотлар олади;
бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказади;
товар етказиб берувчининг (иш бажарувчининг, хизмат кўрсатувчининг) бевосита ҳисобварағига бюджет маблағларини олувчилар номидан тўловларни амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ банклардан бюджет маблағлари ҳаракати тўғрисида маълумотлар олади;
бюджет маблағлари олувчиларнинг молия-хўжалик фаолиятини ўз ваколатлари доирасида тафтиш қилади ва текширувдан ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йилнинг ҳар чорагида Давлат бюджети ижросининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этадиган якунларини кўриб чиқади.


32-савол. Эркин қолдиқ миқдорини аниқлаш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисида тушунча беринг ?


Жавоб: Молия вазирлигининг 2001 йил 29 декабрдаги 130-сонли буйруғи билан тасдиқланган (Адлия 14.03.2002 й. №1111) “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижросини амалга ошириш тўғрисида”ги Тартибга асосан (пункт №№216-217) Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бюджетлари ҳисоб-варақларидаги қолдиқлар ҳамда жорий йил молиялаштириши учун зачет қилинган маблағлар биринчи навбатда тегишли бюджетлар айланма касса маблағларини шакллантиришга йўналтирилади. Тасдиқланган айланма касса маблағлари ҳажмидан ортиб қолган маблағлар қолдиғи бюджет маблағларининг эркин қолдиғини ташкил этади.
Эркин қолдиқлар фақатгина Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бюджетлари ҳисоб-варақларидаги молия йили бошидаги (1 январь) қолдиқлар ҳисобига шакллантирилади.
Тасдиқланган айланма касса маблағлари ҳажмидан ортиб қолган маблағлар қолдиғи Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бюджетларининг эркин қолдиғи ҳисобланиб, “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонун (32-модда)га асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетлар бюджет маблағлари қолдиқларининг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли ҳокимларнинг қарорига кўра қўшимча харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкин.
Асос: 12.04.2001 йилдаги 1025-Йўриқноманинг 8-моддаси,
84-моддаси.
Эркин қолдиқ маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:

  • Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодиётни ва ижтимоий-маданий тадбирларни;

- тасдиқланган манзилли дастурда кўзда тутилган капитал қуйилмаларни молиялаштиришга;
- туман, шаҳар, қишлоқ, посёлкаларни ободонлаштиришга;
- тегишли ҳокимларнинг ва бўлимларнинг биноларини таъмирлашга ва улар учун асбоб-ускунларни сотиб олиш харажатларини молиялаштиришга йўналтирилади.


33-савол. Маҳаллий бюджетлар даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмини аниқлаш усуллари ва уни ишлатиш тартибини тушунтириб беринг ?



Download 476,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish