I. Иқтисодий саволлар
4-савол. Давлатнинг мақсадли жамғармалари нима?
Жавоб: “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан Давлат мақсадли жамғармаларига қуйидагилар киради:
Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи;
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
Давлат мақсадли жамғармаларини тузиш, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Юкорида кўрсатилган барча бюджетдан ташкари маблағлар Ўзбекистон Республикасининг консолидация бюджетини ташкил килади.
Консолидациялашган бюджет таркибига бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармаси, мелиорация жамғармаси, Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт ва ривожлантириш бюджеташ жамғармалари киради.
5-савол. Лизинг нима, унинг афзалликлари ?
Жавоб. Лизинг-инглиз тилидан таржима қилинганда «ижара» деган маънони англатади. Унинг қисқа ва узоқ муддатли турларини хорижий мамлакатларда молиявий ва оператив лизинг деб юритилади.
Мамлакатимизда эса унинг оддий ижарадан фарқ қилувчи хусусияти лизинг фақат асосий воситаларни узоқ муддатли ижарага олиш ёки уни хизмат муддати тугагандан сўнг ижарачига тўлиқ ўтиб кетиши билан изоҳланади.
Илмий ва хуқуқий жиҳатдан янада аниқ таърифи қуйида келтирилган. Лизинг техникавий лойихаларни кредитлаш шакли бўлиб, техник воситалар ва ускуналарни асосан ўрта ва узок муддатли ижарага берилишини ифодалайди. Ўзбекистонда лизинг муносабатлари 1999 йил 14 апрелда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган "Лизинг тўғрисида"ги Қонун ва бошқа хуқуқий-меьёрий хужжатлар билан тартибга солинади. Лизинг операцияларида бир томон (лизинг берувчи) иккинчи томоннинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи томондан (лизинг сотувчидан) ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномасида белгиланган шартларда лизинг объектини олади. Лизинг муносабатларида икки ёки уч томон қатнашиши мумкин.
Лизинг объектлари бўлиб корхона, мулкий комплекс, бино, иншоот, ускуна, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик техникаси ва бошқа асосий воситалар бўлиши мумкин.
1. Шартнома муддати тугагач, объект лизинг олувчининг зиммасига ўтади.
2. Шартномада объект хизмат муддатининг 80 фоизидан ортик бўлади ёки лизинг шартномаси муддати тугагач, лизинг объектининг қолдиқ киймати унинг бошлангич қийматининг 20 фоизидан камини ташкил этади.
3. Лизинг олувчи объектни қатъий белгиланган нархда ёки шартнома муддати тугагач аниқланадиган нархда сотиб олиш хуқуқига эга бўлади ва лизинг давридаги тўловларнинг умумий суммаси объект қийматининг 90 фоизидан ортиқни ташкил этади.
6-савол. “Эмиссия” нима, уни қандай тушунасиз ?
Жавоб: Эмиссия деганда пул ва пул белгиларини ҳамда қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ва дастлабки жойлаштириш жараёни тушунилади. Асосан, давлат ёки у вакил қилган муассаса ва ташкилотларнинг рухсати билан мазкур молиявий қимматли қоғозлар чоп этилади ва тангалар зарб этилади.
7-савол. Ўзбекистонда қандай мулкчилик шакллари мавжуд ?
Жавоб. «Мулкчилик тўғрсида»ги (31.10.1990й.) қонун (5-модда)га асосан Ўзбекистонда қуйидаги мулк шакллари мавжуд:
- хусусий мулк;
- жамоа (ширкат) мулки;
- давлат мулки;
- аралаш мулк;
- бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар юридик ва жисмоний шахсларининг мулклари.
Ўзбекистон Республикаси барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза этилишини кафолатлайди.
8-савол. Тўлов баланси нима ?
Жавоб. Тўлов баланси - мамлакатнинг хўжалик юритувчи субъектлари билан ташқи дунё ўртасидаги маълум давр (одатда, бир йил) мобайнида кечадиган барча савдо ва молиявий оқимларини қамраб оладиган статистик жадвал (ҳисобот).
Бу жадвалда ташқи иқтисодий алоқлар жараёнида бажариладиган мамлакатнинг амалдаги тўловлари ва мамлакатга келиб тушадиган валюта маблағларининг умумий қиймати баланс шаклида акс эттирилади.
Тушумнинг кўп бўлиши миллий олтин-валюта заҳирасини оширади, ва аксинча камайиши ушбу заҳираларни камайишига олиб келади.
Тўлов баланси мамлакат иқтисодиётини қолган давлатлар билан иқтисодий алоқаларни кўрсатадиган ҳужжат тўлов баланси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |