114-савол. Қандай ҳолларда тендер савдолари ўтказилмайди ?
Жавоб: ВМнинг 21.11.2000 йилдаги 456-сонли карорига асосан қабул қилинган “Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низом”га асосан Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ва хорижий грантлар бериш шартларида товарларни харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, шунингдек харидлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса тендер савдолари ўтказилмайди.
тендер савдолари қуйидаги ҳолларда ўтказилади.
Давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари, шунингдек хукумат кафолати остида халқаро ва хорижий молия муассасалари, шу жумладан Жахон банк гурухи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Япония Халқаро хамкорлик банки, “КфВ” банки ва бошқалар томонидан бериладиган хорижий кредитлар ва грантлар хисобига маблағ билан таъминланадиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт ва мамлакатимиздаги хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилишда тендер савдолари ўтказилади.
Хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган тендер контрактлари бўйича юклар ташилишини таъминлайдиган транспорт-экспедиторлик компаниялари тендер асосида танланади.
115-савол. Капитал қурилиш соҳасида тендер ва танлов савдоларини (товарлар, ишлар ва хизматлар) ташкил этиш ва ўтказиш механизми тўғрисида тушунча беринг?
Жавоб: Капитал қурилиш соҳасида тендер ва танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 3.07.2003 йилдаги 302-сонли карорига асосан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси худудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида Низом” талаблари асосида амалга оширилида.
Низомга асосан танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор буюртмачи томонидан фақат танлов савдолари предмети тегишли хужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ рўйхати, давлат бошқарув органи қарори ва бошқалар) билан тасдиқланган, молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирда қабул қилинади.
Ушбу Низом талабларига асосан тендер ва танлов савдоларини ташкил қилиш учун куйидаги ишлар амалга оширалади:
-танлов комиссияси таркиби ва иш тартибини шакллантирилади хамда тасдиқланади;
-танлов савдоларида қатнашишга буюртманомалар таъминланади;
-танлов савдолари ўтказиш тартиб-қоидаларини белгиланади;
-танлов хужжатлари таркиби белгиланади;
-талабгорнинг малакасини олдиндан аниқланади ва танлов савдоларига қўйиладиган асосий талабларни, танлов савдолари предметига қўйиладиган ва танлов хужжатлари таркибига киритиладиган махсус ва техник талаблар белгиланади.
-танлов савдолари предметига қўйиладиган махсус, техник ва тижорат талабларини хисобга олган холда талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ва танлов савдоларини ўтказиш учун танлов хужжатларини ишлаб чиқилади;
-белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни матбуотда чиқариш ва/ёки потенциал талабгорларга таклифномалар юборилади;
-талабгорларга танлов хужжатларини тақдим этилади.
Тендер ва танлов савдолари тури бўйича очиқ танлов савдолари(оферентлар сони чекланмайди) ва ёпиқ танлов савдолари( оферентлар сони чекланади)га бўлинади.
Ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Махкамаси томонидан қабул қилинади.
Очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланган холда ёки аниқланмасдан, ёхуд икки босқичли бўлиши мумкин.
Талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш танлов савдоларининг биринчи тури бўлиб, талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланадиган очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари ўтказишда талабгорларнинг умумий рўйхати тузилади, талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланади ва малакаси олдиндан аниқланган талабгорлар ўртасида танлов савдолари ўтказилади.
Танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш – танлов савдосининг иккинчи тури хисобланади. Икки босқичли танлов савдоларида:
- биринчи босқичда концептуал қарор ва техник, тижорат жихатидан аниқланиши ва тузатилиши керак бўлган, танлов хужжатларида кўрсатилган шартлар асосида ишлаб чиқилган оферта бахоси кўрсатилмаган холда тақдим этилади. Танлов савдолари предмети параметрлари бўйича оферент билан музокаралар олиб борилишига йўл қўйилади. Оферталарнинг умумий сонидан танлов савдоларининг иккинчи босқичида қатнашишга йўл қўйиладиган оферталар танлаб олинади;
- иккинчи босқичда танлов савдолари предметининг аниқлаштирилган параметрлари хисобга олинган, бахоси мажбурий тартибда кўрсатилган холда оферталари танлов савдоларининг иккинчи босқичига ўтган қатнашчиларнинг таклифлари ва буюртманомалари берилган холда танлов хужжатларига тузатиш киритилади.
Икки босқичли танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун хужжатларига мувофиқ "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Танлов савдолари, қоидага кўра, буюртмачи жойлашган жойда ўтказилади. Танлов савдоларини ўтказиш комиссиясининг мажлиси вақтида оферталар солинган конвертлар очилади, шартлар ва тартиботларга риоя қилиниши, танлов хужжатларида кўрсатилган хужжатларнинг мавжудлиги текширилади. Оферталар солинган конвертларни очиш қатнашиш истагини билдиришган оферентлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади. Танлов комиссияси мажлиси натижалари протокол билан расмийлаштирилади. Танлов комиссияси мажлислари натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади. Хужжатлар пакетида танлов хужжатлари талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда хужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан оферентга қайтарилади. Савдоларнинг туридан қатъи назар, танлов савдолари ғолиби танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. Танлов савдолари ғолиби танлов савдолари қатнашчилари иштирокида эълон қилинади, иштирок этмаган қатнашчилар хабардор қилинади. Танлов савдолари ташкилотчиси улар тугаллангандан кейин танлов савдолари ғолибига беш кундан кечикмай ёзма билдиришнома жўнатади. Шартнома танлов савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддатда тузилади.