101-савол. Қандай норматив ҳужжатлар асосида касса операциялари тафтишдан ўтказилишини гапиринг?
Жавоб: Марказий банки бошқаруви томонидан тасдиқланиб, Адлия вазирлигида 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари” асосида касса операциялари тафтишдан ўтказилади.
Мазкур қоида барча юридик шахсларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар, ўз пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари ва хўжалик субъектларини нақд пул муомилаларини ушбу қоидаларга амал қилинган тарзда сарфлашлари лозим ва касса операциялари тафтиши юқоридаги қоидалар асосида ўтказилади.
Жавоб: Адлия вазирлигида 02.11.1999 йил 833-сон билан рўйхатга олинган ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (19.10.1999 йил №эг/17-19-2075) Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг 19 сон миллий стандарти «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» БҲМС га асосан:
Инвентаризация ўтказишдан асосий мақсад мол-мулкни хақиқатда мавжудлигини аниқлаш ва бухгалтерия хисобот-маълумотларига қиёслаш хамда уларни мажбуриятларини хисобларда тўғри акс этирилишини назорат қилишдан иборатдир.
Хисобот йилидаги инвентарлашлар миқдори, уларни ўтказиш санаси, мол-мулк ва молиявий мажбуриятлар рўйхати хўжалик юритувчи субъект рахбари томонидан белгиланади.
Инвентарлашни ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектлар таркибида инвентарлаш комиссияси тузилади.
Мол-мулкнинг хақиқатдаги мавжудлигини текширишни бошлашдан олдин инвентарлаш комиссияси инвентарлаш пайтидаги энг сўнгги кирим-чиқим хужжатларини ёки моддий воситалар ва пул маблағлари харакати тўғрисидаги хисоботларни олиши керак.
Моддий жавобгар шахслар инвентарлаш бошланишига қадар мол-мулкка доир барча кирим-чиқим хужжатлари бухгалтерия ёки комиссияга топширилгани ва улар жавобгарлигига келиб тушган барча бойликлар кирим қилингани, чиқиб кетганлари эса чиқимга хисобдан ўчирилгани тўғрисида тилхат берадилар. Мол-мулкни сотиб олишга хисобот бериладиган суммалари ёки уни олиш учун ишончномалари бўлган шахслар хам шундай тилхат берадилар.
Товар-моддий бойликларнинг хақиқатда мавжудлигини текширишга киришишдан олдин ишчи инвентарлаш комиссияси томонидан ёрдамчи бинолар, ертўлалар ва бойликлар сақланадиган, алохида кириш-чиқиш эшиклари бўлган бошқа жойлар мухрланади. Хақиқатдаги қолдиқларни текшириш моддий жавобгар шахсларнинг иштирокида амалга оширилади.
Инвентарлаш тугаганидан сўнг инвентарлаш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади ва инвентарлаш тўғри ўтказилганлигини назорат тариқасида текширишларни хисобга олиш дафтарида рўйхатга олинади.