107-савол. Давлат эҳтиёжи учун сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисоб-китоб қилиш Жамғармасининг молия ва тижорат агентлари ҳақида тушунча беринг ?
Жавоб: Жамғарманинг молия агенти бўлиб ОАТБ Агробанк ҳисобланиб, пахта ва ғалла маҳсулотларини ишлаб чиқаришни молиялаштиради. Жамғарманинг тижорат агенти бўлиб Ўзпахтасаноат уюшмаси ва Ўздонмаҳсулот Давлат акционерлик корпорацияси ҳисобланади. Жамғармада сарфланаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўз муддатида ўтиши ва ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан назорат қилиш Молия вазирлигининг НТББ га юклатилиб унинг қошида жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланишни назорат қилувчи бошқарма ташкил қилинган.
108-савол. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шаклланиши тўғрисида тушунча беринг ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2006 йилдаги ПФ-499-нинг 3-иловасига биноан, Республика йўл Жамғармаси даромадлари, Республика йўл жамғармасини ривожлантириш учун Солиқ кодексига биноан ажратиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан тушадиган маблағлар, Ўзбекистон Республикасининг хам резидентлари, хам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг хомийлик ёрдамлари, Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлари ва қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар хисобига шакллантирилади.
Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда, хар йили Республика йўл жамғармасига ажратиладиган мажбурий ажратмалар миқдори белгилланади ва Солиқ қўмитаси томонидан ажратмалар миқдори солиқ тўловчиларга етказилади.
109-савол. Республика йўл жамғармаси маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш кимга юклатилган ?
Жавоб: ВМнинг 21.08.2003 йилдаги №361-қарорига муофиқ, Республика йўл жамғармаси маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгашига юкланган. Ушбу жамғарма қошида назорат қилиш инпекцияси бевосита жамғарма маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади ва Кенгашга хисобот беради.
Республика йўл жамғармасининг ноқонуний сарфланган ва мақсадли фойдаланилмаган маблағлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда Жамғармага ундириб олинади.
110-савол. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини ҳисобга олиш ҳамда мақсадли ва самарали фойдаланишда Молия вазирлигининг вазифалари тўғрисида тушунча беринг ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2008 йилдаги 1005-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Молия вазирлигининг
Do'stlaringiz bilan baham: |